Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Краснодар ўлкасида жойлашган Афипский нефтни қайта ишлаш заводида дрон парчалари газ тизимида ёнғинга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6543
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥1
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат хизмати “ERP sport” тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
ERP sport” тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.
Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турдимов депутатларнинг мавқеини ошириш кераклигини айтмоқда
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез кунларда Сирдарё вилоятида "Депутатлар сўрови назорати тизими" йўлга қўйилишини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез кунларда Сирдарё вилоятида "Депутатлар сўрови назорати тизими" йўлга қўйилишини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍6
"Ўқитувчи мажбурий меҳнатга жалб этилса, туман ҳокими ишдан бўшатилсин" — Лазиз Ҳамидов
Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига доир муаммолар ҳали ҳам кун тартибидан тушмаётган бир пайтда, “Тасниф” студияси раҳбари Лазиз Ҳамидов ижтимоий тармоқда диққатга сазовор таклиф билдирди.
— деб ёзади Ҳамидов.
Унинг фикрича, ана шундай қатъий чоралар кўрилса, ижобий натижа бўлиши мумкин:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига доир муаммолар ҳали ҳам кун тартибидан тушмаётган бир пайтда, “Тасниф” студияси раҳбари Лазиз Ҳамидов ижтимоий тармоқда диққатга сазовор таклиф билдирди.
"Қизиқ-а, ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилса, мактаб директори доим ишдан бўшатилади, бунга ўнлаб, балки юзлаб мисоллар бор, лекин бу ҳолат барибир давом этаверади. Балки янги чорани синаб кўрармиз, масалан қайси мактабда ўқитувчи мажбурий меҳнатга жалб этилиш ҳолати интернетга тарқалса, мактаб директорини эмас, ўша туман ҳокимини ишдан бўшатайлик, бу ҳам иш бермаса, вилоят ҳокимини",
— деб ёзади Ҳамидов.
Унинг фикрича, ана шундай қатъий чоралар кўрилса, ижобий натижа бўлиши мумкин:
"Тасаввур қилинг, шунақа буйруқ чиқса, ушбу ҳолатдан сўнг ҳоким зудлик билан ишдан олинсин, деб, қатъий белгилаб қўйилса, ёки ҳокимданам юқорироқдаги, қудратлироқ амалдор, мен негадир ўйлаяпман, зўр натижа беради",— дея қайд этади Лазиз Ҳамидов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥3👎1
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Ўзбекистонда фаолият юритаётган таксистлар сони ва ўртача нархлар маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда фаолият юритаётган таксистлар сони ва ўртача нархлар маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍4😢3
Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбуслар мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди. ВСҲ раҳбари ишдан бўшатилган
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили март ойида Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган.
Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўриш сўралган.
Омбудсманга маълум қилинишича, мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланилган. Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. ВСҲ раҳбари эса Ички ишлар органларидан ўз аризасига кўра бўшатилган.
Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) доимий назоратини олиб бормоқда.

👍7
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
Самарқандда электр таъминоти ходимлари замонавий қурилмалар билан иш бошлади
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳри ва туманида фаолият юритувчи электр таъминоти инспекторлари энди планшет ва бодикамералар билан таъминланди.
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Энергосавдо” Самарқанд филиалида “Э-далолатнома” электрон тизими жорий этилган. Шу мақсадда шаҳар ва туманлардаги электр таъминоти корхоналарига 158 та планшет тарқатилган. Ушбу қурилмалар орқали барча далолатномалар электрон тарзда расмийлаштирилиб, маълумотлар марказий тизимга юкланади. Бу эса қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишни қисқартиради ҳамда ҳар бир далолатнома бўйича аниқ ҳисоб ва ижро назоратини таъминлайди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри ва туманидаги инспекторларга 54 дона бодикамера берилган. Улар орқали инспекторларнинг истеъмолчилар билан мулоқоти, жойларда олиб борилаётган ўрганиш ва текширув жараёнлари ёзиб олинади.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг олти ойи давомида Самарқандда жами 3893 та далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, улар асосида 186 миллиард 361 миллион сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

