EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Темирйўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Темирйўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди.

Регламент умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темирйўл транспорти инфратузилмасига нисбатан қўлланади.

Конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ темирйўл маҳсулоти у ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар темир йўл маҳсулотини идентификациялашни таъминлайдиган қуйидаги тамғага эга бўлиши керак:

▪️ мувофиқлик белгиси;
▪️ рақам;
▪️ ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
▪️ ишлаб чиқарилган сана;
▪️ резервуарлар ва назорат мосламалари текширишдан ўтказилганлиги бўйича маълумотлар.

Темирйўл маҳсулотининг мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

🔹 мажбурий сертификатлаш;

🔹 мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш.

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:

маҳсулот партияси - маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатидан;

серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга - 3 йилдан ошмаслиги керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент—Чорвоқ йўналишида янги автойўл қурилиши бошланади

Тошкентдан Чорвоққача бўлган масофада янги автомобиль йўлини барпо этиш режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Тошкент вилояти ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларини қамраб олган «Чорвоқ-Чимён» рекреацион ҳудудига қатновни яхшилаш мақсадида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, йўл қурилиши концепцияси аллақачон ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа танлов асосида етакчи компаниялар билан ҳамкорликда, давлат-хусусий шериклик механизмлари доирасида бажарилади.

«Мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент — Чорвоқ автомобил йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз»,
— деди Илҳом Маҳкамов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла ва маҳалла томонидан сайланган депутатлар нега ҳокимларга қарши чиқолмаяпти? Етарлича куч бор-ку уларда! — Сенат раиси

Сенат раиси Танзилла Норбоева маҳаллий ҳокимият ва маҳалла органлари томонидан тадбиркорларга кўп қаватли уйлар атрофидаги, болалар майдонлари жойлашган ерларни бериш ҳолатларини кескин танқид қилди.

“Кўп қаватли уйларнинг ўртасига, болалар майдончалари ўрнига қурилиш қилиш учун тадбиркорларга ер бериляпти. Бунинг учун ҳоким ва маҳалла розилик беряпти. Аслида эса маҳалла еттилиги ва маҳаллий депутатлар бунга қарши чиқиши керак. Етарли куч бор-ку, ахир уларда”,

— деди Норбоева.

Ўзбекистон Сенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди. Унда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилишлар, умумий фойдаланиш жойларининг тўсиб қўйилиши ва шу каби муаммоларга эътибор қаратилган.

Маълумотларга кўра, 2024–2025 йиллар мобайнида кўп квартирали уйлар билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, 431 та таянч конструкция, 2,6 мингта тўсиқ конструкция бузилган, 3,3 мингга яқин уйларга туташ ерларда ноқонуний қурилмалар барпо этилган ва 1,8 мингдан ортиқ умумий фойдаланишдаги жойлар тўсиб қўйилган.

Қонунбузар қурилишлар юзасидан фуқаролик судларида 11 мингдан зиёд иш кўрилган бўлиб, уларнинг 8,3 мингтаси (75%) қаноатлантирилган ва бузиш ҳақида қарор чиқарилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍3🔥2
ТДТУ талабаси парвоз пайтида юз берган шошилинч ҳолатда фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолди

2025 йил 29 июл куни Тошкент–Деҳли йўналишида амалга оширилган авиапарвоз давомида йўловчилардан бири ўзини нохуш ҳис қилди. Парвоз вақтида юз берган мазкур ҳолатга Тошкент давлат тиббиёт университети  халқаро факультети талабаси Муҳаммад Анис томонидан тезкорлик билан муносабат билдирилди ва у фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Талаба Муҳаммад Анисга кўра, авиабортда шифокор ёки тиббиёт ходими борлиги сўралган эълон янграганидан сўнг, у экипажга мурожаат қилган ва ўзини шифокор сифатида таништирган.

Маълум бўлишича, ёрдамга муҳтож бўлган шахс 48 ёшли аёл бўлиб, у хавотир ва тахикардия белгилари билан безовта ҳолатга тушган. Муҳаммад Анис беморнинг ҳолатини баҳолаган ҳолда каротид массажини амалга оширган ва қисқа вақт ичида унинг аҳволи яхшиланган.

Самолёт Деҳли шаҳрига қўнгач, бемор тиббий муассаса вакилларига топширилди.

Университет талабасининг масъулиятли ҳаракати инсон ҳаётини сақлаб қолишда ҳал қилувчи омил бўлгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29
Ўзбекистон 8 та давлатдаги депортация марказларида сақланаётган аёл ва болаларни қайтариш ишларини бошлади

"Ватанга қайтариш" хайрия дастурини самарали ташкил этиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда 30 дан ортиқ хорижий давлатлардаги элчихона ва консулликлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан:

▪️ 2025 йил 7 августга қадар депортация марказларида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг аниқ рўйхатини консулликлар томонидан шакллантириш ва Миграция агентлигига тақдим этиш белгиланди.
▪️ 15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаган фуқаролар бўйича ҳужжатлар тўплаб, қўшимча рўйхат тайёрланади.
▪️ Миграция агентлиги мазкур маълумотлар асосида 1–3 иш куни мобайнида авиачипталар хариди билан боғлиқ ишларга киришади.
▪️ Мустақил равишда мурожаат қилган фуқароларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилиниб, аризалар бир кунда кўриб чиқилади ва икки кун ичида чипталар тақдим этилади.
▪️ Ватанга қайтарилган фуқароларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мослаштириш маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.

