Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт ва тезюрар йўл қурилиши режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт соҳасида амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда мамлакатда иқтисодиёт ривожи ва аҳоли ҳаётидаги суръат ошиб бораётгани туфайли транспорт алоқаларига талаб ортиб, замонавий инфратузилмаларни ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрига келаётган авиа йўловчилар оқими 2030 йилга бориб 15 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Аммо амалдаги аэропорт бу эҳтиёжни қондириш имкониятига эга эмас. Унинг шаҳар ичида жойлашгани кенгайтириш имконини чекламоқда. Шу боис Тошкент вилоятида замонавий янги халқаро аэропорт қуриш режалаштирилган. Ҳозирда мазкур лойиҳа доирасида хусусий шериклик асосида хорижий компанияларнинг таклифлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, йўл хўжалигини ривожлантириш, автотранспорт оқимини оптималлаштириш мақсадида янги иншоотлар қурилмоқда. Жумладан, Тошкент ва Самарқанд ўртасида тезюрар муқобил йўл барпо этиш лойиҳасига бир нечта хорижий компаниялар қизиқиш билдирган. Мутасаддилар мазкур музокаралар натижалари бўйича маълумот бериб ўтишди.
Президент мазкур стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни пухта ва илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқиш, амалий босқичга ўтишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍27😢3
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланди
Президент фармонига биноан, адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Ж.Ҳатамов Ўзбекистон Республикаси бош прокурор ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент фармонига биноан, адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Ж.Ҳатамов Ўзбекистон Республикаси бош прокурор ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Экология вазирлиги баёноти ва реал воқелик ўртасида номутаносиблик: Навоийда заҳарли ҳаво муаммоси давом этмоқда
Навоий шаҳрида экологик вазият яна қайғули манзарада намоён бўлмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан берилган расмий баёнотда, шаҳарда атмосферага заҳарли моддалар чиқараётган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.
Бироқ ушбу баёнот ортидан кутилаётган ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаяпти. 2 август тонгидан бошлаб шаҳар аҳолиси яна заҳарли моддаларга ўхшаш ғалати ҳид ва туташ ҳаво таъсирида қолди. Кўплаб фуқаролар ижтимоий тармоқларда ўз норозиликларини билдириб, вазирлик томонидан эълон қилинган чоралар амалда самара бермаётганини қайд этмоқда.
Экология вазирлиги томонидан қайд этилган «фақат вақтинча тўхтатиш» амалиётда ҳақиқатан амалга оширилганми? Агар тўхтатилган бўлса, бу моддалар қаердан чиқяпти? Ёки ишлаб чиқариш жараёни яширинча давом этяптими?
Шунингдек, вазирликнинг эълонларига қарамасдан, аҳоли муаммога ечим топилмаслигидан ташвишда. Агар тегишли давлат органлари томонидан белгиланган чоралар самара бермаётган бўлса, фуқаролар қаерга мурожаат қилсин? Очиғи, бу каби ҳолатларда вазирлик фаолиятига нисбатан ишонч пасайиши ҳам табиий ҳолга айланиб бормоқда.
Экологик назорат самарадорлиги фақат баёнотларда эмас, амалдаги ўзгаришда намоён бўлади. Аҳолининг ишончи ҳам ана шу ўзгаришларга боғлиқ. Агар масъул ташкилотлар фақат маълумот бериш билан чекланиб қолса, заҳарли ҳаво нафақат инсон соғлиғига, балки жамоатчиликнинг давлат органларига бўлган ишончига ҳам таъсир кўрсатади.
Навоийдаги бу ҳолат фақат бир шаҳарнинг эмас, балки бутун мамлакатда экологик назоратнинг қандай амалга оширилаётгани борасида жиддий саволлар туғдиради. Давлат органлари баёнот бериш билан чекланмасдан, муаммони ечишда самарали ва очиқ ёндашувни таъминлаши лозим. Жамоатчилик эса ўзининг тоза ҳавода яшаш ҳуқуқини талаб қилишга ҳақли.
Мутасадди ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан расмий ва асосли муносабат кутамиз.

