EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахилнинг боғи кўкармас! Оҳангаронда ҳокимият боғбоннинг боғини тортиб олиб, бошқасига сотиб юборди

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎5
Туркиянинг Сардис ва Бинтепе Лидия тепалиги ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

Туркия ўз маданий меросини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини таъминлаш учун миллий ташаббусларни ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.


👉 https://effect.uz/6524

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонлик эркак ўзи сотган “Lexus”ни уч йил ўтиб, қўшимча калит ёрдамида ўғирлаб кетди

У ўғриликка боришдан олдин янги кийим сотиб олиб, юзига ниқоб таққан. Кейинроқ мазкур "бир марталик" кийимни ташлаб юборган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, машина эса янги эгасига қайтарилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди

Бу ҳолат мамлакат миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли профилактик тадбирлари доирасида аниқланди.


👉 https://effect.uz/6525

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Чинор” дастури: Ватанни соғинганлар учун маърифий саёҳат

28 июлдан бошлаб “Чинор” лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт берилди. Мазкур дастур “Ватандошлар” жамоат фонди ташаббуси билан амалга оширилмоқда ва унда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи 57 нафар кекса ўзбек ватандош иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида улар учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм шаҳарларига маданий-маърифий сафарлар уюштирилди. Меҳмонлар музейлар, адабий муҳит, тарихий ёдгорликлар билан танишиб, ижодкорлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

“Чинор” лойиҳасининг асосий мақсади — хорижда яшовчи этник ўзбекларга миллий урф-одатлар, замонавий ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш, шу орқали уларда фаол фуқаролик руҳини мустаҳкамлаш ва Ватан билан маънавий боғланишни янада кучайтиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда қанча қўй ва эчки гўшти етиштирилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 475,2 минг тонна қўй ва эчки гўшти (тирик вазнда) етиштирилган.

Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:

фермер хўжаликларида – 22,7 минг тонна;

деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 432,8 минг тонна;

қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 19,7 минг тонна.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Хивада хусусий боғча раҳбари томонидан бола жароҳатланди

Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6526

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
18 ёшга тўлгунга қадар содир этилган жиноят учун судланганлик бекор қилиниши мумкин

Сенатнинг 9-ялпи мажлисида қабул қилинган қонунга кўра, агар шахс 18 ёшга тўлгунга қадар ўта оғир бўлмаган жиноят содир этган ва жазони тўлиқ ўтаб бўлса, у судланмаган деб ҳисобланади.

Озодликни чеклаш ва маҳрум этиш жазоларининг энг кам муддати ҳам 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилиши кўзда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍4
Aндижонда мактаб ўқитувчилари синф хоналарини таъмирламоқда

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-мактабнинг ўқитувчилари синф хоналарини таъмирлагани акс етган видеолар тарқалди.

Унда “ремонт” ишларида қатнашган ўқитувчиларга кўпроқ дарс соати берилиши айтилган.

Ҳолат юзасидан Aндижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдириб, вазият ўрганилаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👎4👍2
1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Ҳудудлар кесимида ошнинг энг қиммати Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Қорақалпоғистонда тайёрланади.


👉 https://effect.uz/6527

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда қурилиши расман тўхтатилган объектда ишлар давом эттирилмоқда. Объектда ёпиштирилган ҳокимиятнинг «қурилиш тўхтатилди» ёзуви тасвирланган баннерларини «торнадо» шамоли учирди

Янгиҳаёт тумани, Янги Дарҳон МФЙ Наврўз кўчаси 314-уйда фуқаро Вазира Алимбаева томонидан қурилаётган 9-қаватли қурилишнинг айрим ҳужжатлари ноқонуний бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу қурилиш расман тўхтатилганини ва шу каби "запрет"га тушганларнинг рўйхатида борлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 18 июндаги ҳал қилув қарори билан Вазира Алимбаевага келажакда кўп қаватли турар жой остидан кавланган котлаванни кўмдириш мажбурият юклатилган.

Устига-устак туман ҳокими Ҳаёт Инағамов ҳам ҳудудга келиб, қурилишни тўхтатишни айтган ва «қурилиш тўхтатилди» ёзилган баннерларни илишни буюрган. Баннерлар илингач, орадан бир кун ўтиб, улар олиб ташланган. Бироқ қурувчи томони Effect.uzʼга ушбу баннерларни шамол учириб юборганини айтмоқда.

Айни кунда ноқонуний деб топилган қурилиш объектида ишлар авжида, ҳатто электр энергиядан узилган бўлсада, ушбу ҳолатлар қурилишни тўхтатиш учун сабаб бўлмаяпти. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратурадаги ўзгаришлар, фермерларга янгилик, Чорвоқнинг мавҳум тақдири... — Ҳафта дайжести

Таълим соҳасида янги ўзгаришлар кутилмоқда — вазирликка янги аёл раҳбар тайинланди;

Sea Breeze қурилиши бўйича янги шартлар жорий этилди;

Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилиши маълум қилинди;

Энди фермер даласига нима экишни ўзи ҳал қилади;

18 ёшли йигит автоҳалокатга учради;

«Ватанга қайтариш» хайрия акцияси бошланди;

Зоир Мирзаев фермерлар билан йиғилиш ўтказди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда 3 аёл милиция ходимлари билан жанжаллашди 

31 июль куни кафеда маст аёллар ҳуқуқ тартибот ходимлари билан жанжаллашган. 22 ёшли қиз воқеа жойига келган милиционерга тан жароҳати етказишга ҳам улгурган.

