Автомобил ўғирлаган йигитлар ИИБ ходимларига пичоқ ва машина билан ҳужум қилди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 18 ёшли икки йигит Самарқанд шаҳрида йўловчи сифатида минган Cobalt русумли автомашинани Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага тушган пайтда олиб қочган.
Уларни тўхтатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чоралар кўрилган. Бўка туманида ИИБ ходими йигитларни тўхтатишга уринган, аммо улар ходимга пичоқ билан ҳужум қилиб, Cobalt’ни ташлаб, унинг Matiz автомашинасини олиб қочишган.
Қочоқлар кейинроқ ЙПХ ходимини йўлда тўсиб турган пайтида уриб кетишган. Бошланган таъқиб оқибатида улар Оҳангарон шаҳри ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу жиноий ҳаракатлар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍9😢1
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/6539
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/6539
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Суд хизматларидан онлайн фойдаланиш учун MySud мобил иловаси ишга туширилди
Фуқароларга суд органлари билан ўзаро муносабатда янада қулайлик яратиш мақсадида MySud номли мобил илова ишлаб чиқилди ва фойдаланишга топширилди.
Ушбу илова Олий суд томонидан тақдим этиладиган барча интерактив хизматларни ўз ичига олади. Жумладан, судларга электрон мурожаатлар юбориш, мавжуд иш ҳолатини реал вақтда кузатиш, суд тўловларини онлайн тарзда амалга ошириш каби бир қатор имкониятлар яратилган.
MySud иловасини Android ва iOS платформалари орқали юклаб олиш мумкин:
📲 Android: play.google.com/store/apps/details?id=uz.sud.mysud
📲 iOS: apps.apple.com/app/mysud

👍2
1 сентябрдан ППХ (патрул-пост хизмати) тўловли асосда жамоат тартибини сақлаш хизматларини кўрсатади
Юридик шахслар ППХ билан аҳоли кўп тўпланадиган жойларда хавфсизликни таъминлаш ва тартибни сақлаш бўйича шартнома тузишлари мумкин бўлади.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.
Ариза 10 кун ичида кўриб чиқилади, ППХ ходими хизмат кўрсатиладиган жойни кўздан кечиради ва махсус далолатнома тузади. Унда тадбир ҳақидаги барча маълумотлар акс этади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Махфий маълумотлар ва ишга жойлаштириш баҳонасида пул талаб қилганлар қўлга олинди
Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатувчи хусусий корхона раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ўзида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида амалга оширилган геологик-қидирув ишлари натижасида тузилган, олтин маъданлари жойлашган “махфий” геологик харита ва фотосуратлар мавжудлигини айтган. Шу орқали уларни 25 минг АҚШ доллари эвазига таклиф қилган.
Ушбу шахс ўзини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган деб таништирган.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у келишилган пулнинг 10 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мутасадди ташкилотлар хулосасига кўра, у таклиф этган ҳужжат ва маълумотлар махфийлик мақомига эга эмас.
Шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖ таркибидаги “Муборак магистрал газ қувурлари” бошқармасининг Шаҳрисабз газ тарқатиш станциясида оператор бўлиб ишловчи шахс Қарши шаҳрида яшовчи фуқародан юқори лавозимдаги танишлари орқали “Ўзтрансгаз” тизимидаги ташкилотлардан бирига назоратчи лавозимига ишга жойлаштириш баҳонасида 4 000 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағни олган пайтда ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3
Пойтахтдаги кўчалардан бири вақтинчалик ёпилади
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Неъмат кўчасининг маълум қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, дренаж тизимини такомиллаштириш ишлари доирасида ушбу кўчада дренаж қувурларини янгилаш режалаштирилган. Шу муносабат билан, 2025 йил 7 август соат 07:00 дан 8 август соат 07:00 га қадар Неъмат кўчасининг 1-сонли қозонхонадан Шаҳриобод кўчасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади.
Шаҳар ҳокимлиги юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраган.

👍1
“Allmedia Safe Service” рақамли платформа бозорида устун мавқега эга деб топилди
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, “Allmedia Safe Service” МЧЖ видео (жумладан, телевидение ва кино), шунингдек, аудио контентни онлайн узатиш ёки алмашиш платформалари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.
Қўмита маълум қилишича, мазкур бозорда рақобат муҳитини сақлаш ва устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мазкур субъект фаолиятида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Шу билан бирга, ушбу фаолият доимий мониторинг асосида назорат қилиниши ҳам белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, “Allmedia Safe Service” МЧЖ видео (жумладан, телевидение ва кино), шунингдек, аудио контентни онлайн узатиш ёки алмашиш платформалари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.
Қўмита маълум қилишича, мазкур бозорда рақобат муҳитини сақлаш ва устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мазкур субъект фаолиятида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Шу билан бирга, ушбу фаолият доимий мониторинг асосида назорат қилиниши ҳам белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлларда автомашиналар учун рухсат этилган тезлик оширилиши мумкин
Халқаро аҳамиятга эга автомагистралларда, жумладан М-39 трассасининг айрим қисмларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат тезлигини 130 км/соатгача ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Маълум қилинишича, бундай қарор фақат белгиланган участкалардаги йўл ҳолати ва хавфсизлик талаблари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Тезлик меъёри, айниқса, юқори сифатли ва замонавий талабларга жавоб берадиган трассаларда оширилиши кутилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
ДХХ хабарига кўра, Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона директори келгусида ноқонуний бойлик орттириш мақсадида маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, муқаддам ўзининг Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида масъул лавозимларда ишлаганлиги ҳамда ўзида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида амалга оширилган геологик-қидирув ишлари натижасида яратилган олтин маъданлари жойлашган махфий геологик харита ва фотосуратлар борлигини айтиб, уларни 25 минг АҚШ долларига сотишини айтади.
ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс келишилган пуллардан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим мобил иловалар орқали шахсий маълумотлар ўғирланаётгани аниқланмоқда
Киберхавфсизлик мутахассисларининг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг телефонларига ўрнатилган баъзи мобил иловалар шахсий маълумотларга ноқонуний тарзда кириш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Бундай илова ва сервислар фойдаланувчининг рухсатисиз контактлар, фотосуратлар, геолокация маълумотлари ҳамда ҳатто микрофон ёки камерага уланганлик каби ахборотларни йиғиши мумкин.
Мутахассислар фуқароларга фақат расмий манбалардан юклаб олинган, ишончли ва рейтингга эга иловалардан фойдаланишни, шунингдек, иловалар сўраётган рухсатларни диққат билан кўриб чиқишни тавсия этмоқда.

🔥2
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Мамлакат бир ойда 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги барча марказий банклар орасида биринчи ўринни эгаллади.
👉 https://effect.uz/6540
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакат бир ойда 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги барча марказий банклар орасида биринчи ўринни эгаллади.
👉 https://effect.uz/6540
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёзда тонировкага арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:
⁃ Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 412 000 сўм)
⁃ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 2 060 000 сўм)

👍7👎5😢1
Ёшларга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз берилмоқда
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳаси доирасида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга 100 миллион сўмгача имтиёзли микроқарз ажратилади.
Микроқарзлар онлайн шаклда 7 йилгача муддатга, имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда тақдим этилади.
Қуйидаги йўналишлар бўйича маблағ олиш мумкин:
🔹 томорқалардан самарали фойдаланиш, экин экиш ва етиштириш;
🔹 ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;
🔹 фан, санъат, спорт соҳаларида иқтидорли ёшларни, шунингдек, фрилансерларни қўллаб-қувватлаш.

Энг кўп никоҳ Самарқандда қайд этилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Р. – 5,7 мингта
— Андижон вилояти – 7,6 мингта
— Бухоро вилояти – 5,7 мингта
— Жиззах вилояти – 3,6 мингта
— Қашқадарё вилояти – 9,6 мингта
— Навоий вилояти – 2,7 мингта
— Наманган вилояти – 6,2 мингта
— Самарқанд вилояти – 10,5 мингта
— Сурхондарё вилояти – 8,0 мингта
— Сирдарё вилояти – 2,4 мингта
— Тошкент вилояти – 7,2 мингта
— Фарғона вилояти – 9,8 мингта
— Хоразм вилояти – 6,9 мингта
— Тошкент шаҳри – 9,4 мингта

Ўзбекистонда 7 ойда такси учун энг оммабоп машина Cobalt бўлди
Ундан кейинги ўринларда Nexia (21,5%) ва Lacetti (16,9%) турибди.
Даромад борасида 2 мингга яқин ҳайдовчи 7 ойда 100 млн сўмдан ортиқ пул ишлаган.
Шунингдек, 7 ой давомида таксида 262,2 млн. марта йўловчи ташилган.
Ташувлардан тушган умумий маблағ 5 трлн сўмдан ошган, бунда:
3,6 трлн сўм (72,2%) — нақд
1,4 трлн сўм (27,8%) — нақдсиз.

👍3😢2
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
👉 https://effect.uz/6541
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
👉 https://effect.uz/6541
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Доллар курси кўтарила бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 90,78 сўмга ошди ва 12 593,77 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 213,48 сўмга кўтарилди ва 14 698,19 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 2,55 сўмга ошиб, 158,49 сўмни ташкил этди.

👍4
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:
🔹 1-босқич - аризани расмийлаштириш;
🔹 2-босқич - таълим сифатини ички баҳолаш;
🔹 3-босқич - таълим сифатини ташқи баҳолаш;
🔹 4-босқич - давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш.
Таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
▪️ лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси;
▪️ аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома;
▪️ давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари.
Аризалар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Таълим дастури “давлат аккредитациясидан ўтди” деб эътироф этилганда, махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат 1 ҳафта муддатда берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.

Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Краснодар ўлкасида жойлашган Афипский нефтни қайта ишлаш заводида дрон парчалари газ тизимида ёнғинга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6543
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Краснодар ўлкасида жойлашган Афипский нефтни қайта ишлаш заводида дрон парчалари газ тизимида ёнғинга сабаб бўлди.
👉 https://effect.uz/6543
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат хизмати “ERP sport” тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
ERP sport” тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.
Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Турдимов депутатларнинг мавқеини ошириш кераклигини айтмоқда
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез кунларда Сирдарё вилоятида "Депутатлар сўрови назорати тизими" йўлга қўйилишини билдирди.

👎8👍6