EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хўжаобод туманидаги тоғли ҳудудда ёнғин кузатилмоқда

Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин келиб чиққанлиги маълум қилинди. Маълум бўлишича, ҳозирда маҳаллий аҳоли ва фуқаролар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда расмий ташкилотлардан расмий маълумотлар берилмаган. Воқеа жойидаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Хўжаобод туманидаги тоғли ҳудудда келиб чиққан ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

3 август куни соат 20:44 да Хўжаобод тумани "Бешқавоқ" МФЙ ҳудудидаги қаровсиз очиқ майдонда қуриб қолган ўт-хашаклар ёнаётгани ҳақида 112 орқали Андижон вилояти ФВБга хабар тушган.

Тезкор равишда ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 21:28 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида очиқ майдондаги қуруқ хашаклар ёниб кетган. Тан жароҳати олганлар йўқ,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятидаги «метан» заправкаларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Қайд этилишича, вилоятнинг Навбаҳор, Конимех туманлари ФВБ ходимлари томонидан барча турдаги газ тўлдириш шохобчаларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Қўқонда фуқаро террорчи гуруҳ тарғиботи ва жиҳодга даъватда айбланиб озодликдан маҳрум этилди

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро 2021 йилда “Telegram” мессенжери орқали канал очиб, унда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни тарқатган. Ушбу каналнинг 9 нафар обуначисига диний экстремистик ғоялар улашилган. Шунингдек, у “Instagram” орқали Сурияда фаолият юритаётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктори ва медиа тарғиботчиси билан алоқа ўрнатиб, унинг даъватларидан таъсирланган.

У террорчи ташкилот сафига қўшилиш ниятида Сурияга бориш тартиби ҳақида ёзишмалар олиб борган ва жиҳод ғояларини қўллаб-қувватлашини билдирган. Шу билан бирга, танишлари ва собиқ синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни ҳам Сурияга “ҳижрат” қилиш ва террорчи гуруҳларга қўшилишга даъват қилган.

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаронинг ноқонуний фаолияти тўхтатилган ва унга нисбатан ҳуқуқий баҳо берилган.

Фурқат туман суди қарорига асосан, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244²-моддаси 1-қисмига асосан айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Мирзиёев Туркманистондаги БМТ анжуманида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4–5 август кунлари Туркманистонга амалий ташриф буюриб, БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этади. Ташриф Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтказилади. Анжуманда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий мамлакатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Конференцияда транспорт алоқаларини ривожлантириш, савдо жараёнларини енгиллаштириш, иқтисодий трансформацияни кучайтириш, иқлим ўзгариши ва экологик хатарларга бардош бериш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади.

Шунингдек, «Аваза» сиёсий декларацияси ҳамда ҳаракатлар дастури қабул қилиниши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўришга бағишланган йиғилишда иштирок этади ҳамда бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 3 қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди

Ёнғин ҳақида хабар Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 03:02 да келиб тушган. Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб қилинган.

Ўт ўчириш ишлари соат 07:30 да тўлиқ якунланган.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича тахлил ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади

“Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ва унинг ижодий мактаби анъаналарини муносиб давом эттиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади.

Олий мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

Олий мактабга бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади.

Ўқув жараёни давлат грантига асосланган 3 йиллик ўқув дастури бўйича ташкил этилади ҳамда битирувчиларга ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Олий мактабнинг иқтидорли битирувчилари ўз ўқишини тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотларининг 2-босқичидан давом эттириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
"Лойиҳа фақат қонунчилик доирасида амалга оширилади" — Бош прокуратура

Бош прокуратура “Sea Breeze Uzbekistan” МЧЖнинг инвестиция лойиҳаси юзасидан тизимли прокурорлик назоратини амалга оширишини маълум қилди. Бу Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини таъминлаш ва лойиҳани амалдаги қонунларга мувофиқ равишда ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Баёнотда таъкидланишича, лойиҳа доирасидаги барча рухсат берувчи ҳужжатлар, ер участкаларини ижарага бериш шартномалари ва экологик хулосалар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Прокурорлик назорати лойиҳанинг барча босқичларини қамраб олади. Агар қандайдир қоидабузарлик ҳолатлари аниқланса, прокуратура органлари қонунда белгиланган қатъий чораларни кўради.

Бош прокуратура, шунингдек, лойиҳа фақат қонунчилик доирасида амалга оширилиши ва жамият ҳамда давлат манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилиниши учун зарур чоралар кўрилишини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64😢4👎2
"Billz" платформаси фойдаланувчиларига асоссиз шартлар қўйишга йўл қўйилмайди

Рақобат қўмитаси томонидан “TBC Bank Group PLC” компаниясининг “Shoppe Group” МЧЖ ХКнинг 46,67 фоиз улушини сотиб олишига оид иқтисодий концентрация битими кўриб чиқилиб, олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, “TBC Bank Group PLC” — Буюк Британияда рўйхатдан ўтган ҳолдинг компанияси бўлиб, у “TBC Bank” АТБ ҳамда онлайн тўлов хизмати “Payme” АЖга билвосита эгалик қилади.

“Shoppe Group” МЧЖ ХК эса “Billz” бренди остида булутли технологиялар асосида товар-омбор ҳисобини юритиш, электрон тижорат ва рақамли хизматларни кўрсатувчи платформа сифатида фаолият юритади.

Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида битимга розилик берилган бўлса-да, рақобатни муҳофаза қилиш мақсадида қатор талаблар қўйилди. Жумладан:

“Billz” платформасининг барча фойдаланувчилари учун, хусусан “TBC Bank” ва “Payme” билан рақобатда бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун хизмат кўрсатиш шартларига бир томонлама ва асоссиз тарзда таъсир кўрсатиш тақиқланади;

Платформа орқали тўпланган маълумотлар рақобатни чеклаш ёки бозорда устунликни таъминлаш мақсадида ишлатилиши ёки ошкор қилиниши мумкин эмас;

Битим иштирокчилари “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли қарорида белгиланган барча талабларга қатъий риоя этиши шарт.

Қўмита ушбу талабларга риоя этиш барча иштирокчилар учун мажбурий эканини яна бир бор таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Норасмий савдо объектлари хатловдан ўтказилади ва тартибга солинади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 478-сонли қарорига кўра, ўзиники бўлмаган ерларда норасмий фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари хатловдан ўтказилади. Бу жараён икки босқичда амалга оширилади:

▪️ 1-босқич — барча туман ва шаҳарларнинг марказий кўчаларида 2025 йил 1 сентябргача;
▪️ 2-босқич — қолган кўчаларда 2025 йил 1 октябргача.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб, хатловда аниқланган тадбиркорлик объектлари қонунийлаштирилади ёки ҳудудни бўшатиши керак бўлади.

Шунингдек, 2026 йил 1 февралгача тижорат объектларини аҳоли учун қулай, хавфсиз ва архитектура талабларига мувофиқ шаклда жойлаштиришга оид ягона талаблар — “дизайн-код” ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Мазкур дизайн-код тасдиқлангунига қадар қонунийлаштирилган ва ижара шартномалари тузилган объектларда ҳеч қандай қўшимча қурилиш, фасадни ўзгартириш ёки конструкцияга аралашишга йўл қўйилмайди. Бундай ишлар амалга оширилса, объектлар бузилади ва янги шартнома тузилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Халқаро террористик ташкилот сафига қўшилишга ҳайриҳох бўлган фуқаро жазога тортилди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатиб қолиниб, ҳуқуқий баҳо берилди.


👉 https://effect.uz/6529

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Ўзбекистонда ёшлар сони қанча?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича ёшлар (14-30 ёш) сони 9 630 556 кишини ёки жами аҳолининг 25,7 фоизини ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича ёшлар сони:

Қорақалпоғистон Р. – 545 429 киши (26,9 %)

Андижон вилояти – 870 893 киши (25,2 %)

Бухоро вилояти – 514 041 киши (24,7 %)

Жиззах вилояти – 413 321 киши (26,9 %)

Қашқадарё вилояти – 969 212 киши (26,6 %)

Навоий вилояти – 269 502 киши (24,6 %)

Наманган вилояти – 790 162 киши (25,2 %)

Самарқанд вилояти – 1 141 810 киши (26,6 %)

Сурхондарё вилояти – 783 741 киши (26,6 %)

Сирдарё вилояти – 247 466 киши (26,6 %)

Тошкент вилояти – 773 817 киши (24,9 %)

Фарғона вилояти – 1 039 594 киши (25,1 %)

Хоразм вилояти – 541 654 киши (26,7 %)

Тошкент шаҳри – 729 914 киши (23,4 %)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
Президент амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 4 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Авазада бўлиб ўтадиган конференцияда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгаришига ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошлиликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари кўриб чиқилади.

Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, Президентимиз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этади ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47
Эртага қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзгидромет эртага, 5 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.


👉 https://effect.uz/6530

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Сунъий интеллект Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўп бўлиб, тўловларнинг асосий қисми йирик IT-гигантлар ҳиссасига тўғри келди.


👉 https://effect.uz/6531

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Эндиликда пойтахтликлар "103" бригадаларини онлайн кузатиб боради

Ушбу тажриба-синов лойиҳасига кўра, эндиликда пойтахт аҳолиси тез тиббий ёрдам бригадаларининг қаерда эканлиги ва қанча вақтда чақирув манзилига етиб боришини онлайн кузатиб туришлари мумкин.

Янги лойиҳа “Yandex Uzbekistan” компаниясининг технологик ечими асосида амалга оширилиб, “103” бригадаси ҳаракатлари браузерда электрон харита орқали, яқин келажакда эса “Yandex Go” мобиль иловаси ёрдамида кузатиб борилади.

Унга кўра, “Тез ёрдам”га мурожаат қилингандан сўнг, тизим автоматик равишда бригаданинг ҳаракати реал вақт режимида кўрсатиладиган электрон харитага ҳавола орқали SMS-хабар юборади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Йўл четидаги қора сумка

EFFECT.UZ манбасининг маълум қилишча, Тошкент шаҳри Чилонзор метроси бекати яқинида номаълум шахслар томонидан қора сумка йўл четига ташлаб кетилган.

Манбага кўра, унинг ичида портловчи модда бўлиши мумкин. Айни пайтда ҳудудни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўраб олишган.

Хабар тўлдирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎5
Ўзбекистонда доллар курси пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 103,87 сўмга тушди ва 12 621,29 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 88,57 сўмга ошди ва 14 596,52 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 0,21 сўмга пастлаб, 158,44 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасини Ўзбекистон мезбонлигида ўтказиш ҳуқуқи расман топширилди

Боливиянинг Сукре шаҳрида бўлиб ўтган 37-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI–2025) дунё бўйлаб энг иқтидорли ёшларни бир жойга жамлади.

Мазкур нуфузли мусобақада 84 та мамлакатдан 330 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур олимпиадада муносиб иштирок этиб, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Олимпиаданинг якунловчи маросимида 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасини Ўзбекистон Республикаси мезбонлигида ўтказиш ҳуқуқи расман топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда қоровул маош оширишини талаб қилиб, болта билан таҳдид қилди

30 июль куни соат 17:32 да Яшнобод туманидаги бир офисдан тезкор чақирув Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига келиб тушди.

Воқеа жойига етиб борган ходимлар маълум қилишича, у ерда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро М.М. маошини оширишни талаб қилиб, директорни болта билан тан жароҳати етказиш билан қўрқитган.

Қўриқлаш ходимлари фуқарога қонунбузарлик оқибатлари ҳақида тушунтириш беришди. Натижада, болта ҳамда сумкасидан топилган пичоқ олиб қўйилди.

Ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5