EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёевнинг Авазага ташрифи: Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларида янги баракали саҳифа

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Каспий денгизи бўйидаги Авазага амалий ташрифи ва у ерда БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиши Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг юқори даражада эканини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил март ойида Президент Мирзиёев ўзининг илк давлат ташрифини айнан Туркманистонга амалга оширганди. Ўтган йиллар мобайнида икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар тубдан янги босқичга кўтарилди. Бу жараёнда Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан яқин мулоқот ва ишончли ҳамкорлик муҳим ўрин тутди.

Ана шу самимий муносабатлар натижасида, бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда ўзаро ҳурмат, ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган ҳамкорликнинг намунасига айланган.

БМТ анжумани доирасида Президент Мирзиёевнинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги юксак ишонч ва эътирофдан далолат беради.

Сўнгги йилларда Президентимиз халқаро миқёсда қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлди. Қозоғистоннинг "Олтин қиран" ва "Дўстлик", Қирғизистоннинг "Данакер", Тожикистоннинг "Зарринтож", Россиянинг Александр Невский, Франциянинг Фахрий легион, Туркиянинг "Республика", Туркий дунё ва МДҲнинг фахрий орденлари шулар жумласидандир.

Бу мукофотлар Шавкат Мирзиёевнинг халқаро муносабатлардаги фаолиятига берилган юксак баҳо бўлиб, улар ортида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар, чуқур мулоқотлар ва қўшма ташаббуслар мужассам.

Айнан шундай сиёсий ҳамжиҳатлик туфайли Марказий Осиё рақобат эмас, балки ўзаро яқинлашув ва барқарорлик маконига айланмоқда. Туркманистон тақдим этган орден бу жараёнда Ўзбекистоннинг конструктив, фаол ва ишончли ҳамкор сифатидаги ўрнини тасдиқлайди.

Ташриф давомида ёзилган яна бир муҳим саҳифа — Туркманистонда қабул қилинган протокол қоидаларидан четга чиқиб, Арқадағнинг Президент Мирзиёевни шахсан аэропортда кузатиб қўйганидир. Бу эса юксак даражадаги дўстона муносабатлар, самимийлик ва халқларимиз ўртасидаги чин қардошликнинг ёрқин тимсоли бўлди,

дейилади президент матбуот котиби постида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
ДХХ: Бухорода бюджет маблағлари эвазига “откат” олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди

Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузади. Бош ҳисобчиси ўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий ҳаражатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатади.

Натижада ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм “откат”ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилади.

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уларга нисбатан ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тартибга солинди

“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.

Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:

🔹 қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;

🔹 отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;

🔹 чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;

🔹 итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.

Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Оҳангаронда уч ўсмир қиз сувга чўкиб кетди, икки нафари ҳалок бўлди

2025 йил 28 июль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган Оҳангарон сув омборига чўмилиш учун борган икки нафар ўсмир қиз сувга чўкиб, вафот этди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Effect.uzʼга маълум қилишича, 2006 йилда туғилган Дурдона Пардаева ҳамда Ниҳола Эркиналиева сув омборининг қирғоқ қисмида чўмилиш пайтида сувда ғарқ бўлиб, бедарак йўқолган. 2009 йилда туғилган Абдуғаниева Диёра эса қутқариб қолинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида:

🕒 28 июль куни соат 20:00 ларда Дурдона Пардаеванинг,
🕣 29 июль куни соат 08:50 ларда Нихола Эркиналиеванинг жасадлари топилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний баҳо берилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Ўзбекистон президенти халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Лев Толстой номидаги Халқаро Тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги “Россия Тинчлик жамғармаси”га таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур мукофотга Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Президент Мирзиёевнинг номзоди илгари сурилган.

Номзодлар халқаро ҳуқуқ нормаларига таянган ҳолда умумий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, кўп қутбли дунё барпо этиш, халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун танланган.

Хусусан, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирокида тарихий саммит бўлиб ўтгани ва унда чегаралар туташ нуқталари тўғрисидаги шартнома ҳамда Хўжанд декларацияси имзолангани алоҳида таъкидланган. Бу ҳужжатлар минтақавий барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мукофот, жумладан, глобал хавфсизликни таъминлаш, қуролланиш пойгасига чек қўйиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тинчликпарварлик фаолияти учун берилиши белгиланган.

Аввалроқ президент Мирзиёевга Туркманистон томонидан “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35👎6😢4
Андижондаги ҳибсхонада аниқланган қонунбузарликлар бўйича 5 ходим жазоланди, раҳбар ишдан бўшатилди

Жорий йил март ойида Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Избоскан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида мониторинг ўтказилиб, бир қатор қонунбузарлик ва камчиликлар аниқланган.

Мониторинг жараёнида санитария ва гигиена талабларига риоя этилмагани, моддий-техник таъминотда етишмовчиликлар борлиги, канализация тизимида муаммолар мавжудлиги, шунингдек, айрим маҳкумларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Омбудсман маълумотига кўра, ушбу камчиликлар юзасидан 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, интизомий чоралар кўрилган. Хусусан, бир нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, иккитасига танбеҳ, яна икки ходимга ҳайфсан берилган. Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса Ички ишлар тизимидан бўшатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
⚡️Энергетика вазирлигининг йиғилиш протоколига асосан Қорақалпоғистонда кўп қаватли уй 1 йилдан буён газсиз қолмоқда

Бунга Ҳукуматнинг оммага очиқламаган қарори сабаб бўлиши мумкин. Янги тартиб Ўзбекистон ҳудудида 2024 йилдан бошлаб амал қилмоқда, лекин ВМ қарори қабул қилингандан кўплаб ўзбекистонликларнинг хабари йўқ. Чунки ҳужжат аҳолига очиқланмаган.


