EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун қўшимча 1,8 трлн сўм йўналтирилади

Сўнгги икки йил давомида пойтахтда электр таъминотини барқарорлаштириш мақсадида 2,8 триллион сўм сарфланди. Президент ҳузурида ўтган тақдимотдан кейин Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилишича, ушбу ишлар давом эттирилиши учун яна 1,8 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар шуни кўрсатмоқдаки, юқори кучланишли тармоқлардан то маҳалла даражасидаги электр тармоқларигача босқичма-босқич модернизация қилинмаса, авариялар сони ортиши мумкин. Шу боис, Тошкентнинг ҳар бир тумани кесимида бажарилиши лозим бўлган ишлар ва масъул шахслар аниқ белгилаб олинган.

Мирзамаҳмудов таъкидлашича, ҳозирда генерация қувватлари етарли. Бироқ электр энергиясини кафолатли етказиб бериш мақсадида пойтахт ва Тошкент вилоятида энергияни сақлаш тизимларини қуриш тезлаштирилади. Шунингдек, йирик истеъмолчилар учун ҳам шундай лойиҳалар амалга оширилади.

Шу билан бирга, энергетика соҳасида масъулиятни ошириш ва замонавий технологияларни жалб этишни назарда тутувчи қонунчилик ва норматив ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йил охиригача Тошкентда 374 километр электр тармоғи, 11 та нимстанция ва 62 та трансформатор янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, ёз мавсумида пойтахтда бир неча бор электр таъминотида узилишлар кузатилган эди. Бу ҳолатдан кейин “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ раҳбари, 11 туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари ва бошқа мутасаддилар интизомий жавобгарликка тортилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎8😢4🔥2
Тошкент ва Сирдарёдаги икки пост орқали учинчи давлат фуқаролари учун ўтиш бошланди

Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишувга асосан, 2025 йил 10 август соат 06:00 дан бошлаб, Тошкент вилоятидаги “Бекобод авто” ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Ховособод” чегара божхона постлари орқали учинчи давлат фуқаролари ва енгил автотранспорт воситалари ўтказилиши йўлга қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
2026 йилда Ўзбекистонда илк кам қувватли АЭС қурилиши старт олади

Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилишини бошлаш 2026 йил март ойига белгиланди. “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаевнинг маълум қилишича, бу даврда станциянинг биринчи бетони қуйилади. Шунингдек, “Росатом” билан йирикроқ АЭС лойиҳаси бўйича ҳам келишувга эришилган ва қисқа вақтда амалга ошириш топшириғи берилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовнинг таъкидлашича, эндиликда ҳар қандай қурилишдан аввал электр энергиясига бўлган эҳтиёж ўрганилади ва шу асосда лойиҳалар ишлаб чиқилади.

Маълумотга кўра, Тошкент шаҳридаги электр тармоқларининг 51 фоизи, юқори кучланишли трансформаторларнинг эса 39 фоизи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган. Шу боис 2025–2026 йилларда 1 870 километрдан ортиқ тармоқни янгилаш ва қайта қуриш, 265 та трансформатор пунктларини модернизация қилиш режалаштирилган. Бу ишлар учун 1,8 трлн сўм инвестиция йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини "ҳокимлик вакили" деб таништирган шахс кимлигини яшириб, саволларга жавоб бермади

Кимлигини ошкор қилишни истамаган “ҳокимлик вакили” Антикоррупция телеграм канали журналисти Жаҳонгир Тўлагановнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди. Тасвирларда кўриниб турибдики, оммавий ахборот воситаларидан "юз ўгирган" бу шахс ўзини таништириш тугул, саволларга ҳам жавоб бермади ва очиқ мулоқотдан қочди.

Журналистлар саволларига жавоб бериш — мансабдорнинг жиноятини исботлаш эмас, балки жамоат олдидаги оддий ҳисобот вазифаси. Шунингдек, ОАВдан қочиш ва жамоатчиликка ёпиқ бўлиш — давлат хизматчиси маданияти ва масъулиятига тўғри келмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥14👍7👎2
Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишувини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, куни кеча Вaшингтонда имзоланган тарихий қўшма декларация Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ҳамда АҚШ Президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошгани таъкидланган.

Мамлакатимиз барча томонларнинг кўп йиллик можарони бартараф этишга қаратилган интилишларини юқори баҳолайди. Шу билан бирга, Жанубий Кавказда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши кенг минтақада йирик транспорт ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдиради,

дейилади ТИВ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16😢2👎1
7674456.pdf
1 MB
“Умра” тадбирларида назорат хариди тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сон “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қарор қабул қилди.

Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари икки ойдан бери маошсиз ишлаётгани айтилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚЗ) ходимларининг айтишича, корхонада июн ойидан бери маош тўланмаяпти. Завод вакили кечикишлар сабабини кредит билан боғлиқ муаммолар юзага келгани билан изоҳлаган.

Маълумот учун, ФНҚЗ уч йил олдин «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖга — Eriell ва Enter Engineering компаниялари эгаларига тегишли тузилмага — бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.

Олдинроқ ушбу гуруҳга алоқадор Eriell ва Enter Engineering компаниялари ходимлари ҳам бир неча бор видеомурожаат орқали ойлик тўлашда жиддий муаммолар мавжудлигини билдиришган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Фермерликда янги босқич: Тошкентда кўп тармоқли фаолият муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинмоқда

Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” мажмуаcида “Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш муаммолари ва вазифалари” мавзусида амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбир қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, илғор фермерларни рағбатлантириш ҳамда соҳадаги муаммо ва таклифларни муҳокама қилишга қаратилган. Конференция илғор фермерлар билан учрашув, уларни рағбатлантириш ва соҳа бўйича тўғридан-тўғри мулоқот майдони бўлиши кутилмоқда.

Тадбирда мавжуд муаммолар ва таклифлар ўрганилиб, фермер хўжаликлари фаолиятини келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади. Мулоқотда Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Агробанк АТБ раҳбарлари ва вакиллари иштирок этмоқда.

Кенгаш раиси Актам Хаитов ўз чиқишида фермерларга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар, уларнинг самараси ҳақида сўз юритди. Унинг таъкидлашича, фермер ва деҳқонларга уруғдан тортиб ҳосилни бозорга етказишгача бўлган жараёнда ҳуқуқий, иқтисодий ва техник кўмак кўрсатилмоқда.

2025 йилда мамлакатимиздаги 91,9 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ихтиёрида 3,85 млн гектар ер мавжуд бўлиб, шундан қарийб 1 млн гектарга ғалла, 875,6 минг гектарга чигит экилди. Кенгаш кўмаги билан 15 мингдан ортиқ фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди. Бу — пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни қамраб олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилмоқда.

Бу ҳаракатлар қишлоқ жойларда барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учкўприкда китоблар сув остида йўқ бўлмоқда — қонун ва назорат қаерда?

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги мактаблардан бирида давлат маблағига харид қилинган китоблар кондиционердан томган сув остида қолиб, йўқ бўлиш арафасида турибди. Аммо масъуллар бу ҳолатга беқарорлик билан муносабатда бўлиб, ўз вазифаларини бажаришда давом этмоқда.

Бу ҳолат болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, давлат қонуни ва маънавий қадриятларнинг бир вақтда поймол этилишидир. Бир бола китоб ўқимаса, унинг орзуси камайиши мумкин. Бир китоб сувда чириса, бир авлоднинг келажаги камситилади.

Савол туғилади: агар китобни ўқувчи йўқ қилса, унга дарҳол маъмурий жарима қўлланади. Аммо китобларнинг йўқ бўлишини кузатиб турган масъулларга нисбатан жавобгарлик чоралари қандай қўлланмоқда?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасига мувофиқ, давлат мулкини йўқотиш ёки унга зарар етказиш жавобгарликка тортилишини назарда тутади. Жорий ҳолатда эса давлат маблағига харид қилинган китобларнинг сув остида қолиши мулкка етказилган зарар ҳисобланади, лекин ҳозирга қадар тегишли чоралар кўрилмаяпти.

Конституциянинг 41-моддаси ҳар бир фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлайди. Китоб таълимнинг асосий манбаи эканлиги инобатга олинса, унинг йўқолиши болаларнинг билим олиш ҳуқуқининг чекланишига олиб келади ва бу ҳолат Конституцияга зиддир.

“Маълумот ва китобхонлик тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси давлатни китобларни муҳофаза қилишга мажбур қилади. Ҳозирги вазиятда эса китоблар қараовсиз қолган ва сувда йўқ бўлаяпти, бу қонуннинг аниқ қўпол бузилиши ҳисобланади.

Прокуратура тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш прокуратуранинг асосий вазифаси сифатида белгиланган. Аммо давлат мулки — китобларнинг йўқ бўлишига нисбатан прокуратура томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаяпти, бу эса ваколатдор идоранинг ўз вазифаларини бажармаётганлигини кўрсатади.

Маъмурий жавобгарлик кодекси 184-моддаси таълим муассасаси мулкига зарар етказган шахсларни жазолашни назарда тутади. Бироқ амалда қонун асосан оддий фуқароларга нисбатан қўлланаётгани, раҳбар шахсларга нисбатан эса чора кўрилмаётгани жамиятда тенгсизлик ва ишончсизликни кучайтиради.

