This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантларга босим ўтказиш ишлари давом этмоқда
Россия пойтахти Москва шаҳридаги хостеллардан бирида миграция қонунчилигига риоя қилиш бўйича кенг кўламли рейд ўтказилди.
Текширувлар давомида 300 нафар киши қонунбузарликда гумон қилиниб, полиция бўлимига олиб кетилди.
Улар Россия миграция қонунларини бузганликда айбланмоқда. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ва расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢6👎1
Камчаткада кучли зилзила оқибатида ер қарийб 2 метрга силжиди
Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати маълум қилишича, Камчатка яриморолининг жанубий қисми яқинда содир бўлган кучли зилзиладан сўнг жануби-шарқ томонга қарийб 2 метрга силжиб кетган.
Бу ҳаракат 2011 йил Япониядаги Тохоку зилзиласидан кейинги горизонтал ҳаракатлар билан таққослаш мумкин, дейилади хабарда.
Петропавловск-Камчатский ва уни ўраб турган станциялар бироз камроқ масофага силжишни қайд этган. Бундай ҳаракатлар зилзиланинг эпицентридаги ҳаракатлар модели билан мос келади.
Ушбу модельга кўра, асосий силкиниш Камчатканинг жанубий томонида содир бўлиб, Шимолий Курил оролларида кучли сезилган, Петропавловск-Камчатскийда эса унча сезилмаган.

Зеленский: Россия сафида ўзбекистонликлар ҳам Украинадаги урушда қатнашмоқда
Украина президенти Владимир Зеленский 4 август куни Харков вилоятидаги Волчанск шаҳрида жойлашган ҳарбий батальонга ташрифи чоғида Россия томонида жанг қилаётган хорижликлар ҳақида баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, дронлар билан таъминлаш, улардан фойдаланиш, аскарларни ёллаш ва ҳарбий бригадаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинган. Зеленский, жангчилар маълумотига таяниб, шундай деди:

“Жангларда Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Африка мамлакатларидан келган ёлланма аскарлар иштирок этмоқда. Биз бу ҳолатга албатта муносабат билдирамиз.”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥2
“Умра” тадбирини реклама қилишда қонунбузарлик аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилаётган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.
Ушбу жараёнда туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ҳам ўрганилди.
Натижада Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 3 та — "A-HELLO", "SM Tower Tour" ҳамда "RAYXONA TOUR" МЧЖларга нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда реклама жойлаштирилгани аниқланди. Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш сифатида баҳоланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва молиявий жарималар қўлланди.
Шунингдек, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 8 та телеграм ва инстаграм канал (жумладан: “Umra safari 2025”, “Makka madina Sayohat”, “Saudiyaga Sayohat Muhammadyusuf”, “iamalimusim”, “IYMONA TRAVEL”, “HIKMAT TRAVEL”, “Makka va Madinaga Ziyorat”) ҳамда “Tashabbus travel” МЧЖ берган рекламаларда ҳам шу каби қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

👎4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдаладаги АГҚШда яна ёнғин содир бўлди: бир киши жароҳат олди
5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган “Олтиндала” маҳалласида автогаз қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, пропан газини автоцистернадан махсус резервуарга узатиш жараёнида чақнаш рўй берган ва ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса натижасида 1 та автоцистерна ҳамда 10 куб метр ҳажмдаги газ сақлаш резервуари ёниб, қаттиқ шикастланган. Автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш жароҳати олган.

😢2👍1
Драйвер лойиҳаларни амалга ошириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, драйвер лойиҳа ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни ёки ўзгаришни юзага келтирадиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳа ҳисобланади.
Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
Бунда лойиҳалар ҳар йили 1 ноябргача туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади.
1 ҳафта муддатда лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.
Шундан сўнг, лойиҳалар 10 иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 иш кунида драйвер лойиҳани жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бош лойиҳачи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқланади.
Драйвер лойиҳалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тузиладиган далолатномага асосан фойдаланишга қабул қилинади ва амалга оширилган ҳисобланади.

👍1
Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайишда давом этмоқда
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳридаги иккиламчи уй-жой бозорида, ижара нархларида ва ер қийматларида пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган кўчмас мулк бозори шарҳида ҳам қайд этилган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, пойтахтда 1 квадрат метр уй-жой учун ўртача нарх 15,4 млн сўмдан 14,9 млн сўмга тушган. Пасайиш йиллик ва ойлик кесимда ҳам кузатилмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам нархлар қулашини бошлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида 1 сотих ернинг нархи ўтган йилнинг шу даврида 342 млн сўмни ташкил этган бўлса, бу йил 334 млн сўмга тушган. Бакиров таъкидлаганидек, ер нархлари 1,5 йилдан бери узлуксиз пасаймоқда.
Айрим вилоятлар — Сирдарё, Андижон, Сурхондарё ва Бухорода эса уй-жой нархлари барқарорлигини сақлаб қолган.

😢1
“Yandex Market”нинг Uzum Market'га нисбатан инсофсиз рақобати аниқланди — Рақобат қўмитаси чора кўрди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан "Uzum Market" МЧЖ ХКдан келиб тушган мурожаат асосида "YandexGo UB" МЧЖнинг телевидение ва ижтимоий тармоқларда эфирга узатилган “Yandex Market” рекламаси орқали инсофсиз рақобат амалга оширганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилди.
Комиссия хулосасига кўра, реклама ролигидаги актрисанинг бинафша рангли кийими, узум рамзидан фойдаланилиши, “а, бу маркетми?!” деган савол орқали Uzum Market’ни назарда тутилганлиги ҳақида томошабинга таассурот уйғотилган. Бундан ташқари, роликдаги сўзлар ва саҳнавий образлар орқали нотўғри таққослаш орқали "Yandex Market"нинг устунлиги ҳақида тасаввур шакллантирилган.
Рақобат тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддаси бузилгани аниқланди. Аммо моддий зарар бўйича аниқ далиллар тақдим этилмагани боис, молиявий жазо белгиланмади.
Комиссия “YandexGo UB” МЧЖга:
Реклама ролигини бартараф этиш учун 1 ой муддат берди;
2025 йил 14 августга қадар ОАВдан реклама олиб ташлангани ҳақида тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишни талаб қилди.
Мазкур қарордан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон – 2025 йил июнь ойида дунёдаги энг йирик олтин харидорига айланди
Жаҳон молиявий бозорида эълон қилинган маълумотларга кўра, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон Марказий банки 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги энг йирик харидор сифатида қайд этилди.
Қозоғистон 7 тонна олтин сотиб олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Чехия, Туркия ва Хитой Марказий банклари эса ҳар бири 2 тоннадан олтин харид қилиб, учинчи ўринни бўлишди.
Жами ҳисобда, 2025 йил июнь ойида дунё бўйича марказий банклар томонидан 22 тонна олтин харид қилинган. Бундай тенденция глобал молиявий хатарлар фонида олтинга бўлган ишонч янада ортаётганини кўрсатади.

Тошкентда йўллар хавфсизлиги учун яна 7 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
2025 йил 21 июль куни Тошкент шаҳар ҳокими пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар кўчалари ва йўлларига темир панжаралар ўрнатиш учун қарийб 6,9 миллиард сўм ажратиш тўғрисида қарор имзолади.
Бу ташаббус пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май санасида ҳам ана шундай мақсадлар учун маблағ ажратилган эди. Ўшанда шаҳарнинг турли туманларига темир панжаралар ўрнатиш учун қуйидаги миқдорда пул ажратилган:
Олмазор — 260 млн сўм
Шайхонтоҳур — 156 млн сўм
Бектемир — 104 млн сўм
Яшнобод — 78 млн сўм
Чилонзор — 182 млн сўм
Учтепа — 156 млн сўм
Яккасарой — 221 млн сўм
Сергели — 65 млн сўм
Юнусобод — 104 млн сўм
Мирзо Улуғбек — 130 млн сўм.
Ҳозирги ажратилаётган маблағ эса ушбу ишлар доирасини янада кенгайтиришни назарда тутади.

👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панелларига эга бўлганлар қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди
Қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахслар ўз эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарган ва умумий электр энергетика тизимига узатган ҳар бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан субсидия олишлари мумкин.
2025 йилнинг биринчи ярмида 28,5 минг нафар жисмоний шахс амалдаги дастурдан фойдаланди ва Давлат буджетидан қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди.

Мирзиёевнинг Авазага ташрифи: Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларида янги баракали саҳифа
дейилади президент матбуот котиби постида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Каспий денгизи бўйидаги Авазага амалий ташрифи ва у ерда БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиши Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг юқори даражада эканини яна бир бор тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил март ойида Президент Мирзиёев ўзининг илк давлат ташрифини айнан Туркманистонга амалга оширганди. Ўтган йиллар мобайнида икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар тубдан янги босқичга кўтарилди. Бу жараёнда Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан яқин мулоқот ва ишончли ҳамкорлик муҳим ўрин тутди.
Ана шу самимий муносабатлар натижасида, бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда ўзаро ҳурмат, ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган ҳамкорликнинг намунасига айланган.
БМТ анжумани доирасида Президент Мирзиёевнинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги юксак ишонч ва эътирофдан далолат беради.
Сўнгги йилларда Президентимиз халқаро миқёсда қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлди. Қозоғистоннинг "Олтин қиран" ва "Дўстлик", Қирғизистоннинг "Данакер", Тожикистоннинг "Зарринтож", Россиянинг Александр Невский, Франциянинг Фахрий легион, Туркиянинг "Республика", Туркий дунё ва МДҲнинг фахрий орденлари шулар жумласидандир.
Бу мукофотлар Шавкат Мирзиёевнинг халқаро муносабатлардаги фаолиятига берилган юксак баҳо бўлиб, улар ортида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар, чуқур мулоқотлар ва қўшма ташаббуслар мужассам.
Айнан шундай сиёсий ҳамжиҳатлик туфайли Марказий Осиё рақобат эмас, балки ўзаро яқинлашув ва барқарорлик маконига айланмоқда. Туркманистон тақдим этган орден бу жараёнда Ўзбекистоннинг конструктив, фаол ва ишончли ҳамкор сифатидаги ўрнини тасдиқлайди.
Ташриф давомида ёзилган яна бир муҳим саҳифа — Туркманистонда қабул қилинган протокол қоидаларидан четга чиқиб, Арқадағнинг Президент Мирзиёевни шахсан аэропортда кузатиб қўйганидир. Бу эса юксак даражадаги дўстона муносабатлар, самимийлик ва халқларимиз ўртасидаги чин қардошликнинг ёрқин тимсоли бўлди,

👍23