EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди

Давлат раҳбари сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери озиқ-овқат етиштиришга берилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилгани, эскирган 107 минг гектари янгилангани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушганини таъкидлади.

Бундан ташқари, 100 минг тонна сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватлари яратилди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу ойда Ўзбекистон Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгаши аъзолигига сайланди.


Бу миллий ва минтақавий ташаббусларни илгари суриш, янги лойиҳаларга маблағ жалб қилишда биз учун катта имконият”, деди Президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади Ижтимоий тармоқларда Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари бўйича расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги…
Имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 7, 8, 9, 10, 11  кунлари Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга ўтказилган имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон натижаларини қуйидаги махсус телеграмботлари орқали билишингиз мумкин:

@natijalar_piima_1_2025_bot

@natijalar_piima_2_2025_bot

@natijalar_piima_3_2025_bot

@natijalar_piima_4_2025_bot

@natijalar_piima_5_2025_bot

Жорий йилнинг 31 июль куни имтиҳон натижалари бўйича ўқувчилар рўйхати тегишлилиги бўйича Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Экспорт 21 та туманда ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди

Ваҳоланки, бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор.

Ушбу 21 та туман ҳокимига вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу борада ўзгариш қилиш бўйича аниқ режаларни тузиш топширилди.

“Маҳсулотларимиз сифатли ва ширин бўлгани учун ташқи бозорларда “Ўзбекистонда етиштирилган” бренди шаклланган”,

деди давлат раҳбари.

Лекин, айрим “чаққон” савдогарлар ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаб, хом мевани экспортга чиқараётгани танқид қилинди. Оқибатда хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган.

Натижада Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар ташқи бозорда ўз ўрнини йўқотиши мумкинлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥38
Президент хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди

Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга камайган.

Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.

Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24
Навоийдаги 16-уй атрофи норасмий парковкага айланди – аҳоли бундан норози

Таҳририятимизга Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи Ибн Сино кўчасидаги 16-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан яна мурожаат келиб тушди. Илгариги мурожаатларда улар уй ертўласига бир неча бор сув тошиб киргани ҳақида маълум қилган эди. Шундан сўнг масъул ташкилотлар томонидан уй ёнидаги ариқ ва коллодеслар таъмирланган эди.

Бироқ фуқароларнинг сўзларига кўра, ҳозирда мазкур ҳудуд автомобиллар учун норасмий парковкага айланган. Уй ёнида жойлашган кафега келувчи мижозлар ҳам ўз машиналарини айнан 16-уй ёнига қўймоқда. Ҳар куни ўнлаб машиналар 16-уй ёнига кириб келиши натижасида цемент ётқизилган жойлар емирилган, йўл яна абгор ҳолатга келган ва сув ўтадиган жойлар тўсилиб, ертўлага яна сув кириб борган.

Аҳоли бу ҳолатдан қаттиқ норози. Улар уй атрофига автомобил қўйилишини чеклаш, инфратузилмани мустаҳкамлаш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўришни сўрамоқда.

“Бу ерда болалар ўйнайди, ҳамма жойни машина босиб кетган, уйимизнинг ёни парковкага айланиб кетди. Ертўла сувга тўлади, лекин ҳеч ким эътибор қаратмаяпти”,
— дейди 16-уйда яшовчи фуқаролардан бири.

Аҳоли масъул идоралардан бефарқликка барҳам беришни ва ҳолатни бартараф этиш бўйича амалий ечимларни кутмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади

ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;

кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;

айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;

табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;

иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд “Тошшаҳартрансхизмат” раҳбари нима учун қамоқдан озод этилганини изоҳлади

Олий суд Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг собиқ раҳбари А. Джураев ва бошқа судланувчилар нега қамоқдан озод этилгани борасида расмий изоҳ берди.

Аввалроқ, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 2025 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра, А. Джураев ва корхона таркибидаги яна 20 нафар ходим Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) 3-қисми "а" банди ва бошқа моддалар бўйича айбли деб топилган ҳамда улардан бир қисми озодликдан маҳрум этилган эди. Хусусан, Джураевга 7 йил 6 ойлик қамоқ жазоси тайинланган.

Суд жараёнида судланувчилардан умумий ҳисобда 2,47 миллиард сўм зарар ундирилиши белгиланган. Уларга тегишли 2 та уй ҳам мусодара қилинган.

Олий суднинг маълум қилишича, апелляция инстанцияси томонидан иш қайта кўриб чиқилган ва унда судланувчилар томонидан етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани аниқланган. Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисмида эса, моддий зарар тўлиқ қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш тарзидаги жазо қўлланилмаслиги мумкинлиги белгиланган.

Шу боис, 2025 йил 5 июнда апелляция суди томонидан А. Джураев ва бошқа судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо бекор қилинди ҳамда бошқа енгилроқ жазо қўлланилди. Шунингдек, зарардан ортган маблағлар ва мол-мулк давлат фойдасига ўтказилди.

Олий суд изоҳида таъкидланишича, ушбу қарор амалдаги қонун талаблари ва суд амалиётига мувофиқ чиқарилган. Шу билан бирга, Жиноят–процессуал кодекснинг 510-моддасига кўра, ишни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят бериш имконияти мавжудлиги ҳам қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4🔥1
Мудофаа соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди:

🔹 Генерал-майор Фарҳоджон Шерматов — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимга тайинланишидан аввал Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони сифатида фаолият юритган.

🔹 Полковник Кадиржон Турсунов — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.

🔹 Полковник Қаҳрамонжон Зоидов — Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети қошидаги Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи этиб тайинланди.

🔹 Полковник Абдулла Хамраев — Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Подполковник Бахтиёр Раҳимов — Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи вазифасини бажаради.

🔹 Тиббий хизмат полковниги Улуғбек Расулов — Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Экспорт 21 та туманда ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди

Ваҳоланки, бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор.

Ушбу 21 та туман ҳокимига вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу борада ўзгариш қилиш бўйича аниқ режаларни тузиш топширилди.

“Маҳсулотларимиз сифатли ва ширин бўлгани учун ташқи бозорларда “Ўзбекистонда етиштирилган” бренди шаклланган”,

деди давлат раҳбари.

Лекин, айрим “чаққон” савдогарлар ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаб, хом мевани экспортга чиқараётгани танқид қилинди. Оқибатда хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган.

Натижада Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар ташқи бозорда ўз ўрнини йўқотиши мумкинлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68
Президент хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди

Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга камайган.

Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.

Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥2
Йил бошида “мева – ҳудуд – хорижий давлат” тизими асосида ишлар ташкил қилинган эди

Ўтган йили мева-сабзавот экспортининг 75 фоизи май-октябрга, яъни жаҳон бозори маҳсулотга тўйинган, нархлар арзонлашган даврга тўғри келган. Ноябрь-мартда эса нарх 2-3 баробар қиммат бўлади.

Экспортга масъуллар ўзи янгилик қилолмаса, тадбиркорлардан ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, аввал 1 килограмм олча 30 центга ҳам сотилмаган. Илғор экспортчиларимиз бу йил 9 минг тонна “шок” усулида музлатилган олчани 26 миллион долларга экспорт қилган. Ўзимизда олча етишмагани учун импорт қилиб, музлатиб, реэкспорт қилишни ҳам бошлашган.

Жорий йилда 2 минг 600 гектар дала четига экилган экинлар сувсизлик сабабли қуриб қолган. Жондор, Оҳангарон, Ғаллаорол, Тўрақўрғон ва Янгибозор туманлари дала четида томчилаб суғориш бўйича яхши тажриба қилди. Вилоят ҳокимларига ушбу тажриба асосида экин қуриб қолган 2 минг 600 гектарда томчилаб суғоришни жорий қилиш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35
Янги боғларни барпо қилиш ва эскиларини янгилаш учун 350 миллион дона вирусдан холи, серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларига эҳтиёж борлиги қайд этилди

Республика бўйича 16 та туманда “Агростар” компаниялари ташкил қилинди. Улар ишни энг аввало замонавий маҳсулотни кўпайтиришдан, яъни уруғ, кўчат ва ўғитдан бошлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масъулларга “Агростар” компаниялари учун замонавий “ин-витро” лабораторияларини барпо этиш, 16 та туманда сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган биттадан замонавий агромажмуани ишга тушириш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥13😢2
Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди

Эндиликда:

- ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;

- кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;

- айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;

- табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;

- иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23😢1
Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди

2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.

Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

“Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади”,

деди Президент.

Тегишли идораларга соҳада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди

Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди.

Ушбу ишлар учун ўтган йили 2,6 триллион сўм, жорий йил эса 1,2 триллион сўм сарфланди. Йил якунигача яна 10 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш, шунингдек, 200 минг гектарни лазерли текислаш учун 1 мингта техника харид қилиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил учун зарур маблағларнинг молиявий манбасини ҳал қилиш, келаси йил дастури учун 2 триллион сўм ресурс шакллантириш топширилди.

Йиғилишда тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортида эришилган натижалар ва соҳада сақланиб қолаётган камчиликларни санаб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Ботир Зокиров стипендияси таъсис этилади

Президентнинг 28 июлдаги қарорига кўра, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

👉 https://effect.uz/6523

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎7