EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
1 августдан маҳалла "еттилик" ходимларининг ойлик маоши оширилади

🔹МАҲАЛЛА РАИСИ
• 500 тагача хонадон — 4x = 5 084 000 сўм
• 501–1000 хонадон — 4.5x = 5 719 500 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 355 000 сўм


🔹ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ
• 500 тагача хонадон — 5x = 6 355 000 сўм
• 501–1000 хонадон — 5.5x = 6 990 500 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 6x = 7 626 000 сўм


Чорак якунида фаоллик учун ойликнинг 50% гача мукофот белгиланади!

🔹 ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ
• 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 448 500 сўм
• 501–1000 хонадон — 4x = 5 084 000 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 5 719 500 сўм


🔹 ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ
• 500 тагача хонадон — 6x = 7 626 000 сўм
• 501–1000 хонадон — 6.5x = 8 261 500 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 7x = 8 897 000 сўм


🔹 ИЖТИМОИЙ ХОДИМ
• 1 500 гача оила — 4x = 5 084 000 сўм
• 1 501–2 000 оила — 4.2x = 5 340 200 сўм
• 2 001–2 500 оила — 4.4x = 5 596 400 сўм
• 2 501–3 000 оила — 4.6x = 5 852 600 сўм
• 3 001–3 500 оила — 4.8x = 6 108 800 сўм
• 3 500 тадан ортиқ оила — 5x = 6 355 000 сўм


Самарадорликка қараб мукофот (ҳар ойлик):
“Қониқарли” — 15%
“Яхши” — 30%
“Аъло” — 50%


Манба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9
Маънавият эмас, можаро: Фориш тумани халқ таълими бўлимидагилар раҳбарият фаолиятидан норози

Жиззах вилояти Фориш туманидан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда таъкидланишича, тумандаги халқ таълими бўлимига охирги 6 ойдан буён в.б. сифатида раҳбарлик қилиб келаётган Гавҳар Беркинова раҳбарлиги остидаги ташкилотда ташкилий ва маънавий муҳит кескин ёмонлашган.

Мурожаат муаллифининг сўзларига кўра, соҳа ходимлари ўзаро ҳамжиҳатлик ва тарғибот ишлари билан шуғулланиш ўрнига, бир-бирини туҳмат қилиш, асоссиз шикоятлар тарқатиш билан банд. Бу эса янги ўқув йили арафасида умумий муҳитга ва тарбия жараёнига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Қарийб 1000 нафар педагог ва ходим фаолият юритаётган бу муҳим тизимга раҳбар этиб, бутун Фориш туманидан маънавий етук, етакчилик қобилиятига эга кадр топилмаганми? Оддий штат бирлиги учун ҳам Argos test орқали мутахассис танланади. Нега ўта муҳим лавозимга тажрибасиз шахс в.б. сифатида тайинланган?”

— дейилади мурожаатда.

Мурожаатда таълим тизимидаги раҳбарлик тайинловларида шахсий қарашлар эмас, профессионаллик ва масъулият мезони устувор бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси, шунингдек, Фориш туман ҳокимлиги ва тегишли мутасадди идоралардан расмий муносабат билдиришларини сўраймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎7🔥3
Энди фермер даласига нима экишни ўзи ҳал қилади

Ҳозир фермерлар ер, кредит, субсидия ва агрохизматлар бўйича 30 дан ортиқ платформадан фойдаланяпти. Буни осонлаштириш учун улар бирлаштирилиб, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси ишга туширилади.

Энди даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилади. Буни платформага ҳам унинг ўзи киритади. Натижада асосий, такрорий ва тўқсонбости экинлар миқдори олдиндан кўринади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥74👍47
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда «зам» ҳоким фермерларни «онасиникига киргизиб» ташлаш билан қўрқитди, Фарғонада эса кластердан ҳақ сўраган фермер калтакланди

Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Қаҳрамон” ғалла кластерининг аъзоси, “Рошидон юксалиш” фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Тожибоев ўзининг хаққини сўрагани учун калтаклангач, оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Жабрланувчи, 44 ёшли фермернинг айтишича, у 2024 йилда топширган ғалла ҳосили учун ҳақ сўраганидан сўнг, кластер раҳбари ва унинг қариндошларидан иборат 10 киши томонидан калтакланган. Воқеа 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси юз берган.

