EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

У тўқимачилик, чарм ва ипак саноати учун масъул бўлади.

Агентликка Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.

Шунингдек, агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, у орқали давлат кўмаги ва тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағлар йўналтирилади.

Жамғармага $200 млн. ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎7😢1
Давлат раҳбаридан улкан ташаббус

Президент топшириғига асосан тўқимачиликда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилди.


👉 https://effect.uz/6565

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида республика бўйича 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Никоҳлар сони ўтган йиллар якунларида қуйидагича:

2015 йил – 287582 та

2016 йил – 275048 та

2017 йил – 306197 та

2018 йил – 311379 та

2019 йил – 310899 та

2020 йил – 296751 та

2021 йил – 305211 та

2022 йил – 296689 та

2023 йил – 283808 та

2024 йил – 271776 та.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Блогер Азиз Ҳакимов Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Ҳакимовга ҳақорат ва ёлғон маълумот тарқатгани учун маъмурий жарима чораси қўлланилган.

👉 https://effect.uz/6566

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Трамп ва Путин Анкориждаги ҳарбий базада учрашади

АҚШ ва Россия президентлари 15 август куни Аляскадаги энг йирик шаҳар Анкорижда учрашиб, Украинадаги урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилади.


👉 https://effect.uz/6567

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Доллар курси тушишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,08 сўмга тушди ва 12 497,75 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 138,45 сўмга кўтарилди ва 14 658,61 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 0,24 сўмга ошиб, 156,79 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
Ўзбекистонда июль ойида янги автомобиль сотувлари рекорд даражада ошди

2025 йил июль ойида Ўзбекистон автомобил бозорида сотувлар сезиларли ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) хулосасида маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/6568

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

“Ўзбеккосмос” агентлиги 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессини Самарқандда ўтказишни таклиф этди.

Мазкур тадбир йирик халқаро форум бўлиб, унда ҳар йили 10 мингга яқин космик соҳа мутахассислари ва компаниялар иштирок этади.

Маълумотларга кўра, режалаштирилаётган халқаро астронавтика конгрессига Илон Маскнинг ташрифи ҳам кутилмоқда. Чунки Маск бу анжуманларда илгари ҳам махсус вакил сифатида иштирок этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Оқ уй Трампни нобел мукофотига номзод сифатида илгари сурди

Оқ уй 12 август куни расмий Instagram саҳифасида Дональд Трамп номзодини Тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сургани ҳақида маълум қилди. Эълонда “Президент Доналд Трамп – тинчлик Президенти” деган жумла келтирилган.

Трамп номзодини қўллаб-қувватлаганлар орасида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Камбоджа Бош вазири Хун Манет, Габон Президенти Брайс Олижи Нгема, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху, Руанда Ташқи ишлар вазири Оливе Ндуҳирахе ҳамда Покистон ҳукумати бор.

Маълум қилинишича, Камбоджа Бош вазири илгари Трамп номзодини нобел қўмитасига расмий хат орқали тақдим этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда Ўзбекистонлик ёш тадбиркорлар иштирокида кўргазма ўтказилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийлик рассом бармоқ излари билан Алишер Навоий сиймосини яратди

Навоийда ижодкор рассом Шоҳруҳ Суюнов ташаббуси билан “Назм ва наво кечаси” ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида юртдошлар иштирокида ноёб санъат асари яратилди.

Лойиҳа доирасида қатнашчилар махсус тайёрланган полотнога ўз бармоқ изларини қолдириш орқали буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий сиймосини шакллантиришди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай иш нафақат санъат намунаси, балки бирдамлик ва маънавий меросга ҳурмат рамзи сифатида ҳам аҳамият касб этади.

Тадбир давомида шеърият ва мусиқа намойишлари ҳам бўлиб ўтди, маҳаллий ижодкорлар ўз асарларини иштирокчиларга тақдим этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🔥1
“Ўзметкомбинат” раҳбари алмашди

2024 йил октябридан бери бош директор бўлиб ишлаган Дилшод Ахмедов лавозимидан озод этилди.

Кузатув кенгаши қарорига кўра, Баҳодир Абдуллаев вақтинча бош директор этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рухсатсиз қурилиш ва уй деворларини бузиш жиноий жавобгарликка олиб келади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси янги қонун талабларига мувофиқ огоҳлантириш берди.

Маълумотга кўра, қурилиш инспекциясида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан ва тегишли рухсатномаларсиз қурилиш ишларини бошлаш, шунингдек, кўп қаватли уйларнинг асосий таянч ва тўсиқ деворларига ўзгартиш киритиш ёки уларни бузиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай ҳолатлар учун катта миқдорда жарима, маъмурий жазо ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10👍10
Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби белгиланди

"Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари ва оралиқ банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартибини белгилайди.

Бадаллар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида яхлитланган ҳолда тўланади.

