EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкент шаҳрида қурилиши тўхтатилган фирмалар рўйхати

1. AAA CONSTRUCTION HOUSE МЧЖ
2. A.B.Zakirov
3. Amirxo’ja Kapital Savdo МЧЖ
4. BAKHRAMOV B INVEST МЧЖ
5. BEST BUILDING COMPANY МЧЖ
6. CENTRAL PARK CITY МЧЖ
7. CITY OIL МЧЖ
8. FARXOD FAROVON LYUKS МЧЖ
9. FIRDAVS-BUSINESS МЧЖ
10. FLOWER HOUSE GROUP МЧЖ
11. GOLD DREAM-HOUSE МЧЖ
12. GRAND-EXPRESS-SERVICE МЧЖ
13. GRATIS-BUILDINGS МЧЖ
14. KAFIL INVEST МЧЖ
15. KO’CHMAS MULK LIZING МЧЖ
16. KUMUSH INVEST-STROY МЧЖ
17. MIRZARAIMOV BAXODIR TOXIR O‘G‘LI
18. NUR ZIYOD FAYZ BIZNES МЧЖ
19. O2-DEVELOPMENT МЧЖ
20. OLTIN BALIQ МЧЖ
21. OMAD HAMKOR HUMOYUN МЧЖ
22. PESHKO’ START INVEST QURILISH МЧЖ
23. PROJECT BUILD GROUP МЧЖ
24. SOMON-SAVDO МЧЖ
25. STROY-GOLDEN GRAND МЧЖ
26. STRONG AND PERFECT HOUSES МЧЖ
27. STRONG SITIY MADAD МЧЖ
28. SUNLIGHT DREAM МЧЖ
29. YANGI ASR UYLARI МЧЖ
30. YANGI DAXRON STORY INVEST МЧЖ
31. YANGIHAYOT STORY GROUP МЧЖ
32. ZAMON BINOLAR МЧЖ
33. AZ RUHDIL SAVDO МЧЖ
34. IKAT BARAKA GROUP МЧЖ
30. (Жисмоний шахс) MUXAMEDOV F.
36. Ж.Ш. SHARAPOVA FIRUZA SADRIDINOVNA
37. Osimov Axtam Ahmadovich Ж.Ш.
38. Samandarov Azizbek Ж.Ш.
39. Alimbayeva Vazira Ahmatovna Ж.Ш.
40. SAGATOV NODIR NIGMANOVICH Ж.Ш.
41. NEJIN PARRANDA МЧЖ
42. HUMO-NTD-AVTOSERVIS МЧЖ
43. PERFECT-MANSIONS МЧЖ
44. AQL MANBAI МЧЖ
45. FERROBETON МЧЖ
46. VIVAT MEBEL МЧЖ
47. MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST МЧЖ
48. TURON MEROS МЧЖ
49. BMB ISHONCHLI BIZNES МЧЖ
50. SILK ROAD CERAMIC МЧЖ
51. GUANGDONG TRADE ASSOCIATION МЧЖ

Эслатиб ўтамиз, Қурилиши тўхтатилган ташкилотлар қурилиш ҳужжатларини тайёрлаганидан кейин қонуний равишда фаолиятини ва қурилишни давом эттириши мумкин. Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Рўйхатда номи чиқмаган фирмаларнинг шартнома мажбуриятларини бажариши ва қурилиш объектини ўз вақтида топширилишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги жавобгар эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйнинг конструктив яхлитлигига тажовуз – ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган кучайтирилган назорат тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг “Себзор” маҳалласидан яна бир қоидабузарлик ҳолати аниқланди.

Хусусан, 9-қаватдаги хонадон эгаси асосий юк кўтарувчи бетон устунларни бир неча нуқтадан бузиб, уйнинг конструкциясига шикаст етказганлиги аниқланди. Бу ҳаракат бинонинг сейсмик мустаҳкамлигида жиддий хавф солади.

Ҳолат юзасидан барча ишлар тўхтатилди, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси асосида 50 баравар жарима қўлланилиб, 15 кун ичида аввалги ҳолатга келтириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.


Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент фармони билан қатор раҳбар кадрлар тайинланди ва лавозимлардан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига асосан қуйидаги кадрлар тайинлови ва лавозимдан озод этиш ҳолатлари амалга оширилди:

Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал эгаллаб турган кадрлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосар лавозимидан озод этилди.

Галина Каримовна Саидова президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт, инвестиция ва ташқи савдо сиёсати бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Обид Арзикулович Хакимов иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчи ўринбосари ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимларига тайинланди. У мазкур тайинлов муносабати билан Президент администрациясидаги аввалги лавозимларидан озод этилди.

Абдусалам Абдумавланович Азизов ва Музаффар Муротович Камилов президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосарлари этиб тайинланди. Азизов мазкур тайинлов сабабли ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосарлиги вазифасидан озод этилди.

Рустам Туйчиевич Камилов шу йўналишдаги маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланиб, Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудирлиги вазифасидан озод этилди.

Жавлон Абдужалолович Вахабов ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчи ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.

Баходир Хамидович Ташматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлик вазифасидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎6🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 августдан чиқиндини улоқтирганлар жазоланади

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадида айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори оширилди:

🔹 Чиқиндини белгиланмаган жойларга ташлаш — 412.000 сўмдан 1.236.000 сўмгача;
🔹 Шох-шаббаларни ёқиш ёки ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориш — 1.236.000 – 2.060.000 сўм;
🔹 Сувларни ифлослаш/булғатиш — 1.236.000 – 2.060.000 сўм;
🔹 Дарахтларни, буталарни ва ниҳолларни ноқонуний кесиш/шикастлаш — 10.300.000 – 20.600.000 сўм;
🔹 Қурилишда атмосферани муҳофаза қилиш талабларини бузиш — 4.120.000 сўм;
🔹 Тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш — 2.060.000 – 4.120.000 сўм (ҳаёвонлар мусодара қилинади);
🔹 Табиий муҳитни тиклаш чораларини кўрмаслик — 412.000 – 1.236.000 сўм;
🔹 Экология инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилиш — 2.060.000 – 4.120.000 сўм.
Шунингдек, ВМКнинг 464-сонли қарорига асосан соғлом дарахтни тагидан кесиш ёки шикастлаш ҳолатларида табиатга етказилган зарар ҳам ҳисоблаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Нозимахон Давлетова Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига Нозимахон Элдаровна Давлетова тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар у Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти, хусусан, Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Умидимиз Аллоҳ ва Президентдан! UMID AVTO LIZING ишига қачон нуқта қўйилади?

Яна ўша машҳур Umid Avto Lizing’дан алданган фуқаролар 28 июль куни пойтахт томон келишди. Улар Республикада ўзига яраша рекламалари билан танилган Umid Avto Lizing билан шартнома имзолашган, компанияга ишониб, пул тўлашган. Афсуски, улар орасида бир умр автомашина миниш орзусида бўлган содда одамлар ҳам бор эди.

Маълумки, компания шартнома асосида фуқароларга енгил шартлар билан автомашина бериши керак бўлган. Афсуски, бу сафар ҳам фуқаролар яна бир компаниянинг фирибларига алданишди. Ишда жабрланувчилар 900 га яқин бўлиб, шунча одам бир неча йиллардан бери компаниянинг қуруқ ва ёлғон ваъдаларига ишониб келган, аниқроғи ишонтирилган.

Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот бериб, компания вакилларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари жиноят иши қўзғатилганини, иш доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилгани ва умумий зарар 50 млрддан ортиқлигини маълум қилди.

Айни кунларда компанияга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фуқаролар тергов жараёнлари чўзилаётганидан, иш судга оширилмаётган ва шунингдек, улар тўлаган пуллар қайтарилмаётганидан норози. Наҳотки, бир катта жиноий гуруҳ вакиллари ҳатти ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ўта сусткашлик билан олиб борилаётган бўлса?

Ишга ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган, Махсус тезкор штаб ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00дан 21:00га қадар фуқароларни қабул қиляпти. Аммо нега шундай бўлишига қарамасдан фуқаролар ўз норозилигини билдириб, Президент халқ қабулхонаси ёки Олий мажлис сенати биносига ёрдам сўраб, адолат излаб боряпти?

Асосли саволлар борки, компания раҳбари Абдуманноп Абдураҳмонов бошчилигидаги гуруҳ 50 млрддан ортиқ пулларни йўқ қилиб юборгунга қадар биз ишонган ҳуқуқбонларимизнинг кўзлари қаерда эди? Одамлардан олинган пулларнинг қайтарилиши афсуски, ўта мушкул. Лекин, шунча одамнинг ҳаққига хиёнат бу дунёда ҳам у дунёда ҳам кечирилмаслиги керак.

Effect.uz Umid Avto билан боғлиқ бўлган барча воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош олади

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга muvofiq, педагоглар 2025 йил 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);
Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)  
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);
Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
• Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
• Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;

Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
• Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
• Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
• Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
• Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;

Кадрлар бўйича менежер:

1 млн 758 минг 372 сўм;

Кутубхона мудири:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Сув кодекси қабул қилинди

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.

Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

🔹 Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;

🔹 Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.

Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.

Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍1
Сув объектларидан сув сервитути асосида фойдаланиш асослари белгиланди

Сув кодексига кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.

Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.

Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:

▪️ ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
▪️ чўмилиш;
▪️ чорва молларини суғориш;
▪️ спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.

Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.

Сувдан махсус фойдаланиш Кодексда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.

🔗 Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:

сувдан умумий фойдаланиш;
фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.

Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан айрим қонунларга ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига бир қанча қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши кўзда тутилди:

🔹 ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

🔹 қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳаси ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш;

🔹 ҳар чоракда "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида масала киритиш.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланиши мумкин

Маълумотларга кўра, Эъзоза Абдуманоновна Каримова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Эъзоза Каримова 2023 йилдан буён мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга, у 2023 йил 7 майдан бошлаб Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори вазифасини ҳам бажариб келмоқда. Унинг таълим соҳасидаги кўп йиллик илмий-педагогик тажрибаси, раҳбарлик фаолияти ва соҳавий мутахассис сифатидаги салоҳияти ушбу лавозим учун муносиб номзод сифатида баҳоланмоқда.

