Йўл четидаги қора сумка
EFFECT.UZ манбасининг маълум қилишча, Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилган.
Манбага кўра, унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳудудни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўраб олишган.
Хабар тўлдирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5👎5
Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 103,87 сўмга тушди ва 12 621,29 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 88,57 сўмга ошди ва 14 596,52 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,21 сўмга пастлаб, 158,44 сўмни ташкил этди.

👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасини Ўзбекистон мезбонлигида ўтказиш ҳуқуқи расман топширилди
Боливиянинг Сукре шаҳрида бўлиб ўтган 37-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI–2025) дунё бўйлаб энг иқтидорли ёшларни бир жойга жамлади.
Мазкур нуфузли мусобақада 84 та мамлакатдан 330 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур олимпиадада муносиб иштирок этиб, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Олимпиаданинг якунловчи маросимида 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасини Ўзбекистон Республикаси мезбонлигида ўтказиш ҳуқуқи расман топширилди.

👍2
Тошкентда қоровул маош оширишини талаб қилиб, болта билан таҳдид қилди
30 июль куни соат 17:32 да Яшнобод туманидаги бир офисдан тезкор чақирув Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига келиб тушди.
Воқеа жойига етиб борган ходимлар маълум қилишича, у ерда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро М.М. маошини оширишни талаб қилиб, директорни болта билан тан жароҳати етказиш билан қўрқитган.
Қўриқлаш ходимлари фуқарога қонунбузарлик оқибатлари ҳақида тушунтириш беришди. Натижада, болта ҳамда сумкасидан топилган пичоқ олиб қўйилди.
Ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

👎5
Блокланган TikTok Ўзбекистонда 15 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда фаолият юритувчи бир қатор халқаро IT-компаниялар томонидан тўланган солиқлар ҳақида маълумотлар очиқланди.
Солиқ тўлови бўйича ТОП-10ликка кирган компаниялар қуйидагича:
1️⃣ Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp, Messenger) — 187,58 млрд сўм;
2️⃣ Apple — 184 млрд сўм;
3️⃣ Google — 166,2 млрд сўм;
4️⃣ OpenAI (ChatGPT) — 24 млрд сўм;
5️⃣ TikTok — 15 млрд сўмдан ортиқ.
Қизиғи шундаки, TikTok Ўзбекистонда тўлиқ блокланган бўлишига қарамай, ҳануз солиқ тўлашда давом этмоқда. Бу эса, расман фаолият олиб бормасада, платформа Ўзбекистондаги фойдаланувчилар орқали даромад келтиришда давом этаётганини англатади.

👍5🔥1
Қашқадарёда Қизил китобдаги дарахтлар ноқонуний кесилмоқда – масъуллар нега жим?
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукуматининг экологияни асраш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга оид йирик лойиҳалари амалга оширилаётган бир пайтда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Қизил китобга киритилган дарахтларнинг оммавий равишда ноқонуний кесилиши давом этмоқда. Энг ачинарлиси, бу қонунбузарликлар маҳаллий ҳокимият ва мутасадди ташкилотларнинг кўз олдида содир бўляпти, аммо бирорта масъул шахс жавобгарликка тортилмаяпти.
👉 https://effect.uz/6532

👍8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида янги сайлгоҳлар
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрининг урбанистик қиёфасини замонавийлаштириш, аҳолига қулай, хавфсиз ва эстетик муҳит яратиш бўйича қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шаҳар марказида барпо этилган янги сайилгоҳлар — Тарас Шевченко кўчасидаги сайилгоҳ ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театри (ДАКТ) олдидаги майдоннинг реконструкцияси — ана шундай лойиҳаларнинг ёрқин намунасидир.
Мазкур лойиҳа нафақат эстетик ва экологик жиҳатдан муҳим бўлди, балки хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун имкониятлар яратиш, янги иш ўринлари очиш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаган.
Сайилгоҳ 830 метр узунликда барпо этилиб, 4000 кв.м майдон гранит тош билан қопланиб, 13 та ҳайкал, замонавий фаввора, ўриндиқлар, фотомайдонлар, ёруғлик мосламалари ва хавфсизликни таъминловчи кузатув тизими ўрнатилган.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Айрим оилаларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Камбағал оилалар реестрига киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.
Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.
Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.
Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.
Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада Crocus City Hall'даги террорчилик ҳужуми бўйича суд эшитувлари бошланди
Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 19 киши суд қилинмоқда. Суд йиғилиши жамоатчилик учун ёпиқ шаклда ўтказилмоқда.
Жиноят иши бўйича айбланувчилар сифатида тахмин қилинган тўрт нафар ҳужумчи ва уларни яширишда айбланаётган 15 нафар “ёрдамчи” судга тортилмоқда.
“ББC Рус хизмати”нинг ёзишича, тергов икки версияни бирлаштирган. Терговчиларнинг таъкидлашича, Crocus City Hall'даги ҳужумни “Исломий давлат” (ИШИД) таркибига кирувчи “Хуросон вилояти” террористик гуруҳи уюштирган. Шу билан бирга, терговчилар бу теракт хорижий махсус хизматлар иштирокида ва “Украина олий раҳбарияти манфаатлари йўлида” содир этилганини исботлашга уринишмоқда.
Россия ҳукумати, жумладан, президент Владимир Путин ҳужумдан сўнг дарҳол Украина бу воқеага алоқадорлигини билдирган эди. Украина эса бу айбловларни рад этмоқда.
Мазкур терактнинг бевосита ташкилотчилари ҳали топилмаган. Суд мажлиси бошланиши биланоқ, прокуратура илтимосига кўра, Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди жараёни журналистлар ва омма учун ёпиқ шаклда кўрилиши ҳақида қарор чиқарди. Бунга суд иштирокчиларининг хавфсизлигига таҳдид асос қилиб кўрсатилди.

😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Йўл четидаги қора сумка EFFECT.UZ манбасининг маълум қилишча, Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилган. Манбага кўра, унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳудудни ҳуқуқни…
Чилонзордаги ҳолатга ойдинлик киритилди
Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилгани ва унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин эканлиги ҳақида EFFECT.UZ манбаси хабар берган эди.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилгани ва унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин эканлиги ҳақида EFFECT.UZ манбаси хабар берган эди.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
"Чилонзорда шубхали сумка ташлаб кетилган сумка махсус отряд томонидан кўздан кечирилганида ичида кийим-кечаклар борлиги, шубхали буюмлар (жумладан протловчи буюмлар) бўлмаганлиги аниқланди", дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё соҳилида 100 га яқин капсулалар қўйилиб, гўзал экотуристик масканлар барпо этилмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга етиб борди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥71
Effect.uz Тошкентда ноқонуний қурилишларга қарши рейд бошлади
Тез орада батафсил репортажлар тақдим этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тез орада батафсил репортажлар тақдим этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2😢1
Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (479-сон, 31.07.2025 й.) билан “Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, рақамли криминалистика соҳасида мутахассисларнинг малакаси ҳар 2 йилда оширилади.
Мутахассисларнинг малакасини ошириш ўз ихтисослиги бўйича камида 1 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар учун ташкил қилинади.
Мутахассислар малакасини ошириш бевосита ва (ёки) билвосита ташкил этилади.
Малака ошириш муассасалари томонидан мутахассисларнинг малакасини ошириш камида 36 академик соат ҳажмда ташкил этилади.
Малака ошириш бўйича якуний назорат ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган оғзаки ёки ёзма имтиҳон ёхуд суҳбат шаклида ўтказилади.
Малака ошириш муассасаларида ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган мутахассисларга белгиланган шаклдаги сертификат берилади.

👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Андижонда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Хушрав» қўрғони «Наврўз» МФЙда жойлашган 15 гектар ҳудудда ҳамда Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Хидирша» МФЙ ҳудудидаги 17 гектар ер майдонида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариладиган заводларнинг қурилиш жараёнларига старт берилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон вилоятидаги лойиҳада эса «China International Camce» компанияси томонидан умумий қиймати 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда.
Натижада кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 150 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, инвесторлар томонидан 2025–2027 йилларда лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган.
Қолаверса, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ компаниялар ишлаб чиқарган электр энергиясини 30 йил давомида «Ўзенергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотиши айтилмоқда.

👍4