EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда «Хавфсиз оила» лойиҳаси ва Кинология хизматига бағишланган навбатдаги пресс-тур ўтказилди

Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан навбатдаги пресс-тур бўлиб ўтди.

Ушбу пресс-тур «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази»да жорий этилган «Хавфсиз оила» лойиҳаси ҳамда янгидан барпо этилган ИИББ ЖТСБ Кинология хизмати фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилган бўлиб, тадбир доирасида қуйидагилар ҳақида маълумот берилди:

Вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликдан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Носоғлом оила фарзандларини касбга йўналтириш
Профилактик ҳисобда турувчи ёшларнинг реал ҳикоялари
Хизмат итларига яратилган шарт-шароитлар
Махсус тайёргарликдан ўтган итлар билан амалий машғулот жараёни
Йўриқчи итларни тайёрлаш босқичлари

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️У сени ҳам эрингни ҳам ўлдираман деб қўрқитарди – Сурхондарёдаги даҳшатли қотиллик тафсилотлари

Жорий йилнинг 16 июль куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида даҳшатли жиноят содир бўлди. Тумандаги маҳаллий бозорда эркак бир гуруҳ шахслар томонидан омма олдида пичоқлаб ўлдирилган. Энг оғир томони – воқеа марҳумнинг рафиқаси кўз ўнгида содир бўлган. Ачинарлиси, марҳумнинг тўрт нафар фарзанди етим қолган.

Гувоҳларнинг айтишича, эркакка беш нафар шахс биргаликда ташланиб, уни бир неча маротаба пичоқлаган. Воқеа жойидаги фуқаролар тез ёрдам ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган бўлсада, эркак ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Вилоят прокуратурасига кўра, ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки суриштирувлар давомида икки нафар шахс қамоққа олинган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Муаллиф: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍1😢1
Фермерга ечим: рақамли платформа ва космик кузатув

31 июль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ердан унумли фойдаланиш, суғориш тизимини ислоҳ қилиш, фермерларга қулай рақамли имкониятлар яратиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.

“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан охирги икки йилда 4 миллион гектардан ортиқ ерда космик мониторинг ўтказилди. Ушбу таҳлиллар асосида ҳисоботларда кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги — айрим ерларда экин умуман бўлмагани ёки зaxирадаги ерларга экин эккани маълум бўлди. Энди давлат томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар мақсадли ишлатилаётгани масофадан туриб мониторинг қилинади.

Суғориш соҳасидаги муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Каналлар охиридаги 3 мингдан зиёд фермерга сув етиб бормаётгани таъкидланди. Суғориш меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва гидромодуллар асосида янгича районлаштириш зарурлиги билдирилди.

Сув ҳисобини аниқлаш, контурлар бўйича назорат қилиш ва бутун жараённи рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Сўнгги икки йилда 60 та катта сув омборида батиметрик таҳлил ўтказилиб, лойқа сабабли уларнинг сиғими камайгани аниқланган. Шу боис барча омборларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиб, сув миқдори онлайн кузатилади.

Йиғилишда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш муҳим йўналиш сифатида белгиланди. Ҳозирги кунда фермерлар 30 дан ортиқ ахборот тизимидан фойдаланишга мажбур. Бу эса мураккаблик туғдирмоқда. Эндиликда улар бирлаштирилиб, “Рақамли қишлоқ хўжалиги” номли ягона платформа ишга туширилади. Унга кўра, фермер қандай экин экишини ўзи танлаб, маълумотларни платформанинг ўзида белгилайди. Бу орқали экинлар ҳажми олдиндан маълум бўлади ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилади. Энг кўп талаб юқори бўлган маҳсулотларни кўпайтириш учун фермерларга имтиёзли кредит ва субсидия берилади.

Қишда юздан ортиқ замонавий дрон олиб келиниши, улар орқали агротехник хизматлар кўрсатилиши ва хусусий секторни бу жараёнга жалб этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, сомонпояларни ёқишни чеклаш учун тегишли ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилади.

Космик маълумотлар нафақат қишлоқ хўжалигида, балки қурилиш, кадастр, конлар, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича ҳам таҳлилларда қўлланилаётгани қайд этилди. Вазирлар ва ҳудуд раҳбарларига ушбу маълумотлар асосида аниқ режалар ишлаб чиқиш топширилди.

Ер билан сув — қишлоқ хўжалигимиз тақдирини ҳал қилувчи асосий омилдир,

таъкидлади президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59😢1
Эъзоза Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди

Бунга қадар у мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимида ишлаган Эъзозхон Гапиржановна Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.

Эъзоза Каримова кўп йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган. У 2021-2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.

Ҳозир кунгача Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Эъзоза Каримова 1973 йилда Косонсой туманининг "Тергачи" қишлоғида туғилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥62👎4
⚡️«Конституциявий ҳуқуқларимни бузишди» – Самарқандлик тадбиркор Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради

Самарқандлик тадбиркор Азиз Ибодуллаев ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.

Тадбиркор ўз мурожаатида болалар спортини ривожлантириш учун Самарқанд шаҳридаги собиқ озиқ-овқат касб-ҳунар коллежига қарашли бўлган ҳудудда 2 та ёпиқ мини футбол майдони қурганини билдирган.

Қайд этилишича, тадбиркор ўзи қурган спорт майдончаси Миллий Гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан олиб қўйилганидан норози. Унинг айтишича, Миллий гвардия спорт майдончаларини ўзига мослаштириб, икки томондан эшик очган, сунъий газон ўрнига қалин асфальт ётқизиб, бугунгача майдончадан ҳарбий автомобиль техникаларини сақлаш фойдаланмоқда.

Азиз Ибодуллаев иш бўйича бўлиб ўтган суд жараёнларида ҳам ноҳақликка учраганини таъкидлаб, ўзининг конституциявий ҳуқуқлари бузилганлигини, унга етказилган зарар, Миллий Гвардия томонидан қоплаб берилиши кераклигини сўраб, юқори раҳбариятдан нажот кутяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢5👎4🔥1
1 августдан маҳалла "еттилик" ходимларининг ойлик маоши оширилади

🔹МАҲАЛЛА РАИСИ
• 500 тагача хонадон — 4x = 5 084 000 сўм
• 501–1000 хонадон — 4.5x = 5 719 500 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 355 000 сўм


🔹ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ
• 500 тагача хонадон — 5x = 6 355 000 сўм
• 501–1000 хонадон — 5.5x = 6 990 500 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 6x = 7 626 000 сўм


Чорак якунида фаоллик учун ойликнинг 50% гача мукофот белгиланади!

🔹 ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ
• 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 448 500 сўм
• 501–1000 хонадон — 4x = 5 084 000 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 5 719 500 сўм


🔹 ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ
• 500 тагача хонадон — 6x = 7 626 000 сўм
• 501–1000 хонадон — 6.5x = 8 261 500 сўм
• 1000 тадан ортиқ — 7x = 8 897 000 сўм


🔹 ИЖТИМОИЙ ХОДИМ
• 1 500 гача оила — 4x = 5 084 000 сўм
• 1 501–2 000 оила — 4.2x = 5 340 200 сўм
• 2 001–2 500 оила — 4.4x = 5 596 400 сўм
• 2 501–3 000 оила — 4.6x = 5 852 600 сўм
• 3 001–3 500 оила — 4.8x = 6 108 800 сўм
• 3 500 тадан ортиқ оила — 5x = 6 355 000 сўм


Самарадорликка қараб мукофот (ҳар ойлик):
“Қониқарли” — 15%
“Яхши” — 30%
“Аъло” — 50%


Манба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9