EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хоразмда маиший коррупцияга барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Хоразм вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Р.Муҳамматов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 6 ойлик фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Қайд этилишича, йиғилиш жорий йилнинг 6 ойи давомида Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар иштирокида 2025 йилнинг биринчи ярмидаги иш фаолиятини сарҳисоб қилиш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган.

Таъкидланишича, йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, қонунийлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиш хамда маиший коррупцияга барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Президент администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли фармон ва фармойишларига мувофиқ, Президент администрациясида бир қатор департамент раҳбарларининг ўринбосарлари тайинланди.

Камолиддин Мардонов администрациянинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Ханаев шу департамент бошлиғи ўринбосари – бош юрисконсулт,

Элдор Ҳамроев эса бошлиғининг яна бир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги департаментида:

Азиз Азимов биринчи ўринбосар,

Сергей Гордеев ўринбосар бўлди.

Коммуникациялар департаментида:

Гулрухсор Хатамова биринчи ўринбосар,

Фаррух Омонов ва Рустам Мирзаев ўринбосар лавозимларига тайинланди.

Шунингдек, Фатхиддин Муҳиддинов ва Ҳусниддин Ҳошимов – йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти ўринбосарлари,

Улуғбек Норматов – Ташқи алоқалар департаменти ўринбосари,

Элмурод Нажимов – Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти ўринбосари,

Ҳикматилла Убайдуллаев – молиявий технологиялар ва рақамлаштириш департаменти ўринбосари этиб тайинланди.

Қолаверса, Улуғбек Ҳусаинов – бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи,

Ойбек Умаров – администрация ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥67👎6
Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

2025/2026-ўқув йили учун Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди.

Абитуриентлар натижаларни my.edu.uz расмий веб-сайтидаги “Шахсий кабинет” орқали билишлари мумкин.

Эслатма: ўқувчи тўплаган балл асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади. Устуворлик тартиби ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун: белгиланган тартибга мувофиқ, кириш тест синови натижасидан норози бўлган ўқувчилар якуний натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон шаклда (шахсий кабинетдан) апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қалин зарядник билан урди: Дарс қилмаганим учун… Сурхондарё ва Наманганда ноқонуний диний сабоқ бераётган «домла»лар ушланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этиб, моддий даромад эвазига болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган ҳолатлар аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1🔥1
ДХХ: Фуқарони аэропортга ишга киритмоқчи бўлган “учар” қўлга олинди

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали Қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу уддабурон назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ доллари пул маблағини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонда пенсионерлар сони бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди

Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йил июль ойи давомида республика бўйлаб жами 4,2 миллион нафар пенсионерга 6,7 трлн сўм миқдорида пенсия тўловлари амалга оширилди.

Ҳудудлар кесимида пенсионерлар сони бўйича Фарғона вилояти биринчи ўринда турибди — бу ерда 493,1 мингдан зиёд фуқаро пенсия олади. Уларга жорий ойда 706,2 млрд сўм тўланган.

Самарқанд вилоятида 441,9 минг нафар пенсионер қайд этилган бўлиб, уларга 698,8 млрд сўм тўланган. Тошкент вилоятида эса 377,2 мингдан зиёд пенсионерга 668,6 млрд сўм ажратилган.

Пойтахт — Тошкент шаҳридаги пенсионерлар сони нисбатан камроқ (371,4 минг нафар) бўлса-да, уларга тўланган маблағ ҳажми энг юқори — 820,7 млрд сўмни ташкил этди.

Наманган вилоятида ҳам пенсия олувчилар сони сезиларли даражада — 327,7 минг нафар. Уларга жами 448,4 млрд сўм пенсия тўланган.

Қолган ҳудудлар бўйича маълумотлар қуйидагича:

Андижон вилояти — 390 928 нафар (538,8 млрд сўм);

Қашқадарё вилояти — 375 396 нафар (593,3 млрд сўм);

Сурхондарё вилояти — 280 822 нафар (412,2 млрд сўм);

Бухоро вилояти — 263 249 нафар (431,9 млрд сўм);

Қорақалпоғистон Респ. — 222 593 нафар (353,75 млрд сўм);

Хоразм вилояти — 230 226 нафар (348,8 млрд сўм);

Жиззах вилояти — 142 489 нафар (217 млрд сўм);

Навоий вилояти — 140 177 нафар (289,1 млрд сўм);

Сирдарё вилояти — 106 809 нафар (174,8 млрд сўм).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.

Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.

Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга қабул ва мактабдан мактабга ўтиш бўйича жараёнлар бошланди

2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни 1 август соат 10:00 дан бошланди ва 15 августгача давом этади.

Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматлари ҳам 1 августдан амалга оширила бошланади.

Батафсил видеоқўлланма билан танишинг — қабул жараёни бўйича барча қадамлар ёритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Hududgaz” АЖ маълумотига кўра, 2025 йил 1 август куни таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қуйида мазкур туманлар ва манзиллар рўйхати келтирилган:

Сергели тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 16:00 гача тўхтайди.
Маҳалла: «Қумариқ» МФЙ
Қамров: 456 та ерли хонадон, 4 та улгуржи истеъмолчи.

Бектемир тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 14:00 гача тўхтатилади.
Маҳалла: «Олтинтопган» МФЙ
Қамров: 320 та ерли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи.

Чилонзор тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 гача узилади.
Маҳалла: «2-Чарх Камолон» МФЙ
Қамров: 184 та ерли хонадон, 6 та кўп қаватли уй, 7 та улгуржи истеъмолчи.

