7674456.pdf
1 MB
“Умра” тадбирларида назорат хариди тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қарор қабул қилди.
Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари икки ойдан бери маошсиз ишлаётгани айтилмоқда
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚЗ) ходимларининг айтишича, корхонада июн ойидан бери маош тўланмаяпти. Завод вакили кечикишлар сабабини кредит билан боғлиқ муаммолар юзага келгани билан изоҳлаган.
Маълумот учун, ФНҚЗ уч йил олдин «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга — Eriell ва Enter Engineering компаниялари эгаларига тегишли тузилмага — бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.
Олдинроқ ушбу гуруҳга алоқадор Eriell ва Enter Engineering компаниялари ходимлари ҳам бир неча бор видеомурожаат орқали ойлик тўлашда жиддий муаммолар мавжудлигини билдиришган эди.

😢7
Фермерликда янги босқич: Тошкентда кўп тармоқли фаолият муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинмоқда
Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” мажмуаcида “Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш муаммолари ва вазифалари” мавзусида амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбир қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, илғор фермерларни рағбатлантириш ҳамда соҳадаги муаммо ва таклифларни муҳокама қилишга қаратилган. Конференция илғор фермерлар билан учрашув, уларни рағбатлантириш ва соҳа бўйича тўғридан-тўғри мулоқот майдони бўлиши кутилмоқда.
Тадбирда мавжуд муаммолар ва таклифлар ўрганилиб, фермер хўжаликлари фаолиятини келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади. Мулоқотда Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Агробанк АТБ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этмоқда.
Кенгаш раиси Актам Хаитов ўз чиқишида фермерларга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар, уларнинг самараси ҳақида сўз юритди. Унинг таъкидлашича, фермер ва деҳқонларга уруғдан тортиб ҳосилни бозорга етказишгача бўлган жараёнда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник кўмак кўрсатилмоқда.
2025 йилда мамлакатимиздаги 91,9 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ихтиёрида 3,85 млн гектар ер мавжуд бўлиб, шундан қарийб 1 млн гектарга ғалла, 875,6 минг гектарга чигит экилди. Кенгаш кўмаги билан 15 мингдан ортиқ фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди. Бу — пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни қамраб олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилмоқда.
Бу ҳаракатлар қишлоқ жойларда барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

😢6👍1👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги мактаблардан бирида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб, йўқ бўлиш арафасида турибди. Аммо масъуллар бу ҳолатга беқарорлик билан муносабатда бўлиб, ўз вазифаларини бажаришда давом этмоқда.
Бу ҳолат болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, давлат қонуни ва маънавий қадриятларнинг бир вақтда поймол этилишидир. Бир бола китоб ўқимаса, унинг орзуси камайиши мумкин. Бир китоб сувда чириса, бир авлоднинг келажаги камситилади.
Савол туғилади: агар китобни ўқувчи йўқ қилса, унга дарҳол маъмурий жарима қўлланади. Аммо китобларнинг йўқ бўлишини кузатиб турган масъулларга нисбатан жавобгарлик чоралари қандай қўлланмоқда?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасига мувофиқ, давлат мулкини йўқотиш ёки унга зарар етказиш жавобгарликка тортилишини назарда тутади. Жорий ҳолатда эса давлат маблағига харид қилинган китобларнинг сув остида қолиши мулкка етказилган зарар ҳисобланади, лекин ҳозирга қадар тегишли чоралар кўрилмаяпти.
Конституциянинг 41-моддаси ҳар бир фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлайди. Китоб таълимнинг асосий манбаи эканлиги инобатга олинса, унинг йўқолиши болаларнинг билим олиш ҳуқуқининг чекланишига олиб келади ва бу ҳолат Конституцияга зиддир.
“Маълумот ва китобхонлик тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси давлатни китобларни муҳофаза қилишга мажбур қилади. Ҳозирги вазиятда эса китоблар қараовсиз қолган ва сувда йўқ бўлаяпти, бу қонуннинг аниқ қўпол бузилиши ҳисобланади.
Прокуратура тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш прокуратуранинг асосий вазифаси сифатида белгиланган. Аммо давлат мулки — китобларнинг йўқ бўлишига нисбатан прокуратура томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаяпти, бу эса ваколатдор идоранинг ўз вазифаларини бажармаётганлигини кўрсатади.
Маъмурий жавобгарлик кодекси 184-моддаси таълим муассасаси мулкига зарар етказган шахсларни жазолашни назарда тутади. Бироқ амалда қонун асосан оддий фуқароларга нисбатан қўлланаётгани, раҳбар шахсларга нисбатан эса чора кўрилмаётгани жамиятда тенгсизлик ва ишончсизликни кучайтиради.
Учкўприкда содир бўлаётган бу ҳолат моддий зарар, қонунбузарлик ва маънавий йўқотишдир. Агар тегишли чоралар тезкорлик билан амалга оширилмаса, бу камчиликлар яна бошқа ҳудудларда ҳам такрорланиши ва болаларнинг билимга бўлган ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Шу боис, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун:
Масъул шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш;
Давлат мулкини муҳофаза қилиш бўйича тизимли ва самарали назоратни йўлга қўйиш;
Болаларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаш зарур.