👍2
Навоийда янги лойиҳалар орқали 10 минг иш ўрни яратилади
Президент Шавкат Мирзиёев 7 август куни Навоий вилоятидаги ислоҳотлар натижалари ва келгуси режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда вилоятнинг сўнгги йиллардаги ривожланиш кўрсаткичлари ва янги лойиҳалар тақдимоти муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, охирги саккиз йилда Навоий вилоятида 8 миллиард долларлик 7 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, 73 мингта иш ўрни яратилган. Тадбиркорлар сони 10 мингдан 30 мингтагача кўпайган.
Жорий йилнинг олти ойи давомида ҳудудда 643 миллион долларлик инвестиция жалб қилинган, экспорт ҳажми эса 635 миллион доллардан ошган. Шунингдек, 550 миллион долларлик янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 1140 та савдо-сервис мажмуалари фаолият бошлаган.
Йиғилишда Навоийнинг фойдаланилмаётган имкониятлари — яйловлар, қазилма бойликлар, хизмат кўрсатиш соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди. Президент вилоятдаги ресурсларни самарали ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш мумкинлигини таъкидлади.
Ғозғон, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор ва Учқудуқ туманларидаги 8 та конга инвесторлар томонидан 566 миллион долларлик сармоя киритиш таклифи билдирилган. Ушбу лойиҳалар орқали саноат ҳажми 2,5 триллион сўмга, экспорт 100 миллион долларга ошиши кутилмоқда.
Нурота туманидаги 50 гектар майдонда гранит тошини қайта ишлаш бўйича саноат зонаси ташкил этиш, 28 та маҳаллада Каштачилик марказлари очиш ҳам режалаштирилган. Бу орқали минглаб хотин-қизлар доимий даромад манбаига эга бўлади.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар қуёш панеллари ва кўчма дўконлар билан таъминланади. Яйловларда сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича аниқ йўналишлар белгиланди.
Умумий қиймати 1,6 миллиард долларга тенг бўлган қўшимча лойиҳалар натижасида 10 мингта янги иш ўрни яратилиши, бюджетга 1 триллион сўм тушум ва 238 миллион долларлик экспорт ҳажми таъминланиши кутилмоқда.
Президент лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш, хизматлар сони ва турларини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

👍34👎1😢1
Тошкентнинг икки туманида вақтинча газ узилади
8 август куни режали таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши белгиланган. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ахборот хизмати маълум қилди.
🔹 Янгиҳаёт туманида соат 10:00 дан 18:00 гача “Бинокор” маҳалласидаги 78 та якка тартибдаги котеж хонадонлари ва 5 та улгуржи истеъмолчига табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.
🔹 Сергели туманида эса соат 11:00 дан 16:00 гача “Эшонбулоқ” маҳалласидаги 580 та ерли хонадон, 2 та икки қаватли уй ва 18 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотисиз қолади.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти тўлиқ тикланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди.

👎2
Beeline абонентлари учун янги қулайлик: кунлик тўловни ўчириш имкони яратилди
Рақобат қўмитаси кўрсатмасига биноан, “UNITEL” МЧЖ (Beeline) компанияси мобил алоқа тарифларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрди.
Қўмитага келиб тушган мурожаатлар асосида ўтказилган текширувларда, Beeline’нинг айрим тарифларида ойлик абонент тўлови етарли бўлмаганда, автоматик равишда кунлик тўлов режимига ўтиб кетиш ҳолатлари аниқланган. Шу билан бирга, ушбу хизматни абонент мустақил равишда ўчира олмасди, бу эса фуқароларнинг норозилиги ва моддий йўқотишларига сабаб бўлаётган эди.
Рақобат қўмитасининг талабига мувофиқ, компания энди “кунлик абонент тўлови” хизматини бошқариш имкониятини жорий этди. Бу ҳақда расмий веб-сайтда эълон қилинди ва барча абонентларга SMS орқали хабар юборилди.
Абонентлар энди ушбу хизматни қуйидаги усуллар орқали фаоллаштириши ёки ўчириши мумкин:
🔷USSD-код орқали
🔷Beeline’нинг Hаmbi мобил иловаси орқали
🔷Алоқа маркази орқали
🔷Савдо офисларига мурожаат қилиб.
Қўмита бу ўзгаришларни ижобий баҳолар экан, Beeline томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва хизматларда шаффофликка эътибор қаратилганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Ucell ва Mobiuz компанияларига нисбатан шунга ўхшаш кўрсатмалар берилган ва ижроси таъминланган.
Рақобат қўмитаси телекоммуникация соҳасида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида назорат ишларини доимий равишда амалга оширишда давом этади.

