EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жомбой туманида газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

10 август куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган “Шайман” МФЙ ҳудудида автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, соат 22:00 да вилоят ФВБга ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. 5 та ёнғин-қутқарув экипажи 22:15 да воқеа жойига етиб борган, 22:21 да олов қуршаб олинган ва 22:30 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида Kia Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар зарарланди. Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар берилмаган.

Айни вақтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Маълумот учун, 8 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ҳам мобил ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиққан, 5 августда эса Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида заправка портлаганди. Шунингдек, 16 июль куни ушбу туманда газ тўлдириш станцияси ҳудудида чақнаш ва ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ҳафта бошида Ўзбекистонда 40 даражагача иссиқ кузатилади

«Ўзгидромет»нинг 11 август учун берган прогнозига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади.

Тошкент шаҳрида осмон бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22...+24°, кундузи +38...+40° бўлиши кутилмоқда.


Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25°, кундузи +33...+38°, айрим жойларда +40° гача кўтарилади.


Бухоро ва Навоийда ҳам ҳаво бир оз булутли бўлиб, шамол 7–12 м/с, баъзан 13–18 м/с гача етади. Чўл ҳудудларида кечаси ҳарорат +30...+32° гача кўтарилиши мумкин. Кундузи +37...+42°.


Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ёғингарчиликсиз, шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24°, кундузи +35...+40°.


Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бир оз булутли, шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+26°, кундузи +37...+42°.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз. Шамол 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси +19...+24°, кундузи +34...+39°.


Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли ёки ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–15 м/с. Ҳарорат кечаси +15...+20°, кундузи +28...+33° бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди Туркиянинг шимоли–ғарбий қисмида жойлашган Баликесир шаҳрида кучли зилзила қайд этилди. Европадаги Сейсмология маркази маълумотларига кўра, ер силкинишининг магнитудаси 6,1 баллни ташкил этган, эпицентр эса 11…
Туркиянинг Баликесир шаҳридаги зилзила туфайли бир киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олган

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълумотига кўра, Баликесир вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила натижасида бир киши ҳалок бўлди, 29 киши турли даражада тан жароҳати олди.

ИИВ Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) хабарича, зилзиладан сўнг айниқса Синдирги ҳудудида ўнлаб афтершоклар қайд этилган, уларнинг энг кучлиси 4,4 магнитудали бўлган.

Табиий офат оқибатида 68 та қишлоқ ва маҳаллада жами 16 та бино шикастланган. Уларнинг 12 таси ташландиқ ҳолда бўлган, қолган 4 тасида эса одамлар истиқомат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
АИ-92 бензиннинг бошланғич нархи 9200 сўмга тушди - "Ўзбекнефтгаз" АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборотига кўра, давлат раҳбарининг арзон ва сифатли ёқилғи билан таъминлаш бўйича топшириқлари ижроси доирасида Бухоро нефть қайта ишлаш заводида AI-92 русумли автобензин нархи пасайтирилди.

Биржа савдоларида заводда ишлаб чиқарилган AI-92 русумли автобензиннинг 1 тоннаси бошланғич нархи 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга тушди. Бу эса 1 литр учун 9 400 сўмлик бошланғич нархни англатади.

Мазкур чоралар ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва таннархни камайтириш натижасида амалга оширилди. Нархнинг арзонлашуви истеъмолчилар учун қулайлик яратиши ва ёқилғи бозори барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Компания юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич камайтириш ишларини давом эттиришини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Таълим агентлигининг аккредитациясидан ўтолмаган ОТМларнинг лицензияси бекор қилинади

Ҳукумат қарори билан, Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда 2025 йил якунига қадар “Аккредитация” платформасини ишлаб чиқиб, унга вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш белгиланди.

Қарорга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритиб боради.

Фаолиятини тугатиш, лицензиясини бекор қилиш ва таълим дастурини ёпиш бўйича қарор қабул қилинган таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчиларнинг ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш чоралари кўрилади.

Ҳукуматнинг 6 августда қабул қилинган мазкур қарори 8 ноябрдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Бекободда давлат ижрочиси пора олгани учун 6 йилга қамалди

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда МИБ Бекобод шаҳар давлат ижрочиси пора олаётганда қўлга олинди. 1989 йилда туғилган давлат ижрочиси фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш эвазига ундан 20 миллион сўм талаб қилган. У шундан 13 миллион сўмни пора тариқасида қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ushlandi.

Текширувда маълум бўлишича, айбланувчи аввалроқ ҳам ушбу “хизмати” учун 450 АҚШ доллари ва 1 миллион 300 минг сўм олган.

Бекобод туман суди ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбдор деб топилди. Суд қарорiga асосан, давлат ижрочиси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум этилди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Интеллектуал мулк ҳуқуқий жиҳатдан ишончли тарзда ҳимоя қилинади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур қонун билан айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни соддалаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, саноат мулки объекти рўйхатга олинганда патент талабнома берувчига автоматик тарзда электрон тизим орқали юборилиши белгиланди.

Илгари Саноат мулки объектига патент бериш объект рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун ўтганидан кейин амалга оширилиши белгиланган эди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши назарда тутилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: “Танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак”

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг таъкидлашича, мансабга келган шахс фақат мақтов эшитиш билан чегараланиб қолмаслиги зарур. Унинг сўзларига кўра, бир-икки марта танқид “калтаги”ни еб, шу орқали пишиш ва камол топиш мумкин. “Танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак”, — деди Мирзаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎1
❗️Исроил зарбаси оқибатида Al Jazeera'нинг 5 ходими ҳалок бўлди

Ғазо шаҳрида “Аш-Шифа” шифохонаси киришидаги чодирга Исроил ҳарбийлари зарба берди.

Ҳалок бўлганлар орасида Al Jazeera мухбири Анас ал-Шариф ва тўрт ҳамкасби бор.

Исроил бу зарба махсус Анасга қаратилганини, уни қуролли гуруҳ аъзоси деб ҳисоблашини билдирди.

Al Jazeera эса уни аккредитациядан ўтган ҳақиқий журналист сифатида ҳимоя қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10🔥1
Холмўмин Ёдгоров қайтадан Судьялар олий кенгаши раиси этиб сайланди

11 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Президент тақдимига асосан, Сенат Кенгаши Холмўмин Ёдгоровни Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26😢7👎2
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998970226606
+998500018393

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
“Уч қаҳрамон”даги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, дўконлар жойлашган ҳудуд 20 минг м/кв. бўлиб, шундан 12 минг м/кв.даги дўконлар сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмаган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноий иш очилган ва ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича тергов олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Коррупция билан боғлиқ уч ҳолат фош этилди

Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қонун ҳимоячилари иштирокидаги пора олиш ҳолатлари ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида аниқланди.

📍 Бухоро вилояти — Вилоят ИИБ ходими таниш мансабдорлари орқали Бухоро шаҳар ИИБ тергов бўлимидаги жиноят ишини гумонланувчига нисбатан ҳаракатдан тугатишда ёрдам бериши учун 13 минг АҚШ доллари талаб қилган. У тезкор тадбирда пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

📍 Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар қўриқлаш бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан тил бириктириб, Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони қўриқлаш бошқармасига ишга жойлаштириш учун 1500 АҚШ доллари талаб қилган. У 1000 долларни олган вақтда ушланган.

📍 Тошкент шаҳри — “Тошкент” халқаро аэропорти паспорт-виза бўлими катта инспектори вояга етмаган шахсга ҳамрохлик штампи беришни тезлаштириш учун 400 доллар пора олган вақтда қўлга тушган. Тергов давомида у 2025 йил бошидан бери 42 нафар чет эл фуқаросидан 300–700 доллар, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросидан эса 200–400 доллардан пора олгани аниқланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3🔥1
Андижондаги МЧЖ 4,6 млрд сўмлик электрни ўғирлагани аниқланди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, МЧЖнинг текстиль маҳсулотларига ишлов бериш цехидаги қурилмалар тармоққа ўзбошимчалик билан уланган.

Оқибатда 4,6 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2👎1
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид тақдимот билан танишди.

👉 https://effect.uz/6557

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥18
Қора денгиз: Туркиянинг яшил марвариди

Туркиянинг Қора денгиз минтақаси мусаффо ҳавоси, зумрад яшил тоғ ёнбағирлари ва қўл тегмаган пляжлари билан барчани ўзига ром этмоқда.


👉 https://effect.uz/6558

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Ўзбекистонга туристик мақсадлардаги ташрифлар сони 1,7 млн нафарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами қарийб 5,3 млн нафар хориж фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 млн нафарга ёки 48,9 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келган хориж фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

қариндошларни йўқлаш – 3 596 799 нафар

саёҳат – 783 696 нафар

хизмат юзасидан – 594 023 нафар

тижорат – 223 581 нафар

даволаниш – 48 557 нафар

ўқиш – 9 546 нафар


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
2025-2026 ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига ҳозирча қарийб 667 минг бола қабул қилинди

Жорий йил 11 августгача умумтаълим мактабларининг 1-синфига 666 782 нафар бола (90 %) қабул қилинди.

Микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул жараёнлари 15 августга қадар давом этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4