ДХХ: Фуқарони аэропортга ишга киритмоқчи бўлган “учар” қўлга олинди
И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали Қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу уддабурон назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ доллари пул маблағини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлди.
Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонда пенсионерлар сони бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йил июль ойи давомида республика бўйлаб жами 4,2 миллион нафар пенсионерга 6,7 трлн сўм миқдорида пенсия тўловлари амалга оширилди.
Ҳудудлар кесимида пенсионерлар сони бўйича Фарғона вилояти биринчи ўринда турибди — бу ерда 493,1 мингдан зиёд фуқаро пенсия олади. Уларга жорий ойда 706,2 млрд сўм тўланган.
Самарқанд вилоятида 441,9 минг нафар пенсионер қайд этилган бўлиб, уларга 698,8 млрд сўм тўланган. Тошкент вилоятида эса 377,2 мингдан зиёд пенсионерга 668,6 млрд сўм ажратилган.
Пойтахт — Тошкент шаҳридаги пенсионерлар сони нисбатан камроқ (371,4 минг нафар) бўлса-да, уларга тўланган маблағ ҳажми энг юқори — 820,7 млрд сўмни ташкил этди.
Наманган вилоятида ҳам пенсия олувчилар сони сезиларли даражада — 327,7 минг нафар. Уларга жами 448,4 млрд сўм пенсия тўланган.
Қолган ҳудудлар бўйича маълумотлар қуйидагича:
Андижон вилояти — 390 928 нафар (538,8 млрд сўм);
Қашқадарё вилояти — 375 396 нафар (593,3 млрд сўм);
Сурхондарё вилояти — 280 822 нафар (412,2 млрд сўм);
Бухоро вилояти — 263 249 нафар (431,9 млрд сўм);
Қорақалпоғистон Респ. — 222 593 нафар (353,75 млрд сўм);
Хоразм вилояти — 230 226 нафар (348,8 млрд сўм);
Жиззах вилояти — 142 489 нафар (217 млрд сўм);
Навоий вилояти — 140 177 нафар (289,1 млрд сўм);
Сирдарё вилояти — 106 809 нафар (174,8 млрд сўм).

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.
Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.
Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.
Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.

👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга қабул ва мактабдан мактабга ўтиш бўйича жараёнлар бошланди
2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни 1 август соат 10:00 дан бошланди ва 15 августгача давом этади.
Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматлари ҳам 1 августдан амалга оширила бошланади.
Батафсил видеоқўлланма билан танишинг — қабул жараёни бўйича барча қадамлар ёритилган.

Бугун Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
“Hududgaz” АЖ маълумотига кўра, 2025 йил 1 август куни таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйида мазкур туманлар ва манзиллар рўйхати келтирилган:
Сергели тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 16:00 гача тўхтайди.
Маҳалла: «Қумариқ» МФЙ
Қамров: 456 та ерли хонадон, 4 та улгуржи истеъмолчи.
Бектемир тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 14:00 гача тўхтатилади.
Маҳалла: «Олтинтопган» МФЙ
Қамров: 320 та ерли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи.
Чилонзор тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 гача узилади.
Маҳалла: «2-Чарх Камолон» МФЙ
Қамров: 184 та ерли хонадон, 6 та кўп қаватли уй, 7 та улгуржи истеъмолчи.
Газ таъминоти ишлар тугалланганидан сўнг тўлиқ тикланиши маълум қилинди. Мутасаддилар юзага келиши мумкин бўлган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари 1 августдан бошланди!
Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023 й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.
Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
▪️1-курс талабалари учун 55—65 фоиз;
▪️2-курс талабалари учун 15—20 фоиз;
▪️3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20—25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram мессенжерида постларни қидириш имконияти пайдо бўлди
Қидирувда энди “Постлар” саҳифаси мавжуд бўлиб, бу орқали оммавий каналларда чоп этилган постларни калит сўзлар ёрдамида қидириш ва тегишли натижаларни кўриш мумкин. Ушбу имконият муайян ахборотни турли манбалардан топишни янада осонлаштиради.
Постларни қидириш функцияси ҳозирча Telegram Premium’га эга фойдаланувчилар учун тақдим этилган бўлиб, бунда бир кунда 10 марта фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда диний таълимни ўргатиш бўйича «домла»лар кўпайгач, масала жиддийлашди
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг сайёр мажлисида диний таълимдан сабоқ бериш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этиб, моддий даромад эвазига болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган ҳолатлар аниқланган эди.

👎4🔥1
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
Ушбу Битим 2013 йил 25 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган.
Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга оширишга масъул бўлган вақолатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилишини таъминлайди.

