EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар!” — “Laxisam” раҳбари фармацевтика соҳаси раҳбарларини танқид қилди

“Laxisam” компанияси асосчиси Шавкат Исмоилов мамлакатдаги фармацевтика соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳақида кескин чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, соҳада масъул бўлган ташкилотлар ўз вазифаларини самарали бажармаяпти.

“Фармқўмита, Фармпром раисига мурожаат қилмоқчиман: эй, кўзингизни очинглар, қаранглар, қачонгача қийнайсизлар?” — деди Исмоилов. — “Ҳаммасининг гапи бир: сифатни кучайтириш, такомиллаштириш. Шиори бошқа, қиладиган иши бошқа”.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда соҳа структурасида жиддий таназзул кузатилмоқда ва бу сиёсат оқибатида кўплаб ишчи ўринлари йўқолган.

“Бизда ҳозир олдингига нисбатан 10 баробар ишчиларимиз камайиб кетди. Бизнинг вилоятларда филиаллар бор эди, ҳар бир вилоятда. Ҳозир ёпилиб кетган. Бу Фармқўмитанинг олиб бораётган нотўғри сиёсати, деб биламан. Иш жойи ташкил қилиш ўрнига иш жойлари ёпилиб кетяпти. Дори-дармонлар аҳолидан қочяпти. Бу нима деган гап, ахир?”

— деди у.

Шавкат Исмоиловнинг фикрича, агар мутасаддилар иш услубини tubдан ўзгартирмаса, фармацевтика соҳаси оғир оқибатларга дуч келиши мумкин:

“Фармкомитет, Фармпром иш услубини тубдан ўзгартирилмаса, фалокатга боради фарм саноати. Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар”.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахтсиз ҳодиса туфайли ўсмир 4 бармоғидан айрилди

Эндигина 16 ёшга тўлган ўсмир йигит ўнг қўлидаги бармоқларидан айрилди. Бу ҳолатга нималар сабаб бўлди? Боланинг эҳтиётсизлигими, ёки вояга етмаган болани ишга олган шахснинг масъулиятсизлигими?

Таҳририятимизга Ҳалимжон исмли боланинг яқинлари мурожаат қолдиришди. Уларнинг сўзларига кўра, ўғилларининг қўли станок қурилмасига кириб кетиши натижасида 4 бармоғидан айрилган. Ўсмир бола учун бундай жароҳат жуда оғир экани айтилмоқда.

Жамоамиз билан ҳолатни ўрганиш мақсадида Республика 16-сонли тез тиббий ёрдам марказининг болалар бўлимига бордик. Бўлим бош шифокори томонидан ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Афсус чекaётган она ҳар сафар фарзандининг шикастланган қўлини кўрганда қалби оғриётганини таъкидлади.

Боланинг айтишича, у аввал заводда оддий ишлар билан шуғулланиб юрган. Бир куни унга станокда ишловчи ишчининг ўрнини вақтинча эгаллаб туриш таклиф қилинган. У рози бўлган ва айнан ўша куни бахтсиз ҳодиса юз берган. Ҳам бола, ҳам унинг ота-онаси ушбу ҳолатдан афсусдаликларини билдиришди.

Бу борада иккинчи томон — “Crstyle MCHJ” раҳбари Зайниддинов Ўктам билан ҳам боғландик. Унинг таъкидлашича, бола корхонада расман ишламаган, уни ўша жойда ишлаб келаётган амакиси олиб келган.

– Ҳар бир ишчи ўз вазифаси билан шуғулланади. Ҳеч ким бошқасининг ўрнини босмаслиги керак, – деди директор.

Унинг таъкидлашича, шифохонадаги даволаниш харажатлари давлат томонидан қопланар экан. Аммо болага керак бўладиган протез воситалари учун моддий ёрдам бериш нияти борлигини ҳам билдирди.

