Тошкентда маст эркак девордан танишининг машинаси устига сакраб, уни ҳайдаб кетди
Ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6554
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3👎2
Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади
Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
👉 https://effect.uz/6556
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
👉 https://effect.uz/6556
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Zhendong Health Industry Group билан Ўзбекистонда фармацевтика ва нутрицевтика соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик тузилди
Жорий йил 8 август куни Шанхай–Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми доирасида Хитойнинг йирик фармацевтика компанияси Zhendong Health Industry Group билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Лойиҳа умумий маблағи 8 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан:
🔷4,5 миллион доллар жаҳон даражасидаги замонавий лаборатория ташкил этиш учун;
🔷5 миллион доллар ишлаб чиқариш мажмуасини кенгайтириш ва ишга тушириш учун ажратилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида биргаликда фармацевтик субстанциялар ва тайёр дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва витаминлар, косметика, гигиена воситалари, болалар гигиенаси маҳсулотлари (шу жумладан болалар таглиги), офталмологик препаратлар, функционал озуқа, тиш пастаси, протеинли шўрвалар ва бошқа нутрицевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа доирасида OʻzWell имкониятлари кенгайтирилиб, халқаро GMP ва ISO стандартлари жорий этилади. Шу билан бирга, янги иш ўринлари яратилади ва Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш мақсад қилинмоқда.

👍2👎2
"Алишер Қодиров президент фармонига қарши чиқди" — Абдураҳмон Ташанов
Инсон ҳуқуқлари фаоли ва "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбук саҳифасида сўнгги вақтда юзага чиққан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. У Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг президент фармонига қарши чиқишига муносабат билдириб, унинг бу қадамини жамоатчилик олдидаги мураккаб вазиятда намоён бўлган жасорат деб баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Инсон ҳуқуқлари фаоли ва "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбук саҳифасида сўнгги вақтда юзага чиққан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. У Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг президент фармонига қарши чиқишига муносабат билдириб, унинг бу қадамини жамоатчилик олдидаги мураккаб вазиятда намоён бўлган жасорат деб баҳолади.
«У бу журъатни қайдан олди, билмадим-у, аммо президент фармонида акс этган талабга қарши чиқиш бугунги расмийларнинг тушига ҳам кирмаса керак
“Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак”, деди депутат.
Ҳолбуки, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли фармонига кўра, фуқаро шахсини тасдиқловчи ID картага расмга тушиши учун бош кийимни ечиши қатъий кўрсатилган. Агар Алишер Қодиров буни била туриб, бугунги постини ёзган бўлса, офарин.
Парламентдаги қўлбола мухолифат ҳам, бечора яшиллар партияси ҳам Чорвоқ сингари долзарб мавзуларда нимадир дейиши керак. Шунча шовқин-суроннинг ичида билинмай кетади...»
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28😢4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ишлари ҳажми 137,6 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 137,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
кичик корхона ва микрофирмалар – 52,1 %
йирик қурилиш ташкилотлари – 22,4 %
норасмий сектор – 25,5 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 137,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 баробарга ошган.
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
кичик корхона ва микрофирмалар – 52,1 %
йирик қурилиш ташкилотлари – 22,4 %
норасмий сектор – 25,5 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўқишни кўчириш имтиҳонлари санаси белгиланди
12–13 август кунлари талабаларни хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишини кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан олиш мумкин. Унда имтиҳон жойи, санаси ва вақти кўрсатилади.
Имтиҳонга паспорт (ID-карта) ва рухсатнома олиб келиш шарт.
Эслатма: касбий (ижодий) имтиҳондан ташқари мажбурий фанлар (она тили, математика, тарих) бўйича тест синовида ҳам иштирок этиш зарур.

⚡️Effect.uz Воҳада!
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998970226606
+998500018393
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍7
Сурхондарёда фоҳишахона ташкил қилган пенсионер қамоққа олинди
Сурхондарё вилоятида яшовчи маҳаллий фуқаро ўз уйида фоҳишахона ташкил этгани учун ҳукм қилинди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Қумқўрғон туманида содир бўлган. “Хуррият” маҳалласида яшовчи 68 ёшли фуқаро пул эвазига уйида барча шароитларни яратиб, дугонаси ва ҳамроҳи учун хона ажратди.
Суд жараёнида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Суд уни 131-модда (Сутенёрлик ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича айбдор деб топиб, бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Россияда ўзбекистонлик аёл фоҳишахона ташкил қилиш ва интим хизматлар кўрсатишда гумон қилинаётгани аввалроқ хабар қилинган эди. Бир ташрифнинг нархи тахминан уч минг рублни ташкил этди.