Газ таъминоти ишлар тугалланганидан сўнг тўлиқ тикланиши маълум қилинди. Мутасаддилар юзага келиши мумкин бўлган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари 1 августдан бошланди!

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023 й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.

Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
▪️1-курс талабалари учун 55—65 фоиз;
▪️2-курс талабалари учун 15—20 фоиз;
▪️3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20—25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram мессенжерида постларни қидириш имконияти пайдо бўлди

Қидирувда энди “Постлар” саҳифаси мавжуд бўлиб, бу орқали оммавий каналларда чоп этилган постларни калит сўзлар ёрдамида қидириш ва тегишли натижаларни кўриш мумкин. Ушбу имконият муайян ахборотни турли манбалардан топишни янада осонлаштиради.

Постларни қидириш функцияси ҳозирча Telegram Premium’га эга фойдаланувчилар учун тақдим этилган бўлиб, бунда бир кунда 10 марта фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда диний таълимни ўргатиш бўйича «домла»лар кўпайгач, масала жиддийлашди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг сайёр мажлисида диний таълимдан сабоқ бериш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этиб, моддий даромад эвазига болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган ҳолатлар аниқланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥1
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

“Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди.

Ушбу Битим 2013 йил 25 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган.

Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга оширишга масъул бўлган вақолатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилишини таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсойда яширинча машина ҳайдаган ўсмир сабаб икки ўқувчи ҳалок бўлди

2025 йил 3 июль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида содир бўлган фожиали автоҳалокат кенг жамоатчиликни қаттиқ ҳаяжонга солди.

Маълумотларга кўра, 2006 йилда туғилган ўсмир ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз “Lacetti” русумли автомашинани бошқариб, Шўрчи туманидаги 4 нафар синфдоши билан бирга Олтинсой тумани томон йўл олган.

Йўлда ҳаракатланаётган автомашина 22:40лар чамаси Олтинсой туманидаги Жиллибулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 75Б012 автомобиль йўлининг 15-километрига етганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган.

Оқибатда, 2005 йилда туғилган икки нафар йўловчи вафот этган, яна икки нафар ўқувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍2👎2
“Sea Breeze” лойиҳаси юзасидан жамоатчилик хавотирлари инобатга олинди — сув ресурслари қатъий ҳимояда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, “Sea Breeze” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жамоатчилик билдирган асосли хавотирлар эътиборсиз қолдирилмади.

Хусусан, ичимлик суви манбаларига таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳанинг муҳандислик ва техник ечимлари қайта кўриб чиқилди. Қарорда аниқ белгиланишича, Чорвоқ сув омбори ёки Чирчиқ дарёсига сув тўкилишини таъминловчи ҳар қандай ҳаракат тақиқланади.

Агар лойиҳа ташаббускорлари мазкур талабларга амал қилмаса, улар билан тузилган инвестиция шартномаси бекор қилиниши ва ер майдони давлат тасарруфига қайтарилиши кўзда тутилган.

Бундан буён лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади ва ҳар бир босқич қатъий давлат назоратида бўлади. Барча қурилиш ишлари, шу жумладан муҳандислик ечимлари ҳам фақат ваколатли идоралар билан келишилган ҳолдагина тасдиқланади.

Бош прокуратура ҳамда Вазирлар Маҳкамаси лойиҳанинг амалга оширилишини доимий назоратда сақлайди.

Мазкур қарор жамоатчилик фикрининг аҳамиятини яна бир бор тасдиқлади. Оммавий муҳокамалар, фуқароларнинг мурожаатлари ва асосланган етишмовчиликлар давлат томонидан инобатга олиниб, тегишли ўзгартишларга сабаб бўлди.

Бу эса фуқаролик жамиятининг фаоллиги ва масъул давлат муносабатининг муваффақиятли намунасидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56👎6🔥2😢2
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабларини инкор этганлик учун жарима ва жазо чоралари кучайтирилди

2025 йил 31 июл куни қабул қилинган қонунга асосан, Ўзбекистонда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатларига нисбатан маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, энди ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини асоссиз рад этган фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 12 бараваригача (2 млн 60 минг сўмдан 4 млн 944 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши белгиланди. Илгариги нормада бу кўрсаткич БҲМнинг 1 бараваридан бошланган эди.

Бу каби талаблар қаторига ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, шахсий ҳужжатларни тақдим этиш, ички ишлар идорасига келиш, кўрсатилган муддатда у ерда бўлиш, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчига ёрдам бериш ёки умумий жамоат тартибини таъминлаш вазифасини бажараётган ходимнинг қонуний кўрсатмаларини инкор этиш киради.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, БҲМнинг 12 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 944 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик кодексига янги — 194¹-модда киритилди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ёки ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳам худди шундай жавобгарликни назарда тутади. Жазо чоралари — биринчи марта содир этилганда БҲМнинг 5–12 баравари, такрорий ҳолатда эса БҲМнинг 12–30 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ ҳисобланади.

Қонун расмий эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19😢1
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


🔹 Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда янги тартиб жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹 Давлат органларида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади БАТАФСИЛ;

🔹 Айрим оилалар фарзандларини қабул қилган боғчаларга компенсация тўланади БАТАФСИЛ;

🔹 Иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади БАТАФСИЛ;

🔹 Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади БАТАФСИЛ;

🔹 Мебель технологлари малака сертификатларини олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ;

🔹 Озиқ-овқатлар учун техник регламентлар мажбурийлиги бекор қилинади БАТАФСИЛ;

🔹 Мўғулистондан майда шохли молларни импорт қилган тадбиркорларга имтиёзлар берилади БАТАФСИЛ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1