Нукус шаҳар Гулзор МФЙда қурилган кўп қаватли хонадонлар 1 йилдан бери газга уланмаяпти. «May-Germes» МЧЖ томонидан қурилган 100 га яқин хонадонлар Effect.uz’га маълум бўлишича, «Ҳудудгаз»нинг йиғилиш протоколига асосан газ тармоғига уланиши ман этилган. Бу ҳақда АЖнинг Қорақалпоғистон филиали томонидан йўлланган жавоб хатида кўриш мумкин. Бунинг сабаби эса «Ҳудудгаз» айнан 14 декабр куни ўтказилган йиғилиш протоколи.

Яъни, протоколда Ўзбекистон ҳудудларида қурилаётган кўп қаватли уйларда марказлашган иссиқлик таъминоти электр ёки муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тартиби жорий этилганлиги айтилади. Бироқ оддий йиғилиш протоколи билан бу тартибни йўлга қўйиб бўлмайди, чунки янги тартиб жорий этилиши учун алоҳида қарор ёки фармон қабул қилиниши керак.

Аксига олиб, бу қарор ёки фармон Ўзбекистон халқи томонидан мақулланиши, жамоатчилик фикри тингланиши шарт. Effect.uz манбасининг маълум қилишича, ҳолат бўйича ВМ-нинг 205 сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бу қарор афсуски оммага очиқ эмас.

Ҳайрон қоласизки, инсон қадри улуғланаётган, қонун устувор – Ўзбекистонда айниқса Қорақалпоғистонда бу каби мавҳум ва одамларни норози қилувчи қарорларни олға сурувчи шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектларидаги текширувлар бўйича маълумот берди

Жамоатчилик орасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширувлар ҳақида турлича фикрлар тарқалмоқда. Бизнес-омбудсман ҳолат бўйича батафсил маълумот берди.

Инсон ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларда (масалан, хусусий клиникалардаги ўлим, газ заправкалардаги портлашлар) назорат органлари Бизнес-омбудсман рухсатисиз, зудлик билан чора кўриши мумкин. Бундай ҳолатларда текширув бошланганидан сўнг 24 соат ичида платформа орқали хабардор қилинади.

Бизнес-омбудсман текширувларни келишмайди, балки уларнинг қонунийлигини мониторинг қилади. Бу жараён асоссиз текширувларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Кўкдаладаги фожиада ҳалок бўлганлар сони ортди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида 2025 йил 16 июль куни содир бўлган портлаш юзасидан ҳалок бўлганлар сони яна бир нафарга кўпайди. Аҳолига суюлтирилган газ баллонлари тарқатиладиган шохобчада рўй берган кучли портлаш ортидан ёнғин келиб чиққан ва аввалроқ тўрт киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, шифохонада оғир аҳволда комада ётган ўқувчи қиз – 10-синфда таҳсил олган Дилноза ҳам ҳаётдан кўз юмди. Унинг вафоти билан қурбонлар сони олти нафарга етгани айтилмоқда.

«Дарё» нашри журналистлари ҳодиса жойида бўлиб, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар чоғида ўша куннинг ўзидаёқ бешта ўлим ҳолати қайд этилгани, аммо расмийлар томонидан аниқ рақамлар кечиктирилган ҳолда эълон қилингани ҳақида хабар берган эди.

Маълум қилинишича, портлашга яқин жойда жойлашган оилавий овқатланиш муассасасида ҳам ёнғин келиб чиққан. У ерда жароҳат олган ва сўнгги кунларда комада бўлган қиз 20 июль ҳолатига кўра вафот этган. Расмий манбалар уни бешинчи қурбон сифатида тилга олмоқда, аммо маҳаллий ахборотларга кўра, у воқеанинг олтинчи ҳалокати ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“А.У.Е.” нима? Биласизми?

Бу ёшлар ва меҳнат муҳожирлари ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма. Сўнгги йилларда ёшлар орасида турли жиноий гуруҳ ва субмаданиятларнинг таъсири кескин ошмоқда. Шулардан бири – “А.У.Е.” деб аталувчи жиноий ҳаракат бўлиб, у нафақат ўсмирларни, балки чет элга, айниқса Россияга бориб ишлаётган фуқароларимизни ҳам ўз домига тортаётгани билан жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу орқали нафақат ота-оналар, балки меҳнат муҳожирларини ҳам огоҳликка, ҳаёти ва эркинлигига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

“А.У.Е.” ўзи нима ва у қаерда шаклланган?

АУЕ — “Арестантский Уклад Един” деган иборанинг қисқартмаси бўлиб, бу турма маданияти, "зона қонунлари" ва жиноий романтикани ёшлар орасида тарғиб қилувчи ноқонуний уюшма ҳисобланади.


Муаллиф: Ҳабиб Жўрабоев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1