Фермерлар кенгаши айбдорлар масаласини аниқлаш ва уларга жазо қўллаш бўйича Бош прокуратурадан амалий ёрдам сўраган.

Шунингдек, интернетда Шўрчи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алишер Алимардоновнинг фермерлар шанига ножўя сўзлар билан ҳақоратлар ёғдираётгани айтилаётган аудиолавҳа ҳам тарқалди.

Фермерларни ўта қўпол ҳамда ножўя сўзлар билан ҳақоратлаган Алишер Алимардоновга хайфсан берилган. Ўзбекистон фермерлари кенгаши Бош прокуратурага ҳоким ўринбосарига нисбатан қўлланилган интизомий жазонинг қонунийлигини ўрганилишида ва унга нисбатан қатъий жавобгарлик масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритган.

Ўзбекистонда фермерлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи – Фермерлар кенгаши позицияси бўйича бу каби ҳолатлар мамлакатимизнинг халқаро имижига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташланмалар чиқарган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Нaвoий шаҳрида экологик назорат доирасида 42 та корхона фаолияти ўрганилди. Натижада атроф-муҳит муҳофазаси қонун талабларига риоя этмаган мансабдорлар юзасидан судга материаллар тайёрланди.

Текширув давомида 22 та йирик саноат ва хизмат кўрсатувчи корхонанинг фаолияти экологик экспертизадан ўтказилмагани, ҳаво, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланди. Шунинг учун уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди ҳамда 10 кунлик камчиликларни бартараф этиш муҳлати берилди. Улардан 19 таси юзасидан фаолиятни тўлиқ тўхтатиш учун судга даъво киритилди.

Шунингдек, "Navoiyazot" АЖда ҳам экологик меъёрлар бузилган ҳолатлар қайд этилди. Хусусан, аммиак ва водород сульфид моддалари меъёрдан бир неча баробар юқори чиққани аниқланди. Корхонага нисбатан жарима ва компенсация тўловлари қўлланилди ҳамда 10 кунлик муҳлат берилди.

24 июль куни эса Кармана туманида ноқонуний равишда иш олиб борган 24 нафар шахсга нисбатан жами 18 млн сўм жарима қўлланди, ноқонуний қурилмалар бузилди.

Экологик вазирлик томонидан ўрганишлар давом этмоқда. Корхоналар фаолиятини қонуний экологик нормаларга мослаштириш ҳамда ҳар бир объект кесимида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари кенгашига тасдиқ учун тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Хоразмда маиший коррупцияга барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Хоразм вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Р.Муҳамматов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 6 ойлик фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Қайд этилишича, йиғилиш жорий йилнинг 6 ойи давомида Хоразм вилояти ҳудудида фаолият юритаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар иштирокида 2025 йилнинг биринчи ярмидаги иш фаолиятини сарҳисоб қилиш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган.

Таъкидланишича, йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, қонунийлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилиш хамда маиший коррупцияга барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Президент администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли фармон ва фармойишларига мувофиқ, Президент администрациясида бир қатор департамент раҳбарларининг ўринбосарлари тайинланди.

Камолиддин Мардонов администрациянинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Ханаев шу департамент бошлиғи ўринбосари – бош юрисконсулт,

Элдор Ҳамроев эса бошлиғининг яна бир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги департаментида:

Азиз Азимов биринчи ўринбосар,

Сергей Гордеев ўринбосар бўлди.

Коммуникациялар департаментида:

Гулрухсор Хатамова биринчи ўринбосар,

Фаррух Омонов ва Рустам Мирзаев ўринбосар лавозимларига тайинланди.

Шунингдек, Фатхиддин Муҳиддинов ва Ҳусниддин Ҳошимов – йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти ўринбосарлари,

Улуғбек Норматов – Ташқи алоқалар департаменти ўринбосари,

Элмурод Нажимов – Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти ўринбосари,

Ҳикматилла Убайдуллаев – молиявий технологиялар ва рақамлаштириш департаменти ўринбосари этиб тайинланди.

Қолаверса, Улуғбек Ҳусаинов – бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи,

Ойбек Умаров – администрация ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥67👎6
Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

2025/2026-ўқув йили учун Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди.

