EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда фуқароларга ёрдам бериш хислати билан танилган блогер қамалди

7 август Хоразм вилоят судида блогер Иззат Бойназаровга оид навбатдаги иш кўриб чиқилди. Блогер Хазорасп туман судининг ҳукми билан 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Бойназаров жиноят кодексининг 3 та моддаси билан айбланиб, 2024 йилнинг 1 ноябридан буён қамоқда сақланмоқда. Иззат Бойназаровнинг қамоққа олиниши унинг касби билан боғлиқ.

Иш вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов бошчилигидаги судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилмоқда. Навбатдаги суд мажлиси 22 август кунига қолдирилди. Effect.uz Иззат Бойназаров иши атрофидаги воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда ёқилғи цистернаси ёнди: жабрланувчилар йўқ

8 август куни соат 19:47 да Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг Жаннат макон кўчасида жойлашган мобил ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига бензин қуйилаётган пайтда келиб чиққан.

Хабар тушгач, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:50 да воқеа жойига етган ва олти дақиқа ичида ёнғин назоратга олинган. Ўчириш ишлари соат 20:06 да тўлиқ якунланган.

Ҳодиса натижасида мобил цистернадаги 3 тонна бензин ёниб кетган. Бахтга яраша, ҳеч ким жабрланмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Малака ошириш истагидаги шахсларга “касб ваучери” берилади

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун “касб ваучери” бериш тартиби жорий этилади.

“Касб ваучери” ссуда сифатида берилади.

Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг ссудани 2 йил давомида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.

Қуйидаги шахсларга касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:

🔹 ногиронлиги бўлган шахсларга;

🔹 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзоларига;

🔹 доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётган шахсларга.

Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

“Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 165 трлн сўмга етказиш;

🔹 саноат ва хизматлар соҳасида жами 6,8 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

🔹 саноат, хизматлар ва туризм экспорти ҳажмини 3,5 млрд АҚШ долларига етказиш.

Қарорга кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи “Самарқанд Инвест компанияси” АЖ ташкил этилади.

Компаниянинг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масалалари унинг муассиси томонидан белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда “Саломатлик йўлаклари” ва сунъий кўллар атрофида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда

Навоий шаҳрида 11 та кичик ва йирик истироҳат боғларини ҳамда яшил ҳудудларни ўзаро боғлайдиган “Саломатлик йўлаклари” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида 10 километрдан зиёд масофада кундалик сайр, югуриш ва велоспорт учун йўлаклар, спорт майдонлари ҳамда дам олиш зоналари барпо этилади. Бу орқали шаҳарнинг 17 та маҳалласидан 80 мингга яқин аҳоли оиласи билан сайр қилиш имкониятига эга бўлади, 300 га яқин хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилади ва 1500 га яқин иш ўрни яратилади.

Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан 5 та тумандаги 7 та дам олиш масканларига 30 миллиард сўм ажратилиб, ишлар бошлангани маълум қилинди.

Навоий, Зарафшон шаҳарлари ва Учқудуқ туманида мавжуд йирик сунъий кўллар ҳам туризм ва иқтисодий фаолиятни ривожлантириш мақсадида ўзлаштирилади. Хусусан, Навоий шаҳридаги “Ёшлик” кўли учун мастер-режа концепцияси ишлаб чиқилиб, биринчи босқичда 20 миллиард сўмга 5 километрлик пиёда ва велосипед йўлаклари, замонавий ёритиш тизими, ўриндиқлар ва селфи зоналари ташкил этилади. Шунингдек, 15 минг квадрат метр майдонда 10 миллион долларлик тижорат ва сервис лойиҳалари амалга оширилади. Натижада, кунлик ташриф буюрувчилар сони ҳозирги 800–1000 нафардан 5000 нафаргача кўпайиши, 500 дан ортиқ янги хизмат йўлга қўйилиши ва 2000 дан зиёд иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Зарафшон шаҳридаги “Марварид” кўли атрофидаги 30 гектар ер майдонида ҳам мастер-режа асосида ишлар бошланган. 118 та лотдан 40 таси сотилиб, туристлар ва аҳоли учун 250 га яқин хизмат тури йўлга қўйилиши, 1,5 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилганда, кунига 30 мингдан ортиқ аҳоли дам олиш имкониятига эга бўлади, 100 дан зиёд хизмат тури йўлга қўйилади, 1100 та хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилади ва 8 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади.

Бунда ходимларнинг лавозим маоши ягона тамойил асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тариф сеткаси ҳамда кўп йиллик хизмати ва лавозимини инобатга олган ҳолда табақалашган тариф коэффициентлари асосида шакллантирилади.

Рағбатлантириш тўловлари бошқарув ходимлари томонидан эришилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида ҳар ойлик устама, малака (мартаба) даражалари учун ва ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш (бонус) тўловлари шаклида тўланади.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фақат мазкур Фармонда белгиланган шартларда амалга оширилиб, Фармонда кўзда тутилмаган қўшимча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар тўлаш тақиқланади.

2025 йил 1 августдан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

▪️ лавозим маоши;
▪️ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришганлиги учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
▪️ малака (мартаба) даражалари учун тўловлар;
▪️ мукофотлаш ҳамда бонус тўловлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзоларини қўлга олди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар натижасида Россия Федерациясида 7 нафар ва Ўзбекистон ҳудудида 2 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзолари қўлга олинди.

