EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тойлоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

2018 йилдан буён Тойлоқ туманига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Қодирович Бобоназаров ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Беҳзод Раҳматуллаевич Раҳматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 807,9 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 807,9 трлн сўмни ташкил этди.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,2 % га ўсган.


Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 21,4 млн сўмни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“А.У.Е.”дан эҳтиёт бўлинг

Сўнгги йилларда ёшлар орасида турли жиноий гуруҳ ва субмаданиятларнинг таъсири кескин ошмоқда.


👉 https://effect.uz/6536

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Россияда мигрант жиноятчилари қариндошларини ҳам депортация қилиш таклиф этилмоқда

Россия Давлат Думасига оғир жиноятлар содир этган мигрантларнинг қариндошларини мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда “Справедливая Россия — За правду” партияси раиси Сергей Миронов маълум қилди.

Мироновга кўра, ҳужжатда Россияда ёки хорижда оғир жиноят содир этган хорижликларнинг мамлакатга кириши тақиқланиши назарда тутилган. Бу тақиқ уларнинг судланганлиги бекор қилинган бўлса ҳам, амал қилишда давом этади. Ташаббуснинг мақсади — ҳуқуқбузарликлар сонини камайтириш.

Парламент аъзоси айтишича, мигрантларнинг ватанидаги жиноий ўтмиши Россия ҳуқуқ-тартибот органларига номаълумлигича қолмоқда. Шу сабабли, у нафақат жиноятчилар, балки уларнинг яқин қариндошларини ҳам, айниқса, "оилавий клан" таркибидаги шахсларни Россиядан чиқаришни таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ургут туман ҳокими лавозимидан озод этилди

Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилмоқда. Туман ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Шавкат Мирзиёев денгизга чиқиш имкони йўқ давлатларнинг умумий муаммоларига қатор ечимлар таклиф қилди

Президент БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференциясида қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

БМТ шафелигида Транзит кафолатлари тўғрисида глобал битим ишлаб чиқиш;
Логистика интеграцияси жамғармасини тузиш;
Заифлик глобал индексини яратиш;
Ўзбекистонда Инновацион аграр хаб ташкил этиш.

Тадбир якунида Аваза сиёсий декларацияси қабул қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48
Сохта ДХХ ходими ушланди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ўзини ДХХ ходими деб таништирган фуқаро қўлга олинди. У Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йил туғилган шахс бўлиб, Наманган вилоятидаги хусусий корхона номига олиб келинган товарларни гўёки божхонада муаммосиз расмийлаштириб беришини ваъда қилган.

У ўзининг Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармасида танишлари борлигини айтган ҳолда, ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 доллар олган пайтида қўлга олинди.

Шунингдек, у аввал ҳам корхона раҳбаридан шундай йўл билан 1000 доллар олгани маълум бўлди. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6537

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантларга босим ўтказиш ишлари давом этмоқда

Россия пойтахти Москва шаҳридаги хостеллардан бирида миграция қонунчилигига риоя қилиш бўйича кенг кўламли рейд ўтказилди.

Текширувлар давомида 300 нафар киши қонунбузарликда гумон қилиниб, полиция бўлимига олиб кетилди.

Улар Россия миграция қонунларини бузганликда айбланмоқда. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ва расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди

Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ушбу шифохонада қайта мониторинг ўтказган. Аниқланишича, Омбудсман киритган тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида шифохонага Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жиддий эътибор қаратилган.

👉 https://effect.uz/6538

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эй, тентак менга мумкин» – интернетда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди

Ҳолат қачон қаерда содир бўлгани номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Самарқанд вилояти ҳокимлигида ҳам янги тайинловлар амалга оширилди

Бугун Самарқанд вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилот тузилмасига бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Сўнгги бир йил давомида Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбагалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Иқтисодчи мутахассислигига эга Ш.Бўронов бу лавозимга келгунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида ҳам фаолият юритган.

Вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология, кўкаламзорлаштириш ҳамда тўсиқларсиз муҳит яратиш масалалари бўйича ўринбосари этиб Наврўз Раҳмонов тайинланди. У тайинловга қадар вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири сифатида ишлаб келган.

Бугун Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилган Ботир Жабборов эса вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади. Ушбу вазифада ишлаб келган Шунқор Худойбердиев эса Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига шу пайтгача Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Хуршидбек Самиев тайинланди.

Шу билан бирга, аввал вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, сўнгра Республика Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари бўлиб фаолият юритган Жамшид Ўроқов Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида иш бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Андижон вилоятида 3-4 балл, 68 км.
Наманган вилоятида 3 балл, 96 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 131 км.
Тошкентда 2 балл 292 км

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятининг 3 та туманида ҳоким алмашди

⁃ 2023 йил август ойидан буён Пайариқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Жабборов Исроил Исмоилович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Худойбердиев Шунқор Фармонович Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

⁃ 2018 йил август ойидан буён Тойлоқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Бобоназаров Баҳодир Қодирович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Раҳматуллаев Беҳзод Раҳматуллаевич Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

⁃ 2020 йил ноябрь ойидан буён Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Жабборов Ботир Шукурович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Сайидқулов Дилмурод Бастамович Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2