Банкнинг бирйўла тўланадиган бадали миқдори "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасида белгиланган банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.

Календарь бадал деганда банк томонидан Жамғармага ҳар чоракда тўланадиган пул маблағлари тушунилади.

Банк ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай календарь бадални тўлаши лозим.

Банк томонидан календарь бадалнинг тўланмаган суммасига ҳар бир муддати ўтган кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 2 баравари миқдорида пеня ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратилади

“Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсад ва устувор вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ихтиёрий равишда расмий секторда ишлашини рағбатлантирувчи рақобатбардош ва шаффоф тадбиркорлик муҳитини шакллантириш;

🔹 маъмурий тартиб-таомилларнинг такрорланувчи ва ортиқча талабларини бекор қилиш;

🔹 давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратиш;

🔹 нақдсиз тўловларни қабул қилиш учун қулай ва самарали механизмларни жорий этиш.

Қарорга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга давлат ва молиявий хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади:

🔸якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартиби;

🔸солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади юз миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахсларни айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш тартиби.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хавф остида яшаётган бандихонликлар Таҳририятимизга Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Ободюрт маҳалласида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. 👉 https://effect.uz/6559 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz эффекти: Бандихонда электр таянч устунлари муаммоси ҳал этилди

Аввалроқ таҳририятимиз томонидан эълон қилинган “Хавф остида яшаётган бандихонликлар” сарлавҳали мурожаатда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Обод юрт маҳалласидаги электр бетон таянчлари янгиланмагани ва 2021–2023 йиллардаги 515-сон қарорга асосан амалга оширилиши керак бўлган дастур доирасида устунлар чала қолдирилгани, бундан аҳоли азият чекаётгани ҳақида сўз борган эди.

Бугун Бандихон тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари видеомурожаат орқали билдиришича, мурожаат жойида ўрганиш олиб борилиб, барча муаммолар тўлиқ бартараф этилган.

Мурожаатчи ҳам ўз фикрини билдириб, масала ҳал этилганини ва бу бўйича бошқа эътирози йўқлигини маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир қурилишдан норози – аҳоли...

Сергели тумани Қумариқ МФЙ Оби-Раҳмат кўчасида қурилиш бўлаётган ҳудуд яшаш хонадонларига жуда яқин, пиёдалар йўлакчасига жой йўқ. Аҳоли автомобил қатнов қисмидан жонини хатарга қўйиб йўл бўйлаб ҳаракатланишга мажбур. Вақти бемаҳал тунда, тонгда ҳатто дам олиш кунлари ҳам шовқин қилиб қурувчилар ишламоқда.

Фуқаролар қурилаётган бинодан аҳоли ҳовлиси кафтдек кўриниб тургани аёл-қизлар ҳовлида уй юмушлари билан юришига ҳам ноқулайлик туғдираётгани, қурувчи усталар хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаётгани, қурилиш чиқиндилари фуқаролар машиналари устига тушиб кетаётгани, осма кран хонадон устигача келаётганидан шикоят қилмоқда.


👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Асомиддин Нурман

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Қибрайда яшил ҳудуд яратиш мақсадида дарахтлар олиб ташланди

Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани “Ботаника” маҳалласида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Маълумотга кўра, кесиш ишлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Лойиҳага асосан, қаровсиз ҳолатда қолган 34 сотих ер майдони ободонлаштирилиб, шундан 800 квадрат метр қисмида (20х40 метр) сунъий қопламали ёпиқ футбол майдони қурилади.

1 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига қуриладиган мазкур иншоот атрофини янада кўкаламзорлаштириш ва сайр йўлаклари ташкил этиш режалаштирилган. Шу мақсадда қаровсиз боғдаги парваришлаш имкони бўлмаган ва қуриб қолган 3 туп гилос, 3 туп ўрик ҳамда 1 дона сирень бутаси (мораторий қўлланмаган) туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими вакиллари иштирокида қонуний тартибда кесиб ташланган.

Ҳокимлик маълумотида таъкидланишича, жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этмаган ва видеотасвирга олаётган фуқароларга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ёки тўсиқ бўлмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢4
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарога ўзини гўёки сайёҳлик фирма вакили сифатида таништириб, уларнинг ишончига киради.

Сўнгра Хорватия давлатида танишлари борлигини айтиб, уларни ишчи виза асосида ушбу мамлакатга ишга юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 3000 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бу каби фирибгарлик ҳолати Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс алдов йўли билан 3 нафар ҳамшаҳарининг ишончига киради.

Мазкур шахс ҳозирда Хорватия давлатида ишловчи акасининг кўмагида уларни ушбу мамлакатга ишлаш учун юбориш эвазига ҳар биридан 2600 АҚШ доллари, жами 7800 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у Янги Наманган туманида ушбу пул маблағидан 3900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1