EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода саксовулфурушларга қарши курашда жабрланган инспекторлар тақдирланди

Бухоро вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида жасорат ва фидойилик кўрсатган 7 нафар инспектор “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги расман хабар берди.

15 июль куни Пешкў туманидаги “Сафрон” чўл массивида рейд ўтказган инспекторлар Хоразм вилоятидан келган фуқаролар томонидан ноқонуний кесилган саксовулни “ЗИЛ” русумли юк машинасига юклаб, олиб чиқиб кетаётганини аниқлаган. Табиат муҳофизалари ҳуқуқбузарларни тўхтатиш мақсадида таъқибга тушган.

Бироқ тез орада рейдчи инспекторлар турли турдаги совуқ қуроллар (бита, арматура, темир труба) билан қуролланган нотаниш фуқаролар томонидан ҳужумга учраган. Хизмат автомашинаси шикастланган, инспекция бошлиғи ҳақоратланган ва инспекторлардан бири оғир тан жароҳати, жумладан, оёқ синғи билан шифохонага ётқизилган.

Экология органлари бундай ҳужумларга қарамай, табиатни ҳимоя қилишда фидойилик билан хизмат қилаётган ходимларнинг хизматини муносиб баҳолади ва мукофот билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Мирзиёев денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар конференциясида қатнашди

Туркманистоннинг Аваза шаҳрида БМТ ташаббуси билан ташкил этилган денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича халқаро конференция доирасида тантанали қутлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фаол иштирок этди. Тадбир БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар ва минтақавий шериклар иштирокида ўтказилиб, транспорт, савдо, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда барқарор ривожланиш соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга қаратилган.

Президент Мирзиёевнинг ушбу нуфузли анжумандаги иштироки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга бўлган садоқатини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53😢1
Бугун ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни

Бугун талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланади.

Талабалар бугун (5 август) 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза юборишлари мумкин.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истанбул: тарих, маданият ва унутилмас тажриба

Бугунги кунда Истанбул нафақат бой ва тарихий мероси, балки жонли маданият саҳнаси, ноёб шаҳар тажрибалари, мазали таомлари, жонли тунги ҳаёти ва турли хил харид қилиш имкониятлари билан ҳам саёҳат йўналишларининг энг юқори поғоналарини эгалламоқда.


👉 https://effect.uz/6533

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди 

Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаётган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2👎1
Талабалар турар жойига қабул қилишда қайси тоифаларга афзаллик берилади?

Қонунчиликка мувофиқ, талабалар турар жойларига қабул қилишда қуйидаги тоифаларга устуворлик берилади:
🔹 "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
🔹 "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар фарзандлари;
🔹 I ва II гуруҳ ногиронлигига эга бўлган талабалар;
🔹 Бир оиладан 2 ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган талабалар;
🔹 Халқаро фан олимпиадалари ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўтказган республика фан олимпиадалари ғолиблари;
🔹 “Йил талабаси” ҳамда “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиблари;
🔹 “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолиб бўлган талабалар;
🔹 Талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси ёки қават сардори сифатида фаолият юритувчи талабалар.

Ушбу талабалар белгиланган тартибда устувор равишда турар жойларга жойлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди

Томонлар ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

👉 https://effect.uz/6534

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59
Президент Мирзиёев минтақа давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик тадбирида қатнашди

2025 йил 5 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик тадбирида иштирок этди.

Тадбирда Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбойжон раҳбарлари ҳамда расмий делегациялар иштирок этди.

Йиғилишда Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик, хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, сув-энергетика ва иқлим ўзгаришига қарши чоралар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон раислигида амалга оширилаётган тадбирлар, шу жумладан парламентлараро форумлар, мудофаа, савдо ва маданий-гуманитар тадбирлар режаси тақдим этилди.

Озарбойжоннинг минтақавий ҳамкорликдаги иштироки алоҳида эътироф этилди.

Йиғилиш якунида Президент Мирзиёев минтақадаги келишилган ёндашувлар тараққиёт ва фаровонликни таъминлашда муҳим эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42
Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор жаримага тортилди

Андижоннинг Марҳамат туманида ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига жалб қилган мактаб директори лавозимидан озод этилди.

👉 https://effect.uz/6535

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Мирзиёев Туркманистоннинг олий мукофоти билан тақдирланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени топширилди.

Давлат раҳбари Туркманистон Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Президент Сердар Бердимуҳамедов ва туркман халқига ушбу юксак мукофот учун миннатдорлик билдирди.

Ушбу мукофотни Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига алоҳида эътибор ва ҳурмат, Марказий Осиёда дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг эътирофи сифатида қабул қиламан,

— деди Мирзиёев.

Ўзбекистон–Туркманистон стратегик ҳамкорлиги сўнгги йилларда юқори даражага кўтарилди. Маҳсулли иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро савдо ва кооперация кенгайди.

Президент Мирзиёев Арқадағ ва минтақа давлатлари раҳбарларининг минтақавий ҳамкорликка қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Бугун халқаро ҳамжамият Марказий Осиёдаги умумий муваффақиятларни эътироф этмоқда.

Сўзининг якунида у туркман халқига БМТ конференцияси билан табриклар йўллади ва декабрда Ашхободда бўлиб ўтадиган Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасидаги саммитга муваффақият тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7