EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қибрайда яшил ҳудуд яратиш мақсадида дарахтлар олиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани “Ботаника” маҳалласида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Маълумотга кўра, кесиш ишлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Лойиҳага асосан, қаровсиз ҳолатда қолган 34 сотих ер майдони ободонлаштирилиб, шундан 800 квадрат метр қисмида (20х40 метр) сунъий қопламали ёпиқ футбол майдони қурилади.

1 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига қуриладиган мазкур иншоот атрофини янада кўкаламзорлаштириш ва сайр йўлаклари ташкил этиш режалаштирилган. Шу мақсадда қаровсиз боғдаги парваришлаш имкони бўлмаган ва қуриб қолган 3 туп гилос, 3 туп ўрик ҳамда 1 дона сирень бутаси (мораторий қўлланмаган) туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими вакиллари иштирокида қонуний тартибда кесиб ташланган.

Ҳокимлик маълумотида таъкидланишича, жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этмаган ва видеотасвирга олаётган фуқароларга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ёки тўсиқ бўлмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢4
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарога ўзини гўёки сайёҳлик фирма вакили сифатида таништириб, уларнинг ишончига киради.

Сўнгра Хорватия давлатида танишлари борлигини айтиб, уларни ишчи виза асосида ушбу мамлакатга ишга юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 3000 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бу каби фирибгарлик ҳолати Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс алдов йўли билан 3 нафар ҳамшаҳарининг ишончига киради.

Мазкур шахс ҳозирда Хорватия давлатида ишловчи акасининг кўмагида уларни ушбу мамлакатга ишлаш учун юбориш эвазига ҳар биридан 2600 АҚШ доллари, жами 7800 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у Янги Наманган туманида ушбу пул маблағидан 3900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Олий таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Абитуриентлар танлов натижаларини қуйидаги уч усулда билишлари мумкин:

1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали — паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали — ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали — мазкур қайднома олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иккинчи олий таълимга қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул бўйича my.edu.uz тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари кўриб чиқилди.

Камчиликлар сабаб айрим аризалар рад этилди. Рад этилган аризаларни 14–15 август кунлари таҳрирлаш мумкин. Ушбу муддатдан сўнг камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

📌 Талабгорлардан шахсий кабинетларига кириб, ариза ҳолатини мунтазам текшириб боришлари сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди

Ўзбекистон Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни қуролли можароларда иштирок этишдан огохлантирди. Бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка олиб келади.


👉 https://effect.uz/6569

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Россия Telegram ва WhatsApp’даги қўнғироқларни чеклади

РКН Телеграм ва WhatsApp’даги қўнғироқларни вақтинча чеклашга “фирибгарлик, товламачилик ва фуқароларни ноқонуний фаолиятга жалб қилиш” сабаб бўлганини билдирди.

Роскомнадзоръга кўра, ушбу мессенжерлар Россияда “асосий овозли алоқа хизматлари”га айланган ва улар орқали ноқонуний мақсадларда қўнғироқлар амалга оширилмоқда.

Бошқа функциялар ишлашда давом этади. РФ Рақамли ривожланиш вазирлиги чекловлар мессенжерлар Россия қонун талаблари бажарилгач олиб ташланишини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Вояга етмаганларга ноқонуний равишда диний таълим берганлар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади

2025 йил 8 август кунги қонун билан ЖКнинг 229-2(прим2)-моддаси янги 2-қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз вояга етмаган шахсга диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек вояга етмаган шахсга хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш жиноят деб баҳоланиши белгиланди.

Ушбу жиноят учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолари назарда тутилди.

ЖКнинг 229-2(прим2)-моддаси 2-қисми 2025 йил 10 ноябрь кунидан кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2
Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган.

Доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,2 млн киши (32,2 %);

меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,2 млн киши (56 %);

меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,8 %).


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон аҳоли жон бошига 14 минг долларлик даромадга эга бўлиши учун камида 100 йил талаб қилинади.


👉 https://effect.uz/6571

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17👍1
Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов “Хоразм” футбол клуби жамоаси билан учрашди

“Хоразм” жамоаси 15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлига ўйинларида иштирок этмоқда. Клуб спорт мажмуасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли жамоа ўз уй ўйинларини бошқа шаҳарларда ўтказиб келаётган эди. Стадионнинг майдони, ёритиш тизимлари тўлиқ янгиланиб, ниҳоят Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига ўйинларини мазкур ўйингоҳда ўтказишга рухсат берди.

