1 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин
"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 2025 йил 1 август, жума куни учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича об-ҳаво шароити қуйидагича прогноз қилинмоқда:
Шунингдек, об-ҳаво прогнозларига кўра, август ойининг учинчи ўн кунлигида ҳарорат тунги вақтда 13–18 даражагача, кундузи 30–35 даражагача, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида эса 36–38 даражагача пасайиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли, вақт ўтиши билан ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик юз бермайди. Шамол шарқ томондан соатига 3–8 метр тезликда эсади, кечки вақтларда 12–15 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 22–24 даража, кундузи 34–36 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кам булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–16 м/с тезликкача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 18–23 даража, кундузи 31–36 даража бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик юз бермайди. Шамол 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 19–24 даража, кундузи 33–38 даража атрофида бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво кам булутли ва ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–16 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 19–24 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво асосан кам булутли, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамолнинг тезлиги 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–16 м/с гача бўлиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 21–26 даража, кундузи 35–40 даража атрофида сақланади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунги вақтда 19–24 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжуд. Шамол 7–12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 13–18 даража, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, об-ҳаво прогнозларига кўра, август ойининг учинчи ўн кунлигида ҳарорат тунги вақтда 13–18 даражагача, кундузи 30–35 даражагача, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида эса 36–38 даражагача пасайиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Халқаро сертификатсиз ўқитувчиларнинг ишдан бўшатилаётгани бўйича вазирликка расмий мурожаат юборилди
Касаба уюшмалари федерацияси томонидан хорижий тил фанидан дарс бераётган, аммо халқаро тил сертификатига эга бўлмаган тажрибали ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларининг бекор қилинаётгани ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига расмий мурожаат йўлланган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 19 майдаги PQ-312-сонли қарорига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича дарс берувчи ўқитувчилардан камида B2 даражадаги халқаро тил сертификати талаб этилиши, акс ҳолда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши белгиланган.
Касаба уюшмаси мурожаатида таъкидланишича, амалдаги Меҳнат кодексининг 8-моддасига мувофиқ, ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлаштирмаслиги лозим. Шу жиҳатдан, амалдаги меҳнат шартномаларини фақатгина сертификат мавжуд эмаслиги асосида бекор қилиш етарли ҳуқуқий асосга эга эмаслиги қайд этилган.
Мурожаатда вазирликдан қуйидаги чораларни кўриш сўралган:
🔶халқаро тил сертификатига (B2) эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш амалиётини тўхтатиш ҳамда бу бўйича расмий кўрсатма бериш;
🔶ушбу тоифадаги ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат яратиш;
🔶кўрилган чора-тадбирлар ҳақида расмий ахборотни тақдим этиш ва уни жамоатчиликка етказиш.
Мурожаатда келтирилган таклиф ва тавсиялар 2025 йил 11 августга қадар кўриб чиқилиши ҳамда расмий жавоб қайтарилиши сўралган.

👍6👎1
Болага зўравонлик ҳолатларида ота-онадан ажратиб олиш чораси қўлланиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ушбу низомга мувофиқ, зўравонликдан жабрланган ёки унга дучор бўлиши хавфи мавжуд бўлган болаларнинг ўзи, шунингдек, уларнинг қонуний вакиллари томонидан “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ёки бошқа ваколатли органларга мурожаат этилиши мумкин.
Мурожаат қабул қилинганидан сўнг, “Инсон” маркази боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолайди ҳамда хавф даражасини “паст” ёки “юқори” деб баҳолайди.
Агар хавф даражаси “юқори” деб топилса, ички ишлар органлари қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириши мумкин:
🔷зўравонлик содир этган шахсга нисбатан маъмурий тартибда ушлаш ва процессуал мажбурлов чораларини қўллаш;
🔷бола ёки унинг қонуний вакилини ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордери бериш;
🔷болани ота-онасидан (ёки уларнинг биридан), шунингдек уни ўз қарамоғига олган шахслардан вақтинча ажратиб, хавфсиз жойга жойлаштириш.
Боланинг хавфсизлиги таъминлангандан сўнг, таҳдид солувчи омиллар бартараф этилган тақдирда, “Инсон” маркази боланинг ҳаётий вазиятини 14 календар кун ичида чуқур ва комплекс баҳолашдан ўтказади.

👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлди
2025 йил 31 июль куни соат 13:00да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бурчмулла” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бурчмулла ўрмон хўжалигига қарашли қир-адирликда қуруқ ўт ёнгаиётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Ҳозирги вақтда воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув хизмати ҳамда ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилиши маълум қилинди.

😢3
ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ ❗️❗️❗️
‼️ Ширалиева Шахина Дилмуродовна
📅 Туғилган сана: 2013 йил 21 июл
📍 Йўқолган сана: 2025 йил 30 июл
📍 Манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Олмосда МФЙ
2025 йил 30 июль куни эрталаб Ширалиева Шахина уйдан чиқиб кетган ва уйга қайтмаган.
Агар у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, илтимос, дарҳол қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:
📞 102
📞 +998 99 903 35 83
Илтимос, ушбу хабарни илoжи борича кўпроқ одамга етказинг! РЕПОСТ қилинг, Ширалиева Шахина топилишида ёрдам берайлик!

😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ватанга қайтариш» хайрия акцияси бошланди
30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ташаббуси билан Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида 2025 йил 30 июлдан 30 августга қадар «Ватанга қайтариш» номли инсонпарварлик акцияси амалга оширилади.
Акциядан асосий мақсад — турли сабабларга кўра хорижда оғир, ҳуқуқий ёки ижтимоий ҳимоядан маҳрум бўлган шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш, уларни жамиятга мослаштириш (реинтеграция қилиш) ҳамда ҳаётда янги саҳифа очишларига кўмаклашишдир.
Бу акция юзлаб, балки минглаб юртдошларимиз тақдирига дахлдор. Улар орасида иш излаб четга чиққан, алданиб, қонунсиз шароитга тушиб қолган, ҳужжатсиз қолган, ёлғиз, бемор ва ёрдамга муҳтож инсонлар бор. Давлатимиз эса уларнинг тақдирига бефарқ эмас.
Мурожаат учун қуйидаги манзилларга боғланишингиз мумкин:
▪️ Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари
▪️ Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва консуллик муассасалари
▪️ Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot
▪️ Қисқа рақам: 12-82
Агар сиз ёки сизнинг яқинларингиз шундай муаммога дуч келган бўлса, ушбу имкониятдан фойдаланинг. Давлат ҳар бир фуқаросини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ҳеч бир инсон тақдирига бефарқ қаралмайдиган жамиятни барпо этиш — бугунги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
«Ватанга қайтариш» — фақат одамларни юртга қайтариш эмас, балки уларга умид, эртанги кунга ишонч ва мустаҳкам таянч бўладиган ҳаётни қайтаришдир.
Унутманг, ватан сизни интиқлик билан кутяпти

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада кластердан ҳаққини сўраган фермер калтакланди. Фермерлар кенгаши айбдорлар масаласи бўйича Бош прокуратурадан амалий ёрдам сўради
Риштон туманидаги “Қаҳрамон” ғалла кластерининг аъзоси, “Рошидон юксалиш” фермер хўжалиги раҳбари ўзининг хаққини сўрагани учун оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Жабрланувчи, 44 ёшли фермернинг айтишича, у 2024 йилда топширган ғалла ҳосили учун ҳақ сўраганидан сўнг, кластер раҳбари ва унинг қариндошларидан иборат 10 киши томонидан калтакланганлигини, воқеа 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси юз берганлиги, ҳозирда шифохонада ётқизилгани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаётгани айтилмоқда.
Фермерлар кенгаши, бу каби ҳолатлар мамлакатимизнинг халқаро имижига ўзининг салбий таъсирини кўрсатишини ҳам маълум қилди.
Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 30 июль куни Бош прокуратурага “Рошидон юксалиш” фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Тожибоевнинг тан жароҳатлари сабабларини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланишида ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

👍8😢5
Доллар ва рубль қиймати ошди, евро пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 1 август кунидан амалга кирувчи хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
📈 АҚШ доллари 100,85 сўмга ошиб, 12 692,42 сўм этиб белгиланди.
📉 Евро 34,54 сўмга арзонлашиб, 14 511,24 сўм бўлди.
📈 Россия рубли эса 4,62 сўмга қимматлашиб, 158,44 сўмни ташкил этди.
Марказий банк маълумотига кўра, мазкур курслар 2025 йил 1 августдан амал қилади.