Дастлабки босқичда Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Корея давлатларидаги депортация марказларида сақланаётган камида 1000 нафар аёл ва болани Ватанга қайтариш кўзда тутилган.

Ушбу дастур 2025 йил 30 июлдан 30 августгача амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма Иззатжонни излаяпти, у бегуноҳ – Хоразмда блогер 6 йилу 1 ойга қамалди

31 июль куни Хоразм вилоят судида блогер Иззат Бойназаровга оид навбатдаги иш кўриб чиқилди. Маълумки, одамларга яхшилик улашишлари билан элга танилган блогер Хазорасп туман судининг ҳукми билан 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Бойназаров жиноят кодексининг 3 та моддаси билан айбланиб, 2024 йилнинг 1 ноябрида қамоққа олинган.

Иззат Бойназаровнинг қамоққа олиниши унинг касби билан боғлиқ бўлиб, у Хазорасп прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексида кўрсатилган 140-модда – ҳақорат қилиш), 155/3-модданинг 1-қисми яъни терроризмни молиялаштириш, 244/1-модда 3-қисми г-банди яъни жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш айбловлари билан гумонланиб процессуал тартибда ушланган.

Хазорасп суди Бойназаровни 244-модда бўйича оқлаган ва ишни маъмурий тартибда кўриш учун ИИБга қайта юборган. Бироқ ҳақорат қилиш ва террозимни молиялаштириш каби жиддий айбловлар туфайли айни кунда блогер қамоқда сақланмоқда ва биринчи инстанция судининг ҳукмига нисбатан апелляция тартибида даъво ариза киритган.

Иш вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов бошчилигидаги судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилмоқда. Судья Маҳмудов Аввалги суд мажлисларида судланувчининг адвокатлари томонидан киритилган бир қанча илтимосномаларни қаноатлантирди. 31 июль куни суд мажлиси давом эттирилди ва жараён якунлангач, Бойназаровнинг яқинлари Effect.uz’га интервью беришди.

Эътиборлиси, ушбу суд мажлисига блогер Бойназаров ёрдам берган бир қанча фуқаролар ҳам келиб, Иззатбекнинг оиласига сабр тилаб, уни тез орада қамоқдан озод бўлишига тилакдош бўлишди. Навбатдаги суд мажлиси 7 август куни соат 11:00 га қолдирилди. Effect.uz Иззат Бойназаров иши атрофидаги воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
Жаҳонгир Ҳатамов ИЖҚК департаменти бошлиғи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Ҳатамов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълумот ўрнида, департаментнинг аввалги раҳбари Шамсиддин Сохибназаров 2024 йил январида лавозимга тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахилнинг боғи кўкармас! Оҳангаронда ҳокимият боғбоннинг боғини тортиб олиб, бошқасига сотиб юборди

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎5
Туркиянинг Сардис ва Бинтепе Лидия тепалиги ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

Туркия ўз маданий меросини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини таъминлаш учун миллий ташаббусларни ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.


👉 https://effect.uz/6524

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонлик эркак ўзи сотган “Lexus”ни уч йил ўтиб, қўшимча калит ёрдамида ўғирлаб кетди

У ўғриликка боришдан олдин янги кийим сотиб олиб, юзига ниқоб таққан. Кейинроқ мазкур "бир марталик" кийимни ташлаб юборган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, машина эса янги эгасига қайтарилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди

Бу ҳолат мамлакат миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли профилактик тадбирлари доирасида аниқланди.


👉 https://effect.uz/6525

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Чинор” дастури: Ватанни соғинганлар учун маърифий саёҳат

28 июлдан бошлаб “Чинор” лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт берилди. Мазкур дастур “Ватандошлар” жамоат фонди ташаббуси билан амалга оширилмоқда ва унда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи 57 нафар кекса ўзбек ватандош иштирок этмоқда.

Лойиҳа доирасида улар учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм шаҳарларига маданий-маърифий сафарлар уюштирилди. Меҳмонлар музейлар, адабий муҳит, тарихий ёдгорликлар билан танишиб, ижодкорлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

“Чинор” лойиҳасининг асосий мақсади — хорижда яшовчи этник ўзбекларга миллий урф-одатлар, замонавий ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш, шу орқали уларда фаол фуқаролик руҳини мустаҳкамлаш ва Ватан билан маънавий боғланишни янада кучайтиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда қанча қўй ва эчки гўшти етиштирилган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 475,2 минг тонна қўй ва эчки гўшти (тирик вазнда) етиштирилган.

Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:

фермер хўжаликларида – 22,7 минг тонна;

деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 432,8 минг тонна;

қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 19,7 минг тонна.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Хивада хусусий боғча раҳбари томонидан бола жароҳатланди

Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6526

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
18 ёшга тўлгунга қадар содир этилган жиноят учун судланганлик бекор қилиниши мумкин

Сенатнинг 9-ялпи мажлисида қабул қилинган қонунга кўра, агар шахс 18 ёшга тўлгунга қадар ўта оғир бўлмаган жиноят содир этган ва жазони тўлиқ ўтаб бўлса, у судланмаган деб ҳисобланади.

Озодликни чеклаш ва маҳрум этиш жазоларининг энг кам муддати ҳам 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилиши кўзда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍4
Aндижонда мактаб ўқитувчилари синф хоналарини таъмирламоқда

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-мактабнинг ўқитувчилари синф хоналарини таъмирлагани акс етган видеолар тарқалди.

Унда “ремонт” ишларида қатнашган ўқитувчиларга кўпроқ дарс соати берилиши айтилган.

Ҳолат юзасидан Aндижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдириб, вазият ўрганилаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13👎4👍2