😢6👍3
«Тоғлик куёв» филмидаги роли орқали танилган актёр Йўлчи Ортиқов вафот этди
У 51 ёшида ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда. Ортиқов «Тоғлик куёв» филмидаги роли орқали танилган. Сўнгра, «Ҳаёт-мамот» каби бошқа филмларда ҳам рол ижро этган.
Сўнгги вақтларда актёр санъатдан танаффусга чиққанди.
EFFECT.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

😢16👍2
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига мандат 15 август куни эълон қилинади
Олий ўқув даргоҳларига ҳужжатларни қабул қилишнинг иккинчи босқичи 8 август куни якунланди. Маълумотларга кўра, тавсия этилган ва тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини йўналишлар танлаб олингандан кейин 7 кун ичида эълон қилиш режалаштирилган.
Демак, 15 август куни абитуриентлар ўз натижасини – мандат оладими ёки йўқми, билиб олиши мумкин бўлади.

Автомобилларнинг орқа ва ён ойнасидаги текин тонировкалар бекор қилиниши мумкин
Автомобилларнинг орқа ва ён ойналарида қорайтириш — тонировка қилиш 2022 йил 28 июндаги президент қарори билан бепул қилинган эди. Аммо яқин вақт ичида Вазирлар Маҳкамасининг янги лойиҳаси шу тартибни ўзгартиришни кўзда тутмоқда.
Regulation.gov.uz сайтида эълон қилинган мазкур лойиҳага кўра, орқа ва олд ён ойналари тусини ўзгартириш учун берилган рухсатномаларга янги қўшимча шартлар ҳамда муддатлар киритилиши режалаштирилмоқда.
Яъни автотранспорт воситаларини орқа ва ён ойна қисмига қўйиладиган тонировка учун ҳар йили рухсатнома олиш зарур бўлиши мумкин.
Хусусан, M1 тоифадаги машиналарнинг орқа ва ён ойналари тусини ўзгартириш учун 1 майдан 31 августгача муддатли рухсатномалар берилиши режалаштирилмоқда.
Қарор лойиҳасида “ён ойна” сўзи ҳам алоҳида таъкидланган бўлиб, бу Президент томонидан 3 йил олдин бепул қилинган ён ойналарга оид тонировка ҳуқуқининг яна пулли қилинишини англатиши мумкин.
Шу тариқа, қуёшдан ҳимояланиш учун бепул берилган тонировка имконияти қайта чекланиши ва пулли рухсатнома тизимига ўтказилиши эҳтимолдан холи эмас.
Бу ўзгаришлар, айниқса, қуёш нуридан ҳимояга муҳтож ҳайдовчилар учун қўшимча муаммо туғдириши мумкин.

👎41😢2
Тошкентда маст эркак девордан танишининг машинаси устига сакраб, уни ҳайдаб кетди
Ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6554
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6554
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади
Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
👉 https://effect.uz/6556
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
👉 https://effect.uz/6556
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Zhendong Health Industry Group билан Ўзбекистонда фармацевтика ва нутрицевтика соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик тузилди
Жорий йил 8 август куни Шанхай–Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми доирасида Хитойнинг йирик фармацевтика компанияси Zhendong Health Industry Group билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Лойиҳа умумий маблағи 8 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан:
🔷4,5 миллион доллар жаҳон даражасидаги замонавий лаборатория ташкил этиш учун;
🔷5 миллион доллар ишлаб чиқариш мажмуасини кенгайтириш ва ишга тушириш учун ажратилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида биргаликда фармацевтик субстанциялар ва тайёр дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва витаминлар, косметика, гигиена воситалари, болалар гигиенаси маҳсулотлари (шу жумладан болалар таглиги), офталмологик препаратлар, функционал озуқа, тиш пастаси, протеинли шўрвалар ва бошқа нутрицевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа доирасида OʻzWell имкониятлари кенгайтирилиб, халқаро GMP ва ISO стандартлари жорий этилади. Шу билан бирга, янги иш ўринлари яратилади ва Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш мақсад қилинмоқда.

👍2👎2
"Алишер Қодиров президент фармонига қарши чиқди" — Абдураҳмон Ташанов
Инсон ҳуқуқлари фаоли ва "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбук саҳифасида сўнгги вақтда юзага чиққан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. У Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг президент фармонига қарши чиқишига муносабат билдириб, унинг бу қадамини жамоатчилик олдидаги мураккаб вазиятда намоён бўлган жасорат деб баҳолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Инсон ҳуқуқлари фаоли ва "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Фейсбук саҳифасида сўнгги вақтда юзага чиққан муносабатлар ҳақида фикр билдирди. У Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг президент фармонига қарши чиқишига муносабат билдириб, унинг бу қадамини жамоатчилик олдидаги мураккаб вазиятда намоён бўлган жасорат деб баҳолади.
«У бу журъатни қайдан олди, билмадим-у, аммо президент фармонида акс этган талабга қарши чиқиш бугунги расмийларнинг тушига ҳам кирмаса керак
“Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак”, деди депутат.
Ҳолбуки, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли фармонига кўра, фуқаро шахсини тасдиқловчи ID картага расмга тушиши учун бош кийимни ечиши қатъий кўрсатилган. Агар Алишер Қодиров буни била туриб, бугунги постини ёзган бўлса, офарин.
Парламентдаги қўлбола мухолифат ҳам, бечора яшиллар партияси ҳам Чорвоқ сингари долзарб мавзуларда нимадир дейиши керак. Шунча шовқин-суроннинг ичида билинмай кетади...»
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28😢4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ишлари ҳажми 137,6 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 137,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
кичик корхона ва микрофирмалар – 52,1 %
йирик қурилиш ташкилотлари – 22,4 %
норасмий сектор – 25,5 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 137,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 баробарга ошган.
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
кичик корхона ва микрофирмалар – 52,1 %
йирик қурилиш ташкилотлари – 22,4 %
норасмий сектор – 25,5 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўқишни кўчириш имтиҳонлари санаси белгиланди
12–13 август кунлари талабаларни хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишини кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.
Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан олиш мумкин. Унда имтиҳон жойи, санаси ва вақти кўрсатилади.
Имтиҳонга паспорт (ID-карта) ва рухсатнома олиб келиш шарт.
Эслатма: касбий (ижодий) имтиҳондан ташқари мажбурий фанлар (она тили, математика, тарих) бўйича тест синовида ҳам иштирок этиш зарур.

⚡️Effect.uz Воҳада!
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998970226606
+998500018393
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍7
Сурхондарёда фоҳишахона ташкил қилган пенсионер қамоққа олинди
Сурхондарё вилоятида яшовчи маҳаллий фуқаро ўз уйида фоҳишахона ташкил этгани учун ҳукм қилинди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Қумқўрғон туманида содир бўлган. “Хуррият” маҳалласида яшовчи 68 ёшли фуқаро пул эвазига уйида барча шароитларни яратиб, дугонаси ва ҳамроҳи учун хона ажратди.
Суд жараёнида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Суд уни 131-модда (Сутенёрлик ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича айбдор деб топиб, бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Россияда ўзбекистонлик аёл фоҳишахона ташкил қилиш ва интим хизматлар кўрсатишда гумон қилинаётгани аввалроқ хабар қилинган эди. Бир ташрифнинг нархи тахминан уч минг рублни ташкил этди.