Абитуриентлар натижаларни my.edu.uz расмий веб-сайтидаги “Шахсий кабинет” орқали билишлари мумкин.

Эслатма: ўқувчи тўплаган балл асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади. Устуворлик тартиби ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун: белгиланган тартибга мувофиқ, кириш тест синови натижасидан норози бўлган ўқувчилар якуний натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон шаклда (шахсий кабинетдан) апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қалин зарядник билан урди: Дарс қилмаганим учун… Сурхондарё ва Наманганда ноқонуний диний сабоқ бераётган «домла»лар ушланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ва ДХХнинг ҳудудий органлари томонидан хонадонларда “ҳужра”лар ташкил этиб, моддий даромад эвазига болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётган ҳолатлар аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1🔥1
ДХХ: Фуқарони аэропортга ишга киритмоқчи бўлган “учар” қўлга олинди

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали Қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу уддабурон назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ доллари пул маблағини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонда пенсионерлар сони бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди

Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йил июль ойи давомида республика бўйлаб жами 4,2 миллион нафар пенсионерга 6,7 трлн сўм миқдорида пенсия тўловлари амалга оширилди.

Ҳудудлар кесимида пенсионерлар сони бўйича Фарғона вилояти биринчи ўринда турибди — бу ерда 493,1 мингдан зиёд фуқаро пенсия олади. Уларга жорий ойда 706,2 млрд сўм тўланган.

Самарқанд вилоятида 441,9 минг нафар пенсионер қайд этилган бўлиб, уларга 698,8 млрд сўм тўланган. Тошкент вилоятида эса 377,2 мингдан зиёд пенсионерга 668,6 млрд сўм ажратилган.

Пойтахт — Тошкент шаҳридаги пенсионерлар сони нисбатан камроқ (371,4 минг нафар) бўлса-да, уларга тўланган маблағ ҳажми энг юқори — 820,7 млрд сўмни ташкил этди.

Наманган вилоятида ҳам пенсия олувчилар сони сезиларли даражада — 327,7 минг нафар. Уларга жами 448,4 млрд сўм пенсия тўланган.

Қолган ҳудудлар бўйича маълумотлар қуйидагича:

Андижон вилояти — 390 928 нафар (538,8 млрд сўм);

Қашқадарё вилояти — 375 396 нафар (593,3 млрд сўм);

Сурхондарё вилояти — 280 822 нафар (412,2 млрд сўм);

Бухоро вилояти — 263 249 нафар (431,9 млрд сўм);

Қорақалпоғистон Респ. — 222 593 нафар (353,75 млрд сўм);

Хоразм вилояти — 230 226 нафар (348,8 млрд сўм);

Жиззах вилояти — 142 489 нафар (217 млрд сўм);

Навоий вилояти — 140 177 нафар (289,1 млрд сўм);

Сирдарё вилояти — 106 809 нафар (174,8 млрд сўм).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.

Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.

Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга қабул ва мактабдан мактабга ўтиш бўйича жараёнлар бошланди

2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни 1 август соат 10:00 дан бошланди ва 15 августгача давом этади.

Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизматлари ҳам 1 августдан амалга оширила бошланади.

Батафсил видеоқўлланма билан танишинг — қабул жараёни бўйича барча қадамлар ёритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Hududgaz” АЖ маълумотига кўра, 2025 йил 1 август куни таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қуйида мазкур туманлар ва манзиллар рўйхати келтирилган:

Сергели тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 16:00 гача тўхтайди.
Маҳалла: «Қумариқ» МФЙ
Қамров: 456 та ерли хонадон, 4 та улгуржи истеъмолчи.

Бектемир тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 14:00 гача тўхтатилади.
Маҳалла: «Олтинтопган» МФЙ
Қамров: 320 та ерли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи.

Чилонзор тумани
Газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 гача узилади.
Маҳалла: «2-Чарх Камолон» МФЙ
Қамров: 184 та ерли хонадон, 6 та кўп қаватли уй, 7 та улгуржи истеъмолчи.

Газ таъминоти ишлар тугалланганидан сўнг тўлиқ тикланиши маълум қилинди. Мутасаддилар юзага келиши мумкин бўлган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram