"Овоз" лойиҳасига муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун расмий огоҳлантириш берилди
Адлия вазирлиги матбуот хизматининг маълумот беришича, “The Voice of Uzbekistan” YouTube каналига эгалик қилувчи “Talent Show” МЧЖ Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” асаридан муаллиф рухсатисиз фойдалангани аниқланган.
Вазирлик томонидан ўтказилган текширув натижасида ҳуқуқбузарлик бартараф этилгани инобатга олиниб, компания қонун талабларига қатъий амал қилиш бўйича расман огоҳлантирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТошМИ талабалари Россияга ўқишга юборилишга норозилик билдирди, университет рад этди
Тошкент давлат тиббиёт университетининг бир неча талабаси Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўқишни давом эттириш бўйича қарордан норозилик билдириб, ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилди. Улар мазкур ҳудудда айни пайтда Украина дрон ҳужумлари қайд этилаётгани, сўнгги воқеаларда бир киши ҳалок бўлиб, бир неча нафар одам яраланганини таъкидлаган.
Талабаларнинг айтишича, аввалги ректор ўқишни Қозоғистонга кўчиришга ваъда берган, аммо янги ректор Шуҳрат Боймуродов бу қарорни бекор қилган. Уларга «Россияга борасиз ёки академик таътилга чиқасиз» деган шарт қўйилгани, ўқишни кўчириш муддати тугагани сабабли бошқа имконият қолмагани айтилган. Шу боис 5-босқични Ўзбекистонда якунлаш имконини сўрашган.
Университет матбуот хизмати эса тарқалган маълумотларни «асоссиз ва нотўғри» деб баҳолади. Баёнотда қайд этилишича, талабалар қўшма таълим дастури доирасида Россиянинг Приволжск тиббиёт тадқиқот университетига шартнома асосида ўқишга юборилади. 2021 йилдан амал қилаётган мазкур дастурда 400 дан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олган.
Расмий маълумотда «мажбурий юбориш» ва «ҳарбий ҳудуд» ҳақидаги иддаолар рад этилган. Университетнинг айтишича, дастур иштирокчиларининг кўпчилиги ўқишни давом эттириш истагини билдирган, фақат айрим талабалар шартнома талабларини бузган ва ёлғон маълумот тарқатган ҳолда Тошкентда қолишга ҳаракат қилган.
Баёнотда таъкидланишича, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот тарқатиш орқали жамоатчиликни чалғитиш ва университет раҳбариятининг обрўсига путур етказиш ҳаракатлари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка олиб келиши мумкин.

👍9👎3😢1
Вьетнам Адлия вазирлиги суд қарорларини ижро этиш бошқармаси вакиллари учун тақдимот ташкил этилди
Жорий йилнинг 8 август санасида «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» асиядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Вьетнам Социалистик Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
👉 https://effect.uz/6562
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 8 август санасида «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» асиядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Вьетнам Социалистик Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
👉 https://effect.uz/6562
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🔥1
Роналду Тошкентга келади
У “Ҳумо Арена”да ўтказиладиган футзал бўйича Суперкубок учрашувида меҳмон бўлади.
2025 йил 26 август куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади. Мусобақада ўтган мавсумнинг мутлақ ғолиби BMB жамоаси ҳамда чемпионатда иккинчи ўрин ва кубок финалчиси “Oil Star” клуби куч синашади.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, ушбу учрашувни томоша қилиш учун бир қатор футбол афсоналари Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Улар орасида бразилиялик Роналдиньо ва португалиялик Луиш Фигу каби жаҳон миқёсидаги юлдузлар ҳам бор.

👎18👍7
Қалбаки купюралар муомалага чиқиб кетишдан тўхтатиб қолинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2003 й.т. маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни “шартли харидор”га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюралар борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.

Ҳозирда қалбаки “пулфуруш”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифларини ошириш таклифи билдирилди
2025 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув учун тўлов ставкалари оширилиши мумкин. Ушбу таклиф 12 август куни бўлиб ўтган халқ депутатлари шаҳар кенгаши йиғилишида “Veolia Energy Tashkent” бош директори Севара Пардаева томонидан илгари сурилди.
Таклифга кўра, аҳоли учун тарифлар 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга оширилади. Пардаева сўзларига кўра, ҳозирги кунда пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди, қолган қисми эса шаҳар бюджети ҳисобидан субсидияланади. Ҳукумат 2030 йилгача ушбу субсидияларни босқичма-босқич бекор қилишни режалаштирмоқда.
Ҳозирги амалдаги нархлар бўйича давлат корхоналари бир гигакалория учун 801 минг сўм, юридик шахслар эса 241 минг сўм тўлайди. Янги тарифлар тасдиқланса, юридик шахслар учун бу кўрсаткич 342,3 минг сўмга, бюджет ташкилотлари учун эса 954,3 минг сўмга етади.