Бундан ташқари стадионнинг ювиниш, кийиниш, конференциялар ўтказиш, ВАР, судьялар ва инспекторлар учун мўлжалланган хоналари, югуриш йўлакчалари ҳамда бошқалар тўлиқ таъмирлаб ишга туширилди.

Вилоят ҳокими реконструкция ишларидан кейин “Хоразм” спорт мажмуасида яратилган шароитлар билан танишиб, жамоа мураббийлари ва футболчилари билан мулоқотда бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонга ярим йилда 48,5 минг хорижлик даволаниш мақсадида келган

Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижлик фуқаролар сони 48,5 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь июнь ойларида қарийб 5,3 млн нафар хорижлик фуқаро туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

• қариндошларни йўқлаш – 3 596 799 нафар;

• саёҳат – 783 696 нафар;

• хизмат юзасидан – 594 023 нафар;

• тижорат – 223 581 нафар;

• даволаниш – 48 557 нафар;

• ўқиш – 9 546 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими тирбандлик ҳақида гапирди

"Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак. Ҳар бир ҳоким ўзи ёнида олиб юрадиган телефон рақамини аҳолига эълон қилиши, одамлар билан доимий мулоқотда бўлиши лозим.

Ана шунда аҳоли ўз ҳудуди раҳбари билан бевосита мулоқот қила олади, дардларини айтади. Бу давлат органларига мурожаатларни ҳам тартибга солади, муаммоли масалалар камаяди", деди Адиз Бобоев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Журналистни ҳақорат қилган блогерга 18,7 млн сўм жарима белгиланди

Тошкент шаҳар Учтепа туман маъмурий суди юрист ва блогер Азиз Ҳакимовни журналист Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилиш ҳамда у ҳақда асоссиз маълумотлар тарқатган деб топди. Суд қарорiga кўра, Ҳакимов 18,7 миллион сўм миқдорида жарима тўлайди.

Маълумот учун, у интернетда “Товарищ Азиз” номи билан фаолият юритади. Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича, воқеалар унинг россиялик бир қатор сиёсатчилар ҳақида кескин фикр билдирган интервьюсидан сўнг бошланган. Шу интервьюдан кейин Ҳакимов томонидан ҳақоратли баёнотлар, обрўга путур етказувчи видеолар ва хабарлар тарқатила бошлаган.

Журналист ўз постида аввал бундай чиқишларга жавоб бермасдан, сўз эркинлиги ва баҳс маданияти доирасида қабул қилганини, бироқ вақт ўтиши билан ҳақорат ва туҳмат чегараси бузилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, блогер уни турли номлар билан ҳақоратлаган, фамилиясини атайлаб бузиб ёзган ва миллий қадриятларни камситувчи ифодалар ишлатган.

Шунингдек, Қудратхўжа фикр эркинлиги муҳимлигини, аммо ҳеч ким бошқа шахснинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишга ҳақли эмаслигини билдирди. У мамлакат ташқи таҳдидларга очиқ нуқтада жойлашганини эслатиб, ёшлар билим, илм ва замонавий технологиялар билан қўллаб-қувватланиши зарурлигини қайд этди.

Суд ҳукмига кўра, Азиз Ҳакимовнинг ҳаракатлари ҳақорат ва ёлғон маълумот тарқатиш деб баҳоланди ҳамда унга 18,7 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда? Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги мактаблардан бирида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб, йўқ бўлиш арафасида турибди. Аммо масъуллар бу…
Учкўприкдаги китоблар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ "Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?" сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолатни ўрганиб, расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқда “Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?” мазмунида тарқатилган танқидий лавҳа вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур лавҳада Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб кетгани танқид остига олинган.

Ўрганиш давомида Учкўприк тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига олиб келинган китоблар тумандаги таълим муассасаларига етказиб бериш учун бир муддат сақланган. Мазкур жойда кондиционер тагига ҳам китоблар қўйилганлиги ва ундан тушган сув томчилари китоблар уралган қоғозларга сачраган. Китоблар ўша куни мактабларга  тарқатилгагнлиги боис, зарарланмаганлиги аниқланган.

Ушбу дарсликларнинг яроқлилиги, сифати мактаб дарсликларини қабул қилиш ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, мактаб кутубхонаси балансига кирим қилинган. Эътирозлар бўлмаган.

Шундай бўлса-да, соҳа масъуллари тегиршли тартибда огоҳлатирилган. Келгусида бундай нохуш ҳолатлар қайтарилмаслиги чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз,

дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2