EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди

Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6545

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40😢2🔥1
ЙҲХБ инспектори ҳайдовчидан пора олди, ишдан бўшатилди, аммо жиноий жавобгарликка тортилмади

15 июль куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Барно Ҳаётов Ромитан тумани Газли шаҳарчасида М-37 йўлининг 188-километрида “Gentra” русумли автомашинани тўхтатиб, унда “Сирена” қурилмаси борлигини аниқлаган.

Инспектор Б.Ҳаётов автомашинани жарима майдонига олиб боргандан сўнг, ҳайдовчига келишув таклиф қилган. Ундан 2 млн сўмлик 1 дона “Сирена” ва 400 АҚШ долларини олган ва ҳеч қандай расмий ҳужжат расмийлаштирмасдан транспорт воситасини қўйиб юборган.

Ҳайдовчи С.Ражабов Бухоро вилояти ИИБ ва прокуратура органларига мурожаат қилгач, масъуллар томонидан “Сирена” расмийлаштирилган ва иш ҳужжатларига илова қилинган. Текширув натижасида ҳолат ўз тасдиғини топган, инспектор лавозимидан озод этилган.

Шунга қарамай, унга нисбатан ҳануз жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилмаган. Жамоатчилик мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) асосида жиноий иш қўзғатилишини талаб қилмоқда.

Жамиятда жазо муқаррар бўлиши керак!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎1🔥1
Президент раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бошланди

Охирги 7 йилда олий таълимда қабул 4,5 баробар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлсада, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги қайд этилди.

Мисол учун, йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.

Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.

“Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”, деди давлат раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥1
Қирқта олийгоҳга молиявий мустақиллик берилгани бугун ўз самарасини бергани таъкидланди

Масалан, иқтисодиёт, юридик, тиббиёт, тиллар ва педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг етарли маблағи бор. Лекин энг долзарб бўлиб турган қишлоқ хўжалиги, ветеринария, муҳандислик, аниқ ва табиий фанлар (STEM) йўналишидаги айрим олийгоҳлар даромад топишга ўрганмаётгани, ёшлар учун жозибадор эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Президент “тармоқ-корхона-олийгоҳ” занжирини йўлга қўйишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этди.

Бу борада 25 та муҳандислик олийгоҳи ҳамкор корхоналарда 438 та кафедра очди. Масалан, нефть-газ тармоғи таълим-ишлаб чиқариш кластерларини ташкил қилди. Бухоро техника университети эса нефть-газдан ташқари яна 10 та корхонада 20 та кафедра филиали фаолиятини йўлга қўйди.

Бухоро вилоятида яқин йилларда йирик газ-кимё мажмуаси ишга тушиши кутилмоқда. Хорижий компаниялар томонидан Устюртдаги янги лойиҳалар бўйича ишлар бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кўчани ялонғоч кезган шахсга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига зид ҳаракат қилган шахснинг видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 2025 йил 7 август куни Чилонзор туманида 2006 йилда туғилган фуқаро А.А. жамоат жойида, аниқроғи 19-мавзе ҳудудида, яланғоч ҳолда ҳаракатланган. Унинг бу ҳолати атрофдаги фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, мазкур шахс маст ҳолда кўп қаватли уйлар олдидаги ўриндиқда ухлаб ётган пайтда ҳудудий профилактика инспектори томонидан аниқланган. Ҳуқуқбузарлик холати жойида расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — «Майда безорилик» аломатлари билан маъмурий баённома тузилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биздан Жаҳонгир Ортиқхўжаев (собиқ ҳоким) қаердалигини сўрашди?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Таҳлиллар кўрсатганидек, бюрократия сабаб хусусий сектор бўш ўринларни кўрсатишдан манфаатдор эмас

Шу боис, олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди.

Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади.

Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.

Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.

Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.

Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни тўхтатиш керак – Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров кеча бўлиб ўтган Женнифер Лопезнинг концертидан сўнг Ўзбекистондаги аёлларнинг баъзи ҳуқуқ ва эркинликларини ўзгартириш кераклигини таъкидлади.

«Женифер Лопезнинг танасини кўрсатиши унинг танлови, кўриш эса тадбирга билет олганларники, дунёвийлик шу!

Лекин, худди шундай ўраниб юрмоқчи бўлган аёл ватандошни ҳам танлови қонун билан ҳимоя қилинган. Яланғоч намойишини дунёвийлик деб қабул қилдик, энди ёпиниб юриш ҳуқуқига ҳам дахл қилмаслик кераклигини қабул қилайлик. Шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак. Идентификация талаблари юзни очиқ бўлишини тақозо қилади, сочни эмас. Лопезга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик», деган Қодиров.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42👎4🔥3
Бундан буён битирувчиларни ишга жойлашда ўзини ўзи банд қилганлик инобатга олинмаслиги белгиланди

“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади. Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.

Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади. Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак). Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.

Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди. Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Президент яна бир ташаббусни илгари сурди

"Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз,

деди давлат раҳбари.

Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.

Бу давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17
Ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ресурс ажратилган

Битирувчиларнинг кўпчилиги катта кредит олиб, қайтара олмаслигидан хавотир олаётгани учун имтиёзли кредит ресурсининг бир қисмини битирувчини ишга олган корхоналарга ҳам бериш таклифи маъқулланди.

