EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда каналга нефть оқиб тушди: сабаб – корхонадаги техник носозлик

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Раиш қишлоғидан ўтувчи каналда нефть оқаётгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мутасаддилар бу ҳолат “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖга тегишли нефтни қайта ишлаш корхонасида юз берган авария оқибатида содир бўлганини маълум қилди.

29 июль куни Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур ҳолат тўлиқ тасдиқланди.

Айни пайтда авария натижасида келиб чиққан муаммо бартараф этилган. Масъул корхонага нисбатан белгиланган тартибда текширув ўтказиш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Табиатга етказилган зарар ҳамда таъсир чоралари юзасидан қўшимча маълумотлар текширув натижаларига кўра тақдим этилиши билдирилган.

Шунингдек, 26 июль куни мазкур туман ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона каналининг кўпикланган ҳолда оққани кузатилган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида тикув-трикотаж фабрикаси томонидан қайта ишланган матолар учун ишлатилган техник сув каналга тўғридан-тўғри оқизилгани, натижада сувнинг ташқи кўриниши ва кимёвий таркиби ўзгаргани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2
“Қанақа қилиб??? Наҳотки буни ҳеч ким назорат қилмаган?” — сиртқи таълим ортидаги шубҳали схемалар фош бўлмоқда

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда 2- ёки 3-курсдан сиртқи таълимга қўшилиш ҳақида очиқ эълонлар кўпайган. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев шу масала бўйича мустақил суриштирув олиб борди. У шундай эълон берганлардан бири билан мижоз сифатида боғланиб, тизим қанақа ишлашини текшириб кўрган.

Аниқланган ҳолатлар ҳақида у қуйидагича ёзади:

“Сизни 2-3-4 ва ҳатто 5-курсдан сиртқи таълимга ўқишга киритишни ваъда қилишади;

Рўйхатда 50 дан ортиқ йўналиш мавжуд, барчаси хусусий университетлар, исталганини танлаш мумкин;

Хизмат ҳақи 10 млн сўмдан 30 млн сўмгача, йўналишга қараб ўзгаради;

Мижоз номига Россия, Қирғизистон, Тожикистон ёки Қозоғистондаги олийгоҳларда ўқишни тасдиқловчи сохта ҳужжат тайёрланади;

Кейин шу “перевод” ҳужжати билан мижоз Ўзбекистондаги хусусий университетнинг юқори курсига жойлаштирилади. Шартнома тузилиб, контракт пули тўлангандан сўнг ўқиш бошланади;

“Бу жараёнга катта эҳтимол билан университетлар ҳам аралашган бўлади”, чунки ҳурматли олийгоҳ ҳар қандай ҳужжатни текшириши шарт. Бироқ йирик суммадаги контракт олиниши унинг кўзини юмдирмоқда;

Энг хавфлиси: “Булар шунчаки сизни олийгоҳга жойлаб қўйишмайди, балки вазирликнинг HEMIS дастурига ‘орқа сана’ билан киритиб ҳам қўйишади. Лекин бунинг учун аввал контрактни тўлиқ тўлашингизни сўрашади”
, дея таъкидлайди Худойбердиев.


“Мендаги маълумотларга кўра, 2025 йил 1 январдан 3 июлгача 41 минг 812 нафар талаба HEMIS тизимига киритилган, шундан 25 минг 821 нафари сиртқи таълимга қўшилган. Қанақа қилиб??? Наҳотки буни ҳеч ким назорат қилмаган???”
Ҳуқуқшуносга кўра, фақат биргина хусусий университет 3 ва 4-курсга 3 минг 200 нафар талабани, яна бошқаси 1 минг 599 талабани юқори курсларга қабул қилган ва HEMIS’га киритган.

Матн охирида Хушнудбек Худойбердиев қуйидаги сатрлар билан жамиятни ўйлантирувчи саволни қўяди:
“Бу не сир-у синоат, ўртоқлар? ‘Ошкора қотиллик қиссаси’га ўхшаб, куппа-кундуз куни жиноят содир этишса, ҳаммамиз томошабин бўлиб турамизми? Қизиқ-ку... Жуда қизиқ...”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13🔥6👍1
Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади

Қонунчилик палатасининг 2025 йил 29 июлдаги мажлисида Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартиришга оид қарор қабул қилинди.

