Вазирлар_Маҳкамасининг_қарори,_31_07_2025_йилдаги_484_сон.pdf
1 MB
Боғчага бораётган болалар учун улар 3 ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 618 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилади
Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.
Оила Камбағаллар реестрида бўлиши шарт. Шунингдек:
▪️Боланинг ота ёки онаси ягона бўлиши (масалан, фарзанд фақат онаси билан яшайди);
▪️Бу ягона ота/она расман ишга жойлашган бўлиши керак (дафтарига иш жойи тушган бўлиши шарт);
▪️Фарзанд мактабгача таълим муассасасига (боғчага) қатнаётган бўлиши керак;
▪️Фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлиши керак(агар эгизак бўлса иккаласига ҳам берилади).
👆Агар шу талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, давлат томонидан ҳар ой 618 000 моддий ёрдам тўлаб берилади.
☑️ Моддий ёрдам олиш тартиби:
▪️my.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш мумкин;
▪️Ёки “Инсон” марказига шахсан бориб ариза топшириш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Поликлиникаларда қўшимча тиббий хизматлар учун тўлов жорий қилиниши мумкин
Сенатнинг 9-ялпи мажлисида муҳокама этилган янги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда Олий ёки ўрта махсус, профессионал тиббий таълим муассасаларини тугатган ва давлат рўйхатидан ўтган шахсларгина тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қонун лойиҳасида белгиланишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан кўрсатиладиган кафолатланган ҳажмдан ортиқча тиббий хизматлар ҳамда бошқа хизматлар қўшимча хизматлар сифатида ҳисобланади ва улар пулли асосда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини қонун даражасида белгилаш, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш асослари, унинг оқибатлари, маълумотларнинг очиқлиги ва аҳоли учун фойдаланиш имкониятини таъминлаш каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган.

👎12👍1😢1
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

😢4
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳат имкониятлари кенгаймоқда
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 34 та давлатга визасиз, яна 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда кириш ҳуқуқига эга.
Визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлган мамлакатлар қаторига Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Барбадос, Беларус, БАА, Доминика, Эрон, Фаластин, Филиппин, Гаити, Гамбия, Грузия, Гренада, Кения, Кот-д'Ивуар, Малайзия, Микронезия, Мўғулистон, Молдова, Намибия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сейшел ороллари, Шри-Ланка, Суринам, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Украина, Хитой ва Ўмон киради.
2023–2025 йилларда Хитой, БАА, Таиланд, Ўмон, Эрон каби давлатлар билан визасиз режим жорий этилган. Шу билан бирга, Саудия Арабистони, Қатар ва Ветнам сингари мамлакатлар фуқароларимиз учун виза талабларини енгиллаштирди.
Айни пайтда Ўзбекистон дунё миқёсида яна кўплаб давлатлар билан визасиз саёҳат имкониятларини яратиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий қабулида 7 та мурожаат жойида ҳал этилди
Бугун, 3 август куни Тошкент ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султонхўжаевнинг навбатдаги шахсий қабули ИИББ биносида ўтказилди.
Қабул жараёнида турли масалаларда жами 42 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилган, 15 таси бўйича тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 20 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинган.

«Бу каби қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади», дейилади ИИББ хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ҳоким ва прокурорнинг кучи етмаяпти…ми? Тошкентда «запрет»га тушган қурилишда ишлар шамол тезлиги билан давом эттириляпти… Effect.uz аввалроқ Янгиҳаёт туманида қурилиши расман тўхтатилган қурилиш объектидан маҳалла фуқаролари норози эканлиги ва ишлар шу…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда ноқонуний қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Суднинг ҳал қилув қарори ҳам ҳокимнинг топшириғи ҳам қурилишни тўхтатишга сабаб бўлмаяпти
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат итлари ҳақида нималарни биласиз?
Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ҳамда кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пресс-тур ўтказилди.
👉 https://effect.uz/6528
Муаллиф: Гулбиби Эшматова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ҳамда кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пресс-тур ўтказилди.
👉 https://effect.uz/6528
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёнғин ва портлаш хавфи сабаб Сирдарёдаги 4та заправка вақтинча фаолиятини тўхтатди
Сирдарё вилоятида ёнғин ва портлаш хавфи юқори деб баҳоланган тўртта ёқилғи ва газ тўлдириш шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
ЎзА хабарига кўра, ушбу чоралар Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида содир бўлган фожиали портлашдан сўнг хавфсизликни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур портлаш натижасида тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлганди.
Фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, экология, саноат хавфсизлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан вилоятдаги 12 та АГТҚ шохобчасида кенг қамровли текширувлар ўтказилди.
Текширув натижасида жами 74 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Уларни бартараф этиш учун 119 банддан иборат кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган 13 та техник жиҳатдан носоз ускуналар — ёнғин автоматикаси, газ сиқув ускуналари, вентиляция тизимлари ва сув таъминоти тизимларидаги муаммолар қайд этилди ва улардан фойдаланиш тақиқланди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таъкидлашича, бундай текширувлар ёнғин ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Мутасадди идоралар маълумотига кўра, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида бундай назорат тадбирлари доимий равишда амалга оширилади.
Аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятида ҳам кузатилиб, бир қанча газ заправкаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилгани хабар қилинган эди.

👎2
“Sea Breeze” лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинди: экологик назорат ва жамоатчилик иштироки кафолатланмоқда
Аввал хабар қилинганидек, “Sea Breeze” лойиҳасига оид Ҳукумат қарори расман қабул қилинди. Мазкур қарорда лойиҳа амалга оширилишида экологик талабларга риоя қилиш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва жамоатчилик иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Қарорда қуйидаги муҳим шарт ва талаблар белгиланди:
▪️ Чорвоқ сув омборига ҳеч қандай оқава сув тушишига йўл қўйилмаслиги қатъий тартибда белгиланди;
▪️ Сув сифати ва атроф-муҳит ҳолати устидан давлат органлари томонидан доимий мониторинг ўрнатилади;
▪️ Қурилиш фаолияти туфайли бузилиши мумкин бўлган дача ҳамда хусусий мулк учун қонуний асосда компенсациялар тўланади;
▪️ Яшил ҳудудлар йўқ қилинмайди — улар экологик қиймати ҳисобга олинган ҳолда кўчириб ўтказилади;
▪️ Лойиҳа ҳар бир босқичида жамоатчилик фикри инобатга олинади, фуқароларнинг иштироки таъминланади.
Мазкур қарор — фаол фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати ва экологик масъулиятни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Давлат органлари томонидан барча ишлар шаффоф ва қонуний тартибда амалга оширилиши шарт этиб белгиланган. Жамоатчилик фикри эса лойиҳа давомида асосий мезонлардан бири бўлиб қолади.

👍50👎8😢1
Сунъий интеллект инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин" — эксперт
Сунъий инлеллект инсоният мавжудлиги учун катта хавф солиши мумкин — Machine Intelligence Research Institute (MIRI) раҳбари Нейт Соарес ушбу масалада жиддий хулосаларни билдирмоқда. Унга кўра, сунъий интеллект сабабли инсон зотининг йўқолиб кетиш эҳтимоли камида 95% ни ташкил этади. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Соарес аввал Google ва Microsoft компанияларида муҳандис сифатида фаолият юритган. У сунъий интеллект ривожланишини “катта тезликда жар ёқасига ҳаракатланаётган поезд”га қиёслаган ҳолда шундай деди:
"Мен бу поездни тўхтатиб бўлмайди демаяпман. Лекин биз ҳозир шунчаки тўхтовсиз жарга томон учяпмиз."
Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект орқали биологик қуроллар яратилиши ва улар яширин тарзда аҳоли зич жойлашган шаҳарларда қўлланилиши каби сценарийлар бутунлай рад этилолмайди.
Экспертнинг бундай даъволари глобал миқёсда AI хавфларини яна бир бор муҳокама қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. Мутасадди ташкилотлар ва жамият ушбу хавфлар олдини олиш учун тегишли чора-тадбирларни муҳокама қилиши лозим.

👍7👎1
Вазирлар Маҳкамасининг Sea Breeze Uzbekistan бўйича қарори эълон қилинди
Ўзбекистонда расман Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган Sea Breeze лойиҳаси бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорда қандай муҳим талаб ва шартлар белгиланди?
▪️ Чорвоқ сув омборига бир томчи ҳам оқава сув тушмаслиги қатъий белгилаб қўйилди;
▪️ Сув сифати ва атроф-муҳит ҳолати устидан давлат органлари томонидан доимий назорат ўрнатилади;
▪️ Қурилиш натижасида бузилиши мумкин бўлган дача ва бошқа хусусий мулк эгаларига компенсация тўлаб берилади;
▪️ Яшил майдонлар кесилмайди, балки экологик қийматига қараб кўчириб ўтказилади;
▪️ Жамоатчилик иштироки таъминланади – ҳар бир босқичда аҳоли фикри инобатга олинади.
✅ Бу қарор фаол фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати ва экологик масъулият самараси десак бўлади.
Давлат органлари томонидан барча жараёнлар шаффоф ва қонуний бўлиши шарт этиб қўйилди. Халқ фикри ҳамиша эътиборга олиниши шарт!

👍98🔥41👎13😢3
Хўжаобод туманидаги тоғли ҳудудда ёнғин кузатилмоқда
Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин келиб чиққанлиги маълум қилинди. Маълум бўлишича, ҳозирда маҳаллий аҳоли ва фуқаролар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Айни пайтда расмий ташкилотлардан расмий маълумотлар берилмаган. Воқеа жойидаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

😢1