👍44🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсойда яширинча машина ҳайдаган ўсмир сабаб икки ўқувчи ҳалок бўлди
2025 йил 3 июль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида содир бўлган фожиали автоҳалокат кенг жамоатчиликни қаттиқ ҳаяжонга солди.
Маълумотларга кўра, 2006 йилда туғилган ўсмир ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз “Lacetti” русумли автомашинани бошқариб, Шўрчи туманидаги 4 нафар синфдоши билан бирга Олтинсой тумани томон йўл олган.
Йўлда ҳаракатланаётган автомашина 22:40лар чамаси Олтинсой туманидаги Жиллибулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 75Б012 автомобиль йўлининг 15-километрига етганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган.
Оқибатда, 2005 йилда туғилган икки нафар йўловчи вафот этган, яна икки нафар ўқувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

😢6👍2👎2
“Sea Breeze” лойиҳаси юзасидан жамоатчилик хавотирлари инобатга олинди — сув ресурслари қатъий ҳимояда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, “Sea Breeze” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жамоатчилик билдирган асосли хавотирлар эътиборсиз қолдирилмади.
Хусусан, ичимлик суви манбаларига таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳанинг муҳандислик ва техник ечимлари қайта кўриб чиқилди. Қарорда аниқ белгиланишича, Чорвоқ сув омбори ёки Чирчиқ дарёсига сув тўкилишини таъминловчи ҳар қандай ҳаракат тақиқланади.
Агар лойиҳа ташаббускорлари мазкур талабларга амал қилмаса, улар билан тузилган инвестиция шартномаси бекор қилиниши ва ер майдони давлат тасарруфига қайтарилиши кўзда тутилган.
Бундан буён лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади ва ҳар бир босқич қатъий давлат назоратида бўлади. Барча қурилиш ишлари, шу жумладан муҳандислик ечимлари ҳам фақат ваколатли идоралар билан келишилган ҳолдагина тасдиқланади.
Бош прокуратура ҳамда Вазирлар Маҳкамаси лойиҳанинг амалга оширилишини доимий назоратда сақлайди.
Мазкур қарор жамоатчилик фикрининг аҳамиятини яна бир бор тасдиқлади. Оммавий муҳокамалар, фуқароларнинг мурожаатлари ва асосланган етишмовчиликлар давлат томонидан инобатга олиниб, тегишли ўзгартишларга сабаб бўлди.
Бу эса фуқаролик жамиятининг фаоллиги ва масъул давлат муносабатининг муваффақиятли намунасидир.

👍56👎6🔥2😢2
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабларини инкор этганлик учун жарима ва жазо чоралари кучайтирилди
2025 йил 31 июл куни қабул қилинган қонунга асосан, Ўзбекистонда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатларига нисбатан маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, энди ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини асоссиз рад этган фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 12 бараваригача (2 млн 60 минг сўмдан 4 млн 944 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланди. Илгариги нормада бу кўрсаткич БҲМнинг 1 бараваридан бошланган эди.
Бу каби талаблар қаторига ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, шахсий ҳужжатларни тақдим этиш, ички ишлар идорасига келиш, кўрсатилган муддатда у ерда бўлиш, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчига ёрдам бериш ёки умумий жамоат тартибини таъминлаш вазифасини бажараётган ходимнинг қонуний кўрсатмаларини инкор этиш киради.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, БҲМнинг 12 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 944 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик кодексига янги — 194¹-модда киритилди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ёки ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳам худди шундай жавобгарликни назарда тутади. Жазо чоралари — биринчи марта содир этилганда БҲМнинг 5–12 баравари, такрорий ҳолатда эса БҲМнинг 12–30 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ ҳисобланади.
Қонун расмий эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирди.

👎19😢1
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
🔹 Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда янги тартиб жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ;
🔹 Давлат органларида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади ➖ БАТАФСИЛ;
🔹 Айрим оилалар фарзандларини қабул қилган боғчаларга компенсация тўланади ➖ БАТАФСИЛ;
🔹 Иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ;
🔹 Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади ➖ БАТАФСИЛ;
🔹 Мебель технологлари малака сертификатларини олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади ➖ БАТАФСИЛ;
🔹 Озиқ-овқатлар учун техник регламентлар мажбурийлиги бекор қилинади ➖БАТАФСИЛ;
🔹 Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилган тадбиркорларга имтиёзлар берилади ➖БАТАФСИЛ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Август ойи бошида ҳаво салқинлашади, дам олиш кунлари 32–35 даража атрофида бўлади
2–3 август кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво асосан сокин ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундуз кунлари 32–35 даража атрофида бўлиб, бу август ойининг боши учун қабул қилинган климат меъёрларидан 1–2 даража паст ҳисобланади. Жанубий ҳудудларда эса айрим жойларда ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши мумкин.
1 август куни баъзи ҳудудларда — хусусан, Фарғона водийси ҳамда Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.
Айрим ҳудудларда шамол кучайиши (13–16 м/с) ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Шу куннинг ўзида Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши хавфи сақланиб қолмоқда.
Пойтахт Тошкентда дам олиш кунлари об-ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ҳарорат тунги вақтларда 20–23 даражани, кундуз кунлари эса 32–35 даражани ташкил этади.