Эъзоза Каримова шу пайтгача таълим тизимида бир қатор масъул лавозимларда ишлаб, илмий тадқиқот ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида фаол иштирок этган. У педагогика фанлари доктори, профессор, ҳамда умумтаълим ва мактабгача таълим йўналишларидаги ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10
Педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, масканларга йўлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амала оширилади.

Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

🔹 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун – сентябрь-май ойларида;

🔹 иқтидорли ўқувчилар учун – июнь-август ойларида.

Ҳар бир ҳудудда масканларга дам олувчиларни саралаш учун комиссиялар ташкил этилади.

Комиссиялар томонидан масканларга 7-14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади.

Шунингдек, дам олиш масканига қуйидаги илғор педагоглар танлаб олинади:

▪️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▪️ ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
▪️ хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
▪️ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
▪️ республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
▪️ олий ва 1-малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;
▪️асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

Белгиланган мезонлар бўйича дам олувчиларга кетма-кетлик асосида йўлланмалар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (475-сон, 30.07.2025 й.) билан “Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларининг шакли, ўлчамлари ҳамда уларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартибини белгилайди.

Кўрсаткичнинг намунавий шакллари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹 1-тоифа – полиетилентерефталат, полиетилинтерефталатгликол, полистирол ёки поликарбонат материалдан тайёрланган, ёритиш мосламали кўрсаткич;

🔹 2-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган, нур қайтарувчи қопламали кўрсаткич;

🔹 3-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган кўрсаткич.

Бунда, қоида тариқасида, 1-тоифа кўрсаткичлар шаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар, 2-тоифа кўрсаткичлар туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар ва 3-тоифа кўрсаткичлар эса маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларда ўрнатилади.

Кўрсаткичда кўчанинг номи қисқартирилишига йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
ДХХ: Тошкент шаҳрида сифатсиз дори воситалари тўхтатиб қолинди

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро 72 000 дона тиббий буюмларни 111 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 30 млн сўм олган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ва автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида, жами 240 млн сўмлик 29 хил номдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ва “Магникум”, “Релок”, “Дизентерон” ва бошқа шу каби 867 қути дори ва биологик актив қўшимчалар сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.


“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” Давлат муассасасининг тегишли хулосасига кўра, мазкур дори воситалари сифатсиз ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3
1 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 2025 йил 1 август, жума куни учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича об-ҳаво шароити қуйидагича прогноз қилинмоқда:

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли, вақт ўтиши билан ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик юз бермайди. Шамол шарқ томондан соатига 3–8 метр тезликда эсади, кечки вақтларда 12–15 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 22–24 даража, кундузи 34–36 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кам булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–16 м/с тезликкача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 18–23 даража, кундузи 31–36 даража бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик юз бермайди. Шамол 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 19–24 даража, кундузи 33–38 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво кам булутли ва ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–16 м/с тезликкача кучайиши, чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 19–24 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво асосан кам булутли, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамолнинг тезлиги 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–16 м/с гача бўлиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 21–26 даража, кундузи 35–40 даража атрофида сақланади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат тунги вақтда 19–24 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжуд. Шамол 7–12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунги вақтда 13–18 даража, кундузи 23–28 даража бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, об-ҳаво прогнозларига кўра, август ойининг учинчи ўн кунлигида ҳарорат тунги вақтда 13–18 даражагача, кундузи 30–35 даражагача, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида эса 36–38 даражагача пасайиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Халқаро сертификатсиз ўқитувчиларнинг ишдан бўшатилаётгани бўйича вазирликка расмий мурожаат юборилди

Касаба уюшмалари федерацияси томонидан хорижий тил фанидан дарс бераётган, аммо халқаро тил сертификатига эга бўлмаган тажрибали ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларининг бекор қилинаётгани ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига расмий мурожаат йўлланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 19 майдаги PQ-312-сонли қарорига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича дарс берувчи ўқитувчилардан камида B2 даражадаги халқаро тил сертификати талаб этилиши, акс ҳолда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши белгиланган.

Касаба уюшмаси мурожаатида таъкидланишича, амалдаги Меҳнат кодексининг 8-моддасига мувофиқ, ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлаштирмаслиги лозим. Шу жиҳатдан, амалдаги меҳнат шартномаларини фақатгина сертификат мавжуд эмаслиги асосида бекор қилиш етарли ҳуқуқий асосга эга эмаслиги қайд этилган.

Мурожаатда вазирликдан қуйидаги чораларни кўриш сўралган:

🔶халқаро тил сертификатига (B2) эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш амалиётини тўхтатиш ҳамда бу бўйича расмий кўрсатма бериш;

🔶ушбу тоифадаги ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат яратиш;

🔶кўрилган чора-тадбирлар ҳақида расмий ахборотни тақдим этиш ва уни жамоатчиликка етказиш.

Мурожаатда келтирилган таклиф ва тавсиялар 2025 йил 11 августга қадар кўриб чиқилиши ҳамда расмий жавоб қайтарилиши сўралган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1