EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида пахта ҳамкорлиги кенгаймоқда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасида ўтказилган музокараларда қатор муҳим масалалар муҳокама этилди. Улар орасида АҚШнинг GSM-102 дастури доирасида Ўзбекистонга пахта етказиб бериш ва кредит лимитини ошириш масалалари алоҳида ўрин эгаллади.

Шунингдек, “Made from U.S. Cotton” ташаббусини амалга ошириш ва уни маҳаллий ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Томонлар “Made in Uzbekistan” брендини халқаро бозорда илгари суриш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашди.

Музокаралар доирасида, шунингдек, савдо тўсиқларини қисқартириш ва ўзаро инвестицияларни фаоллаштиришга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ўзбек маҳсулотларини — хусусан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр жиҳозлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини — Amazon, Walmart, Whole Foods Market, Bloomingdale’s ва The Home Depot каби йирик америкалик чакана савдо тармоқларида жойлаштириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирободда офисдан 560 минг АҚШ доллар пулларни ўмариб кетган шахслар қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“А.У.Е.”: Ёшлар ва меҳнат муҳожирлари ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма

Сўнгги йилларда ёшлар орасида турли жиноий гуруҳ ва субмаданиятларнинг таъсири кескин ошмоқда. Шулардан бири – “А.У.Е.” деб аталувчи жиноий ҳаракат бўлиб, у нафақат ўсмирларни, балки чет элга, айниқса Россияга бориб ишлаётган фуқароларимизни ҳам ўз домига тортаётгани билан жиддий хавотир уйғотмоқда.

Бу орқали нафақат ота-оналар, балки меҳнат муҳожирларини ҳам огоҳликка, ҳаёти ва эркинлигига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

“А.У.Е.” ўзи нима ва у қаерда шаклланган?
“А.У.Е.” (“Арестантский уклад един” — “Маҳбуслар қоидаси ягона”) — Россия Федерациясида пайдо бўлган бўлиб, у ерда жиноятчиликнинг алоҳида шакли сифатида эътироф этилган хавфли ҳаракатдир. У “ўғрилар қонунлари”ни идеаллаштириб, қамоқхона маданиятини оддий ҳаётга сингдиришни мақсад қилган.

Россияда бу ҳаракат 2020 йилда расман экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган, унинг фаолияти учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон фуқаролари нима учун огоҳ бўлиши керак?
Афсуски, бу тузилма таъсири Россияда вақтинчалик ишлаб юрган айрим Ўзбекистон фуқароларига ҳам етиб бормоқда. Оммавий ахборот воситаларида ва расмий манбаларда қайд этилишича, сўнгги йилларда бир нечта юртдошларимиз А.У.Е. ҳаракатини қўллаб-қувватлагани ёки унда иштирок этгани учун Россия қонунчилигига асосан жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳолат нафақат уларнинг эркинлигига, балки Ўзбекистон фуқаролари имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
А.У.Е. қандай тарғиб қилинади?
Гуруҳ аъзолари асосан интернет орқали — ижтимоий тармоқлар, чатлар ва видеоплатформаларда ўз сафларига одам жалб қилишади. Шунингдек, улар меҳнат муҳожирлари орасида ҳам “братва”, “общак”, “закон по понятиям” каби иборалар орқали таъсир ўтказишга ҳаракат қилишади.

А.У.Е. сафида юриш шунчаки “ишдан кейинги дўстона гуруҳ” эмас — бу ҳаракат билан боғланиш инсонни жиноий фаолиятга тортади.

Бу ҳаракатига алоқадорлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, А.У.Е. ҳаракатларига алоқадорлик учун 300 минг рублдан 600 минг рублгача жарима, ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 1 йилдан 4 йилгача мажбурий меҳнат (ахлоқ тузатиш) ишларига жалб этиш, ёхуд 2 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ишсизлик, депортация, инсоннинг ҳуқуқий мақоми, эркин ҳаракат қилиш ва оила келажагини хавф остига қўяди.
Ота-оналар ва фуқароларга мурожаат:
Фарзандларингиз кимлар билан гаплашмоқда?
Россияда меҳнат қилаётган танишларингиз, қариндошларингиз атрофида кимлар бор?

“Закон по понятиям”, “общак”, “смотрящий” каби атамаларни эшитдингизми?
Бу каби белгиларни жиддий қабул қилинг. Ҳар бир кечиктирилган сўз — эртага фожиага айланиши мумкин.
Хулоса ўрнида:
А.У.Е. — бу фақат Россияда эмас, балки хорижда меҳнат қилиб юрган юртдошларимиз учун ҳам реал таҳдид. Жиноят ёки “ўғрилар қонуни” орқали ҳурмат қозонишни эмас, ҳалол меҳнат ва оилавий бахтни қадрлаш керак. Нафақат фарзандларингизни, балки ўз келажагингизни ҳам жиноий тузилмалардан асранг. Огоҳ бўлинг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Андижонда таъмирлаш ишларини назорат қилмаган мактаб директори ишдан бўшатилди

Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби директори З.М. ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда аниқ назорат ўрнатмагани сабабли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

«Мактаб жамоаси билан суҳбатда улар томонидан ушбу ҳашар ихтиёрий равишда амалга оширилгани таъкидланса-да, устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмагани сабабли мактаб директори З.М. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», дейилади баёнотда.

Мактаб 1982 йилда қурилган, 2005 йилда таъмирланган ва 2023 йилда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси асосида катта миқдорда янгиланган. 2024 йилда яна бир қатор жорий таъмирлар амалга оширилди, улар орасида янги спорт майдони ва замонавий ландшафт мавжуд. Ҳозирги кунда мактабда 1,236 ўқувчи ва 74 ўқитувчи таълим беришда фаолият олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади

“Самарқанд вилоятида “Нуробод технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар Нуробод туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва саноатни ривожлантиришнинг 2025–2030 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

🔹 юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали 5,1 минг доимий иш ўринларини яратиш.