👍1
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.
Давлат харидлари электрон тизимида ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ сертификатланган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилиши шарт.
Бунда давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар учун зарур ҳужжат ва маълумотларни махсус ахборот портали орқали оператордан масофавий талаб қилиб олиш механизми йўлга қўйилади.
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган иштирокчиларнинг давлат харидларидаги иштироки давлат харидлари электрон тизими томонидан автоматик тарзда чекланади.

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги икки муҳим шартнома тасдиқланди
Президент қарори билан 2025 йил 12 март куни Париж шаҳрида имзоланган халқаро шартномалар расман тасдиқланди. Унга кўра:
🔹 Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларини қисқа муддатли визадан озод қилиш тўғрисидаги битим;
🔹 Расмий ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари томонидан ҳақ тўланадиган фаолиятни амалга ошириш бўйича битим тасдиқланди.
Ташқи ишлар вазирлиги мазкур шартномаларни амалга ошириш учун масъул орган этиб белгиланди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ушбу халқаро шартномалар қоидаларининг ижросини таъминлаш бўйича назоратни амалга оширади.

😢3👍1👎1
Сенат Тошкентдаги электр таъминоти узилишлари бўйича вазирдан ҳисобот талаб қилди
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова Тошкент шаҳрида кузатилаётган электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга сенатор сўрови юборди.
Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахтда электр таъминотидаги узилишлар сони ортиб бораётгани аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3−4 соатлик узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳолатлар фуқароларнинг кундалик турмуш тарзига, тадбиркорликка ва ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашга жиддий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.
Жумладан, светофорлар ишидаги узилишлар транспорт ҳаракатини тартибга солишда муаммолар келтириб чиқараётгани, бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид туғдираётгани қайд этилган. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва савдо объектларида совитиш тизимларининг ишдан чиқиши катта молиявий зарарларга олиб келаётгани, хонадонларда эса маиший техника воситаларининг ишдан чиқиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Сенат матбуот хизмати истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини эслатди. «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддасига кўра, ҳар бир истеъмолчи сифатли ва барқарор электр таъминотидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 61-моддасига кўра эса таъминотни чеклаш ёки тўхтатиш фақатгина бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки аварияларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
Сенатор ушбу ҳолат юзасидан вазирдан аниқ тушунтириш берилишини сўраб, масалага муносабат билдиришни талаб қилган.

🔥1
Андижонда алимент тўламай юрган ота "учрашув"да қўлга олинди
Андижон вилоятида икки йилдан бери вояга етмаган фарзандларини боқишдан бўйин товлаб келган ва 59 миллион сўм алимент қарзи йиғилган қарздорни қўлга олиш учун Мажбурий ижро бюроси ходимлари ғайриоддий усулдан фойдаланишди.
Маълумотларга кўра, қарздор узоқ вақт қидирувда бўлиб, давлат органларининг чақириқларига жавоб бермаган. Шу сабабли, МИБ ходимлари уни қўлга олиш учун телеграм мессенжери орқали қиз номи билан у билан мулоқот бошлашди. Романтик суҳбатлардан сўнг, қарздор “учрашув”га — кафега чақирилди.
Белгиланган вақт ва манзилга келган қарздорни МИБ ходимлари қўлга олиб, тегишли тартибда расмийлаштиришди. Ҳозирда у билан процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида хавфсизлик талаблари бузилган газ шохобчалари вақтинча ёпилди
Тошкент вилояти ҳудудида фаолият юритаётган бир нечта суюлтирилган газ қуйиш ва тўлдириш шохобчаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, шохобчаларда ёнғин хавфсизлиги ҳолати юзасидан ўтказилган текширувлар давомида талабларга риоя этилмагани аниқланган. Бузилиш ҳолатлари хавфсизликка таҳдид солаётгани боис, масъул шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилиб, шохобчалар фаолияти белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган.
Тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг шохобчаларнинг фаолияти қайта тикланиши мумкин.

👍3