Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди
Олти ёшли беморнинг шикастланган уч табақали клапани олиб ташланди ва унинг ўрнига юракнинг ўнг қулоқчасидан янгиси ясалди ва ўрнатилди.
Операцияни Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникасида кардиожарроҳ Бобур Тўраев амалга оширди.
Бундай операциялар фақат дунёнинг энг ривожланган тиббиёт марказларида амалга оширилади, деб хабар қилди Ўзбекистон ССВ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍28
Хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш тестлари санаси белгиланди
18–19 август кунлари хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бўлиб ўтади.
1-смена: 08:00–11:00;
2-смена: 15:00–18:00.
2 та мутахассислик + 3 та мажбурий фан (жами 90 та савол), ишлаш учун 3 соат вақт.
Рухсатномани: my.uzbmb.uz орқали олиш мумкин.
Паспорт (ID-карта) ва рухсатнома олиб келиш шарт.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Унда мамлакатимиз иқтисодиётининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган тўқимачилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унда мамлакатимиз иқтисодиётининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган тўқимачилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
Президент тўқимачиликда пахта “спекуляцияси” ва экспортда рақобатбардошлик муаммоларини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тўқимачилик тармоғидаги қатор муаммолар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган айрим “уддабуронлар” арзон давлат ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганини танқид қилди. Маълумотга кўра, тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитлари бўйича қарзи 2,2 миллиард долларга етган, кредитларнинг 90–95 фоизи хорижий валютада, фақат 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.
— дея савол қўйди президент.
Йиғилишда, ҳар бир вилоятда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар борлигига қарамай, уларнинг брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ва замонавий стандартларга ўтиши суст кетаётгани қайд этилди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларида толани қайта ишлаш қувватлари мавжуд хомашёдан 2–2,5 баробар ортиқ эканига қарамай, ҳокимлар ҳудудий инвестиция дастурида ип-калава лойиҳаларини таклиф этаётгани танқид қилинди.
Шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришда янада фаол қатнашиши зарурлиги таъкидланди.

“Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради?”
— дея савол қўйди президент.
Йиғилишда, ҳар бир вилоятда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар борлигига қарамай, уларнинг брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ва замонавий стандартларга ўтиши суст кетаётгани қайд этилди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларида толани қайта ишлаш қувватлари мавжуд хомашёдан 2–2,5 баробар ортиқ эканига қарамай, ҳокимлар ҳудудий инвестиция дастурида ип-калава лойиҳаларини таклиф этаётгани танқид қилинди.
Шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришда янада фаол қатнашиши зарурлиги таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54
Президент тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қилиб, қарздор кластерларга енгилликлар жорий этди
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.
Йиғилишда аҳволи оғирлашган айрим корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва таннархни камайтириш чоралари белгиланди. Жорий йилда кластерларнинг кредит қарздорлигини гаров қўйган ҳолда 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Бу ҳолда кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди, фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ундирилади.
Ушбу чора орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолиши кутилмоқда. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизни ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисми ярми тадбиркорга қайтарилади.
Шунингдек, 2022–2023 йиллар ҳосили учун берилган кредитлар бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилиши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.
“Уларни қийнаётган масалалар билан тўлиқ танишдим. Ҳозир ечимларини айтаман. Бугундан тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қиламиз”,— деди давлат раҳбари.
Йиғилишда аҳволи оғирлашган айрим корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва таннархни камайтириш чоралари белгиланди. Жорий йилда кластерларнинг кредит қарздорлигини гаров қўйган ҳолда 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Бу ҳолда кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди, фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ундирилади.
Ушбу чора орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолиши кутилмоқда. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизни ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисми ярми тадбиркорга қайтарилади.
Шунингдек, 2022–2023 йиллар ҳосили учун берилган кредитлар бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилиши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
Тўқимачилик корхоналари ва фермерларга янги молиявий имтиёзлар жорий этилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда тўқимачилик тармоғидаги қатор қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.
Маълумотга кўра, тижорат кредитларидан 2,2 миллиард доллар мажбурияти бор 144 та корхонани соғломлаштириш чоралари ишлаб чиқилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтирилади.
Пахтани ўз вақтида ва йўқотишларсиз йиғиб олиш учун фермерларга тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия берилади. Шунингдек, корхоналар ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.
Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади. Бу билан ижтимоий реестр бўйича талаб бекор қилинади, реализацияда тўқимачилик улушига қўйилган талаб эса 90 фоиздан 70 фоизга туширилади.

Тўқимачилик корхоналарига боғча, қуёш панеллари ва хомашё таъминоти бўйича янги имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қатор имтиёз ва талаблар белгиланди.
Ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил этган тўқимачилик корхоналарига, хусусий боғчалардаги каби, ҳар бир тарбияланувчи учун субсидия ажратилади.
Энергия таъминоти муаммосини ҳал этиш мақсадида корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади. Бу мақсадга 200 миллион доллар кредит йўналтирилади, ставканинг 10 фоизгача қисми қоплаб берилади.
Президент “қарс икки қўлдан чиқади” дея, кластерлар ҳам ўз зиммасига масъулият олиши кераклигини таъкидлади. Ҳозирда 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқ, яна 12 тасида етарли эмас. Улар хомашёси кам бўлган ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши шартлиги қайд этилди.
Бундай кластерларга қўшимча инвестиция ёки янги лойиҳа талаби қўйилмайди, уларга жозибадор молиявий механизмлар тақдим этилади. Бироқ тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаган кластерлар келгуси йилдан мақомидан маҳрум этилади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредитдан фойдаланолмайди.

👍37🔥1
Сурхондарёнинг Шўрчи туманида пропан заправкасида портлаш содир бўлди
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига ёқилғи қуйилаётган вақтда юз берган.
Ёнғин 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари ёрдамида ўчирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига ёқилғи қуйилаётган вақтда юз берган.
Ёнғин 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари ёрдамида ўчирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Аралаш мато импорти бождан озод этилади, 100 минг тонналик ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачиликда ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
Йиғилишда мамлакатимизда ип-калава ва мато нархи асосий рақобатчиларга нисбатан ўртача 10–15 фоиз юқори экани қайд этилди. Бунинг сабаби – маҳсулот таркибида пахта улуши 90 фоиз бўлиб, қолган мамлакатларда арзон полиэстер, вискоза, спандекс каби синтетик мато улуши 30–40 фоизни ташкил этади.
Дунёда сунъий тола ва аралаш матога талаб ортиб бораётгани, мамлакатимизда эса йилига 100 минг тонна аралаш ип, мато ва газлама импорт қилинаётгани маълум қилинди. Шу муносабат билан 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилади.
Мутасаддиларга йил якунигача камида 100 минг тонналик аралаш газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, бир нечта бўёқ корхоналари бирлашиб сув тозалаш иншооти қурган тақдирда, харажатларининг бир қисми Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қоплаб берилиши белгиланди.

👍48👎2😢1
Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
У тўқимачилик, чарм ва ипак саноати учун масъул бўлади.
Агентликка Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.
Шунингдек, агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, у орқали давлат кўмаги ва тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағлар йўналтирилади.
Жамғармага $200 млн. ажратилади.

👍10👎7😢1
Давлат раҳбаридан улкан ташаббус
Президент топшириғига асосан тўқимачиликда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилди.
👉 https://effect.uz/6565
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент топшириғига асосан тўқимачиликда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилди.
👉 https://effect.uz/6565
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилган?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида республика бўйича 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Никоҳлар сони ўтган йиллар якунларида қуйидагича:
2015 йил – 287582 та
2016 йил – 275048 та
2017 йил – 306197 та
2018 йил – 311379 та
2019 йил – 310899 та
2020 йил – 296751 та
2021 йил – 305211 та
2022 йил – 296689 та
2023 йил – 283808 та
2024 йил – 271776 та.

👍7
Блогер Азиз Ҳакимов Шерзодхон Қудратхўжани ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди
Ҳакимовга ҳақорат ва ёлғон маълумот тарқатгани учун маъмурий жарима чораси қўлланилган.
👉 https://effect.uz/6566
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳакимовга ҳақорат ва ёлғон маълумот тарқатгани учун маъмурий жарима чораси қўлланилган.
👉 https://effect.uz/6566
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Трамп ва Путин Анкориждаги ҳарбий базада учрашади
АҚШ ва Россия президентлари 15 август куни Аляскадаги энг йирик шаҳар Анкорижда учрашиб, Украинадаги урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилади.
👉 https://effect.uz/6567
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ ва Россия президентлари 15 август куни Аляскадаги энг йирик шаҳар Анкорижда учрашиб, Украинадаги урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилади.
👉 https://effect.uz/6567
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Доллар курси тушишда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,08 сўмга тушди ва 12 497,75 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 138,45 сўмга кўтарилди ва 14 658,61 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,24 сўмга ошиб, 156,79 сўмни ташкил этди.

👍5👎1🔥1
Ўзбекистонда июль ойида янги автомобиль сотувлари рекорд даражада ошди
2025 йил июль ойида Ўзбекистон автомобил бозорида сотувлар сезиларли ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) хулосасида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6568
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йил июль ойида Ўзбекистон автомобил бозорида сотувлар сезиларли ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) хулосасида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6568
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин
“Ўзбеккосмос” агентлиги 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессини Самарқандда ўтказишни таклиф этди.
Мазкур тадбир йирик халқаро форум бўлиб, унда ҳар йили 10 мингга яқин космик соҳа мутахассислари ва компаниялар иштирок этади.
Маълумотларга кўра, режалаштирилаётган халқаро астронавтика конгрессига Илон Маскнинг ташрифи ҳам кутилмоқда. Чунки Маск бу анжуманларда илгари ҳам махсус вакил сифатида иштирок этган.

👎3
Оқ уй Трампни нобел мукофотига номзод сифатида илгари сурди
Оқ уй 12 август куни расмий Instagram саҳифасида Дональд Трамп номзодини Тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сургани ҳақида маълум қилди. Эълонда “Президент Доналд Трамп – тинчлик Президенти” деган жумла келтирилган.
Трамп номзодини қўллаб-қувватлаганлар орасида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Камбоджа Бош вазири Хун Манет, Габон Президенти Брайс Олижи Нгема, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху, Руанда Ташқи ишлар вазири Оливе Ндуҳирахе ҳамда Покистон ҳукумати бор.
Маълум қилинишича, Камбоджа Бош вазири илгари Трамп номзодини нобел қўмитасига расмий хат орқали тақдим этган.

👎4👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда Ўзбекистонлик ёш тадбиркорлар иштирокида кўргазма ўтказилди

👍3