This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масъул ходимларга нисбатан таъсир чоралари кўрилади – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Андижондаги ҳолатга муносабат билдирди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг мактаб таъмири ишларига жалб қилинганлигига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган ҳамда атрофлича ўрганилмоқда.
Айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунида педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, уларни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан юқоридаги ҳолатга сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.
Вазирлик, ижтимоий тармоқ фаолларидан битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламасликни сўраган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ҳоким ва прокурорнинг кучи етмаяпти…ми? Тошкентда «запрет»га тушган қурилишда ишлар шамол тезлиги билан давом эттириляпти… Effect.uz аввалроқ Янгиҳаёт туманида қурилиши расман тўхтатилган қурилиш объектидан маҳалла фуқаролари норози эканлиги ва ишлар шу…
Янгиҳаётда ноқонуний қурилиш олиб борилаётганлигини исботловчи бир қанча ҳужжатлар… Ҳамма иш МИБга бориб тақаляпти…
Сиз кўраётган ҳужжатлар орасида суднинг ҳал қилув қарори, ижро варақаси, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор мавжуд.
Унга кўра, даъвогар Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда қўшимча даъвогарлар Мусаев Дониёр, Жураев Умид, Рахимбоев Бахтиёр ва Муҳаммадалиев Комолнинг жавобгар Алимбаева Вазира Ахматовнага нисбатан жавобгар томонидан ноқонуний кавланган ҳандақ (катлован) ни кўмдириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилган.
Жавобгар Вазира Алимбаева зиммасига Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани “Янгидархон” МФЙ Наврўз кўчаси 301, 312 ва 314-уйлар манзили ҳудудидаги ҳандақ (катлован)ни кўмдириш мажбурияти юклатилган.
Янгиҳаёт давлат ижрочиси К.Холматов томонидан 2 июнь куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
Аммо шу кунгача ижро ҳаракатлари амалга оширилмаган, ноқонуний қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. МИБ нега ўзининг мажбуриятларини вақтида бажармаяпти.

👍5🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Янгиҳаётда ноқонуний қурилиш олиб борилаётганлигини исботловчи бир қанча ҳужжатлар… Ҳамма иш МИБга бориб тақаляпти… Сиз кўраётган ҳужжатлар орасида суднинг ҳал қилув қарори, ижро варақаси, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор мавжуд. Унга кўра, даъвогар…
Лойиҳа смета ҳужжатлари келишилмаган – Тошкeнт шаҳар қурилиш бош бошқармаси Янгиҳаётда жисмоний шахс томонидан қурилаётган кўп қаватли уй бўйича маълумот берди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz ноқонуний қурилиш олиб борилаётганлигини исботловчи бир қанча ҳужжатларни эълон қилган. Якуний жараён туман МИБ ижрочилари зиммасида қолмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz ноқонуний қурилиш олиб борилаётганлигини исботловчи бир қанча ҳужжатларни эълон қилган. Якуний жараён туман МИБ ижрочилари зиммасида қолмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаларни ертўлада сақлаб, ноқонуний таълим берганлар фош этилди
Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ноқонуний диний таълим бериш ҳамда қонунга хилоф равишда диний адабиётлар тайёрлаш билан боғлиқ жиддий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
🔹 Тошкент шаҳридаги ҳолатлар
🔹 Фарғона вилоятидаги ҳолат
3️⃣
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш — фақат тегишли диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Бу талаблар жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш, шунингдек, диний зўравонлик ва бузғунчи ғояларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ноқонуний диний таълим бериш ҳамда қонунга хилоф равишда диний адабиётлар тайёрлаш билан боғлиқ жиддий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
🔹 Тошкент шаҳридаги ҳолатлар
1️⃣Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Олмазор туманидаги "Жийдали" маҳалласида вақтинча ижарада яшовчи хонадонда 2025 йилнинг май ойидан буён 15 нафар ёшларга ноқонуний диний таълим бериб келган. Бунинг эвазига у ҳар бир ўқувчидан 150 АҚШ доллари талаб қилган.
Маълумотларга кўра, ўқувчилар турли ҳудудлардан келган, 2004–2014 йилларда туғилган шахслар бўлиб, уларнинг 11 нафари вояга етмаган. Ачинарлиси шундаки, улар орасида уч йилдан буён мактабга бормай келаётган ўқувчи ҳам бор.
2️⃣Худди шу маҳалладаги бошқа ижарадаги хонадонда Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро 10 нафар вояга етмаган болага июнь ойидан бери ноқонуний диний таълим бериб келган. У бунинг эвазига ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари талаб қилган.
Энг хавотирлиси — ушбу шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириш мақсадида болаларни сақлаш учун қўлбола ертўла қурдирган. Ертўла темир қопқоқ билан ёпилган ва устига тош ҳамда қум ётқизилган. Бу ҳолат болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдирган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилиб, мазкур шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (ноқонуний диний таълим бериш) асосида жавобгарликка тортилди.
Таълим жараёнида улар махсус голограммага эга бўлмаган, норасмий шаклда чоп этилган диний адабиётлар ва қўлёзмалардан фойдалангани ҳам аниқланди.
🔹 Фарғона вилоятидаги ҳолат
3️⃣
Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бувайда туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадони ва умумий овқатланиш нуқтасида ноқонуний босмахона ташкил этгани маълум бўлди.🛑 Эслатма
Ушбу шахс диний мазмундаги китобларни чоп этиб, Тошкент, Тошкент вилояти ва Самарқанддаги китоб дўконларига тарқатиб келган. Тезкор тадбир давомида 1210 дона тайёр китоб, 2000 дона ярим тайёр босма маҳсулоти ва 6 та чоп этиш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу шахс 2024 йилнинг июль ойида ҳам шундай қонунбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, фаолиятини тўхтатмаган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш — фақат тегишли диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Бу талаблар жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш, шунингдек, диний зўравонлик ва бузғунчи ғояларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво қатнови бўйича битим тасдиқланди
Президент қарори билан “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида 2024 йил 22 октябрь куни Куала-Лумпур шаҳрида имзоланган битим тасдиқланди.
Қарорга биноан, мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун Транспорт вазирлиги масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига шартнома кучга кирганидан сўнг белгиланган тартибда унинг қоидаларини ижро этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Вазирлар_Маҳкамасининг_қарори,_31_07_2025_йилдаги_484_сон.pdf
1 MB
Боғчага бораётган болалар учун улар 3 ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 618 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилади
Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.
Оила Камбағаллар реестрида бўлиши шарт. Шунингдек:
▪️Боланинг ота ёки онаси ягона бўлиши (масалан, фарзанд фақат онаси билан яшайди);
▪️Бу ягона ота/она расман ишга жойлашган бўлиши керак (дафтарига иш жойи тушган бўлиши шарт);
▪️Фарзанд мактабгача таълим муассасасига (боғчага) қатнаётган бўлиши керак;
▪️Фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлиши керак(агар эгизак бўлса иккаласига ҳам берилади).
👆Агар шу талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, давлат томонидан ҳар ой 618 000 моддий ёрдам тўлаб берилади.
☑️ Моддий ёрдам олиш тартиби:
▪️my.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш мумкин;
▪️Ёки “Инсон” марказига шахсан бориб ариза топшириш мумкин.

👍3
Поликлиникаларда қўшимча тиббий хизматлар учун тўлов жорий қилиниши мумкин
Сенатнинг 9-ялпи мажлисида муҳокама этилган янги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда Олий ёки ўрта махсус, профессионал тиббий таълим муассасаларини тугатган ва давлат рўйхатидан ўтган шахсларгина тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қонун лойиҳасида белгиланишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан кўрсатиладиган кафолатланган ҳажмдан ортиқча тиббий хизматлар ҳамда бошқа хизматлар қўшимча хизматлар сифатида ҳисобланади ва улар пулли асосда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини қонун даражасида белгилаш, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш асослари, унинг оқибатлари, маълумотларнинг очиқлиги ва аҳоли учун фойдаланиш имкониятини таъминлаш каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган.

👎12👍1😢1
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

😢4
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз саёҳат имкониятлари кенгаймоқда
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари 34 та давлатга визасиз, яна 42 та мамлакатга эса соддалаштирилган тартибда кириш ҳуқуқига эга.
Визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлган мамлакатлар қаторига Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Барбадос, Беларус, БАА, Доминика, Эрон, Фаластин, Филиппин, Гаити, Гамбия, Грузия, Гренада, Кения, Кот-д'Ивуар, Малайзия, Микронезия, Мўғулистон, Молдова, Намибия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сейшел ороллари, Шри-Ланка, Суринам, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Украина, Хитой ва Ўмон киради.
2023–2025 йилларда Хитой, БАА, Таиланд, Ўмон, Эрон каби давлатлар билан визасиз режим жорий этилган. Шу билан бирга, Саудия Арабистони, Қатар ва Ветнам сингари мамлакатлар фуқароларимиз учун виза талабларини енгиллаштирди.
Айни пайтда Ўзбекистон дунё миқёсида яна кўплаб давлатлар билан визасиз саёҳат имкониятларини яратиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий қабулида 7 та мурожаат жойида ҳал этилди
Бугун, 3 август куни Тошкент ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султонхўжаевнинг навбатдаги шахсий қабули ИИББ биносида ўтказилди.
Қабул жараёнида турли масалаларда жами 42 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилган, 15 таси бўйича тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 20 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинган.