Мазкур шахслар Россия Федерацияси ҳудудида бўлган вақтида диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этган ва ўз сафларини турли давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини ёллаш ҳисобидан кенгайтириш билан шуғулланган.

Улар яширин йиғилиш ташкил этиб, Telegram мессенжери орқали видеоконференция йўли билан “умумжаҳон халифалиги” деб аталувчи доктрина асосида тизимли ўқитиш ва террорчилик ташкилотига жалб қилиш ишлари амалга оширилган. Уларнинг бу фаолияти ҳориждаги ғоявий маслакдошлари томонидан мувофиқлаштириб борилган.

Тўпланган материаллар асосида Россия Тергов қўмитаси томонидан уларга нисбатан террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.


ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган фаол тадбирлар натижасида айнан шу жамоатнинг яна 2 нафар аъзоси қўлга олинди.

Аниқланишича, бу шахслар ҳам Россиядаги яшириш жамоат аъзолари томонидан телеграм мессенжерида ташкил этилган виртуал гуруҳларга аъзо бўлиб, ХТТ нинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги сиёсий тузумни конституцияга зид равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи материалларини тарқатиб келган.

Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, 4 та уяли алоқа воситаси, 3 дона экстремистлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар, 2 та флеш хотира ва 1 та ҳорижий давлатга тегишли бўлган сим карта далилий ашёлар сифатида олинди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Ҳозирда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ENG ULUG‘, ENG AZIZ” республика танловига ижодий ишлар қабули давом этмоқда

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий “ENG ULUG‘, ENG AZIZ” республика кўрик-танловига ижодий ишлар қабул қилиниши давом этмоқда.

Танловда иштирок этиш истагидаги ижодкорлар ўз ишларини белгиланган талаблар асосида тақдим этишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998970226606
+998500018393

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1😢1
Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик қоятошлар орасига қисилиб, вафот этди

Ўзбекистонлик фуқаро соҳилда чўкаётган украиналик қизни қутқараман деб, қоятошлар орасида қолиб кетган.


👉 https://effect.uz/6547

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍2👎1
Энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлишган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 405 508 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Мазкур туғилган болаларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Отасининг ёши:

– 25 ёшгача – 10,4 %;

– 25-39 ёшдагилар – 82,1 %;

– 40 ёш ва ундан катталар – 7,5 %;

Онасининг ёши:

– 25 ёшгача – 38,6 %;

– 25-39 ёшдагилар – 59,9 %;

– 40 ёш ва ундан катталар – 1,5 %.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Фарғонада «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашиб ёниб кетди

Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6548

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OITS ро‘йхатида бўла туриб, жинсий хизмат кўрсатган аёллар ушланди

Тезкор профилактик тадбирларнинг 15 куни давомида 5 та ҳолатда қўшмачилик, 12 та фоҳишахона сақлаш, 4 та ОИТСни тарқатиш билан боғлиқ жиноят аниқланиб, тегишли тартибда чора кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзоларини қўлга олди

Ҳозирда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.


👉 https://effect.uz/6549

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 3 нафар эркак банкомат ўғирламоқчи бўлди

Шаҳар ИИББ маълумотига кўра, жиноятчилар қўлқоп ва бош кийим кийган ҳолда воқеа жойига келиб, банкоматни ўз машинасида олиб кетмоқчи бўлган. Аммо банкомат оғир бўлгани сабабли, у ерга тушиб кетган.

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Шундан сўнг, тезкор-қидирув ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, суриштирув ишлари натижасида уч нафар гумонланувчини қўлга олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Машина устида мушакбозлик қилган блогер 7 суткага қамалди

Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6550

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Деҳқонобод калий заводи ёпиқ савдо орқали хусусий қўлларга ўтди

128 миллион доллар маблағ ҳисобидан қурилган Деҳқонобод калий заводи қарзлар эвазига хусусий секторга ўтгани маълум бўлди. Илгари объект халқаро бозорда очиқ савдо орқали сотилиши режалаштирилган эди, аммо амалда бундай жараён ўтказилмади.

Заводнинг харидори сифатида 9 ой олдин рўйхатдан ўтган ва устав фонди 19,6 миллион сўмни ташкил этувчи “Asian Chemical Group” МЧЖ қайд этилган. Компаниянинг қарийб 51 фоиз улуши ОV Industrial Investments L.L.C-FZ'га, қолган 49 фоизи эса “New Industrial Technologies” МЧЖга тегишли. Ташкилот раҳбари сифатида Валиуллин Илгиз Азатович кўрсатилган.

Маълумот учун, “New Industrial Technologies” 2022 йилда Ўзбекистондаги йирик тўлов операторларидан бири — Uzpaynet'нинг 100 фоиз улушини сотиб олган. 2025 йил январида эса Paynet компанияси Humo тўлов тизими устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 65 миллион долларга харид қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13😢2
Жисмоний шахсларга тегишли транспортлар сони 4,6 миллионтага етди

2025 йилнинг биринчи ярмида аҳолига тегишли автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган.


👉 https://effect.uz/6551

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қурувчиларига байрам табриги йўллади

Бугун Ўзбекистонда қурувчилар, муҳандис ва мутахассислар байрами нишонланмоқда.


👉 https://effect.uz/6552

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥1
Қорақалпоғистонда психофаол дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

👉 https://effect.uz/6553

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1