Асаканинг Кужган маҳалласи аҳолиси йўл муаммосига ечим сўрамоқда
Андижон вилояти Асакa туманидаги "Кужган" МФЙ, Файзиобод кўчаси аҳолиси ҳудуддаги йўлларнинг носозлиги бўйича тегишли идораларга мурожаат йўллади.
Аҳоли мурожаатида таъкидланишича, маҳалладаги асосий йўл давлат балансидан ўрин олган бўлиб, ундан кунига юзлаб ва минглаб пиёдалар ҳамда транспорт воситалари фойдаланади. Аммо мазкур йўл мукаммал таъмирдан ўтказилмагани сабабли оғир аҳволга келиб қолган.
дейилади мурожаатда.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлардан расмий муносабат билдиришларини, аҳоли муаммосига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.

Ассалому алайкум, Effect.uz жамоаси!
Сизлар олиб бораётган ишлар халқнинг озми-кўпми муаммоларини ҳал этишда катта омил бўлмоқда. Шу боис сизларга бутун халқимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз!
Биз ушбу мурожаатни Андижон вилояти Асака туман ҳокимлиги ҳамда Автойўл ташкилотига йўллаяпмиз. Биз Асакa тумани "Кужган" МФЙ Файзиобод кўчасида истиқомат қиламиз.
Бу сизлар кўриб турган йўл бирор тор кўча эмас, балки кунига юзлаб, минглаб пиёдалар ва автомашиналар ҳаракатланадиган, давлат аҳамиятига эга, давлат балансидан ўрин олган асосий йўл ҳисобланади.
Афсуски, мазкур йўлнинг ҳолати жуда аянчли даражада. Унда на автомашина бемалол юра олади, на пиёда. Бизнинг ҳудуд шаҳарга энг яқин жойлардан бўлса-да, мустақилликдан кейин бирор марта ҳам бу ерга асфальт ётқизилмаган.
Биз ҳам шу юртнинг фуқароларимиз ахир! Бизга ҳам асфальтланган, равон йўлларда юриш насиб этсин.
Президентимиз ҳар бир чиқишида халқ розилигини таъминлаш ҳақида қайта-қайта урғу бермоқда. Телевизор орқали текис йўлларни кўриб, гапларга қулоқ солиш билан чекланиб қолмай, янги Ўзбекистон ислоҳотларини ўз маҳалламизда, ўз ҳаётимизда оз бўлса-да ҳис этишни истаймиз.
Айниқса, бу йўллардан ҳаракатланаётган автомобиллар шундай даражада чанғ кўтармоқдаки, йўл бўйлаб жойлашган хонадонлар ва мевадор дарахтлар чангга ботиб кетмоқда. Аҳоли эса ҳар куни чанғ ютиб яшамоқда.
Сизлардан илтимос қиламиз — маҳалламизга асфальт йўл ётқизилишида амалий ёрдам беринг!
дейилади мурожаатда.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлардан расмий муносабат билдиришларини, аҳоли муаммосига бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢16
Тошкентда «Хавфсиз оила» лойиҳаси ва Кинология хизматига бағишланган навбатдаги пресс-тур ўтказилди
Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан навбатдаги пресс-тур бўлиб ўтди.
Ушбу пресс-тур «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази»да жорий этилган «Хавфсиз оила» лойиҳаси ҳамда янгидан барпо этилган ИИББ ЖТСБ Кинология хизмати фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилган бўлиб, тадбир доирасида қуйидагилар ҳақида маълумот берилди:
• Вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликдан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
• Носоғлом оила фарзандларини касбга йўналтириш
• Профилактик ҳисобда турувчи ёшларнинг реал ҳикоялари
• Хизмат итларига яратилган шарт-шароитлар
• Махсус тайёргарликдан ўтган итлар билан амалий машғулот жараёни
• Йўриқчи итларни тайёрлаш босқичлари
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️У сени ҳам эрингни ҳам ўлдираман деб қўрқитарди – Сурхондарёдаги даҳшатли қотиллик тафсилотлари
Жорий йилнинг 16 июль куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида даҳшатли жиноят содир бўлди. Тумандаги маҳаллий бозорда эркак бир гуруҳ шахслар томонидан омма олдида пичоқлаб ўлдирилган. Энг оғир томони – воқеа марҳумнинг рафиқаси кўз ўнгида содир бўлган. Ачинарлиси, марҳумнинг тўрт нафар фарзанди етим қолган.
Гувоҳларнинг айтишича, эркакка беш нафар шахс биргаликда ташланиб, уни бир неча маротаба пичоқлаган. Воқеа жойидаги фуқаролар тез ёрдам ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган бўлсада, эркак ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Вилоят прокуратурасига кўра, ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки суриштирувлар давомида икки нафар шахс қамоққа олинган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Муаллиф: Комола Қурбонова