Учкўприкда содир бўлаётган бу ҳолат моддий зарар, қонунбузарлик ва маънавий йўқотишдир. Агар тегишли чоралар тезкорлик билан амалга оширилмаса, бу камчиликлар яна бошқа ҳудудларда ҳам такрорланиши ва болаларнинг билимга бўлган ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

Шу боис, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун:

Масъул шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш;

Давлат мулкини муҳофаза қилиш бўйича тизимли ва самарали назоратни йўлга қўйиш;

Болаларнинг билим олиш ҳуқуқини кафолатлаш зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍3
«Тоғлик куёв» филмидаги роли орқали танилган актёр Йўлчи Ортиқов вафот этди

У 51 ёшида ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда. Ортиқов «Тоғлик куёв» филмидаги роли орқали танилган. Сўнгра, «Ҳаёт-мамот» каби бошқа филмларда ҳам рол ижро этган.

Сўнгги вақтларда актёр санъатдан танаффусга чиққанди.

EFFECT.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢16👍2
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига мандат 15 август куни эълон қилинади

Олий ўқув даргоҳларига ҳужжатларни қабул қилишнинг иккинчи босқичи 8 август куни якунланди. Маълумотларга кўра, тавсия этилган ва тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини йўналишлар танлаб олингандан кейин 7 кун ичида эълон қилиш режалаштирилган.

Демак, 15 август куни абитуриентлар ўз натижасини – мандат оладими ёки йўқми, билиб олиши мумкин бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Автомобилларнинг орқа ва ён ойнасидаги текин тонировкалар бекор қилиниши мумкин

Автомобилларнинг орқа ва ён ойналарида қорайтириш — тонировка қилиш 2022 йил 28 июндаги президент қарори билан бепул қилинган эди. Аммо яқин вақт ичида Вазирлар Маҳкамасининг янги лойиҳаси шу тартибни ўзгартиришни кўзда тутмоқда.

Regulation.gov.uz сайтида эълон қилинган мазкур лойиҳага кўра, орқа ва олд ён ойналари тусини ўзгартириш учун берилган рухсатномаларга янги қўшимча шартлар ҳамда муддатлар киритилиши режалаштирилмоқда.

Яъни автотранспорт воситаларини орқа ва ён ойна қисмига қўйиладиган тонировка учун ҳар йили рухсатнома олиш зарур бўлиши мумкин.

Хусусан, M1 тоифадаги машиналарнинг орқа ва ён ойналари тусини ўзгартириш учун 1 майдан 31 августгача муддатли рухсатномалар берилиши режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасида “ён ойна” сўзи ҳам алоҳида таъкидланган бўлиб, бу Президент томонидан 3 йил олдин бепул қилинган ён ойналарга оид тонировка ҳуқуқининг яна пулли қилинишини англатиши мумкин.

Шу тариқа, қуёшдан ҳимояланиш учун бепул берилган тонировка имконияти қайта чекланиши ва пулли рухсатнома тизимига ўтказилиши эҳтимолдан холи эмас.

Бу ўзгаришлар, айниқса, қуёш нуридан ҳимояга муҳтож ҳайдовчилар учун қўшимча муаммо туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎41😢2
Тошкентда маст эркак девордан танишининг машинаси устига сакраб, уни ҳайдаб кетди

Ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


👉 https://effect.uz/6554

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Ўзбекистонда Умрага юборувчилар бўйича "Сирли мижоз" яширин назорат тадбирлари ўтказилади

Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.


👉 https://effect.uz/6556

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Zhendong Health Industry Group билан Ўзбекистонда фармацевтика ва нутрицевтика соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик тузилди

Жорий йил 8 август куни Шанхай–Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми доирасида Хитойнинг йирик фармацевтика компанияси Zhendong Health Industry Group билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Лойиҳа умумий маблағи 8 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан:

🔷4,5 миллион доллар жаҳон даражасидаги замонавий лаборатория ташкил этиш учун;

🔷5 миллион доллар ишлаб чиқариш мажмуасини кенгайтириш ва ишга тушириш учун ажратилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида биргаликда фармацевтик субстанциялар ва тайёр дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва витаминлар, косметика, гигиена воситалари, болалар гигиенаси маҳсулотлари (шу жумладан болалар таглиги), офталмологик препаратлар, функционал озуқа, тиш пастаси, протеинли шўрвалар ва бошқа нутрицевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида OʻzWell имкониятлари кенгайтирилиб, халқаро GMP ва ISO стандартлари жорий этилади. Шу билан бирга, янги иш ўринлари яратилади ва Ўзбекистон маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш мақсад қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2