Президент хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди
Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга камайган.
Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.
Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍48🔥2
Йил бошида “мева – ҳудуд – хорижий давлат” тизими асосида ишлар ташкил қилинган эди
Ўтган йили мева-сабзавот экспортининг 75 фоизи май-октябрга, яъни жаҳон бозори маҳсулотга тўйинган, нархлар арзонлашган даврга тўғри келган. Ноябрь-мартда эса нарх 2-3 баробар қиммат бўлади.
Экспортга масъуллар ўзи янгилик қилолмаса, тадбиркорлардан ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, аввал 1 килограмм олча 30 центга ҳам сотилмаган. Илғор экспортчиларимиз бу йил 9 минг тонна “шок” усулида музлатилган олчани 26 миллион долларга экспорт қилган. Ўзимизда олча етишмагани учун импорт қилиб, музлатиб, реэкспорт қилишни ҳам бошлашган.
Жорий йилда 2 минг 600 гектар дала четига экилган экинлар сувсизлик сабабли қуриб қолган. Жондор, Оҳангарон, Ғаллаорол, Тўрақўрғон ва Янгибозор туманлари дала четида томчилаб суғориш бўйича яхши тажриба қилди. Вилоят ҳокимларига ушбу тажриба асосида экин қуриб қолган 2 минг 600 гектарда томчилаб суғоришни жорий қилиш топширилди.

👍35
Янги боғларни барпо қилиш ва эскиларини янгилаш учун 350 миллион дона вирусдан холи, серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларига эҳтиёж борлиги қайд этилди
Республика бўйича 16 та туманда “Агростар” компаниялари ташкил қилинди. Улар ишни энг аввало замонавий маҳсулотни кўпайтиришдан, яъни уруғ, кўчат ва ўғитдан бошлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Масъулларга “Агростар” компаниялари учун замонавий “ин-витро” лабораторияларини барпо этиш, 16 та туманда сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган биттадан замонавий агромажмуани ишга тушириш топширилди.

👍35🔥13😢2
Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди
Эндиликда:
- ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;
- кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;
- айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;
- табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;
- иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.

👍23😢1
Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди
2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.
Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.
Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
деди Президент.
Тегишли идораларга соҳада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

“Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади”,
деди Президент.
Тегишли идораларга соҳада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди
Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди.
Ушбу ишлар учун ўтган йили 2,6 триллион сўм, жорий йил эса 1,2 триллион сўм сарфланди. Йил якунигача яна 10 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш, шунингдек, 200 минг гектарни лазерли текислаш учун 1 мингта техника харид қилиш режалаштирилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил учун зарур маблағларнинг молиявий манбасини ҳал қилиш, келаси йил дастури учун 2 триллион сўм ресурс шакллантириш топширилди.
Йиғилишда тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортида эришилган натижалар ва соҳада сақланиб қолаётган камчиликларни санаб ўтди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Ботир Зокиров стипендияси таъсис этилади
Президентнинг 28 июлдаги қарорига кўра, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
👉 https://effect.uz/6523
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг 28 июлдаги қарорига кўра, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
👉 https://effect.uz/6523
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎7
Иш ҳақи ва пенсиялар инфляциядан юқори миқдорда оширилади
2026–2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегияга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори инфляция даражасидан юқори суръатда ошириб борилади.
Ҳужжатда бу чоралар аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва фуқароларнинг реал даромадларини оширишга қаратилгани қайд этилган.
2025 йилда Пенсия жамғармасига ажратиладиган бюджет трансфертлари 20 трлн сўмдан ошиши кутилмоқда, 2028 йилда эса 26 трлн сўмга етиши прогноз қилинган. Бу 2023 йилга нисбатан икки баробар кўп.
Ҳисоб-китобларга кўра, иш ҳақининг 1 фоизга ошиши учун 1,7 трлн сўм, пенсиялар учун эса 861 млрд сўм талаб этилади. Ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга ошса, бюджет харажатлари 1,6 трлн сўмга кўпаяди.
Маълумот учун, аввалги фискал стратегияда ижтимоий тўловларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш белгиланган эди.

👍5
Блогер Фарҳод Маннопов амалиёти бўйича жарроҳ Алижон Хисамов оқланди — Олий суд расмий баёнот берди
Олий суд матбуот хизмати блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ иш юзасидан судланган жарроҳ Алижон Хисамовнинг оқлангани бўйича расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, "Star Med Centr" хусусий клиникаси шифокори, оториноларинголог Алижон Хисамов 2025 йил 22 июл куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида чиқарган қарорга асосан оқланган ва айбсиз деб топилган.
Аввалроқ, 2024 йил 29 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан у Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (медицинa ходимининг бемор соғлиғига қасддан зарар етказиши) бўйича айбли деб топилиб, 5 йил озодликни чеклаш ва 2 йил давомида шифокорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди.
Бироқ жарроҳ ва унинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоят асосида иш апелляцияда қайта кўриб чиқилди. Суд иш материалларини таҳлил қилар экан, биринчи ҳукмда қайд этилган ҳолатлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, шунингдек, Хисамовга нисбатан ишончли ва объектив айблов учун етарли далиллар йўқлиги аниқланган.
Суд текшируви жараёнида операция белгиланган тиббий стандартларга мувофиқ ўтказилгани, инструментал диагностикага асослангани ҳамда амалга оширилган муолажалар тўғри бўлгани қайд этилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган икки хизмат текшируви натижаларига кўра, жарроҳлик амалиётида ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин бўлган хатоликлар аниқланмаган.
Шу билан бирга, чиқарилган ҳукмдан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда Тошкент шаҳар судига шикоят киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди.

😢3
Тошкент шаҳрида қурилиши тўхтатилган фирмалар рўйхати
1. AAA CONSTRUCTION HOUSE МЧЖ
2. A.B.Zakirov
3. Amirxo’ja Kapital Savdo МЧЖ
4. BAKHRAMOV B INVEST МЧЖ
5. BEST BUILDING COMPANY МЧЖ
6. CENTRAL PARK CITY МЧЖ
7. CITY OIL МЧЖ
8. FARXOD FAROVON LYUKS МЧЖ
9. FIRDAVS-BUSINESS МЧЖ
10. FLOWER HOUSE GROUP МЧЖ
11. GOLD DREAM-HOUSE МЧЖ
12. GRAND-EXPRESS-SERVICE МЧЖ
13. GRATIS-BUILDINGS МЧЖ
14. KAFIL INVEST МЧЖ
15. KO’CHMAS MULK LIZING МЧЖ
16. KUMUSH INVEST-STROY МЧЖ
17. MIRZARAIMOV BAXODIR TOXIR O‘G‘LI
18. NUR ZIYOD FAYZ BIZNES МЧЖ
19. O2-DEVELOPMENT МЧЖ
20. OLTIN BALIQ МЧЖ
21. OMAD HAMKOR HUMOYUN МЧЖ
22. PESHKO’ START INVEST QURILISH МЧЖ
23. PROJECT BUILD GROUP МЧЖ
24. SOMON-SAVDO МЧЖ
25. STROY-GOLDEN GRAND МЧЖ
26. STRONG AND PERFECT HOUSES МЧЖ
27. STRONG SITIY MADAD МЧЖ
28. SUNLIGHT DREAM МЧЖ
29. YANGI ASR UYLARI МЧЖ
30. YANGI DAXRON STORY INVEST МЧЖ
31. YANGIHAYOT STORY GROUP МЧЖ
32. ZAMON BINOLAR МЧЖ
33. AZ RUHDIL SAVDO МЧЖ
34. IKAT BARAKA GROUP МЧЖ
30. (Жисмоний шахс) MUXAMEDOV F.
36. Ж.Ш. SHARAPOVA FIRUZA SADRIDINOVNA
37. Osimov Axtam Ahmadovich Ж.Ш.
38. Samandarov Azizbek Ж.Ш.
39. Alimbayeva Vazira Ahmatovna Ж.Ш.
40. SAGATOV NODIR NIGMANOVICH Ж.Ш.
41. NEJIN PARRANDA МЧЖ
42. HUMO-NTD-AVTOSERVIS МЧЖ
43. PERFECT-MANSIONS МЧЖ
44. AQL MANBAI МЧЖ
45. FERROBETON МЧЖ
46. VIVAT MEBEL МЧЖ
47. MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST МЧЖ
48. TURON MEROS МЧЖ
49. BMB ISHONCHLI BIZNES МЧЖ
50. SILK ROAD CERAMIC МЧЖ
51. GUANGDONG TRADE ASSOCIATION МЧЖ
Эслатиб ўтамиз, Қурилиши тўхтатилган ташкилотлар қурилиш ҳужжатларини тайёрлаганидан кейин қонуний равишда фаолиятини ва қурилишни давом эттириши мумкин. Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Рўйхатда номи чиқмаган фирмаларнинг шартнома мажбуриятларини бажариши ва қурилиш объектини ўз вақтида топширилишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги жавобгар эмас.

👍6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйнинг конструктив яхлитлигига тажовуз – ҳуқуқбузарга чора кўрилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган кучайтирилган назорат тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг “Себзор” маҳалласидан яна бир қоидабузарлик ҳолати аниқланди.
Хусусан, 9-қаватдаги хонадон эгаси асосий юк кўтарувчи бетон устунларни бир неча нуқтадан бузиб, уйнинг конструкциясига шикаст етказганлиги аниқланди. Бу ҳаракат бинонинг сейсмик мустаҳкамлигида жиддий хавф солади.
Ҳолат юзасидан барча ишлар тўхтатилди, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси асосида 50 баравар жарима қўлланилиб, 15 кун ичида аввалги ҳолатга келтириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.

👍4
Президент фармони билан қатор раҳбар кадрлар тайинланди ва лавозимлардан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига асосан қуйидаги кадрлар тайинлови ва лавозимдан озод этиш ҳолатлари амалга оширилди:
Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал эгаллаб турган кадрлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосар лавозимидан озод этилди.
Галина Каримовна Саидова президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт, инвестиция ва ташқи савдо сиёсати бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Обид Арзикулович Хакимов иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчи ўринбосари ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимларига тайинланди. У мазкур тайинлов муносабати билан Президент администрациясидаги аввалги лавозимларидан озод этилди.
Абдусалам Абдумавланович Азизов ва Музаффар Муротович Камилов президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосарлари этиб тайинланди. Азизов мазкур тайинлов сабабли ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосарлиги вазифасидан озод этилди.
Рустам Туйчиевич Камилов шу йўналишдаги маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланиб, Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудирлиги вазифасидан озод этилди.
Жавлон Абдужалолович Вахабов ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчи ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.
Баходир Хамидович Ташматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлик вазифасидан озод этилди.

👍37👎6🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 августдан чиқиндини улоқтирганлар жазоланади
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадида айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори оширилди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадида айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори оширилди:
🔹 Чиқиндини белгиланмаган жойларга ташлаш — 412.000 сўмдан 1.236.000 сўмгача;Шунингдек, ВМКнинг 464-сонли қарорига асосан соғлом дарахтни тагидан кесиш ёки шикастлаш ҳолатларида табиатга етказилган зарар ҳам ҳисоблаб чиқилади.
🔹 Шох-шаббаларни ёқиш ёки ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориш — 1.236.000 – 2.060.000 сўм;
🔹 Сувларни ифлослаш/булғатиш — 1.236.000 – 2.060.000 сўм;
🔹 Дарахтларни, буталарни ва ниҳолларни ноқонуний кесиш/шикастлаш — 10.300.000 – 20.600.000 сўм;
🔹 Қурилишда атмосферани муҳофаза қилиш талабларини бузиш — 4.120.000 сўм;
🔹 Тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш — 2.060.000 – 4.120.000 сўм (ҳаёвонлар мусодара қилинади);
🔹 Табиий муҳитни тиклаш чораларини кўрмаслик — 412.000 – 1.236.000 сўм;
🔹 Экология инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилиш — 2.060.000 – 4.120.000 сўм.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Нозимахон Давлетова Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига Нозимахон Элдаровна Давлетова тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар у Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти, хусусан, Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

