EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов “Хоразм” футбол клуби жамоаси билан учрашди

“Хоразм” жамоаси 15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлига ўйинларида иштирок этмоқда. Клуб спорт мажмуасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли жамоа ўз уй ўйинларини бошқа шаҳарларда ўтказиб келаётган эди. Стадионнинг майдони, ёритиш тизимлари тўлиқ янгиланиб, ниҳоят Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига ўйинларини мазкур ўйингоҳда ўтказишга рухсат берди.

Бундан ташқари стадионнинг ювиниш, кийиниш, конференциялар ўтказиш, ВАР, судьялар ва инспекторлар учун мўлжалланган хоналари, югуриш йўлакчалари ҳамда бошқалар тўлиқ таъмирлаб ишга туширилди.

Вилоят ҳокими реконструкция ишларидан кейин “Хоразм” спорт мажмуасида яратилган шароитлар билан танишиб, жамоа мураббийлари ва футболчилари билан мулоқотда бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонга ярим йилда 48,5 минг хорижлик даволаниш мақсадида келган

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижлик фуқаролар сони 48,5 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь июнь ойларида қарийб 5,3 млн нафар хорижлик фуқаро туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

• қариндошларни йўқлаш – 3 596 799 нафар;

• саёҳат – 783 696 нафар;

• хизмат юзасидан – 594 023 нафар;

• тижорат – 223 581 нафар;

• даволаниш – 48 557 нафар;

• ўқиш – 9 546 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими тирбандлик ҳақида гапирди

"Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак. Ҳар бир ҳоким ўзи ёнида олиб юрадиган телефон рақамини аҳолига эълон қилиши, одамлар билан доимий мулоқотда бўлиши лозим.

Ана шунда аҳоли ўз ҳудуди раҳбари билан бевосита мулоқот қила олади, дардларини айтади. Бу давлат органларига мурожаатларни ҳам тартибга солади, муаммоли масалалар камаяди", деди Адиз Бобоев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Журналистни ҳақорат қилган блогерга 18,7 млн сўм жарима белгиланди

Тошкент шаҳар Учтепа туман маъмурий суди юрист ва блогер Азиз Ҳакимовни журналист Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилиш ҳамда у ҳақда асоссиз маълумотлар тарқатган деб топди. Суд қарорiga кўра, Ҳакимов 18,7 миллион сўм миқдорида жарима тўлайди.

Маълумот учун, у интернетда “Товарищ Азиз” номи билан фаолият юритади. Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича, воқеалар унинг россиялик бир қатор сиёсатчилар ҳақида кескин фикр билдирган интервьюсидан сўнг бошланган. Шу интервьюдан кейин Ҳакимов томонидан ҳақоратли баёнотлар, обрўга путур етказувчи видеолар ва хабарлар тарқатила бошлаган.

Журналист ўз постида аввал бундай чиқишларга жавоб бермасдан, сўз эркинлиги ва баҳс маданияти доирасида қабул қилганини, бироқ вақт ўтиши билан ҳақорат ва туҳмат чегараси бузилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, блогер уни турли номлар билан ҳақоратлаган, фамилиясини атайлаб бузиб ёзган ва миллий қадриятларни камситувчи ифодалар ишлатган.

Шунингдек, Қудратхўжа фикр эркинлиги муҳимлигини, аммо ҳеч ким бошқа шахснинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишга ҳақли эмаслигини билдирди. У мамлакат ташқи таҳдидларга очиқ нуқтада жойлашганини эслатиб, ёшлар билим, илм ва замонавий технологиялар билан қўллаб-қувватланиши зарурлигини қайд этди.

Суд ҳукмига кўра, Азиз Ҳакимовнинг ҳаракатлари ҳақорат ва ёлғон маълумот тарқатиш деб баҳоланди ҳамда унга 18,7 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда? Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги мактаблардан бирида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб, йўқ бўлиш арафасида турибди. Аммо масъуллар бу…
Учкўприкдаги китоблар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ "Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?" сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолатни ўрганиб, расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқда “Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?” мазмунида тарқатилган танқидий лавҳа вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур лавҳада Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб кетгани танқид остига олинган.

Ўрганиш давомида Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига олиб келинган китоблар тумандаги таълим муассасаларига етказиб бериш учун бир муддат сақланган. Мазкур жойда кондиционер тагига ҳам китоблар қўйилганлиги ва ундан тушган сув томчилари китоблар уралган қоғозларга сачраган. Китоблар ўша куни мактабларга  тарқатилгагнлиги боис, зарарланмаганлиги аниқланган.

Ушбу дарсликларнинг яроқлилиги, сифати мактаб дарсликларини қабул қилиш ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, мактаб кутубхонаси балансига кирим қилинган. Эътирозлар бўлмаган.

Шундай бўлса-да, соҳа масъуллари тегиршли тартибда огоҳлатирилган. Келгусида бундай нохуш ҳолатлар қайтарилмаслиги чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз,

дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Уч қаҳрамон бозори 17 августдан фаолиятини давом эттиради – Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖда бўлиб, бозор ҳудудида тадбиркорлик қилиб келаётган фуқаролар, шунингдек, мажмуа ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.

