Ўзбекистон – 2025 йил июнь ойида дунёдаги энг йирик олтин харидорига айланди
Жаҳон молиявий бозорида эълон қилинган маълумотларга кўра, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон Марказий банки 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги энг йирик харидор сифатида қайд этилди.
Қозоғистон 7 тонна олтин сотиб олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Чехия, Туркия ва Хитой Марказий банклари эса ҳар бири 2 тоннадан олтин харид қилиб, учинчи ўринни бўлишди.
Жами ҳисобда, 2025 йил июнь ойида дунё бўйича марказий банклар томонидан 22 тонна олтин харид қилинган. Бундай тенденция глобал молиявий хатарлар фонида олтинга бўлган ишонч янада ортаётганини кўрсатади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкентда йўллар хавфсизлиги учун яна 7 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
2025 йил 21 июль куни Тошкент шаҳар ҳокими пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар кўчалари ва йўлларига темир панжаралар ўрнатиш учун қарийб 6,9 миллиард сўм ажратиш тўғрисида қарор имзолади.
Бу ташаббус пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май санасида ҳам ана шундай мақсадлар учун маблағ ажратилган эди. Ўшанда шаҳарнинг турли туманларига темир панжаралар ўрнатиш учун қуйидаги миқдорда пул ажратилган:
Олмазор — 260 млн сўм
Шайхонтоҳур — 156 млн сўм
Бектемир — 104 млн сўм
Яшнобод — 78 млн сўм
Чилонзор — 182 млн сўм
Учтепа — 156 млн сўм
Яккасарой — 221 млн сўм
Сергели — 65 млн сўм
Юнусобод — 104 млн сўм
Мирзо Улуғбек — 130 млн сўм.
Ҳозирги ажратилаётган маблағ эса ушбу ишлар доирасини янада кенгайтиришни назарда тутади.

👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панелларига эга бўлганлар қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди
Қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахслар ўз эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарган ва умумий электр энергетика тизимига узатган ҳар бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан субсидия олишлари мумкин.
2025 йилнинг биринчи ярмида 28,5 минг нафар жисмоний шахс амалдаги дастурдан фойдаланди ва Давлат буджетидан қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди.

Мирзиёевнинг Авазага ташрифи: Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларида янги баракали саҳифа
дейилади президент матбуот котиби постида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Каспий денгизи бўйидаги Авазага амалий ташрифи ва у ерда БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиши Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг юқори даражада эканини яна бир бор тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил март ойида Президент Мирзиёев ўзининг илк давлат ташрифини айнан Туркманистонга амалга оширганди. Ўтган йиллар мобайнида икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар тубдан янги босқичга кўтарилди. Бу жараёнда Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан яқин мулоқот ва ишончли ҳамкорлик муҳим ўрин тутди.
Ана шу самимий муносабатлар натижасида, бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда ўзаро ҳурмат, ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган ҳамкорликнинг намунасига айланган.
БМТ анжумани доирасида Президент Мирзиёевнинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги юксак ишонч ва эътирофдан далолат беради.
Сўнгги йилларда Президентимиз халқаро миқёсда қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлди. Қозоғистоннинг "Олтин қиран" ва "Дўстлик", Қирғизистоннинг "Данакер", Тожикистоннинг "Зарринтож", Россиянинг Александр Невский, Франциянинг Фахрий легион, Туркиянинг "Республика", Туркий дунё ва МДҲнинг фахрий орденлари шулар жумласидандир.
Бу мукофотлар Шавкат Мирзиёевнинг халқаро муносабатлардаги фаолиятига берилган юксак баҳо бўлиб, улар ортида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар, чуқур мулоқотлар ва қўшма ташаббуслар мужассам.
Айнан шундай сиёсий ҳамжиҳатлик туфайли Марказий Осиё рақобат эмас, балки ўзаро яқинлашув ва барқарорлик маконига айланмоқда. Туркманистон тақдим этган орден бу жараёнда Ўзбекистоннинг конструктив, фаол ва ишончли ҳамкор сифатидаги ўрнини тасдиқлайди.
Ташриф давомида ёзилган яна бир муҳим саҳифа — Туркманистонда қабул қилинган протокол қоидаларидан четга чиқиб, Арқадағнинг Президент Мирзиёевни шахсан аэропортда кузатиб қўйганидир. Бу эса юксак даражадаги дўстона муносабатлар, самимийлик ва халқларимиз ўртасидаги чин қардошликнинг ёрқин тимсоли бўлди,
дейилади президент матбуот котиби постида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
ДХХ: Бухорода бюджет маблағлари эвазига “откат” олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди
Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузади. Бош ҳисобчиси ўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий ҳаражатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатади.
Натижада ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм “откат”ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилади.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уларга нисбатан ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тартибга солинди
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.
Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
🔹 қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
🔹 отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
🔹 чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
🔹 итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