Ҳурматли ота-оналар, шундай ҳолатлар сиз ва сизнинг фарзандларингиз билан ҳам юз бермаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун фарзандларингизга эҳтиёткорлик ва меҳнат хавфсизлиги борасида тушунча бериш, уларнинг иш жойларини назорат қилиш — ҳар бир ота-онанинг вазифасидир.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оғзи шалоқ Асака ҳокими давлат ордени билан тақдирланди

Аввалроқ интернетда фуқарони сўкиб, куч ишлатган Асака туман ҳокими Насибулла Мўминов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақида 29 июль куни Президентнинг тегишли фармони имзоланган.

Маълумот ўрнида, интернетдаги кескин ҳақоратлари билан танилган Насибулла Мўминов 2023 йил 1 ноябрда туманга ҳоким этиб тайинланган. Мўминов унгача Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎47😢5👍3
Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади

29 июль куни Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотдаги таклифларга мувофиқ, Қуролли Кучлар академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур университет таркибига Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий таълим муассасалари: 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида қўшилади.

Ушбу ислоҳот марказлашган вертикал бошқарув тизимини шакллантириш, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, дуал таълимни кенг жорий этиш ва илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ қилишга хизмат қилади.

Сержантлар тайёрлаш олий мактабида етук мутахассис ва етакчи сержантларни тайёрлаш бўйича замонавий ёндашувлар жорий этилади. Улар замонавий қурол-яроғ ва янги тактик усуллар бўйича чуқур билим ҳамда амалий кўникмаларни эгаллайдилар.

Яна бир муҳим янгилик — тор йўналишлар бўйича “2+2” тизимининг жорий этилишидир. Унга кўра, психолог, алоқачи, таъминотчи ва омборчи каби 18 та ихтисослик бўйича кадрлар олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб тайёрланади.

Иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб битирувчи курсантлар учун “Олий Бош Қўмондон” номли давлат стипендияси жорий этилади. Стипендияни қўлга киритганлар бакалавриатни тамомлагандан сўнг, 5 йил давомида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 йўналишини тамомлаган курсантларга бир вақтнинг ўзида ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий мутахассислик бўйича диплом берилади.

Бу ислоҳотлар ҳарбий педагогларни тайёрлаш ва саралаш тизимига ҳам янги талабларни қўяди. Хусусан, педагог кадрларни етакчи хорижий мамлакатларда ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

Тақдимот якунларида ушбу таклифлар маъқулланди ҳамда уларни амалиётга самарали татбиқ этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍95🔥69👎3
Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ИИБ раҳбарлари ўзгарди

Полковник Абдураззоқов Абдувосит Абдулҳаевич Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Арипов Тоҳир Тўлқунович эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эркакнинг фойдасиз кўзёшлари…

Самарқандда қўзиқорин шаклида қурилган уй масаласи кўплаб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Суд қарорига кўра, ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли меҳмонхона бузилиши керак.

Айни кунларда эса суд қарори ижроси амалга оширилиш арафасида бинога 3 млн доллар сарфлаганини айтаётган тадбиркор Фурқат Ҳалиловнинг йиғлаб, Президентдан ёрдам сўраётгани акс этган видеолавҳаси тарқалди.

Ҳалилов ўз мурожаатида Президент Шавкат Мирзиёевдан вазиятга аралашиб, амалий ёрдам беришни сўраган. Қонун устувор, жазо муқаррар мамлакатда яшаяпмиз ва келажакда ҳам яшаймиз, билмаслик жазодан озод қилмайди. Тадбиркор қурган бино антиқа ва ажойиб, шунингдек, жуда баланд, ачинарлиси эса зилзилага бардошсиз.

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича Республика комиссияси хулосаси ва 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф.Халиловга Самарқанд тумани «Жўйисой» МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган ва ижро учун юборилган. Айни кунда ижро ишлари амалга оширилмоқда.

Нима ҳам деймиз, 3 млнлик биноси бузилаётган тадбиркорга сабр тилаймиз, шу каби бошқа ноқонуний қурилиш қилганларга эса юқоридаги ҳолатдан тегишли хулоса олишларини маслаҳат берамиз. Effect.uz бу каби ноқонуний қурилмалар қуришнинг оқибати охири эркак кишининг йиғлагани билан тугаши тарафдори эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎5
Террористик ташкилот фаолиятида иштирок этмоқчи бўлган фуқарога ҳукм ўқилди

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти медиа тарғиботчилари таъсирига тушган. У мазкур ташкилотнинг “ҳижрат”, “жиҳод” ва “шаҳидлик” ғояларини қўллаб-қувватлаб, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Тергов материалларига кўра, у ХТТ аъзолари билан доимий алоқада бўлиб, қуролли тўқнашувлар ва террористик ҳаракатларда иштирок этишни режалаштирган. Шунингдек, ташкилот аъзоларига криптовалюта орқали 2912 АҚШ доллари ва банк орқали 4 млн 190 минг сўм маблағ юборгани аниқланган.

2023–2024 йилларда фуқаро Суриядаги террорчилик фаолиятида иштирок этиш мақсадида Қирғизистон орқали Туркияга икки марта борган. Аммо Сурияга ўтиш имкони бўлмагани сабабли, ХТТ аъзосининг кўрсатмаси билан Афғонистондаги “Ислом жиҳоди иттиҳоди” ташкилотига қўшилишни режалаштирган. У Эрон орқали Афғонистонга ўтишга уринган пайтда, 2024 йил ноябрь ойида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-3-моддаси 2-қисми “а” банди, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ATTO иловасида шаҳарлараро автобус чипталарини сотиб олиш имконияти яратилди

Эндиликда Тошкентдан мамлакатимизнинг турли ҳудудларига йўл олувчи автобуслар учун чипталарни ATTO мобил иловаси орқали харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълумот беришича, «Uzautotrans Service» корхонаси ушбу янги электрон хизматни жорий этди. Бу орқали фуқаролар ATTO иловасидан фойдаланиб, шаҳарлараро автобус қатновлари учун чипталарни осон ва қулай шартларда харид қилиш имконига эга бўладилар.

Айни пайтда мазкур корхона томонидан қуйидаги йўналишларда мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда:
Тошкент — Зомин, Тошкент — Бойсун, Тошкент — Кадан, Тошкент — Навоий, Тошкент — Хатирчи, Тошкент — Жума, Тошкент — Қарши, Тошкент — Шаҳрисабз, Тошкент — Қамаши, Тошкент — Ғузор, Тошкент — Жарқўрғон, Тошкент — Шеробод, Тошкент — Узун, Тошкент — Денов, Тошкент — Термиз.

Мазкур имконият туфайли йўловчилар чипталарни исталган вақт ва жойдан, смартфон орқали электрон тарзда сотиб олишлари мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Технология бу мен учун ёруғлик!

Мирали Ғиёсов — филолог, ўқитувчи ва кўзи ожизлар учун энг йирик аудиокитоб платформаси асосчиси.

Мирали ёш бўлишига қарамай, илм, инклюзия ва рақамли технологиялар йўлида катта ютуқларга эришган.

Ушбу видеода у нафақат ўзининг ҳаёт йўли ва фаолияти балки ногиронлиги бор инсонларнинг технология соҳасида дуч келаётган муаммолари билан таништиради.

Бу суҳбат — имкониятлар ва ҳар қандай тўсиқни енгиш ҳақида!

Мен бу суҳбатни ишим юришмаяпти, имконият йўқ, ўз йўлимни тополмаяпман деб баҳоналар излайдиган соғлом инсонлар томоша қилишини истардим.

Суҳбатни ҳар қандай инсон томоша қилиб, яшаш учун мотивация олиши мумкин!


📹Интервьюни тўлиқ томоша қилиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“UzAuto Motors” шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “UzAuto Motors” АЖ ва унинг дилерлик корхоналари тақдим этаётган шартномалар ўрганилиб, қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, мазкур шартномаларнинг 21 та кичик банди қонун талабларига мувофиқлаштирилди.

Қўмитанинг сўрови ва таҳлили асосида жорий этилган ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

▪️ Пулни қайтариш муддати — аввал 30 кун бўлган бўлса, эндиликда 10 кунга қисқартирилди.
▪️ Автомобилни етказиб бериш кечикиши — аввал сотувчининг мажбуриятлари бўлимида кўрсатилган 45 кунлик кечикиш имконияти энди форс-мажор бўлимига кўчирилди.
▪️ Такроран шартнома тузиш — бир русумдаги автомобиль учун қайта шартнома тузиш ҳолати бўйича муддатни 120 кунгача узайтириш тўғрисидаги банд шартномадан бутунлай чиқариб ташланди.
▪️ Сотувчининг қонуний мажбуриятлари — шартномада аниқ ва равшан белгилаб қўйилди.