Нуробод тумани Сазағон массивидаги бўш турган 115,3 гектар ер участкаси “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан чиқарилади ва ушбу ҳудудда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Махсус саноат зонасини бошқариш учун “New Vision Investment Development” МЧЖ хорижий компанияси ташкил этилган.

Шунингдек,махсус саноат зонасида ишлаб чиқариш биноларини кўп қаватли (3-4 қават) қилиб қуриш назарда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоийдаги 11-мактаб битирувчилари давлат тест синовида юқори натижа қайд этди

Жорий йилда Навоий шаҳридаги умумтаълим мактаблари орасидан 11-мактаб алоҳида ажралиб турди — мазкур муассасанинг 16 нафар битирувчиси давлат тест синовларида энг юқори кўрсаткич — 189 баллни қўлга киритди.

Умумий ҳисобда, шаҳарда 34 нафар битирувчи бундай натижага эришган бўлса, уларнинг қарийб ярми айнан 11-мактабдан. Бу эса мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар жамоасининг самарали меҳнати натижаси эканини кўрсатади.

Журналист Руслан Сабуров бу ҳақда ўз Facebook саҳифасида шундай ёзади:

«Миллий сертификатлар, қандайдир имтиёзлар ўз йўлига, аммо айнан давлат имтиҳонига кириб, тестларни амалда бажарган ҳолда 189 баллни қўлга киритиш осон эмас. Бунинг ортида қандай меҳнат туришини абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва устозлари яхши билишади, кўпроқ ҳис қилишади».


Бошқа мактаблардан ҳам юқори балл олган ўқувчилар бўлди: 17-мактабдан 4 нафар, 16 ва 12-мактаблардан 3 нафардан, 8 ва 19-мактаблардан 2 нафардан ҳамда 1-, 6-, 7- ва 15-мактаблардан 1 нафардан битирувчи максимал баллга эришган.

Навоий вилояти бўйича умумий натижа ҳам ёрқин кўрсаткичга эга — 71 нафар ўқувчи 189 балл тўплаган. Бу ўтган йилги 40 нафар натижага нисбатан 77,5 фоизга кўп. Мутасаддилар бу ўсишни таълим сифатидаги ижобий ўзгаришлар билан боғламоқда.

Республика бўйича эса жами 826 нафар абитуриент максимал балл тўплаган. Энг кўп юқори балл биология ва кимё (259 нафар), инглиз тили ва она тили (234 нафар), тарих + чет тили (146 нафар), математика + чет тили (139 нафар) каби йўналишлар бўйича қайд этилган.

Юрист Хушнудбек Худойбердиев ҳам бу ҳолатни ижобий баҳолаб, қуйидагича изоҳ берди:

«Бу шубҳасиз, рекорд натижа. Ҳатто бункерлар гуллаб-яшнаб, абитуриентлар ўрнига профессионал устозлар тестларни ечиб берган даврларда ҳам максимал балл олганлар сони бунчалар кўп бўлмаганди, адашмасам. Ёшларимизга қойил!.. Яна бир бор илмга чанқоқ ёшларимизга қойил!»


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Бухорода саксовулфурушларга қарши курашда жабрланган инспекторлар тақдирланди

Бухоро вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида жасорат ва фидойилик кўрсатган 7 нафар инспектор “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги расман хабар берди.

15 июль куни Пешкў туманидаги “Сафрон” чўл массивида рейд ўтказган инспекторлар Хоразм вилоятидан келган фуқаролар томонидан ноқонуний кесилган саксовулни “ЗИЛ” русумли юк машинасига юклаб, олиб чиқиб кетаётганини аниқлаган. Табиат муҳофизалари ҳуқуқбузарларни тўхтатиш мақсадида таъқибга тушган.

Бироқ тез орада рейдчи инспекторлар турли турдаги совуқ қуроллар (бита, арматура, темир труба) билан қуролланган нотаниш фуқаролар томонидан ҳужумга учраган. Хизмат автомашинаси шикастланган, инспекция бошлиғи ҳақоратланган ва инспекторлардан бири оғир тан жароҳати, жумладан, оёқ синғи билан шифохонага ётқизилган.

Экология органлари бундай ҳужумларга қарамай, табиатни ҳимоя қилишда фидойилик билан хизмат қилаётган ходимларнинг хизматини муносиб баҳолади ва мукофот билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Мирзиёев денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар конференциясида қатнашди

Туркманистоннинг Аваза шаҳрида БМТ ташаббуси билан ташкил этилган денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича халқаро конференция доирасида тантанали қутлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фаол иштирок этди. Тадбир БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар ва минтақавий шериклар иштирокида ўтказилиб, транспорт, савдо, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда барқарор ривожланиш соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга қаратилган.

Президент Мирзиёевнинг ушбу нуфузли анжумандаги иштироки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик ва барқарор тараққиётга бўлган садоқатини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53😢1
Бугун ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни

Бугун талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланади.

Талабалар бугун (5 август) 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза юборишлари мумкин.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истанбул: тарих, маданият ва унутилмас тажриба

Бугунги кунда Истанбул нафақат бой ва тарихий мероси, балки жонли маданият саҳнаси, ноёб шаҳар тажрибалари, мазали таомлари, жонли тунги ҳаёти ва турли хил харид қилиш имкониятлари билан ҳам саёҳат йўналишларининг энг юқори поғоналарини эгалламоқда.


👉 https://effect.uz/6533

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди 

Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаётган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2👎1