👍8
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди
Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.
👉 https://effect.uz/6545
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.
👉 https://effect.uz/6545
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40😢2🔥1
ЙҲХБ инспектори ҳайдовчидан пора олди, ишдан бўшатилди, аммо жиноий жавобгарликка тортилмади
15 июль куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Барно Ҳаётов Ромитан тумани Газли шаҳарчасида М-37 йўлининг 188-километрида “Gentra” русумли автомашинани тўхтатиб, унда “Сирена” қурилмаси борлигини аниқлаган.
Инспектор Б.Ҳаётов автомашинани жарима майдонига олиб боргандан сўнг, ҳайдовчига келишув таклиф қилган. Ундан 2 млн сўмлик 1 дона “Сирена” ва 400 АҚШ долларини олган ва ҳеч қандай расмий ҳужжат расмийлаштирмасдан транспорт воситасини қўйиб юборган.
Ҳайдовчи С.Ражабов Бухоро вилояти ИИБ ва прокуратура органларига мурожаат қилгач, масъуллар томонидан “Сирена” расмийлаштирилган ва иш ҳужжатларига илова қилинган. Текширув натижасида ҳолат ўз тасдиғини топган, инспектор лавозимидан озод этилган.
Шунга қарамай, унга нисбатан ҳануз жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилмаган. Жамоатчилик мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) асосида жиноий иш қўзғатилишини талаб қилмоқда.
Жамиятда жазо муқаррар бўлиши керак!

👍18👎1🔥1
Президент раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бошланди
Охирги 7 йилда олий таълимда қабул 4,5 баробар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлсада, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги қайд этилди.
Мисол учун, йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.
Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.
“Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”, деди давлат раҳбари.

👍61🔥1
Қирқта олийгоҳга молиявий мустақиллик берилгани бугун ўз самарасини бергани таъкидланди
Масалан, иқтисодиёт, юридик, тиббиёт, тиллар ва педагогика йўналишидаги олийгоҳларнинг етарли маблағи бор. Лекин энг долзарб бўлиб турган қишлоқ хўжалиги, ветеринария, муҳандислик, аниқ ва табиий фанлар (STEM) йўналишидаги айрим олийгоҳлар даромад топишга ўрганмаётгани, ёшлар учун жозибадор эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Президент “тармоқ-корхона-олийгоҳ” занжирини йўлга қўйишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этди.
Бу борада 25 та муҳандислик олийгоҳи ҳамкор корхоналарда 438 та кафедра очди. Масалан, нефть-газ тармоғи таълим-ишлаб чиқариш кластерларини ташкил қилди. Бухоро техника университети эса нефть-газдан ташқари яна 10 та корхонада 20 та кафедра филиали фаолиятини йўлга қўйди.
Бухоро вилоятида яқин йилларда йирик газ-кимё мажмуаси ишга тушиши кутилмоқда. Хорижий компаниялар томонидан Устюртдаги янги лойиҳалар бўйича ишлар бошланган.

👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кўчани ялонғоч кезган шахсга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига зид ҳаракат қилган шахснинг видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 2025 йил 7 август куни Чилонзор туманида 2006 йилда туғилган фуқаро А.А. жамоат жойида, аниқроғи 19-мавзе ҳудудида, яланғоч ҳолда ҳаракатланган. Унинг бу ҳолати атрофдаги фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, мазкур шахс маст ҳолда кўп қаватли уйлар олдидаги ўриндиқда ухлаб ётган пайтда ҳудудий профилактика инспектори томонидан аниқланган. Ҳуқуқбузарлик холати жойида расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — «Майда безорилик» аломатлари билан маъмурий баённома тузилган.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍3