This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада Crocus City Hall'даги террорчилик ҳужуми бўйича суд эшитувлари бошланди
Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 19 киши суд қилинмоқда. Суд йиғилиши жамоатчилик учун ёпиқ шаклда ўтказилмоқда.
Жиноят иши бўйича айбланувчилар сифатида тахмин қилинган тўрт нафар ҳужумчи ва уларни яширишда айбланаётган 15 нафар “ёрдамчи” судга тортилмоқда.
“ББC Рус хизмати”нинг ёзишича, тергов икки версияни бирлаштирган. Терговчиларнинг таъкидлашича, Crocus City Hall'даги ҳужумни “Исломий давлат” (ИШИД) таркибига кирувчи “Хуросон вилояти” террористик гуруҳи уюштирган. Шу билан бирга, терговчилар бу теракт хорижий махсус хизматлар иштирокида ва “Украина олий раҳбарияти манфаатлари йўлида” содир этилганини исботлашга уринишмоқда.
Россия ҳукумати, жумладан, президент Владимир Путин ҳужумдан сўнг дарҳол Украина бу воқеага алоқадорлигини билдирган эди. Украина эса бу айбловларни рад этмоқда.
Мазкур терактнинг бевосита ташкилотчилари ҳали топилмаган. Суд мажлиси бошланиши биланоқ, прокуратура илтимосига кўра, Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди жараёни журналистлар ва омма учун ёпиқ шаклда кўрилиши ҳақида қарор чиқарди. Бунга суд иштирокчиларининг хавфсизлигига таҳдид асос қилиб кўрсатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Йўл четидаги қора сумка EFFECT.UZ манбасининг маълум қилишча, Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилган. Манбага кўра, унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳудудни ҳуқуқни…
Чилонзордаги ҳолатга ойдинлик киритилди
Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилгани ва унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин эканлиги ҳақида EFFECT.UZ манбаси хабар берган эди.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилгани ва унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин эканлиги ҳақида EFFECT.UZ манбаси хабар берган эди.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
"Чилонзорда шубхали сумка ташлаб кетилган сумка махсус отряд томонидан кўздан кечирилганида ичида кийим-кечаклар борлиги, шубхали буюмлар (жумладан протловчи буюмлар) бўлмаганлиги аниқланди", дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё соҳилида 100 га яқин капсулалар қўйилиб, гўзал экотуристик масканлар барпо этилмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга етиб борди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥71
Effect.uz Тошкентда ноқонуний қурилишларга қарши рейд бошлади
Тез орада батафсил репортажлар тақдим этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тез орада батафсил репортажлар тақдим этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2😢1
Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (479-сон, 31.07.2025 й.) билан “Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, рақамли криминалистика соҳасида мутахассисларнинг малакаси ҳар 2 йилда оширилади.
Мутахассисларнинг малакасини ошириш ўз ихтисослиги бўйича камида 1 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар учун ташкил қилинади.
Мутахассислар малакасини ошириш бевосита ва (ёки) билвосита ташкил этилади.
Малака ошириш муассасалари томонидан мутахассисларнинг малакасини ошириш камида 36 академик соат ҳажмда ташкил этилади.
Малака ошириш бўйича якуний назорат ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган оғзаки ёки ёзма имтиҳон ёхуд суҳбат шаклида ўтказилади.
Малака ошириш муассасаларида ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган мутахассисларга белгиланган шаклдаги сертификат берилади.

👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Андижонда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Хушрав» қўрғони «Наврўз» МФЙда жойлашган 15 гектар ҳудудда ҳамда Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Хидирша» МФЙ ҳудудидаги 17 гектар ер майдонида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариладиган заводларнинг қурилиш жараёнларига старт берилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги лойиҳада эса «China International Camce» компанияси томонидан умумий қиймати 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда.
Натижада кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 150 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, инвесторлар томонидан 2025–2027 йилларда лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган.
Қолаверса, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ компаниялар ишлаб чиқарган электр энергиясини 30 йил давомида «Ўзенергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотиши айтилмоқда.

👍4
Ўзбекистон президенти Туркманистонга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Ўзбекистон етакчиси 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.

👍75🔥58
Сунъий интеллект таъсири: Қайси касблар хавф остида?
“Microsoft Research” томонидан ўтказилган сўнгги таҳлилларга кўра, сунъий интеллект (СИ) технологияларининг ривожланиши муайян соҳалардаги касбларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Тадқиқот натижаларига асосан, СИ таъсирига энг кўп учраши эҳтимол бўлган касблар қуйидагилар:
🔷таржимонлар
🔷ёзувчилар
🔷тарихчилар
🔷мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассислар
🔷ҳаво йўллари стюард(есса)лари
🔷сотувчилар
🔷CNC дастурчилари (сонли бошқарув тизимлари билан ишловчилар)
🔷телефон операторлари
🔷чиптахона кассирлари
🔷радио бошловчилари ва DJ’лар.
Таҳлилчилар фикрича, ушбу соҳаларда сунъий интеллект технологиялари жадал жорий этилмоқда. Бироқ бу автоматик равишда инсонни тўлиқ алмаштириш эмас, балки янги ҳамкорлик модели яратилишини англатади — яъни, инсон имкониятларини СИ орқали кучайтириш.
Шу билан бирга, СИ таъсири энг кам бўлиши мумкин бўлган касблар ҳам аниқланган. Улар жисмоний фаоллик, майда моторика ва ҳис этиш қобилиятини талаб қиладиган касблар бўлиб, уларни автоматлаштириш даражаси паст деб баҳоланган:
🔷жиҳозлар операторлари
🔷қўлда меҳнат қилувчи мутахассислар
🔷тиббиёт ходимлари
🔷массажчилар.
Умуман олганда, СИ инсон меҳнатига таҳдид эмас, балки уни самаралироқ ва тезкорроқ қилиш имконияти сифатида қаралиши лозим.

👍2
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида пахта ҳамкорлиги кенгаймоқда
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари ўртасида ўтказилган музокараларда қатор муҳим масалалар муҳокама этилди. Улар орасида АҚШнинг GSM-102 дастури доирасида Ўзбекистонга пахта етказиб бериш ва кредит лимитини ошириш масалалари алоҳида ўрин эгаллади.
Шунингдек, “Made from U.S. Cotton” ташаббусини амалга ошириш ва уни маҳаллий ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш юзасидан таклифлар билдирилди.
Томонлар “Made in Uzbekistan” брендини халқаро бозорда илгари суриш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашди.
Музокаралар доирасида, шунингдек, савдо тўсиқларини қисқартириш ва ўзаро инвестицияларни фаоллаштиришга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, ўзбек маҳсулотларини — хусусан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр жиҳозлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини — Amazon, Walmart, Whole Foods Market, Bloomingdale’s ва The Home Depot каби йирик америкалик чакана савдо тармоқларида жойлаштириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирободда офисдан 560 минг АҚШ доллар пулларни ўмариб кетган шахслар қўлга олинди