Унга кўра, Каттақўрғон шаҳри ҳудудига Каттақўрғон туманидан 1 945 гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар ер бириктирилади. Шу билан бирга, Нуробод туманидан Каттақўрғон туманига 600 гектар ер ўтади.

Мазкур қарор асосида шаҳар ҳудудини кенгайтириш орқали уни ўрта шаҳарлардан катта шаҳарлар тоифасига ўтказиш, аҳоли ўсишини инобатга олган ҳолда янги турар жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш, қулай яшаш ва меҳнат шароитлари яратиш режалаштирилган.

Янги ҳудудда 50 гектар ерда “Ургут” ЭИЗ филиали ва 30 гектар майдонда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилади. 2030 йилга қадар саноат корхоналари сони 332 тадан 500 тага, хизмат кўрсатиш корхоналари эса 981 тадан 1 285 тага, кейинчалик 3 мингтагача етказилиши кўзда тутилган.

71 миллион долларлик инвестиция жалб этиш ва экспорт ҳажмини 65 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Бу ўзгаришлар ҳудудни комплекс ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Чегаралар ўзгариши бўйича қарор тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар муҳокамасидан сўнг қабул қилинган ва картографик чизма асосида тасдиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics Бюроси аъзоси этиб сайланди

Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics (Жаҳон сув спорт турлари федерацияси) Ижроия қўмитаси Бюроси аъзолигига сайланди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

“Мени ишончим комил, Бюро фаолиятида иштирок этиш сув спорт турларини ривожлантиришга эътиборни оширишга хизмат қилади ва мен World Aquatics таркибидаги барча спорт турлари янада оммабоп бўлиши, шунингдек ўзбек спортчилари номлари жаҳон ареналарида янада баландроқ янграши учун барча куч-ғайратимни беришга тайёрман”,

— деди Мирзиёева.

Маълумот учун, World Aquatics — дунё мамлакатларидаги миллий сув спорти федерацияларини бирлаштирувчи халқаро ташкилот ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍86🔥22👎7😢1
Доллар, евро ва рубль курси пасайди — Марказий банк янги қийматларни эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 30 июль кунидан амалга кирувчи янги валюта курсларини эълон қилди.

Янги расмий курсларга кўра:

АҚШ доллари 14,33 сўмга пасайиб, 12 500,01 сўм этиб белгиланди;

Евро 129,22 сўмга тушиб, 14 471,26 сўмни ташкил этди;

Россия рубли 4,45 сўмга арзонлашиб, 151,96 сўм бўлди.

Ушбу ўзгаришлар жорий бозор тенденциялари ва халқаро валюта бозоридаги ҳолатлар билан боғлиқ. Марказий банкнинг расмий курслари тўлов ва ҳисоб-китоб операцияларида асос қилиб олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Суюлтирилган газ учун асоссиз ҳақ олиш ҳолатлари фош этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2025 йилнинг ўтган даврида суюлтирилган газ таъминоти бўйича 19 487 та мурожаат қабул қилгани сўҳага оид тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Шу муносабат билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унга қарашли ҳудудий корхоналар фаолияти ўрганилди.

Текширувлар давомида Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Бухоро вилоятларида аҳолига тарқатилган газ баллонларида 1,5 минг тонна суюқ конденсат қолдиқлари сабаб ортиқча ҳақ олингани аниқланди. Умумий зарар ҳажми тахминан 2,2 млрд сўмни ташкил этди.

Хусусан:

Навоийда 92,9 тонна конденсат учун 125,4 млн сўм,

Сурхондарёда 490,2 тонна конденсат учун 766 млн сўм,

Қолган ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилди.

Қўмита мазкур ҳолатларни қонунбузарлик деб баҳолади ва истеъмолчилардан асоссиз равишда ундирилган маблағларни қайта ҳисоблаш ҳамда қайтариш бўйича чоралар кўраётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги назорат ишлари мамлакат бўйлаб тизимли равишда давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9
Ўзбекистон молибден соҳасида глобал майдонга чиқди

Ўзбекистон Технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро молибден ассоциацияси (IMOA) аъзолигини қўлга киритди. Бу билан Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу нуфузли ташкилотга қўшилган биринчи давлатга айланди.

ТМК молибденни замонавий гидрометаллургик ва пирометаллургик усуллар орқали қайта ишлаб, ноёб металлар асосида қаттиқ қотишмалар ва уларга мос саноат ускуналарини ишлаб чиқаради.

IMOA аъзолиги қуйидаги имкониятларни очиб беради:

🔷Жаҳоннинг етакчи молибден мутахассислари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик;

🔷Бозордаги динамика ва технологик янгиликлардан тезкор хабардорлик;

🔷Илмий тадқиқот лойиҳаларида иштирок ва техник тажриба алмашинуви;

🔷Янги бозорларга чиқиш ва инновацион ечимлардан фойдаланиш.

ТМК шунингдек Халқаро волфрам ассоциацияси, Европа графит ва углерод материаллари уюшмаси ҳамда Камёб ер металлари саноати ассоциациясининг ҳам тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Бу аъзоликлар орқали Ўзбекистон дунё металл саноатидаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Temu платформаси Европа қонунчилигини бузишда гумон қилинмоқда

Европа Иттифоқи Хитойда жойлашган Temu онлайн-савдо платформасига нисбатан рақамли хавфсизлик ва истеъмолчи ҳуқуқларини бузиш эҳтимоли бўйича расмий тергов бошлади.

Европа Комиссиясининг дастлабки хулосаларига кўра, платформа фойдаланувчиларни ноқонуний ва хавфли маҳсулотлардан етарлича ҳимоя қила олмаётгани маълум қилинган.

Текширув давомида махфий харидорлар орқали ўтказилган тажриба жараёнида Temu’да хавфсиз деб бўлмайдиган товарлар доимий равишда мавжуд экани аниқланган. Шунингдек, платформа орқали ноқонуний маҳсулотлар тарқалиш эҳтимоли юқори экани қайд этилган.

Маълумот учун, 2023 йилда Европа бозорига кирган Temu ҳар ой 27 та аъзо давлатда ўртача 93,7 миллион фаол фойдаланувчини жалб қилган.

Ҳозирда мазкур тергов Европа Иттифоқининг асосий рақамли тартибга солувчи ҳужжати — Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун (DSA) доирасида олиб борилмоқда.

Агар қонунбузарлик ҳолатлари тасдиқланса, Temu компанияси ўзининг жаҳон миқёсидаги йиллик даромадининг 6 фоизигача миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бундан ташқари, ундан муайян қоидабузарликларни бартараф этиш ва фаолият юритишдаги амалиётларни тўғрилаш ҳам талаб қилиниши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (440-сон, 14.07.2025 й.) билан “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, зўравонликдан жабрланган ёхуд ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади.

“Инсон” марказлари ички ишлар органлари иштирокида боланинг ҳаётий вазиятини 1 кун муддатда ўрганади.

Бунда “Инсон” маркази боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хавф даражасини “паст” ёки “юқори” деб топиши мумкин.

Хавф даражаси “юқори” деб баҳоланганида, ички ишлар органи қуйидаги чоралардан бирини кўради:

🔹 зўравонлик содир этган шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш;

🔹 болага ёхуд унинг қонуний вакилига ҳимоя ордерини бериш;

🔹 болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёхуд уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш.

Таҳдид солувчи омиллар бартараф этилгач, “Инсон” маркази боланинг ҳаётий вазиятини 14 календарь кун ичида комплекс баҳолашдан ўтказади.

Комплекс баҳолаш натижаларига кўра 3 иш куни ичида болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади.

❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик содир ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:

▪️ тузатиш дастуридан ўтиш;
▪️ болаларини олиб қўйиш;
▪️ ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
▪️ наркология муассасаларида мажбурий даволаниш;
▪️ мажбурий тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
❗️1 августдан жарималар миқдори ҳам ошади

Энг оммабоп жарималар миқдори қуйидагича бўлади:

— Камар тақмаслик – 206 000 сўм;
— Техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик – 206 000 сўм;
— Ҳужжатсиз ҳайдаш – 412 000 сўм;
— Суғуртасиз машина бошқариш – 412 000 сўм;
— Светафорнинг қизил чироғида ўтиш – 824 000 сўм;
— Нотўғри парковка – 824 000 сўм;
— Телефонда гаплашиш – 1 236 000 сўм;
— Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 20 060 000 сўм;
— Тезлик (+20 км/соат) – 412 000 сўм;
— Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 4 120 000 сўм;
— Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 10 300 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;
— Рухсатсиз тонировка – 10 300 000 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар!” — “Laxisam” раҳбари фармацевтика соҳаси раҳбарларини танқид қилди

“Laxisam” компанияси асосчиси Шавкат Исмоилов мамлакатдаги фармацевтика соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳақида кескин чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, соҳада масъул бўлган ташкилотлар ўз вазифаларини самарали бажармаяпти.

“Фармқўмита, Фармпром раисига мурожаат қилмоқчиман: эй, кўзингизни очинглар, қаранглар, қачонгача қийнайсизлар?” — деди Исмоилов. — “Ҳаммасининг гапи бир: сифатни кучайтириш, такомиллаштириш. Шиори бошқа, қиладиган иши бошқа”.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда соҳа структурасида жиддий таназзул кузатилмоқда ва бу сиёсат оқибатида кўплаб ишчи ўринлари йўқолган.

“Бизда ҳозир олдингига нисбатан 10 баробар ишчиларимиз камайиб кетди. Бизнинг вилоятларда филиаллар бор эди, ҳар бир вилоятда. Ҳозир ёпилиб кетган. Бу Фармқўмитанинг олиб бораётган нотўғри сиёсати, деб биламан. Иш жойи ташкил қилиш ўрнига иш жойлари ёпилиб кетяпти. Дори-дармонлар аҳолидан қочяпти. Бу нима деган гап, ахир?”

— деди у.

Шавкат Исмоиловнинг фикрича, агар мутасаддилар иш услубини tubдан ўзгартирмаса, фармацевтика соҳаси оғир оқибатларга дуч келиши мумкин:

“Фармкомитет, Фармпром иш услубини тубдан ўзгартирилмаса, фалокатга боради фарм саноати. Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар”.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахтсиз ҳодиса туфайли ўсмир 4 бармоғидан айрилди

Эндигина 16 ёшга тўлган ўсмир йигит ўнг қўлидаги бармоқларидан айрилди. Бу ҳолатга нималар сабаб бўлди? Боланинг эҳтиётсизлигими, ёки вояга етмаган болани ишга олган шахснинг масъулиятсизлигими?

Таҳририятимизга Ҳалимжон исмли боланинг яқинлари мурожаат қолдиришди. Уларнинг сўзларига кўра, ўғилларининг қўли станок қурилмасига кириб кетиши натижасида 4 бармоғидан айрилган. Ўсмир бола учун бундай жароҳат жуда оғир экани айтилмоқда.

Жамоамиз билан ҳолатни ўрганиш мақсадида Республика 16-сонли тез тиббий ёрдам марказининг болалар бўлимига бордик. Бўлим бош шифокори томонидан ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Афсус чекaётган она ҳар сафар фарзандининг шикастланган қўлини кўрганда қалби оғриётганини таъкидлади.

Боланинг айтишича, у аввал заводда оддий ишлар билан шуғулланиб юрган. Бир куни унга станокда ишловчи ишчининг ўрнини вақтинча эгаллаб туриш таклиф қилинган. У рози бўлган ва айнан ўша куни бахтсиз ҳодиса юз берган. Ҳам бола, ҳам унинг ота-онаси ушбу ҳолатдан афсусдаликларини билдиришди.

Бу борада иккинчи томон — “Crstyle MCHJ” раҳбари Зайниддинов Ўктам билан ҳам боғландик. Унинг таъкидлашича, бола корхонада расман ишламаган, уни ўша жойда ишлаб келаётган амакиси олиб келган.

– Ҳар бир ишчи ўз вазифаси билан шуғулланади. Ҳеч ким бошқасининг ўрнини босмаслиги керак, – деди директор.

Унинг таъкидлашича, шифохонадаги даволаниш харажатлари давлат томонидан қопланар экан. Аммо болага керак бўладиган протез воситалари учун моддий ёрдам бериш нияти борлигини ҳам билдирди.

Ҳурматли ота-оналар, шундай ҳолатлар сиз ва сизнинг фарзандларингиз билан ҳам юз бермаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун фарзандларингизга эҳтиёткорлик ва меҳнат хавфсизлиги борасида тушунча бериш, уларнинг иш жойларини назорат қилиш — ҳар бир ота-онанинг вазифасидир.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оғзи шалоқ Асака ҳокими давлат ордени билан тақдирланди

Аввалроқ интернетда фуқарони сўкиб, куч ишлатган Асака туман ҳокими Насибулла Мўминов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақида 29 июль куни Президентнинг тегишли фармони имзоланган.

Маълумот ўрнида, интернетдаги кескин ҳақоратлари билан танилган Насибулла Мўминов 2023 йил 1 ноябрда туманга ҳоким этиб тайинланган. Мўминов унгача Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎47😢5👍3
Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади

29 июль куни Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотдаги таклифларга мувофиқ, Қуролли Кучлар академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур университет таркибига Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий таълим муассасалари: 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида қўшилади.

Ушбу ислоҳот марказлашган вертикал бошқарув тизимини шакллантириш, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, дуал таълимни кенг жорий этиш ва илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ қилишга хизмат қилади.

Сержантлар тайёрлаш олий мактабида етук мутахассис ва етакчи сержантларни тайёрлаш бўйича замонавий ёндашувлар жорий этилади. Улар замонавий қурол-яроғ ва янги тактик усуллар бўйича чуқур билим ҳамда амалий кўникмаларни эгаллайдилар.

Яна бир муҳим янгилик — тор йўналишлар бўйича “2+2” тизимининг жорий этилишидир. Унга кўра, психолог, алоқачи, таъминотчи ва омборчи каби 18 та ихтисослик бўйича кадрлар олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб тайёрланади.

Иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб битирувчи курсантлар учун “Олий Бош Қўмондон” номли давлат стипендияси жорий этилади. Стипендияни қўлга киритганлар бакалавриатни тамомлагандан сўнг, 5 йил давомида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 йўналишини тамомлаган курсантларга бир вақтнинг ўзида ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий мутахассислик бўйича диплом берилади.

Бу ислоҳотлар ҳарбий педагогларни тайёрлаш ва саралаш тизимига ҳам янги талабларни қўяди. Хусусан, педагог кадрларни етакчи хорижий мамлакатларда ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

Тақдимот якунларида ушбу таклифлар маъқулланди ҳамда уларни амалиётга самарали татбиқ этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍95🔥69👎3
Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ИИБ раҳбарлари ўзгарди

Полковник Абдураззоқов Абдувосит Абдулҳаевич Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Арипов Тоҳир Тўлқунович эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эркакнинг фойдасиз кўзёшлари…

Самарқандда қўзиқорин шаклида қурилган уй масаласи кўплаб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Суд қарорига кўра, ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли меҳмонхона бузилиши керак.

Айни кунларда эса суд қарори ижроси амалга оширилиш арафасида бинога 3 млн доллар сарфлаганини айтаётган тадбиркор Фурқат Ҳалиловнинг йиғлаб, Президентдан ёрдам сўраётгани акс этган видеолавҳаси тарқалди.

Ҳалилов ўз мурожаатида Президент Шавкат Мирзиёевдан вазиятга аралашиб, амалий ёрдам беришни сўраган. Қонун устувор, жазо муқаррар мамлакатда яшаяпмиз ва келажакда ҳам яшаймиз, билмаслик жазодан озод қилмайди. Тадбиркор қурган бино антиқа ва ажойиб, шунингдек, жуда баланд, ачинарлиси эса зилзилага бардошсиз.

Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича Республика комиссияси хулосаси ва 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф.Халиловга Самарқанд тумани «Жўйисой» МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган ва ижро учун юборилган. Айни кунда ижро ишлари амалга оширилмоқда.

Нима ҳам деймиз, 3 млнлик биноси бузилаётган тадбиркорга сабр тилаймиз, шу каби бошқа ноқонуний қурилиш қилганларга эса юқоридаги ҳолатдан тегишли хулоса олишларини маслаҳат берамиз. Effect.uz бу каби ноқонуний қурилмалар қуришнинг оқибати охири эркак кишининг йиғлагани билан тугаши тарафдори эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎5
Террористик ташкилот фаолиятида иштирок этмоқчи бўлган фуқарога ҳукм ўқилди

Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро 2023 йилдан бошлаб “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти медиа тарғиботчилари таъсирига тушган. У мазкур ташкилотнинг “ҳижрат”, “жиҳод” ва “шаҳидлик” ғояларини қўллаб-қувватлаб, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Тергов материалларига кўра, у ХТТ аъзолари билан доимий алоқада бўлиб, қуролли тўқнашувлар ва террористик ҳаракатларда иштирок этишни режалаштирган. Шунингдек, ташкилот аъзоларига криптовалюта орқали 2912 АҚШ доллари ва банк орқали 4 млн 190 минг сўм маблағ юборгани аниқланган.

2023–2024 йилларда фуқаро Суриядаги террорчилик фаолиятида иштирок этиш мақсадида Қирғизистон орқали Туркияга икки марта борган. Аммо Сурияга ўтиш имкони бўлмагани сабабли, ХТТ аъзосининг кўрсатмаси билан Афғонистондаги “Ислом жиҳоди иттиҳоди” ташкилотига қўшилишни режалаштирган. У Эрон орқали Афғонистонга ўтишга уринган пайтда, 2024 йил ноябрь ойида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-3-моддаси 2-қисми “а” банди, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ATTO иловасида шаҳарлараро автобус чипталарини сотиб олиш имконияти яратилди

Эндиликда Тошкентдан мамлакатимизнинг турли ҳудудларига йўл олувчи автобуслар учун чипталарни ATTO мобил иловаси орқали харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълумот беришича, «Uzautotrans Service» корхонаси ушбу янги электрон хизматни жорий этди. Бу орқали фуқаролар ATTO иловасидан фойдаланиб, шаҳарлараро автобус қатновлари учун чипталарни осон ва қулай шартларда харид қилиш имконига эга бўладилар.

Айни пайтда мазкур корхона томонидан қуйидаги йўналишларда мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда:
Тошкент — Зомин, Тошкент — Бойсун, Тошкент — Кадан, Тошкент — Навоий, Тошкент — Хатирчи, Тошкент — Жума, Тошкент — Қарши, Тошкент — Шаҳрисабз, Тошкент — Қамаши, Тошкент — Ғузор, Тошкент — Жарқўрғон, Тошкент — Шеробод, Тошкент — Узун, Тошкент — Денов, Тошкент — Термиз.

Мазкур имконият туфайли йўловчилар чипталарни исталган вақт ва жойдан, смартфон орқали электрон тарзда сотиб олишлари мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Технология бу мен учун ёруғлик!

Мирали Ғиёсов — филолог, ўқитувчи ва кўзи ожизлар учун энг йирик аудиокитоб платформаси асосчиси.

Мирали ёш бўлишига қарамай, илм, инклюзия ва рақамли технологиялар йўлида катта ютуқларга эришган.

Ушбу видеода у нафақат ўзининг ҳаёт йўли ва фаолияти балки ногиронлиги бор инсонларнинг технология соҳасида дуч келаётган муаммолари билан таништиради.

Бу суҳбат — имкониятлар ва ҳар қандай тўсиқни енгиш ҳақида!

Мен бу суҳбатни ишим юришмаяпти, имконият йўқ, ўз йўлимни тополмаяпман деб баҳоналар излайдиган соғлом инсонлар томоша қилишини истардим.

Суҳбатни ҳар қандай инсон томоша қилиб, яшаш учун мотивация олиши мумкин!


📹Интервьюни тўлиқ томоша қилиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM