Камчаткада 8,8 балли зилзила ва цунами: Япония, Гавайи ва бошқа ҳудудларда хавфсизлик чоралари кўрилди
30 июль куни Россиянинг Камчатка яримороли яқинида 8,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри Петропавловск-Камчатскийдан 119 км жануби-шарқда, 19,3 км чуқурликда жойлашган. Бу зилзила сўнгги ўн йилликдаги энг кучли тебранишлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Камчатка губернатори Владимир Солодов бу ҳолатни "жиддий табиий офат" деб атади. Айрим ҳудудларда 3–4 метр баландликдаги цунами қайд этилди. Аҳоли қирғоқдан узоқлашишга чақирилди.
Япония, Гавайи, Эквадор, Чили ва Соломон оролларида ҳам цунами хавфи сабабли огоҳлантиришлар берилди. Япония ҳукумати 3 метргача тўлқинлар бўлиши мумкинлигини билдириб, аҳолини баланд жойларга чиқишга чақирди.
Зилзила оқибатида Камчаткада бир неча киши жароҳат олган. Россия Фанлар академияси бу ҳудудда 1952 йилдан бери қайд этилган энг кучли зилзила бўлганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2😢2
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қурган баланд иморат бўйича суд қарор қилди: Олий суд Бош прокуратура протестини қисман қаноатлантирди. Энди уй бузиладими?
Олий судда тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан қурилган уй масаласи кўриб чиқилди. Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур иш бўйича Бош прокуратура томонидан қонуний ва ҳар томонлама адолатли протест келтирилган бўлиб, тадбиркор амалга оширган қурилиш объектида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари содир этилган.
Хусусан, суд қарорига кўра Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2024 йил 29 июлдаги қарори ва шу суд тафтиш инстанциясининг 2024 йил 13 сентябрдаги қарори Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарорининг жавобгар мансабдор шахсларининг 2023 йил 12 майдаги 111757-сонли лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда суд харажатларини тақсимлаш қисмида бекор қилинсин, шу қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган.
Жавобгар Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Учтепа туман бўлимининг 2023 йил 12 майдаги 111757-сонли хулосаси ҳақиқий эмас деб топилди. Суд ҳужжатига кўра, бу ҳолатда тадбиркор қурган уйнинг бир қисми бузилиши керак.
Effect.uz бу борада тез орада янги репортаж эълон қилади.

👍16👎1
Ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади
Ижтимоий тармоқларда Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари бўйича расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шу муносабат билан баёнот бериб, натижалар ҳали расман эълон қилинмаганини маълум қилди. Айни пайтда уларни шакллантириш ишлари якуний босқичда.
Агентликка кўра, имтиҳон натижалари жорий куннинг иккинчи ярмида расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.
Ота-оналар ва номзодлардан фақатгина расмий манбаларга таяниш, норасмий маълумотларга ишонмаслик сўралмоқда.

👍1
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «маргимуш қабристони» тўғрисидаги хабарлар ростми?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган 4,1 миллиард сўм маблағ бошқа мақсадларга ишлатиб юборилгани ҳамда Тошкент вилоятидаги «маргимуш қабристони» таҳликалилигича қолаётгани тўғрисидаги хабарларга Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги расмий муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/6522
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган 4,1 миллиард сўм маблағ бошқа мақсадларга ишлатиб юборилгани ҳамда Тошкент вилоятидаги «маргимуш қабристони» таҳликалилигича қолаётгани тўғрисидаги хабарларга Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги расмий муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/6522
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди
Давлат раҳбари сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери озиқ-овқат етиштиришга берилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилгани, эскирган 107 минг гектари янгилангани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушганини таъкидлади.
Бундан ташқари, 100 минг тонна сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватлари яратилди.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу ойда Ўзбекистон Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгаши аъзолигига сайланди.

“Бу миллий ва минтақавий ташаббусларни илгари суриш, янги лойиҳаларга маблағ жалб қилишда биз учун катта имконият”, деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади Ижтимоий тармоқларда Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари бўйича расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги…
Имтиҳон натижалари эълон қилинди
Жорий йилнинг 7, 8, 9, 10, 11 кунлари Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга ўтказилган имтиҳон натижалари эълон қилинди.
Имтиҳон натижаларини қуйидаги махсус телеграмботлари орқали билишингиз мумкин:
@natijalar_piima_1_2025_bot
@natijalar_piima_2_2025_bot
@natijalar_piima_3_2025_bot
@natijalar_piima_4_2025_bot
@natijalar_piima_5_2025_bot
Жорий йилнинг 31 июль куни имтиҳон натижалари бўйича ўқувчилар рўйхати тегишлилиги бўйича Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда эълон қилинади.

Экспорт 21 та туманда ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди
Ваҳоланки, бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор.
Ушбу 21 та туман ҳокимига вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу борада ўзгариш қилиш бўйича аниқ режаларни тузиш топширилди.
деди давлат раҳбари.
Лекин, айрим “чаққон” савдогарлар ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаб, хом мевани экспортга чиқараётгани танқид қилинди. Оқибатда хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган.
Натижада Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар ташқи бозорда ўз ўрнини йўқотиши мумкинлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ваҳоланки, бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор.
Ушбу 21 та туман ҳокимига вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу борада ўзгариш қилиш бўйича аниқ режаларни тузиш топширилди.
“Маҳсулотларимиз сифатли ва ширин бўлгани учун ташқи бозорларда “Ўзбекистонда етиштирилган” бренди шаклланган”,
деди давлат раҳбари.
Лекин, айрим “чаққон” савдогарлар ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаб, хом мевани экспортга чиқараётгани танқид қилинди. Оқибатда хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган.
Натижада Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар ташқи бозорда ўз ўрнини йўқотиши мумкинлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥38
Президент хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди
Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга камайган.
Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.
Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.

👍24
Навоийдаги 16-уй атрофи норасмий парковкага айланди – аҳоли бундан норози
Таҳририятимизга Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи Ибн Сино кўчасидаги 16-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан яна мурожаат келиб тушди. Илгариги мурожаатларда улар уй ертўласига бир неча бор сув тошиб киргани ҳақида маълум қилган эди. Шундан сўнг масъул ташкилотлар томонидан уй ёнидаги ариқ ва коллодеслар таъмирланган эди.
Бироқ фуқароларнинг сўзларига кўра, ҳозирда мазкур ҳудуд автомобиллар учун норасмий парковкага айланган. Уй ёнида жойлашган кафега келувчи мижозлар ҳам ўз машиналарини айнан 16-уй ёнига қўймоқда. Ҳар куни ўнлаб машиналар 16-уй ёнига кириб келиши натижасида цемент ётқизилган жойлар емирилган, йўл яна абгор ҳолатга келган ва сув ўтадиган жойлар тўсилиб, ертўлага яна сув кириб борган.
Аҳоли бу ҳолатдан қаттиқ норози. Улар уй атрофига автомобил қўйилишини чеклаш, инфратузилмани мустаҳкамлаш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўришни сўрамоқда.
Аҳоли масъул идоралардан бефарқликка барҳам беришни ва ҳолатни бартараф этиш бўйича амалий ечимларни кутмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.

“Бу ерда болалар ўйнайди, ҳамма жойни машина босиб кетган, уйимизнинг ёни парковкага айланиб кетди. Ертўла сувга тўлади, лекин ҳеч ким эътибор қаратмаяпти”,— дейди 16-уйда яшовчи фуқаролардан бири.