«Эртадан бошлаб бозорнинг ёнғин содир бўлмаган қисмидаги бўш дўконларга ёнғин туфайли зарар кўрган тадбиркорлар кўчиб ўтишни бошлайди. Мазкур бозор 17 августдан фаолият кўрсатишни бошлайди. Мен бозор фаолияти тикланган куни яна келаман ва ҳар бир тадбиркор билан яна мулоқот ўтказаман. Бозор ҳудудидаги тадбиркорлар орасидан вакиллар танланади ва улар иштирокида дўконлар учун жойлар адолатли тақсимлаш назорат қилинади»


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
22–23 август — Ўзбекистонда умумхалқ хайрия хашари

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги 516-F-сон фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 22–23 август кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия хашари ўтказилади.

Тадбир доирасида ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентгача бўлган метро йўли 2026 йил охиригача қуриб битказилади

Бу ҳақда Янги Тошкент дирекцияси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, қиймати $110 млн бўлган лойиҳа доирасида узунлиги 8 км бўлган метро линиясини қуриш режалаштирилган. Инвестор сифатида Туркия компанияси иштирок этади.

Маблағнинг $11 млн қисми 2025 йилда, қолган $99 млн қисми эса 2026 йилда ўзлаштирилади. Метро линиясидан кунига 230 минггача йўловчи фойдаланиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-16 август кунлари Шаҳрисабзда «Ёшлар келажак бунёдкорлари» IVэкология ва туризм халқаро қурултойи ўтказилади

Қурултой ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.

Халқаро қурултойда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан 54 нафардан иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар ҳамда «Ёшекологлар» ҳаракати ва Ёш туризм элчилари Кенгашлари аъзолари ҳам жалб қилинган. Олти кун давомида меҳмонларни ажойиб, бетакрор тадбирлар кутиб турибди.

Қурултой доирасида турли танловлар, плогинг мусобақалари, экологик ва туристик лойиҳалар, спорт мусобақалар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, маданий-кўнгилочар тадбирлар ва таниқли инсонлар билан учрашувлар ташкил этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади

Бу ҳақда «Янги Тошкент» шаҳрини барпо этиш дирекцияси матбуот хизмати хабар берди.


👉 https://effect.uz/6572

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1😢1
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 161-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.


👉 https://effect.uz/6573

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган

Бугун, 14 август куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент туманидаги «Уч қаҳрамон» бозорига бориб, у ерда тадбиркорлик қилаётган фуқаролар ва мажмуа ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.


👉 https://effect.uz/6574

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Уч қаҳрамон бозорида тадбиркорларга 2 ой муддатга ижара тўловисиз дўкон ажратиб берилмоқда

Тошкент тумани ҳокими бошчилигида Жамият маъмурияти томонидан ёнғин оқибатида жабрланган 165 та тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини давом эттиришлари учун бозор ҳудудида 63 та бўш турган дўконлар, 125 нафар тадбиркорлик субъектларига 2 ой муддатга ижара тўловисиз ажратиб берилган ва улар жойлаштирилган.

Шундан:


56 та дўконга (12 м2) 2 тадан жами 112 та тадбиркор;
2 та дўконга (24 м2) 4 тадан жами 8 та тадбиркор;
5 та дўконга (9 м2) 1 тадан жами 5 та тадбиркор.
8 та тадбиркор рад жавобини бериб, фаолиятини давом эттирмаслигини маълум қилган. 4 нафар тадбиркор дўкон олиш истагини билдириб, мурожаат этмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ўзбекистонда банклар фуқароларга кредит ажратишдан аввал “чек-лист” тақдим этиши ва тасдиқлатиши шарт бўлади

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Марказий банк бошқарувининг қарори лойиҳасига кўра, банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилгунча (оферта тасдиқлангугча) қарз олувчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чек-листни (қуйидаги расмда) тақдим этиши шарт бўлади.

Мазкур чек-лист:

- банк муассасасида кредит расмийлаштирилаётганда — қоғоз шаклида қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус белги билан белгилайди ҳамда чек-листни қўлда имзо қўйиб тасдиқлайди;

- масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит расмийлаштирилаётганда - қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус электрон белги билан белгилайди ҳамда чек-листни тасдиқлаш тугмасини босади. Бунда барча белгиларни қўйиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш факти банкнинг автоматлаштирилган тизимида сана, вақт, IP-манзил ва қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи) идентификаторларидан бирини кўрсатилган ҳолда қайд этилиши лозим.

Чек-лист кредит шартномасига илова қилинади ёки шартнома ҳужжатлари билан биргаликда сақланади. Истеъмолчи чек-листдаги барча бандларни танишганлигини белгиламагунча ҳамда чек-листни тасдиқламагунча шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3