Ўзбекистонда фарзандли бўлаётганлар асосан неча ёшда?
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил январь-июнь ойларида туғилган чақалоқларнинг ота-онаси ёши бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра:
Отасининг ёши:
25 ёшгача — 10,4 %;
25-39 ёшдагилар — 82,1 %;
40 ёш ва ундан катталар — 7,5 %;
Онасининг ёши:
25 ёшгача — 38,6 %;
25-39 ёшдагилар — 59,9 %;
40 ёш ва ундан катталар — 1,5 %.
Маълумотга кўра, йилнинг биринчи ярмида 405 508 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистонда «касб ваучери» тизими йўлга қўйилади
1 ноябрдан малака ошириш ёки қайта касбий тайёргарликдан ўтиш истагидаги фуқароларга «касб ваучери» бериш тартиби амалга киритилади.
Президент фармонига мувофиқ, ваучер фоизсиз ссуда сифатида берилади. Ўқишни тугатиб, сертификат олган шахс ишга жойлашгандан кейин икки йил давомида маблағни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтариши керак бўлади.
Айрим тоифадаги шахсларга таълим даврида жамғарма ҳисобидан минимал иш ҳақи миқдорида стипендия тўланади. Бу имтиёз ногиронлиги бўлган шахслар, уч ойдан узоқ давом этадиган курсларда ўқиётган камбағал оилалар рўйхатидаги фуқаролар ва доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб ўқувчиларга тааллуқли.
Шу билан бирга, ишсизлик нафақаси олувчилар стипендияга даъвогар бўла олмайди. Тизим фуқароларнинг янги касб ва кўникмаларни ўзлаштиришини қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Қозоғистонда йўқолган вертолёт экипажининг жасади топилди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида бедарак йўқолган вертолётнинг бир қисми ва бир экипаж аъзосининг жасади топилди.
Мутахассислар сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда математик ҳисоб-китоблардан фойдаланиб, вертолёт бўлиши мумкин бўлган ҳудудни аниқлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида бедарак йўқолган вертолётнинг бир қисми ва бир экипаж аъзосининг жасади топилди.
Мутахассислар сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда математик ҳисоб-китоблардан фойдаланиб, вертолёт бўлиши мумкин бўлган ҳудудни аниқлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юнусободдаги мурожаатга ечим топилмаяпти...
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Посира маҳалласида яшовчи Санобар Қобилова ижтимоий тамоқ орқали сўз эркинлиги, қонуний ҳақ-ҳуқуқидан фойдаланиб, фарзандлари ва ўзининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётганини, таҳдидга учраётганини айтиб чиққан эди.
EFFECT.UZ мухбири мурожаатчига қўнғироқ қилиб, телефон орқали гаплашди.
Буни қарангки, мурожаатни ўрганишга келди, деб ўйлаган инсонлар уни олиб кетишга келган. Эшикни уриб, тутқичини таққиллатиб, қўпол оҳангда гапирганига мурожаатчи Санобар Қобилова қўрқиб қолган. Санбоар опани Ботир Бойқулов, Нодир Санаев, ҳоким ўринбосари ва прокурор ўринбосари деб ўзини таништирган шахслар безовта қилишган. Мурожаатчи эса соғлиги жойида эмаслигини, ҳозир боролмаслигини айтган.
"Юнусобод туман ҳокими матбуот котиби тегишли ташкилотларни бир жойга жамлаб, шаффоф, очиқ муносабат бўлиши, жараённи EFFECT.UZ ёритиб боришининг тарафдориман", дейди Санобар опа.
👉 Тўлиқ видео

👍2🔥2😢2
Камбағал оилалардаги ёлғиз ота-оналарга мактабгача таълим учун моддий ёрдам тўланади
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ёки онага ижтимоий шартнома асосида мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам ажратилади.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача бўлган моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат бир нафар фарзанди учун тўланади. Агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бирига берилади.
Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиши ёки ижтимоий ходим орқали, шунингдек “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза топшириши мумкин.

Путин–Трамп учрашуви арафасида Аляска меҳмонхоналарида нархлар кескин ошди
АҚШнинг Аляска штатида жойлашган Анкориж шаҳрида меҳмонхона нархлари Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг режалаштирилган учрашуви олдидан сезиларли даражада қимматлади.
Брон қилиш платформалари маълумотига кўра, айрим меҳмонхоналарда хона баҳоси қарийб икки баробарга ошган. Масалан, Hilton Anchorage меҳмонхонасида 16 августга ўтар кечаси учун тўлов аввал 347 доллар бўлган бўлса, ҳозирда 657 долларни ташкил этмоқда. Wyndham Garden Anchorage Airport’да бир кечалик нарх 499 доллардан 609 долларга, The Wildbirch Hotel in JdV by Hyatt’да эса 322 доллардан 547 долларга кўтарилган. Hampton Inn Anchorage меҳмонхонасида ҳам хона баҳоси 352 доллардан 616 долларга етган.
Маълумот учун, Трамп 15 август куни Путин билан Аляскада учрашишини маълум қилган. Кремль ҳам бу учрашувни тасдиқлаб, музокаралар марказида Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи бўлишини билдирган.