👎7👍1😢1
Фермерга ечим: рақамли платформа ва космик кузатув
31 июль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ердан унумли фойдаланиш, суғориш тизимини ислоҳ қилиш, фермерларга қулай рақамли имкониятлар яратиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.
“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан охирги икки йилда 4 миллион гектардан ортиқ ерда космик мониторинг ўтказилди. Ушбу таҳлиллар асосида ҳисоботларда кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги — айрим ерларда экин умуман бўлмагани ёки зaxирадаги ерларга экин эккани маълум бўлди. Энди давлат томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар мақсадли ишлатилаётгани масофадан туриб мониторинг қилинади.
Суғориш соҳасидаги муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Каналлар охиридаги 3 мингдан зиёд фермерга сув етиб бормаётгани таъкидланди. Суғориш меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва гидромодуллар асосида янгича районлаштириш зарурлиги билдирилди.
Сув ҳисобини аниқлаш, контурлар бўйича назорат қилиш ва бутун жараённи рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Сўнгги икки йилда 60 та катта сув омборида батиметрик таҳлил ўтказилиб, лойқа сабабли уларнинг сиғими камайгани аниқланган. Шу боис барча омборларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиб, сув миқдори онлайн кузатилади.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш муҳим йўналиш сифатида белгиланди. Ҳозирги кунда фермерлар 30 дан ортиқ ахборот тизимидан фойдаланишга мажбур. Бу эса мураккаблик туғдирмоқда. Эндиликда улар бирлаштирилиб, “Рақамли қишлоқ хўжалиги” номли ягона платформа ишга туширилади. Унга кўра, фермер қандай экин экишини ўзи танлаб, маълумотларни платформанинг ўзида белгилайди. Бу орқали экинлар ҳажми олдиндан маълум бўлади ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича комиссия ташкил этилади. Энг кўп талаб юқори бўлган маҳсулотларни кўпайтириш учун фермерларга имтиёзли кредит ва субсидия берилади.
Қишда юздан ортиқ замонавий дрон олиб келиниши, улар орқали агротехник хизматлар кўрсатилиши ва хусусий секторни бу жараёнга жалб этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, сомонпояларни ёқишни чеклаш учун тегишли ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилади.
Космик маълумотлар нафақат қишлоқ хўжалигида, балки қурилиш, кадастр, конлар, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича ҳам таҳлилларда қўлланилаётгани қайд этилди. Вазирлар ва ҳудуд раҳбарларига ушбу маълумотлар асосида аниқ режалар ишлаб чиқиш топширилди.
таъкидлади президент.

Ер билан сув — қишлоқ хўжалигимиз тақдирини ҳал қилувчи асосий омилдир,

👍59😢1