EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таҳлиллар кўрсатганидек, бюрократия сабаб хусусий сектор бўш ўринларни кўрсатишдан манфаатдор эмас

Шу боис, олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди.

Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади.

Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.

Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.

Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.

Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатиш керак – Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров кеча бўлиб ўтган Женнифер Лопезнинг концертидан сўнг Ўзбекистондаги аёлларнинг баъзи ҳуқуқ ва эркинликларини ўзгартириш кераклигини таъкидлади.

«Женифер Лопезнинг танасини кўрсатиши унинг танлови, кўриш эса тадбирга билет олганларники, дунёвийлик шу!

Лекин, худди шундай ўраниб юрмоқчи бўлган аёл ватандошни ҳам танлови қонун билан ҳимоя қилинган. Яланғоч намойишини дунёвийлик деб қабул қилдик, энди ёпиниб юриш ҳуқуқига ҳам дахл қилмаслик кераклигини қабул қилайлик. Шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак. Идентификация талаблари юзни очиқ бўлишини тақозо қилади, сочни эмас. Лопезга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик», деган Қодиров.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42👎4🔥3
Бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди

“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади. Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.

Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади. Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак). Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.

Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди. Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Президент яна бир ташаббусни илгари сурди

"Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз,

деди давлат раҳбари.

Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.

Бу давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17
Ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ресурс ажратилган

Битирувчиларнинг кўпчилиги катта кредит олиб, қайтара олмаслигидан хавотир олаётгани учун имтиёзли кредит ресурсининг бир қисмини битирувчини ишга олган корхоналарга ҳам бериш таклифи маъқулланди.

Энди ишга олинган битирувчилар сонига қараб, тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит берилади.

Масалан, 1 миллиард сўмгача кредит олганлар камида 1 нафар, 5 миллиард сўм олганлар эса 5 нафар битирувчини ишли қилади. Имтиёзли кредит олган корхона битирувчини 2 йил ичида ишдан бўшатса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгаради.

Ушбу янги тизим нафақат бу йилги, балки олийгоҳни тугатганига 3 йил бўлмаган битирувчилар учун ҳам амал қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мениям яшагим келади..." – Саидмуҳиддин ҳаёт учун курашмоқда

Бу сўзлар – кичик бир боланинг юрагидаги чин дард, ҳаётга боғланган умидидир. Саидмуҳиддин яшашни хоҳлаяпти. У ҳар куни оғриқлар, таҳликалар, лекин ҳали сўнмаган орзулар билан курашмоқда.

Саидмуҳиддин — оғир касалликка чалинган бола. У апластик анемия, яъни “оққон” деб аталадиган хасталикка дучор бўлган. Унинг мактабга бориш, ўйнаш, улғайиш, бахтли бўлиш каби орзулари бор эди.

У оиланинг сўнгги фарзанди. Акаси ва опаси ҳам айнан шу касаллик туфайли ҳаёт билан видолашган. Энди эса Саидмуҳиддин қолди — ҳаёт учун охирги умид сифатида.

Вақт ўтмоқда. Касаллик эса тўхтамаяпти.
Бироқ УМИД ҳали бор. ИМКОНИЯТ ҳам бор.

Саидмуҳиддинни Ҳиндистонда даволаш мумкин. У ерда ҳаётини сақлаб қолиш имконияти бор. Фақат керакли маблағ — 70 000 доллар. Балки бу сиз учун катта сумма туюлар. Лекин биз биргаликда бўлсак, буни уддалай оламиз.

Бир сўм – бир умид. Бир репост – бир имконият. Бир дуо – бир қўллов.

Илтимос, бефарқ бўлманг.

Бугун сиз унга ёрдам берсангиз, эртага у ҳаётда қолади. Шунинг учун ҳар қандай кўмак жуда қадрли.

Ёрдам учун карта рақамлари:

UZCARD:
5614 6838 5106 1622 – Низамов Сирожиддин
8600 0610 6612 6813 – Назимов Сирожиддин

HUMO:
9860 0609 4044 4015 – Турдибаева Нигора
4073 4200 4839 1324 – Шамшиева Дилором

Яхшилик унутилмайди. Бугун Саидмуҳиддин ёрдамга муҳтож — эртага эса, балки биз ёки яқинларимиз. Унинг "мениям яшагим келади" деган илтимосни эшитдик – энди унга жавоб бериш навбати бизда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Давлат раҳбари уюшмаган ёшлар билан ишлаш масаласига тўхталиб ўтди

Шундан 115 минг нафарининг бандлигини таъминлаш масаласи вазирлик, вилоят ва туман раҳбарлари томонидан ҳал қилинмоқда. 52 минг тарбияси оғир ёшлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан оталиққа олингани ҳам натижасини кўрсатди.

Шу билан бирга, қолган 5,5 минг ишсиз, 31 минг тарбияси оғир ёшлар ва ўқишдан четлатилган 3 минг талаба билан тизимли ишлаб, ҳаётда ўз йўлини топиши учун ёрдам бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга ҳокимлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда 9 минг уюшмаган ва ўқишдан четлатилган ёшни тадбиркорлик, хорижий тил ва замонавий касбларга ўргатиб, ишли қилиш топширилди.

Масъуллар олдига 31 минг тарбияси оғир ёшларни касб ва тил тўгараклари, спорт мусобақалари, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларига жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥69
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ: 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ютуқлар ва устувор йўналишлар

Жорий йилнинг 7 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ биносида Жамият томонидан “2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги: ютуқлар ва келгусидаги устувор йўналишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва инвестиция дастурлари доирасида республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини жадаллик билан ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жалб этган ҳолда, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, аҳолини узлуксиз табиий электр энергияси билан таъминлаш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилаётгани муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан соҳани янада тараққий эттириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, мамлакат ҳамда аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.


Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Туркия ярим йилда туризмдан қарийб 26 млрд доллар даромад олди

Дунёнинг энг катта 4-туризм бозори бўлган Туркия туризм соҳасидаги биринчи 6 ойлик натижаларини маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6546

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада “Қовун сайли” фестивали бошланди!

8–10 август кунлари тарихий Хива шаҳрида анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтмоқда. Меҳмонлар учун миллий таомлар, кўргазмалар, концерт дастурлари ва албатта, мазали қовунлар тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Иш берувчиларга тўсиқ бўлаётган жавобгарлик чоралари бекор қилинади

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар меҳнат муносабатлари ва касбга ўқитиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларнинг самарали, адолатли ва ўзаро манфаатли тизимини яратиш;

🔹 иш берувчиларнинг эҳтиёжига мувофиқ уларни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш.

2025 йил 1 сентябрдан иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:

🔸 бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;

🔸 бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍92🔥69👎2
Ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2025 йил 1 ноябрдан хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради:

▪️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▪️ оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар;
▪️ Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари;
▪️ муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар;
▪️ ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар.

Бунда мажбурий захиралаш:

🔹 ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги зарур;

🔹 ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Бунда:

🔸 ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг улар 6 ой ичида мурожаат қилганда, уларнинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади;

🔸 1-ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади;

🔸 2- ва 3- ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.

Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥65👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ кубоги республика босқичи старт олмоқда

Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи старт олмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳудудий баҳсларда 19 698 та жамоа таркибида иштирок этган 254 мингдан зиёд ўғил-кизлар орасидан финал босқичи учун 42 та жамоа сараланди.

Республика босқичи ўйинларига жорий йилнинг 18–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 да старт берилади.

Мусобақанинг финал учрашуви 23 август куни соат 18:00 да “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Кубок сари олиб борувчи ҳар бир беллашув — ўзига хос синов. Ҳар бир ўйин — ёш футболчилар учун янги тажриба ва имконият.

Келинг! Профессионалларга хос кураш, ҳақиқий шижоат ва бирдамлик туйғусини биз билан бирга ҳис этинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЯММТ орқали қайд этилган қонун бузилишлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ходимлари 50 нафаргача бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга ЯММТда биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

🔹 Давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинади;

🔹 “Хавфни таҳлил этиш” тизимининг таҳлил натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорни хабардор қилиш тартиби давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувларга татбиқ этилмайди.

2026 йил 1 январдан ЯММТ орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчи иштирокисиз кўриб чиқиш ва қонунбузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥26
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу мукофот Ўзбекистон халқига бўлган муносабат – Президент Туркманистон орденига сазовор бўлгани ҳақида

«Бу мукофот Ўзбекистон халқига бўлган муносабат, деб ўйлайман. Қўшниларимиз билан барқарор дўстлик, ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаяпмиз. Ўзбек халқининг энг катта мақсади ҳам шу», дейди Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍85🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда фуқароларга ёрдам бериш хислати билан танилган блогер қамалди

7 август Хоразм вилоят судида блогер Иззат Бойназаровга оид навбатдаги иш кўриб чиқилди. Блогер Хазорасп туман судининг ҳукми билан 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Бойназаров жиноят кодексининг 3 та моддаси билан айбланиб, 2024 йилнинг 1 ноябридан буён қамоқда сақланмоқда. Иззат Бойназаровнинг қамоққа олиниши унинг касби билан боғлиқ.

Иш вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов бошчилигидаги судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилмоқда. Навбатдаги суд мажлиси 22 август кунига қолдирилди. Effect.uz Иззат Бойназаров иши атрофидаги воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда ёқилғи цистернаси ёнди: жабрланувчилар йўқ

8 август куни соат 19:47 да Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг Жаннат макон кўчасида жойлашган мобил ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ёқилғи ташувчи автоцистернадан сақлаш резервуарига бензин қуйилаётган пайтда келиб чиққан.

Хабар тушгач, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:50 да воқеа жойига етган ва олти дақиқа ичида ёнғин назоратга олинган. Ўчириш ишлари соат 20:06 да тўлиқ якунланган.

Ҳодиса натижасида мобил цистернадаги 3 тонна бензин ёниб кетган. Бахтга яраша, ҳеч ким жабрланмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1