«Бу каби қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади», дейилади ИИББ хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ҳоким ва прокурорнинг кучи етмаяпти…ми? Тошкентда «запрет»га тушган қурилишда ишлар шамол тезлиги билан давом эттириляпти… Effect.uz аввалроқ Янгиҳаёт туманида қурилиши расман тўхтатилган қурилиш объектидан маҳалла фуқаролари норози эканлиги ва ишлар шу…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда ноқонуний қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Суднинг ҳал қилув қарори ҳам ҳокимнинг топшириғи ҳам қурилишни тўхтатишга сабаб бўлмаяпти
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат итлари ҳақида нималарни биласиз?
Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ҳамда кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пресс-тур ўтказилди.
👉 https://effect.uz/6528
Муаллиф: Гулбиби Эшматова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун ҳуқуқбузарликка мойил ва ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни манзилли ўрганиш ҳамда кинология хизмати ходимлари хизмат итлари билан биргаликда профилактика, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пресс-тур ўтказилди.
👉 https://effect.uz/6528
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёнғин ва портлаш хавфи сабаб Сирдарёдаги 4та заправка вақтинча фаолиятини тўхтатди
Сирдарё вилоятида ёнғин ва портлаш хавфи юқори деб баҳоланган тўртта ёқилғи ва газ тўлдириш шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
ЎзА хабарига кўра, ушбу чоралар Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида содир бўлган фожиали портлашдан сўнг хавфсизликни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур портлаш натижасида тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлганди.
Фавқулодда вазиятлар, ички ишлар, экология, саноат хавфсизлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан вилоятдаги 12 та АГТҚ шохобчасида кенг қамровли текширувлар ўтказилди.
Текширув натижасида жами 74 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди. Уларни бартараф этиш учун 119 банддан иборат кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган 13 та техник жиҳатдан носоз ускуналар — ёнғин автоматикаси, газ сиқув ускуналари, вентиляция тизимлари ва сув таъминоти тизимларидаги муаммолар қайд этилди ва улардан фойдаланиш тақиқланди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таъкидлашича, бундай текширувлар ёнғин ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Мутасадди идоралар маълумотига кўра, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида бундай назорат тадбирлари доимий равишда амалга оширилади.
Аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятида ҳам кузатилиб, бир қанча газ заправкаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилгани хабар қилинган эди.

👎2
“Sea Breeze” лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинди: экологик назорат ва жамоатчилик иштироки кафолатланмоқда
Аввал хабар қилинганидек, “Sea Breeze” лойиҳасига оид Ҳукумат қарори расман қабул қилинди. Мазкур қарорда лойиҳа амалга оширилишида экологик талабларга риоя қилиш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва жамоатчилик иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Қарорда қуйидаги муҳим шарт ва талаблар белгиланди:
▪️ Чорвоқ сув омборига ҳеч қандай оқава сув тушишига йўл қўйилмаслиги қатъий тартибда белгиланди;
▪️ Сув сифати ва атроф-муҳит ҳолати устидан давлат органлари томонидан доимий мониторинг ўрнатилади;
▪️ Қурилиш фаолияти туфайли бузилиши мумкин бўлган дача ҳамда хусусий мулк учун қонуний асосда компенсациялар тўланади;
▪️ Яшил ҳудудлар йўқ қилинмайди — улар экологик қиймати ҳисобга олинган ҳолда кўчириб ўтказилади;
▪️ Лойиҳа ҳар бир босқичида жамоатчилик фикри инобатга олинади, фуқароларнинг иштироки таъминланади.
Мазкур қарор — фаол фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати ва экологик масъулиятни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Давлат органлари томонидан барча ишлар шаффоф ва қонуний тартибда амалга оширилиши шарт этиб белгиланган. Жамоатчилик фикри эса лойиҳа давомида асосий мезонлардан бири бўлиб қолади.

👍50👎8😢1
Сунъий интеллект инсоният учун жиддий хавф туғдириши мумкин" — эксперт
Сунъий инлеллект инсоният мавжудлиги учун катта хавф солиши мумкин — Machine Intelligence Research Institute (MIRI) раҳбари Нейт Соарес ушбу масалада жиддий хулосаларни билдирмоқда. Унга кўра, сунъий интеллект сабабли инсон зотининг йўқолиб кетиш эҳтимоли камида 95% ни ташкил этади. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Соарес аввал Google ва Microsoft компанияларида муҳандис сифатида фаолият юритган. У сунъий интеллект ривожланишини “катта тезликда жар ёқасига ҳаракатланаётган поезд”га қиёслаган ҳолда шундай деди:
"Мен бу поездни тўхтатиб бўлмайди демаяпман. Лекин биз ҳозир шунчаки тўхтовсиз жарга томон учяпмиз."
Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект орқали биологик қуроллар яратилиши ва улар яширин тарзда аҳоли зич жойлашган шаҳарларда қўлланилиши каби сценарийлар бутунлай рад этилолмайди.
Экспертнинг бундай даъволари глобал миқёсда AI хавфларини яна бир бор муҳокама қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. Мутасадди ташкилотлар ва жамият ушбу хавфлар олдини олиш учун тегишли чора-тадбирларни муҳокама қилиши лозим.

👍7👎1