Энди ишга олинган битирувчилар сонига қараб, тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит берилади.

Масалан, 1 миллиард сўмгача кредит олганлар камида 1 нафар, 5 миллиард сўм олганлар эса 5 нафар битирувчини ишли қилади. Имтиёзли кредит олган корхона битирувчини 2 йил ичида ишдан бўшатса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгаради.

Ушбу янги тизим нафақат бу йилги, балки олийгоҳни тугатганига 3 йил бўлмаган битирувчилар учун ҳам амал қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мениям яшагим келади..." – Саидмуҳиддин ҳаёт учун курашмоқда

Бу сўзлар – кичик бир боланинг юрагидаги чин дард, ҳаётга боғланган умидидир. Саидмуҳиддин яшашни хоҳлаяпти. У ҳар куни оғриқлар, таҳликалар, лекин ҳали сўнмаган орзулар билан курашмоқда.

Саидмуҳиддин — оғир касалликка чалинган бола. У апластик анемия, яъни “оққон” деб аталадиган хасталикка дучор бўлган. Унинг мактабга бориш, ўйнаш, улғайиш, бахтли бўлиш каби орзулари бор эди.

У оиланинг сўнгги фарзанди. Акаси ва опаси ҳам айнан шу касаллик туфайли ҳаёт билан видолашган. Энди эса Саидмуҳиддин қолди — ҳаёт учун охирги умид сифатида.

Вақт ўтмоқда. Касаллик эса тўхтамаяпти.
Бироқ УМИД ҳали бор. ИМКОНИЯТ ҳам бор.

Саидмуҳиддинни Ҳиндистонда даволаш мумкин. У ерда ҳаётини сақлаб қолиш имконияти бор. Фақат керакли маблағ — 70 000 доллар. Балки бу сиз учун катта сумма туюлар. Лекин биз биргаликда бўлсак, буни уддалай оламиз.

Бир сўм – бир умид. Бир репост – бир имконият. Бир дуо – бир қўллов.

Илтимос, бефарқ бўлманг.

Бугун сиз унга ёрдам берсангиз, эртага у ҳаётда қолади. Шунинг учун ҳар қандай кўмак жуда қадрли.

Ёрдам учун карта рақамлари:

UZCARD:
5614 6838 5106 1622 – Низамов Сирожиддин
8600 0610 6612 6813 – Назимов Сирожиддин

HUMO:
9860 0609 4044 4015 – Турдибаева Нигора
4073 4200 4839 1324 – Шамшиева Дилором

Яхшилик унутилмайди. Бугун Саидмуҳиддин ёрдамга муҳтож — эртага эса, балки биз ёки яқинларимиз. Унинг "мениям яшагим келади" деган илтимосни эшитдик – энди унга жавоб бериш навбати бизда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Давлат раҳбари уюшмаган ёшлар билан ишлаш масаласига тўхталиб ўтди

Шундан 115 минг нафарининг бандлигини таъминлаш масаласи вазирлик, вилоят ва туман раҳбарлари томонидан ҳал қилинмоқда. 52 минг тарбияси оғир ёшлар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан оталиққа олингани ҳам натижасини кўрсатди.

Шу билан бирга, қолган 5,5 минг ишсиз, 31 минг тарбияси оғир ёшлар ва ўқишдан четлатилган 3 минг талаба билан тизимли ишлаб, ҳаётда ўз йўлини топиши учун ёрдам бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга ҳокимлар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда 9 минг уюшмаган ва ўқишдан четлатилган ёшни тадбиркорлик, хорижий тил ва замонавий касбларга ўргатиб, ишли қилиш топширилди.

Масъуллар олдига 31 минг тарбияси оғир ёшларни касб ва тил тўгараклари, спорт мусобақалари, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларига жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥69
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ: 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ютуқлар ва устувор йўналишлар

Жорий йилнинг 7 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ биносида Жамият томонидан “2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги: ютуқлар ва келгусидаги устувор йўналишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва инвестиция дастурлари доирасида республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини жадаллик билан ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жалб этган ҳолда, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, аҳолини узлуксиз табиий электр энергияси билан таъминлаш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилаётгани муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан соҳани янада тараққий эттириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, мамлакат ҳамда аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.


Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Туркия ярим йилда туризмдан қарийб 26 млрд доллар даромад олди

Дунёнинг энг катта 4-туризм бозори бўлган Туркия туризм соҳасидаги биринчи 6 ойлик натижаларини маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6546

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада “Қовун сайли” фестивали бошланди!

8–10 август кунлари тарихий Хива шаҳрида анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтмоқда. Меҳмонлар учун миллий таомлар, кўргазмалар, концерт дастурлари ва албатта, мазали қовунлар тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Иш берувчиларга тўсиқ бўлаётган жавобгарлик чоралари бекор қилинади

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар меҳнат муносабатлари ва касбга ўқитиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларнинг самарали, адолатли ва ўзаро манфаатли тизимини яратиш;

🔹 иш берувчиларнинг эҳтиёжига мувофиқ уларни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш.

2025 йил 1 сентябрдан иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:

🔸 бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;

🔸 бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍92🔥69👎2