Рақобат қўмитаси томонидан ушбу соҳада истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилаётгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢4
Асакада 172 миллион сўмлик асфальтлаш ишлари ҳали ҳам бажарилмаган

Андижон вилояти Асака туманидаги "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини Гулистон кўчаси, "Эргашобод" МФЙнинг Ободчек кўчаси, шунингдек, Нурафшон ҳудудида жойлашган 25-мактаб, 36-боғча ва "Кардошлар" қабристони олдидаги йўллар 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ–5048-сонли қарори билан тасдиқланган давлат дастури доирасида асфальтлаш режасига киритилган эди.

Мурожаатчи маълум қилишича, мазкур йўллар учун ажратилган 172 миллион сўм маблағ 2023 йилда давлат ҳисобига қайтарилиб, белгиланган ишлар амалга оширилмаган. Шунингдек, мурожаатчи аввал ҳам 2023 йили бу муаммони ижтимоий тармоқда кўтарганини, аммо ўша пайтдаги Асака тумани ҳокими Бекзод Умматов томонидан масала ечим топмаганини таъкидлаган.

Фуқаро бу галги мурожаати орқали Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Қушақбойевич Абдураҳмонов ҳамда Асака тумани ҳокими Насибулло Муминовдан ушбу йўлларни тез кунларда асфальтлаштириш бўйича амалий чоралар кўришларини сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍2
Камчаткада 8,8 балли зилзила ва цунами: Япония, Гавайи ва бошқа ҳудудларда хавфсизлик чоралари кўрилди

30 июль куни Россиянинг Камчатка яримороли яқинида 8,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри Петропавловск-Камчатскийдан 119 км жануби-шарқда, 19,3 км чуқурликда жойлашган. Бу зилзила сўнгги ўн йилликдаги энг кучли тебранишлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Камчатка губернатори Владимир Солодов бу ҳолатни "жиддий табиий офат" деб атади. Айрим ҳудудларда 3–4 метр баландликдаги цунами қайд этилди. Аҳоли қирғоқдан узоқлашишга чақирилди.

Япония, Гавайи, Эквадор, Чили ва Соломон оролларида ҳам цунами хавфи сабабли огоҳлантиришлар берилди. Япония ҳукумати 3 метргача тўлқинлар бўлиши мумкинлигини билдириб, аҳолини баланд жойларга чиқишга чақирди.

Зилзила оқибатида Камчаткада бир неча киши жароҳат олган. Россия Фанлар академияси бу ҳудудда 1952 йилдан бери қайд этилган энг кучли зилзила бўлганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2
⚡️Тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қурган баланд иморат бўйича суд қарор қилди: Олий суд Бош прокуратура протестини қисман қаноатлантирди. Энди уй бузиладими?

Олий судда тадбиркор Анвар Абдуқаюм томонидан қурилган уй масаласи кўриб чиқилди. Аввалроқ хабар берилганидек, мазкур иш бўйича Бош прокуратура томонидан қонуний ва ҳар томонлама адолатли протест келтирилган бўлиб, тадбиркор амалга оширган қурилиш объектида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари содир этилган.

Хусусан, суд қарорига кўра Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2024 йил 29 июлдаги қарори ва шу суд тафтиш инстанциясининг 2024 йил 13 сентябрдаги қарори Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарорининг жавобгар мансабдор шахсларининг 2023 йил 12 майдаги 111757-сонли лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда суд харажатларини тақсимлаш қисмида бекор қилинсин, шу қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган.

Жавобгар Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Учтепа туман бўлимининг 2023 йил 12 майдаги 111757-сонли хулосаси ҳақиқий эмас деб топилди. Суд ҳужжатига кўра, бу ҳолатда тадбиркор қурган уйнинг бир қисми бузилиши керак.

Effect.uz бу борада тез орада янги репортаж эълон қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎1