EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат итлари ҳақида нималарни биласиз?

Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ҳамда кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пресс-тур ўтказилди.


👉 https://effect.uz/6528

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёнғин ва портлаш хавфи сабаб Сирдарёдаги 4та заправка вақтинча фаолиятини тўхтатди

Сирдарё вилоятида ёнғин ва портлаш хавфи юқори деб баҳоланган тўртта ёқилғи ва газ тўлдириш шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

ЎзА хабарига кўра, ушбу чоралар Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида содир бўлган фожиали портлашдан сўнг хавфсизликни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур портлаш натижасида тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлганди.

Фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, экология, саноат хавфсизлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан вилоятдаги 12 та АГТҚ шохобчасида кенг қамровли текширувлар ўтказилди.

Текширув натижасида жами 74 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Уларни бартараф этиш учун 119 банддан иборат кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган 13 та техник жиҳатдан носоз ускуналар — ёнғин автоматикаси, газ сиқув ускуналари, вентиляция тизимлари ва сув таъминоти тизимларидаги муаммолар қайд этилди ва улардан фойдаланиш тақиқланди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таъкидлашича, бундай текширувлар ёнғин ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Мутасадди идоралар маълумотига кўра, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида бундай назорат тадбирлари доимий равишда амалга оширилади.

Аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятида ҳам кузатилиб, бир қанча газ заправкаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилгани хабар қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
“Sea Breeze” лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинди: экологик назорат ва жамоатчилик иштироки кафолатланмоқда

Аввал хабар қилинганидек, “Sea Breeze” лойиҳасига оид Ҳукумат қарори расман қабул қилинди. Мазкур қарорда лойиҳа амалга оширилишида экологик талабларга риоя қилиш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва жамоатчилик иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Қарорда қуйидаги муҳим шарт ва талаблар белгиланди:

▪️ Чорвоқ сув омборига ҳеч қандай оқава сув тушишига йўл қўйилмаслиги қатъий тартибда белгиланди;
▪️ Сув сифати ва атроф-муҳит ҳолати устидан давлат органлари томонидан доимий мониторинг ўрнатилади;
▪️ Қурилиш фаолияти туфайли бузилиши мумкин бўлган дача ҳамда хусусий мулк учун қонуний асосда компенсациялар тўланади;
▪️ Яшил ҳудудлар йўқ қилинмайди — улар экологик қиймати ҳисобга олинган ҳолда кўчириб ўтказилади;
▪️ Лойиҳа ҳар бир босқичида жамоатчилик фикри инобатга олинади, фуқароларнинг иштироки таъминланади.

Мазкур қарор — фаол фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати ва экологик масъулиятни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Давлат органлари томонидан барча ишлар шаффоф ва қонуний тартибда амалга оширилиши шарт этиб белгиланган. Жамоатчилик фикри эса лойиҳа давомида асосий мезонлардан бири бўлиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50👎8😢1
Сунъий интеллект инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин" — эксперт

Сунъий инлеллект инсоният мавжудлиги учун катта хавф солиши мумкин — Machine Intelligence Research Institute (MIRI) раҳбари Нейт Соарес ушбу масалада жиддий хулосаларни билдирмоқда. Унга кўра, сунъий интеллект сабабли инсон зотининг йўқолиб кетиш эҳтимоли камида 95% ни ташкил этади. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Соарес аввал Google ва Microsoft компанияларида муҳандис сифатида фаолият юритган. У сунъий интеллект ривожланишини “катта тезликда жар ёқасига ҳаракатланаётган поезд”га қиёслаган ҳолда шундай деди:

"Мен бу поездни тўхтатиб бўлмайди демаяпман. Лекин биз ҳозир шунчаки тўхтовсиз жарга томон учяпмиз."

Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект орқали биологик қуроллар яратилиши ва улар яширин тарзда аҳоли зич жойлашган шаҳарларда қўлланилиши каби сценарийлар бутунлай рад этилолмайди.

Экспертнинг бундай даъволари глобал миқёсда AI хавфларини яна бир бор муҳокама қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. Мутасадди ташкилотлар ва жамият ушбу хавфлар олдини олиш учун тегишли чора-тадбирларни муҳокама қилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Вазирлар Маҳкамасининг Sea Breeze Uzbekistan бўйича қарори эълон қилинди

Ўзбекистонда расман Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган Sea Breeze лойиҳаси бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда қандай муҳим талаб ва шартлар белгиланди?

▪️ Чорвоқ сув омборига бир томчи ҳам оқава сув тушмаслиги қатъий белгилаб қўйилди;

▪️ Сув сифати ва атроф-муҳит ҳолати устидан давлат органлари томонидан доимий назорат ўрнатилади;

▪️ Қурилиш натижасида бузилиши мумкин бўлган дача ва бошқа хусусий мулк эгаларига компенсация тўлаб берилади;

▪️ Яшил майдонлар кесилмайди, балки экологик қийматига қараб кўчириб ўтказилади;

▪️ Жамоатчилик иштироки таъминланади – ҳар бир босқичда аҳоли фикри инобатга олинади.

Бу қарор фаол фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати ва экологик масъулият самараси десак бўлади.

Давлат органлари томонидан барча жараёнлар шаффоф ва қонуний бўлиши шарт этиб қўйилди. Халқ фикри ҳамиша эътиборга олиниши шарт!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍98🔥41👎13😢3
Хўжаобод туманидаги тоғли ҳудудда ёнғин кузатилмоқда

Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин келиб чиққанлиги маълум қилинди. Маълум бўлишича, ҳозирда маҳаллий аҳоли ва фуқаролар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда расмий ташкилотлардан расмий маълумотлар берилмаган. Воқеа жойидаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Хўжаобод туманидаги тоғли ҳудудда келиб чиққан ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

3 август куни соат 20:44 да Хўжаобод тумани "Бешқавоқ" МФЙ ҳудудидаги қаровсиз очиқ майдонда қуриб қолган ўт-хашаклар ёнаётгани ҳақида 112 орқали Андижон вилояти ФВБга хабар тушган.

Тезкор равишда ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 21:28 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида очиқ майдондаги қуруқ хашаклар ёниб кетган. Тан жароҳати олганлар йўқ,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятидаги «метан» заправкаларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Қайд этилишича, вилоятнинг Навбаҳор, Конимех туманлари ФВБ ходимлари томонидан барча турдаги газ тўлдириш шохобчаларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Қўқонда фуқаро террорчи гуруҳ тарғиботи ва жиҳодга даъватда айбланиб озодликдан маҳрум этилди

Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро 2021 йилда “Telegram” мессенжери орқали канал очиб, унда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни тарқатган. Ушбу каналнинг 9 нафар обуначисига диний экстремистик ғоялар улашилган. Шунингдек, у “Instagram” орқали Сурияда фаолият юритаётган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктори ва медиа тарғиботчиси билан алоқа ўрнатиб, унинг даъватларидан таъсирланган.

У террорчи ташкилот сафига қўшилиш ниятида Сурияга бориш тартиби ҳақида ёзишмалар олиб борган ва жиҳод ғояларини қўллаб-қувватлашини билдирган. Шу билан бирга, танишлари ва собиқ синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни ҳам Сурияга “ҳижрат” қилиш ва террорчи гуруҳларга қўшилишга даъват қилган.

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаронинг ноқонуний фаолияти тўхтатилган ва унга нисбатан ҳуқуқий баҳо берилган.

Фурқат туман суди қарорига асосан, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244²-моддаси 1-қисмига асосан айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Мирзиёев Туркманистондаги БМТ анжуманида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4–5 август кунлари Туркманистонга амалий ташриф буюриб, БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этади. Ташриф Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ўтказилади. Анжуманда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий мамлакатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Конференцияда транспорт алоқаларини ривожлантириш, савдо жараёнларини енгиллаштириш, иқтисодий трансформацияни кучайтириш, иқлим ўзгариши ва экологик хатарларга бардош бериш, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади.

Шунингдек, «Аваза» сиёсий декларацияси ҳамда ҳаракатлар дастури қабул қилиниши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўришга бағишланган йиғилишда иштирок этади ҳамда бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 3 қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди

Ёнғин ҳақида хабар Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 03:02 да келиб тушган. Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб қилинган.

Ўт ўчириш ишлари соат 07:30 да тўлиқ якунланган.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича тахлил ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1