“Allmedia Safe Service” рақамли платформа бозорида устун мавқега эга деб топилди
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, “Allmedia Safe Service” МЧЖ видео (жумладан, телевидение ва кино), шунингдек, аудио контентни онлайн узатиш ёки алмашиш платформалари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.
Қўмита маълум қилишича, мазкур бозорда рақобат муҳитини сақлаш ва устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мазкур субъект фаолиятида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Шу билан бирга, ушбу фаолият доимий мониторинг асосида назорат қилиниши ҳам белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлларда автомашиналар учун рухсат этилган тезлик оширилиши мумкин
Халқаро аҳамиятга эга автомагистралларда, жумладан М-39 трассасининг айрим қисмларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат тезлигини 130 км/соатгача ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Маълум қилинишича, бундай қарор фақат белгиланган участкалардаги йўл ҳолати ва хавфсизлик талаблари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Тезлик меъёри, айниқса, юқори сифатли ва замонавий талабларга жавоб берадиган трассаларда оширилиши кутилмоқда.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
ДХХ хабарига кўра, Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона директори келгусида ноқонуний бойлик орттириш мақсадида маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, муқаддам ўзининг Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида масъул лавозимларда ишлаганлиги ҳамда ўзида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида амалга оширилган геологик-қидирув ишлари натижасида яратилган олтин маъданлари жойлашган махфий геологик харита ва фотосуратлар борлигини айтиб, уларни 25 минг АҚШ долларига сотишини айтади.
ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс келишилган пуллардан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим мобил иловалар орқали шахсий маълумотлар ўғирланаётгани аниқланмоқда
Киберхавфсизлик мутахассисларининг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг телефонларига ўрнатилган баъзи мобил иловалар шахсий маълумотларга ноқонуний тарзда кириш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Бундай илова ва сервислар фойдаланувчининг рухсатисиз контактлар, фотосуратлар, геолокация маълумотлари ҳамда ҳатто микрофон ёки камерага уланганлик каби ахборотларни йиғиши мумкин.
Мутахассислар фуқароларга фақат расмий манбалардан юклаб олинган, ишончли ва рейтингга эга иловалардан фойдаланишни, шунингдек, иловалар сўраётган рухсатларни диққат билан кўриб чиқишни тавсия этмоқда.

🔥2
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Мамлакат бир ойда 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги барча марказий банклар орасида биринчи ўринни эгаллади.
👉 https://effect.uz/6540
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакат бир ойда 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги барча марказий банклар орасида биринчи ўринни эгаллади.
👉 https://effect.uz/6540
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёзда тонировкага арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:
⁃ Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 412 000 сўм)
⁃ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 2 060 000 сўм)

👍7👎5😢1
Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз берилмоқда
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳаси доирасида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга 100 миллион сўмгача имтиёзли микроқарз ажратилади.
Микроқарзлар онлайн шаклда 7 йилгача муддатга, имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда тақдим этилади.
Қуйидаги йўналишлар бўйича маблағ олиш мумкин:
🔹 томорқалардан самарали фойдаланиш, экин экиш ва етиштириш;
🔹 ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
🔹 фан, санъат, спорт соҳаларида иқтидорли ёшларни, шунингдек, фрилансерларни қўллаб-қувватлаш.

Энг кўп никоҳ Самарқандда қайд этилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Р. – 5,7 мингта
— Андижон вилояти – 7,6 мингта
— Бухоро вилояти – 5,7 мингта
— Жиззах вилояти – 3,6 мингта
— Қашқадарё вилояти – 9,6 мингта
— Навоий вилояти – 2,7 мингта
— Наманган вилояти – 6,2 мингта
— Самарқанд вилояти – 10,5 мингта
— Сурхондарё вилояти – 8,0 мингта
— Сирдарё вилояти – 2,4 мингта
— Тошкент вилояти – 7,2 мингта
— Фарғона вилояти – 9,8 мингта
— Хоразм вилояти – 6,9 мингта
— Тошкент шаҳри – 9,4 мингта

Ўзбекистонда 7 ойда такси учун энг оммабоп машина Cobalt бўлди
Ундан кейинги ўринларда Nexia (21,5%) ва Lacetti (16,9%) турибди.
Даромад борасида 2 мингга яқин ҳайдовчи 7 ойда 100 млн сўмдан ортиқ пул ишлаган.
Шунингдек, 7 ой давомида таксида 262,2 млн. марта йўловчи ташилган.
Ташувлардан тушган умумий маблағ 5 трлн сўмдан ошган, бунда:
3,6 трлн сўм (72,2%) — нақд
1,4 трлн сўм (27,8%) — нақдсиз.

👍3😢2
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
👉 https://effect.uz/6541
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
👉 https://effect.uz/6541
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Доллар курси кўтарила бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 90,78 сўмга ошди ва 12 593,77 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 213,48 сўмга кўтарилди ва 14 698,19 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 2,55 сўмга ошиб, 158,49 сўмни ташкил этди.

👍4
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:
🔹 1-босқич - аризани расмийлаштириш;
🔹 2-босқич - таълим сифатини ички баҳолаш;
🔹 3-босқич - таълим сифатини ташқи баҳолаш;
🔹 4-босқич - давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш.
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
▪️ лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси;
▪️ аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома;
▪️ давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари.
Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.

👍1
Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Краснодар ўлкасида жойлашган Афипский нефтни қайта ишлаш заводида дрон парчалари газ тизимида ёнғинга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6543
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Краснодар ўлкасида жойлашган Афипский нефтни қайта ишлаш заводида дрон парчалари газ тизимида ёнғинга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6543
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат хизмати “ERP sport” тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
ERP sport” тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.
Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Турдимов депутатларнинг мавқеини ошириш кераклигини айтмоқда
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез кунларда Сирдарё вилоятида "Депутатлар сўрови назорати тизими" йўлга қўйилишини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез кунларда Сирдарё вилоятида "Депутатлар сўрови назорати тизими" йўлга қўйилишини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍6
"Ўқитувчи мажбурий меҳнатга жалб этилса, туман ҳокими ишдан бўшатилсин" — Лазиз Ҳамидов
Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига доир муаммолар ҳали ҳам кун тартибидан тушмаётган бир пайтда, “Тасниф” студияси раҳбари Лазиз Ҳамидов ижтимоий тармоқда диққатга сазовор таклиф билдирди.
— деб ёзади Ҳамидов.
Унинг фикрича, ана шундай қатъий чоралар кўрилса, ижобий натижа бўлиши мумкин:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига доир муаммолар ҳали ҳам кун тартибидан тушмаётган бир пайтда, “Тасниф” студияси раҳбари Лазиз Ҳамидов ижтимоий тармоқда диққатга сазовор таклиф билдирди.
"Қизиқ-а, ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилса, мактаб директори доим ишдан бўшатилади, бунга ўнлаб, балки юзлаб мисоллар бор, лекин бу ҳолат барибир давом этаверади. Балки янги чорани синаб кўрармиз, масалан қайси мактабда ўқитувчи мажбурий меҳнатга жалб этилиш ҳолати интернетга тарқалса, мактаб директорини эмас, ўша туман ҳокимини ишдан бўшатайлик, бу ҳам иш бермаса, вилоят ҳокимини",
— деб ёзади Ҳамидов.
Унинг фикрича, ана шундай қатъий чоралар кўрилса, ижобий натижа бўлиши мумкин:
"Тасаввур қилинг, шунақа буйруқ чиқса, ушбу ҳолатдан сўнг ҳоким зудлик билан ишдан олинсин, деб, қатъий белгилаб қўйилса, ёки ҳокимданам юқорироқдаги, қудратлироқ амалдор, мен негадир ўйлаяпман, зўр натижа беради",— дея қайд этади Лазиз Ҳамидов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥3👎1
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Ўзбекистонда фаолият юритаётган таксистлар сони ва ўртача нархлар маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда фаолият юритаётган таксистлар сони ва ўртача нархлар маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍4😢3
Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбуслар мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди. ВСҲ раҳбари ишдан бўшатилган
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили март ойида Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган.
Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўриш сўралган.
Омбудсманга маълум қилинишича, мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва уларга интизомий чоралар қўлланилган. Жумладан, 1 нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, 2 нафар ходимга танбеҳ, 2 нафарига эса ҳайфсан интизомий жазолари берилган. ВСҲ раҳбари эса Ички ишлар органларидан ўз аризасига кўра бўшатилган.
Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, уларнинг тўлиқ ҳал этилиши бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) доимий назоратини олиб бормоқда.

👍7
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
👉 https://effect.uz/6544
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
Самарқандда электр таъминоти ходимлари замонавий қурилмалар билан иш бошлади
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳри ва туманида фаолият юритувчи электр таъминоти инспекторлари энди планшет ва бодикамералар билан таъминланди.
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Энергосавдо” Самарқанд филиалида “Э-далолатнома” электрон тизими жорий этилган. Шу мақсадда шаҳар ва туманлардаги электр таъминоти корхоналарига 158 та планшет тарқатилган. Ушбу қурилмалар орқали барча далолатномалар электрон тарзда расмийлаштирилиб, маълумотлар марказий тизимга юкланади. Бу эса қоғоз ҳужжатлардан фойдаланишни қисқартиради ҳамда ҳар бир далолатнома бўйича аниқ ҳисоб ва ижро назоратини таъминлайди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри ва туманидаги инспекторларга 54 дона бодикамера берилган. Улар орқали инспекторларнинг истеъмолчилар билан мулоқоти, жойларда олиб борилаётган ўрганиш ва текширув жараёнлари ёзиб олинади.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг олти ойи давомида Самарқандда жами 3893 та далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, улар асосида 186 миллиард 361 миллион сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.