😢4
18 ёшга тўлгунга қадар содир этилган жиноят учун судланганлик бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон Сенатининг 9-ялпи мажлисида вояга етмаган шахслар жиноий жавобгарлигига оид қонунга ўзгартишлар киритиш масаласи муҳокама қилинди. Янги қонунга кўра, агар шахс 18 ёшга тўлгунига қадар ўта оғир бўлмаган жиноят содир этган ва жазони тўлиқ ўтаб бўлган бўлса, у судланмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжат сенаторлар томонидан маъқулланган. Унга кўра, вояга етмаганларга қўлланиладиган жазо чоралари ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Хусусан, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилиши назарда тутилган.
Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур янгиликлар жиноят содир этган ўсмирларнинг келажагини тиклаш, уларни жамиятга мослаштириш ва судланганлик орқали ҳаётини чекламасликка қаратилган. Бу, ўз навбатида, жазони ижро этишдан кўра тарбияга катта эътибор қаратишга хизмат қилади.
Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакат бўйлаб 1 911 нафар, 2024 йилнинг ўтган қисмида эса 2 214 нафар вояга етмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар содир этган жиноятларнинг аксар қисми ижтимоий хавфи катта бўлмаган (1 238 та) ва унча оғир бўлмаган (855 та) тоифага киради.

👎6
Янги тартиб жорий этилмоқда: эндиликда биологик фаол қўшимчаларда гиёҳванд моддалар бор-йўқлиги текширилади
Ўзбекистон ҳукумати санитария-эпидемиология соҳасидаги айрим давлат хизматларини янада соддалаштириш, шунингдек, мамлакатга олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибини қатъий назорат қилиш бўйича янги тартиб-таомилларни жорий этмоқда. Бу мақсадда ҳукуматнинг бир қатор қарорларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши белгиланмоқда.
Янги тартибларга кўра:
🔹 Республикага олиб кирилаётган БФҚ (биологик фаол қўшимчалар) таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш бўйича лаборатория текширувлари мажбурий этиб белгиланади.
🔹 Радиотехник иншоотларда пайдо бўладиган электромагнит тўлқинларни аниқлашда талаб этиладиган транспорт ва лаборатория харажатларини қоплаш механизмлари яратилади.
🔹 Бино ва хоналар санитария-гигиена меъёрларига мос эканлиги ҳақидаги хулосаларни олиш жараёнида тадбиркорлар учун енгилликлар назарда тутилади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази доимий равишда Ўзбекистонга олиб кирилаётган БФҚлар таркибида гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориши шарт этиб белгиланган.
Қарор ижроси Соғлиқни сақлаш вазири зиммасига юклатилди. Ушбу ўзгартишлар соғлиқни муҳофаза қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятида ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍5🔥2
Темирйўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Темирйўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди.
Регламент умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темирйўл транспорти инфратузилмасига нисбатан қўлланади.
Конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ темирйўл маҳсулоти у ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар темир йўл маҳсулотини идентификациялашни таъминлайдиган қуйидаги тамғага эга бўлиши керак:
▪️ мувофиқлик белгиси;
▪️ рақам;
▪️ ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
▪️ ишлаб чиқарилган сана;
▪️ резервуарлар ва назорат мосламалари текширишдан ўтказилганлиги бўйича маълумотлар.
Темирйўл маҳсулотининг мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
🔹 мажбурий сертификатлаш;
🔹 мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш.
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:
➖ маҳсулот партияси - маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатидан;
➖ серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга - 3 йилдан ошмаслиги керак.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент—Чорвоқ йўналишида янги автойўл қурилиши бошланади
Тошкентдан Чорвоққача бўлган масофада янги автомобиль йўлини барпо этиш режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Тошкент вилояти ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларини қамраб олган «Чорвоқ-Чимён» рекреацион ҳудудига қатновни яхшилаш мақсадида амалга оширилади.
Маълум қилинишича, йўл қурилиши концепцияси аллақачон ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа танлов асосида етакчи компаниялар билан ҳамкорликда, давлат-хусусий шериклик механизмлари доирасида бажарилади.

«Мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент — Чорвоқ автомобил йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз»,— деди Илҳом Маҳкамов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла ва маҳалла томонидан сайланган депутатлар нега ҳокимларга қарши чиқолмаяпти? Етарлича куч бор-ку уларда! — Сенат раиси
Сенат раиси Танзилла Норбоева маҳаллий ҳокимият ва маҳалла органлари томонидан тадбиркорларга кўп қаватли уйлар атрофидаги, болалар майдонлари жойлашган ерларни бериш ҳолатларини кескин танқид қилди.
— деди Норбоева.
Ўзбекистон Сенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди. Унда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилишлар, умумий фойдаланиш жойларининг тўсиб қўйилиши ва шу каби муаммоларга эътибор қаратилган.
Маълумотларга кўра, 2024–2025 йиллар мобайнида кўп квартирали уйлар билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, 431 та таянч конструкция, 2,6 мингта тўсиқ конструкция бузилган, 3,3 мингга яқин уйларга туташ ерларда ноқонуний қурилмалар барпо этилган ва 1,8 мингдан ортиқ умумий фойдаланишдаги жойлар тўсиб қўйилган.
Қонунбузар қурилишлар юзасидан фуқаролик судларида 11 мингдан зиёд иш кўрилган бўлиб, уларнинг 8,3 мингтаси (75%) қаноатлантирилган ва бузиш ҳақида қарор чиқарилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сенат раиси Танзилла Норбоева маҳаллий ҳокимият ва маҳалла органлари томонидан тадбиркорларга кўп қаватли уйлар атрофидаги, болалар майдонлари жойлашган ерларни бериш ҳолатларини кескин танқид қилди.
“Кўп қаватли уйларнинг ўртасига, болалар майдончалари ўрнига қурилиш қилиш учун тадбиркорларга ер бериляпти. Бунинг учун ҳоким ва маҳалла розилик беряпти. Аслида эса маҳалла еттилиги ва маҳаллий депутатлар бунга қарши чиқиши керак. Етарли куч бор-ку, ахир уларда”,
— деди Норбоева.
Ўзбекистон Сенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди. Унда кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилишлар, умумий фойдаланиш жойларининг тўсиб қўйилиши ва шу каби муаммоларга эътибор қаратилган.
Маълумотларга кўра, 2024–2025 йиллар мобайнида кўп квартирали уйлар билан боғлиқ 8 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, 431 та таянч конструкция, 2,6 мингта тўсиқ конструкция бузилган, 3,3 мингга яқин уйларга туташ ерларда ноқонуний қурилмалар барпо этилган ва 1,8 мингдан ортиқ умумий фойдаланишдаги жойлар тўсиб қўйилган.
Қонунбузар қурилишлар юзасидан фуқаролик судларида 11 мингдан зиёд иш кўрилган бўлиб, уларнинг 8,3 мингтаси (75%) қаноатлантирилган ва бузиш ҳақида қарор чиқарилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍3🔥2
ТДТУ талабаси парвоз пайтида юз берган шошилинч ҳолатда фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолди
2025 йил 29 июл куни Тошкент–Деҳли йўналишида амалга оширилган авиапарвоз давомида йўловчилардан бири ўзини нохуш ҳис қилди. Парвоз вақтида юз берган мазкур ҳолатга Тошкент давлат тиббиёт университети халқаро факультети талабаси Муҳаммад Анис томонидан тезкорлик билан муносабат билдирилди ва у фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.
Талаба Муҳаммад Анисга кўра, авиабортда шифокор ёки тиббиёт ходими борлиги сўралган эълон янграганидан сўнг, у экипажга мурожаат қилган ва ўзини шифокор сифатида таништирган.
Маълум бўлишича, ёрдамга муҳтож бўлган шахс 48 ёшли аёл бўлиб, у хавотир ва тахикардия белгилари билан безовта ҳолатга тушган. Муҳаммад Анис беморнинг ҳолатини баҳолаган ҳолда каротид массажини амалга оширган ва қисқа вақт ичида унинг аҳволи яхшиланган.
Самолёт Деҳли шаҳрига қўнгач, бемор тиббий муассаса вакилларига топширилди.
Университет талабасининг масъулиятли ҳаракати инсон ҳаётини сақлаб қолишда ҳал қилувчи омил бўлгани қайд этилди.