👍37😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Умидимиз Аллоҳ ва Президентдан! UMID AVTO LIZING ишига қачон нуқта қўйилади?
Яна ўша машҳур Umid Avto Lizing’дан алданган фуқаролар 28 июль куни пойтахт томон келишди. Улар Республикада ўзига яраша рекламалари билан танилган Umid Avto Lizing билан шартнома имзолашган, компанияга ишониб, пул тўлашган. Афсуски, улар орасида бир умр автомашина миниш орзусида бўлган содда одамлар ҳам бор эди.
Маълумки, компания шартнома асосида фуқароларга енгил шартлар билан автомашина бериши керак бўлган. Афсуски, бу сафар ҳам фуқаролар яна бир компаниянинг фирибларига алданишди. Ишда жабрланувчилар 900 га яқин бўлиб, шунча одам бир неча йиллардан бери компаниянинг қуруқ ва ёлғон ваъдаларига ишониб келган, аниқроғи ишонтирилган.
Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот бериб, компания вакилларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари жиноят иши қўзғатилганини, иш доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилгани ва умумий зарар 50 млрддан ортиқлигини маълум қилди.
Айни кунларда компанияга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фуқаролар тергов жараёнлари чўзилаётганидан, иш судга оширилмаётган ва шунингдек, улар тўлаган пуллар қайтарилмаётганидан норози. Наҳотки, бир катта жиноий гуруҳ вакиллари ҳатти ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ўта сусткашлик билан олиб борилаётган бўлса?
Ишга ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган, Махсус тезкор штаб ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00дан 21:00га қадар фуқароларни қабул қиляпти. Аммо нега шундай бўлишига қарамасдан фуқаролар ўз норозилигини билдириб, Президент халқ қабулхонаси ёки Олий мажлис сенати биносига ёрдам сўраб, адолат излаб боряпти?
Асосли саволлар борки, компания раҳбари Абдуманноп Абдураҳмонов бошчилигидаги гуруҳ 50 млрддан ортиқ пулларни йўқ қилиб юборгунга қадар биз ишонган ҳуқуқбонларимизнинг кўзлари қаерда эди? Одамлардан олинган пулларнинг қайтарилиши афсуски, ўта мушкул. Лекин, шунча одамнинг ҳаққига хиёнат бу дунёда ҳам у дунёда ҳам кечирилмаслиги керак.
Effect.uz Umid Avto билан боғлиқ бўлган барча воқеалар ривожини ёритиб боради.

😢9
1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош олади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.
Фармонга muvofiq, педагоглар 2025 йил 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:
Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);
Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);
Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
• Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
• Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;
Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
• Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
• Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
• Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
• Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;
Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;
Кутубхона мудири:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм.

😢2
Сув кодекси қабул қилинди
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
🔹 Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;
🔹 Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.
Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

😢9👍1
Сув объектларидан сув сервитути асосида фойдаланиш асослари белгиланди
Сув кодексига кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.
Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.
Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:
▪️ ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
▪️ чўмилиш;
▪️ чорва молларини суғориш;
▪️ спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.
Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.
Сувдан махсус фойдаланиш Кодексда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.
🔗 Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:
➖ сувдан умумий фойдаланиш;
➖ фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
➖ ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
➖ соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.
Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.

👎2
Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан айрим қонунларга ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига бир қанча қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши кўзда тутилди:
🔹 ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;
🔹 қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳаси ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш;
🔹 ҳар чоракда "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида масала киритиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

😢4