Маълумотларга кўра, аёллар ҳозирда ҳибсга олинган ва уларнинг айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Тошкентдаги “Mangal Fest” фестивалида жанжал содир бўлди

Интернетда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида турли таомлар ва жонли ижродаги мусиқа ҳамоҳанглигидаги “Mangal Fest” фестивали ўтказилмоқда. Мазкур фестиваль тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жалб қилинган.

Бироқ айрим фуқаролар жамоат тартибини бузиб ўзаро жанжаллашганлиги ҳолати кузатилди ва шу ерда хизмат олиб бораётган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу жанжал тўхтатиб қолинди ҳамда оғир оқибатлар содир этилишига йўл қўйилмаган. Ҳозирда ушбу фуқароларнинг барчасининг шахси аниқланиб, профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида яқин орадаги ИИБга олиб борилган.

Видеода акс этган ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича жамоат тартибини бузишда иштирок этган фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Янгиҳаётда қурилиши расман тўхтатилган объектда ишлар давом эттирилмоқда. Объектда ёпиштирилган ҳокимиятнинг «қурилиш тўхтатилди» ёзуви тасвирланган баннерларини «торнадо» шамоли учирди Янгиҳаёт тумани, Янги Дарҳон МФЙ Наврўз кўчаси 314-уйда фуқаро Вазира…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳоким ва прокурорнинг кучи етмаяпти…ми? Тошкентда «запрет»га тушган қурилишда ишлар шамол тезлиги билан давом эттириляпти…

Effect.uz аввалроқ Янгиҳаёт туманида қурилиши расман тўхтатилган қурилиш объектидан маҳалла фуқаролари норози эканлиги ва ишлар шу кунгача давом эттирилаётгани тўғрисида репортаж эълон қилганди.

Маълум бўлишича, фуқаро Вазира Алимбаева томонидан қурилаётган кўп қаватли уйнинг ҳужжатларида камчиликлар бор ва айни кунда объект Тошкент шаҳар ҳокимлиги эълон қилган рўйхатда мавжуд. Аммо шунга қарамасдан, объектда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳокимият «қурилиш тўхтатилди» ёзуви акс этган баннерларни илиб кетган бўлсада, баннерларни бир кунда шамол учириб кетган. Кулгили баҳона?

Ваҳоланки, Яккасарой туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан жисмоний шахсга котлаванни кўмдириш мажбурияти юкланган, бироқ МИБ ҳозиргача суд ҳужжатини ижрога қаратмаган.

Effect.uzʼга маълум бўлишича, туман ҳокими Ҳаёт Инағамов қурилишни дарҳол тўхтатишни буюрган, лекин ҳокимнинг топшириғи шунчаки сўз бўлиб қолмоқда. Туман прокурори Тоҳиржон Ҳусанов, ИИБ бошлиғи Сарвар Жўраев эса негадир қонун устуворлигини таъминлашни, суд ҳужжати ижроси бажарилишини ортга сураётгандек...

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масъул ходимларга нисбатан таъсир чоралари кўрилади – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Андижондаги ҳолатга муносабат билдирди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг мактаб таъмири ишларига жалб қилинганлигига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган ҳамда атрофлича ўрганилмоқда.

Айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунида педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, уларни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу нуқтаи назардан юқоридаги ҳолатга сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.

Вазирлик, ижтимоий тармоқ фаолларидан битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламасликни сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ҳоким ва прокурорнинг кучи етмаяпти…ми? Тошкентда «запрет»га тушган қурилишда ишлар шамол тезлиги билан давом эттириляпти… Effect.uz аввалроқ Янгиҳаёт туманида қурилиши расман тўхтатилган қурилиш объектидан маҳалла фуқаролари норози эканлиги ва ишлар шу…
Янгиҳаётда ноқонуний қурилиш олиб борилаётганлигини исботловчи бир қанча ҳужжатлар… Ҳамма иш МИБга бориб тақаляпти…

Сиз кўраётган ҳужжатлар орасида суднинг ҳал қилув қарори, ижро варақаси, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор мавжуд.

Унга кўра, даъвогар Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда қўшимча даъвогарлар Мусаев Дониёр, Жураев Умид, Рахимбоев Бахтиёр ва Муҳаммадалиев Комолнинг жавобгар Алимбаева Вазира Ахматовнага нисбатан жавобгар томонидан ноқонуний кавланган ҳандақ (катлован) ни кўмдириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилган.

Жавобгар Вазира Алимбаева зиммасига Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани “Янгидархон” МФЙ Наврўз кўчаси 301, 312 ва 314-уйлар манзили ҳудудидаги ҳандақ (катлован)ни кўмдириш мажбурияти юклатилган.

Янгиҳаёт давлат ижрочиси К.Холматов томонидан 2 июнь куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Аммо шу кунгача ижро ҳаракатлари амалга оширилмаган, ноқонуний қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. МИБ нега ўзининг мажбуриятларини вақтида бажармаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1