👍29
Ўзбекистон 8 та давлатдаги депортация марказларида сақланаётган аёл ва болаларни қайтариш ишларини бошлади
"Ватанга қайтариш" хайрия дастурини самарали ташкил этиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда 30 дан ортиқ хорижий давлатлардаги элчихона ва консулликлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан:
▪️ 2025 йил 7 августга қадар депортация марказларида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг аниқ рўйхатини консулликлар томонидан шакллантириш ва Миграция агентлигига тақдим этиш белгиланди.
▪️ 15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаган фуқаролар бўйича ҳужжатлар тўплаб, қўшимча рўйхат тайёрланади.
▪️ Миграция агентлиги мазкур маълумотлар асосида 1–3 иш куни мобайнида авиачипталар хариди билан боғлиқ ишларга киришади.
▪️ Мустақил равишда мурожаат қилган фуқароларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилиниб, аризалар бир кунда кўриб чиқилади ва икки кун ичида чипталар тақдим этилади.
▪️ Ватанга қайтарилган фуқароларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мослаштириш маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Дастлабки босқичда Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Корея давлатларидаги депортация марказларида сақланаётган камида 1000 нафар аёл ва болани Ватанга қайтариш кўзда тутилган.
Ушбу дастур 2025 йил 30 июлдан 30 августгача амалга оширилади.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма Иззатжонни излаяпти, у бегуноҳ – Хоразмда блогер 6 йилу 1 ойга қамалди
31 июль куни Хоразм вилоят судида блогер Иззат Бойназаровга оид навбатдаги иш кўриб чиқилди. Маълумки, одамларга яхшилик улашишлари билан элга танилган блогер Хазорасп туман судининг ҳукми билан 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Бойназаров жиноят кодексининг 3 та моддаси билан айбланиб, 2024 йилнинг 1 ноябрида қамоққа олинган.
Иззат Бойназаровнинг қамоққа олиниши унинг касби билан боғлиқ бўлиб, у Хазорасп прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексида кўрсатилган 140-модда – ҳақорат қилиш), 155/3-модданинг 1-қисми яъни терроризмни молиялаштириш, 244/1-модда 3-қисми г-банди яъни жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш айбловлари билан гумонланиб процессуал тартибда ушланган.
Хазорасп суди Бойназаровни 244-модда бўйича оқлаган ва ишни маъмурий тартибда кўриш учун ИИБга қайта юборган. Бироқ ҳақорат қилиш ва террозимни молиялаштириш каби жиддий айбловлар туфайли айни кунда блогер қамоқда сақланмоқда ва биринчи инстанция судининг ҳукмига нисбатан апелляция тартибида даъво ариза киритган.
Иш вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов бошчилигидаги судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилмоқда. Судья Маҳмудов Аввалги суд мажлисларида судланувчининг адвокатлари томонидан киритилган бир қанча илтимосномаларни қаноатлантирди. 31 июль куни суд мажлиси давом эттирилди ва жараён якунлангач, Бойназаровнинг яқинлари Effect.uz’га интервью беришди.
Эътиборлиси, ушбу суд мажлисига блогер Бойназаров ёрдам берган бир қанча фуқаролар ҳам келиб, Иззатбекнинг оиласига сабр тилаб, уни тез орада қамоқдан озод бўлишига тилакдош бўлишди. Навбатдаги суд мажлиси 7 август куни соат 11:00 га қолдирилди. Effect.uz Иззат Бойназаров иши атрофидаги воқеалар ривожини ёритиб боради.

😢9
Жаҳонгир Ҳатамов ИЖҚК департаменти бошлиғи бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Ҳатамов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, департаментнинг аввалги раҳбари Шамсиддин Сохибназаров 2024 йил январида лавозимга тайинланган эди.

🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахилнинг боғи кўкармас! Оҳангаронда ҳокимият боғбоннинг боғини тортиб олиб, бошқасига сотиб юборди
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎5
Туркиянинг Сардис ва Бинтепе Лидия тепалиги ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилди
Туркия ўз маданий меросини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини таъминлаш учун миллий ташаббусларни ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.
👉 https://effect.uz/6524
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия ўз маданий меросини ҳимоя қилиш ва барқарорлигини таъминлаш учун миллий ташаббусларни ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.
👉 https://effect.uz/6524
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонлик эркак ўзи сотган “Lexus”ни уч йил ўтиб, қўшимча калит ёрдамида ўғирлаб кетди
У ўғриликка боришдан олдин янги кийим сотиб олиб, юзига ниқоб таққан. Кейинроқ мазкур "бир марталик" кийимни ташлаб юборган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, машина эса янги эгасига қайтарилди.

👍4🔥1