👎3
Оҳангаронда уч ўсмир қиз сувга чўкиб кетди, икки нафари ҳалок бўлди
2025 йил 28 июль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган Оҳангарон сув омборига чўмилиш учун борган икки нафар ўсмир қиз сувга чўкиб, вафот этди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Effect.uzʼга маълум қилишича, 2006 йилда туғилган Дурдона Пардаева ҳамда Ниҳола Эркиналиева сув омборининг қирғоқ қисмида чўмилиш пайтида сувда ғарқ бўлиб, бедарак йўқолган. 2009 йилда туғилган Абдуғаниева Диёра эса қутқариб қолинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида:
🕒 28 июль куни соат 20:00 ларда Дурдона Пардаеванинг,
🕣 29 июль куни соат 08:50 ларда Нихола Эркиналиеванинг жасадлари топилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний баҳо берилиши маълум қилинди.

😢3👍1
Ўзбекистон президенти халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Лев Толстой номидаги Халқаро Тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги “Россия Тинчлик жамғармаси”га таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур мукофотга Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Президент Мирзиёевнинг номзоди илгари сурилган.
Номзодлар халқаро ҳуқуқ нормаларига таянган ҳолда умумий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, кўп қутбли дунё барпо этиш, халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун танланган.
Хусусан, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари иштирокида тарихий саммит бўлиб ўтгани ва унда чегаралар туташ нуқталари тўғрисидаги шартнома ҳамда Хўжанд декларацияси имзолангани алоҳида таъкидланган. Бу ҳужжатлар минтақавий барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Мукофот, жумладан, глобал хавфсизликни таъминлаш, қуролланиш пойгасига чек қўйиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тинчликпарварлик фаолияти учун берилиши белгиланган.
Аввалроқ президент Мирзиёевга Туркманистон томонидан “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

👍35👎6😢4
Андижондаги ҳибсхонада аниқланган қонунбузарликлар бўйича 5 ходим жазоланди, раҳбар ишдан бўшатилди
Жорий йил март ойида Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Избоскан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида мониторинг ўтказилиб, бир қатор қонунбузарлик ва камчиликлар аниқланган.
Мониторинг жараёнида санитария ва гигиена талабларига риоя этилмагани, моддий-техник таъминотда етишмовчиликлар борлиги, канализация тизимида муаммолар мавжудлиги, шунингдек, айрим маҳкумларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.
Омбудсман маълумотига кўра, ушбу камчиликлар юзасидан 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, интизомий чоралар кўрилган. Хусусан, бир нафар ходим Интизомий кенгаш муҳокамасига қўйилган, иккитасига танбеҳ, яна икки ходимга ҳайфсан берилган. Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса Ички ишлар тизимидан бўшатилган.

👍6
⚡️Энергетика вазирлигининг йиғилиш протоколига асосан Қорақалпоғистонда кўп қаватли уй 1 йилдан буён газсиз қолмоқда
Бунга Ҳукуматнинг оммага очиқламаган қарори сабаб бўлиши мумкин. Янги тартиб Ўзбекистон ҳудудида 2024 йилдан бошлаб амал қилмоқда, лекин ВМ қарори қабул қилингандан кўплаб ўзбекистонликларнинг хабари йўқ. Чунки ҳужжат аҳолига очиқланмаган.
Нукус шаҳар Гулзор МФЙда қурилган кўп қаватли хонадонлар 1 йилдан бери газга уланмаяпти. «May-Germes» МЧЖ томонидан қурилган 100 га яқин хонадонлар Effect.uz’га маълум бўлишича, «Ҳудудгаз»нинг йиғилиш протоколига асосан газ тармоғига уланиши ман этилган. Бу ҳақда АЖнинг Қорақалпоғистон филиали томонидан йўлланган жавоб хатида кўриш мумкин. Бунинг сабаби эса «Ҳудудгаз» айнан 14 декабр куни ўтказилган йиғилиш протоколи.
Яъни, протоколда Ўзбекистон ҳудудларида қурилаётган кўп қаватли уйларда марказлашган иссиқлик таъминоти электр ёки муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тартиби жорий этилганлиги айтилади. Бироқ оддий йиғилиш протоколи билан бу тартибни йўлга қўйиб бўлмайди, чунки янги тартиб жорий этилиши учун алоҳида қарор ёки фармон қабул қилиниши керак.
Аксига олиб, бу қарор ёки фармон Ўзбекистон халқи томонидан мақулланиши, жамоатчилик фикри тингланиши шарт. Effect.uz манбасининг маълум қилишича, ҳолат бўйича ВМ-нинг 205 сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бу қарор афсуски оммага очиқ эмас.
Ҳайрон қоласизки, инсон қадри улуғланаётган, қонун устувор – Ўзбекистонда айниқса Қорақалпоғистонда бу каби мавҳум ва одамларни норози қилувчи қарорларни олға сурувчи шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилади.

👍21😢8