Хотин-қизлар учун қўшимча 4 мингта давлат гранти квотаси
📍Қорақалпоғистон – 284;
📍Андижон вилояти – 312;
📍Бухоро вилояти – 180;
📍Жиззах вилояти – 233;
📍Қашқадарё вилояти – 337;
📍Навоий вилояти – 196;
📍Наманган вилояти – 382;
📍Самарқанд вилояти – 508;
📍Сурхондарё вилояти – 318;
📍Сирдарё вилояти – 140;
📍Тошкент вилояти – 218;
📍Фарғона вилояти – 529;
📍Хоразм вилояти – 275;
📍Тошкент шаҳри – 88.
Ўтган йиллардаги каби 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган:
➖ аниқ ва табиий фанлар;
➖ техника фанлари;
➖ тиббиёт фанлари.
Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади. Жорий йилда ўтиш бали паст бўладиган техника йўналиши учун камайтирилиб, тиббиёт учун квота кўпайтирилган.
❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Энг муҳим маълумотлар:
— бу тавсиянома фақат биринчи йўналишга ўтади;
— фақат кундузги таълим шаклига қўшимча квота берилган. Кечки ёки масофавий учун имтиёз қўлланмайди;
— шу сабабли тавсияномаси бор хотин-қизлар биринчи йўналишга албатта кундузги таълимни танлаши керак, йўқса тавсиянома кучга эга бўлмайди;
— ушбу тавсиянома балл қўшиб бермайди.

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди
Туркиянинг шимоли–ғарбий қисмида жойлашган Баликесир шаҳрида кучли зилзила қайд этилди. Европадаги Сейсмология маркази маълумотларига кўра, ер силкинишининг магнитудаси 6,1 баллни ташкил этган, эпицентр эса 11 км чуқурликда жойлашган.
Турли ОАВларнинг маълумотларига кзра Истанбулнинг ғарбий ҳудудларида тўлқинлар 20–30 сония давом этган. Кўп қаватли уйларда қандиллар ва мебеллар силкинган, баъзи фуқаролар уйларини тарк этиб, кўчага чиққан.
Зилзила маҳаллий вақт билан 19:55 да кузатилган, смартфонлардаги огоҳлантириш тизими эса фуқароларни бир неча сония олдин хабардор қилган.
Ҳозирда мутахассислар зарар кўламини баҳолаш ишларини олиб бормоқда. Туркия ҳокимиятлари ва фавқулодда хизматлар ҳолатни назорат остига олган.
Ҳозирча талафот ва зарарлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

👍3😢2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг Баликесир шаҳрида рўй берган 6.1 магнитудали зилзила оқибатлари
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Туркиянинг Баликесир шаҳрида рўй берган 6.1 магнитудали зилзила оқибатлари Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Баликесир шаҳрида айни дақиқаларда 3—4 магнитуда қайта силкинишлар (афтершок) бўлиб турибди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зўрликнинг чегараси борми ёхуд сарсон бўлаётган оила
Кеча, 10 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Чўпонота кўчасида истиқомат қилувчи оиладан EFFECT.UZ'га тезкор мурожаат келиб тушди. EFFECT.UZ ходимлари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борди. Яккасарой туман ҳокимлигидан, Яккасарой мажбурий ижро бюросидан ходимлар борлигини ҳамда улар 20-30 та ёлланма ишчилар ёллаб, хонадон деворларини, том қисмини бузаётганининг гувоҳи бўлдик.
Биз билан на ҳокимият, на ижро мутасаддилари гаплашиб вазият ҳақида тушунча бермади, шунчаки гаплашгиси келмасдан ўзларини олиб қочди. Ҳаммаси қонуний бўлса нега ахборот беришдан, жамоатчиликка тушунча беришдан ўзини олиб қочди бу мансаб эгалари?
Мурожаатчилар тақдим қилган видеолардан кўришингиз мумкинки, инсон қадри, ҳуқуқи поймол қилинган. Буни биргина бемор инсонга қилган муомаласидан, ҳатти-ҳаракатидан билиш мумкин.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, таҳририятимиз ушбу мавзуни бундан аввал ҳам ёритган эди.

👍9😢5👎1
Тошкентдаги Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин содир бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, 11 август куни соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга Тошкент туманидаги Уч қаҳрамон бозорида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 02:29 да етиб бориб, ёнғинни соат 04:46 да бартараф этган.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади вазирлик хабарида.

👎1