👎7😢3
Техник носозлик сабаб солиқ порталидан тадбиркорлар ҳисобидан асоссиз маблағ ечилди
Ижтимоий тармоқларда айрим тадбиркорлар ҳисобидан солиқ қарздорлиги деб миллионлаб сўм асоссиз ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Давлат солиқ қўмитаси маълум қилишича, электрон солиқ хизматлари портали (my3.soliq.uz)да юз берган техник носозлик туфайли бундай ҳолат содир бўлган. Носозлик сабаб порталда солиштирма далолатномада нотўғри қарздорлик маълумотлари, маблағ ечилгани ҳақидаги ва бошқа хато маълумотлар акс этган.
Қўмита вазият назоратга олинганини, мутахассислар муаммони бартараф этиш ишларини олиб бораётганини қайд этди. Носозлик тўлиқ йўқотилгандан сўнг барча маълумотлар тикланиши ва асоссиз ечилган маблағлар тадбиркорларга қайтарилиши маълум қилинди.

😢8👎2👍1
Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратилади
“Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–247-сон, 12.08.2025 й.) қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/6563
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–247-сон, 12.08.2025 й.) қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/6563
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥14😢4
Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/6564
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/6564
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди
Олти ёшли беморнинг шикастланган уч табақали клапани олиб ташланди ва унинг ўрнига юракнинг ўнг қулоқчасидан янгиси ясалди ва ўрнатилди.
Операцияни Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникасида кардиожарроҳ Бобур Тўраев амалга оширди.
Бундай операциялар фақат дунёнинг энг ривожланган тиббиёт марказларида амалга оширилади, деб хабар қилди Ўзбекистон ССВ.

👍28
Хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш тестлари санаси белгиланди
18–19 август кунлари хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бўлиб ўтади.
1-смена: 08:00–11:00;
2-смена: 15:00–18:00.
2 та мутахассислик + 3 та мажбурий фан (жами 90 та савол), ишлаш учун 3 соат вақт.
Рухсатномани: my.uzbmb.uz орқали олиш мумкин.
Паспорт (ID-карта) ва рухсатнома олиб келиш шарт.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Унда мамлакатимиз иқтисодиётининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган тўқимачилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унда мамлакатимиз иқтисодиётининг 3 фоизини, саноатнинг 14 фоизини яратаётган тўқимачилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
Президент тўқимачиликда пахта “спекуляцияси” ва экспортда рақобатбардошлик муаммоларини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тўқимачилик тармоғидаги қатор муаммолар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган айрим “уддабуронлар” арзон давлат ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганини танқид қилди. Маълумотга кўра, тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитлари бўйича қарзи 2,2 миллиард долларга етган, кредитларнинг 90–95 фоизи хорижий валютада, фақат 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.
— дея савол қўйди президент.
Йиғилишда, ҳар бир вилоятда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар борлигига қарамай, уларнинг брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ва замонавий стандартларга ўтиши суст кетаётгани қайд этилди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларида толани қайта ишлаш қувватлари мавжуд хомашёдан 2–2,5 баробар ортиқ эканига қарамай, ҳокимлар ҳудудий инвестиция дастурида ип-калава лойиҳаларини таклиф этаётгани танқид қилинди.
Шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришда янада фаол қатнашиши зарурлиги таъкидланди.

“Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради?”
— дея савол қўйди президент.
Йиғилишда, ҳар бир вилоятда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар борлигига қарамай, уларнинг брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши ва замонавий стандартларга ўтиши суст кетаётгани қайд этилди.
Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларида толани қайта ишлаш қувватлари мавжуд хомашёдан 2–2,5 баробар ортиқ эканига қарамай, ҳокимлар ҳудудий инвестиция дастурида ип-калава лойиҳаларини таклиф этаётгани танқид қилинди.
Шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришда янада фаол қатнашиши зарурлиги таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54
Президент тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қилиб, қарздор кластерларга енгилликлар жорий этди
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.
Йиғилишда аҳволи оғирлашган айрим корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва таннархни камайтириш чоралари белгиланди. Жорий йилда кластерларнинг кредит қарздорлигини гаров қўйган ҳолда 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Бу ҳолда кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди, фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ундирилади.
Ушбу чора орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолиши кутилмоқда. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизни ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисми ярми тадбиркорга қайтарилади.
Шунингдек, 2022–2023 йиллар ҳосили учун берилган кредитлар бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилиши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.
“Уларни қийнаётган масалалар билан тўлиқ танишдим. Ҳозир ечимларини айтаман. Бугундан тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қиламиз”,— деди давлат раҳбари.
Йиғилишда аҳволи оғирлашган айрим корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва таннархни камайтириш чоралари белгиланди. Жорий йилда кластерларнинг кредит қарздорлигини гаров қўйган ҳолда 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Бу ҳолда кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди, фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қоплангандан кейин ундирилади.
Ушбу чора орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолиши кутилмоқда. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизни ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисми ярми тадбиркорга қайтарилади.
Шунингдек, 2022–2023 йиллар ҳосили учун берилган кредитлар бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилиши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
Тўқимачилик корхоналари ва фермерларга янги молиявий имтиёзлар жорий этилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда тўқимачилик тармоғидаги қатор қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.
Маълумотга кўра, тижорат кредитларидан 2,2 миллиард доллар мажбурияти бор 144 та корхонани соғломлаштириш чоралари ишлаб чиқилади. Фаолиятини барқарорлаштириш мумкин бўлган корхоналарнинг кредит муддати 7 йилгача узайтирилади.
Пахтани ўз вақтида ва йўқотишларсиз йиғиб олиш учун фермерларга тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия берилади. Шунингдек, корхоналар ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.
Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади. Бу билан ижтимоий реестр бўйича талаб бекор қилинади, реализацияда тўқимачилик улушига қўйилган талаб эса 90 фоиздан 70 фоизга туширилади.

Тўқимачилик корхоналарига боғча, қуёш панеллари ва хомашё таъминоти бўйича янги имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда тўқимачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қатор имтиёз ва талаблар белгиланди.
Ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил этган тўқимачилик корхоналарига, хусусий боғчалардаги каби, ҳар бир тарбияланувчи учун субсидия ажратилади.
Энергия таъминоти муаммосини ҳал этиш мақсадида корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади. Бу мақсадга 200 миллион доллар кредит йўналтирилади, ставканинг 10 фоизгача қисми қоплаб берилади.
Президент “қарс икки қўлдан чиқади” дея, кластерлар ҳам ўз зиммасига масъулият олиши кераклигини таъкидлади. Ҳозирда 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқ, яна 12 тасида етарли эмас. Улар хомашёси кам бўлган ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши шартлиги қайд этилди.
Бундай кластерларга қўшимча инвестиция ёки янги лойиҳа талаби қўйилмайди, уларга жозибадор молиявий механизмлар тақдим этилади. Бироқ тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаган кластерлар келгуси йилдан мақомидан маҳрум этилади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредитдан фойдаланолмайди.

👍37🔥1
Сурхондарёнинг Шўрчи туманида пропан заправкасида портлаш содир бўлди
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига ёқилғи қуйилаётган вақтда юз берган.
Ёнғин 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари ёрдамида ўчирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига ёқилғи қуйилаётган вақтда юз берган.
Ёнғин 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари ёрдамида ўчирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Аралаш мато импорти бождан озод этилади, 100 минг тонналик ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланади
Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачиликда ишлаб чиқариш ва экспортни оширишга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
Йиғилишда мамлакатимизда ип-калава ва мато нархи асосий рақобатчиларга нисбатан ўртача 10–15 фоиз юқори экани қайд этилди. Бунинг сабаби – маҳсулот таркибида пахта улуши 90 фоиз бўлиб, қолган мамлакатларда арзон полиэстер, вискоза, спандекс каби синтетик мато улуши 30–40 фоизни ташкил этади.
Дунёда сунъий тола ва аралаш матога талаб ортиб бораётгани, мамлакатимизда эса йилига 100 минг тонна аралаш ип, мато ва газлама импорт қилинаётгани маълум қилинди. Шу муносабат билан 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газлама божхона божидан озод этилади.
Мутасаддиларга йил якунигача камида 100 минг тонналик аралаш газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, бир нечта бўёқ корхоналари бирлашиб сув тозалаш иншооти қурган тақдирда, харажатларининг бир қисми Савдони ривожлантириш компанияси томонидан қоплаб берилиши белгиланди.

👍48👎2😢1
Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
У тўқимачилик, чарм ва ипак саноати учун масъул бўлади.
Агентликка Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.
Шунингдек, агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, у орқали давлат кўмаги ва тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағлар йўналтирилади.
Жамғармага $200 млн. ажратилади.

👍10👎7😢1
Давлат раҳбаридан улкан ташаббус
Президент топшириғига асосан тўқимачиликда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилди.
👉 https://effect.uz/6565

👍44