Долларнинг сўмга нисбатан қиймати яна пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 67,39 сўмга тушди ва 12 514,34 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 164,18 сўмга пастлади ва 14 600,48 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,93 сўмга тушиб, 156,41 сўмни ташкил этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамонлар ватанга қайтди
Бугун, 28 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида БАА мамлакатининг Ал Айн шаҳрида ўтказилган ММА бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган спортчилар Ватанга қайтиб келди. EFFECT.UZ жамоаси ёш спортчиларни кутиб олиш маросимида иштирок этди.
Тантанали маросимда спортчиларни ММА асоссиацияси вице-президентининг шахсан ўзи қарши олди. Ушбу турнирда ёш ўзбекистонлик атлетлар 2 та олтин, 2 кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, медаллар жамғариш борасида умумжамоа рейтингида 7-ўринни банд этишди.
Видео давомида спортчилар ва уларнинг мураббийларидан олинган инервьюларни томоша қилишингиз мумкин.

👍4
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 3 нафар аъзоси кўлда чўкиб кетди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/6520
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/6520
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2👎1
Тарих ва табиат уйғунлашган шаҳар: Эгей минтақасининг сирли хазинаси Дидим ҳақида
Дидим шаҳри Туркиянинг Эгей соҳилидаги ҳақиқий яширин марвариддир.
👉 https://effect.uz/6521
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дидим шаҳри Туркиянинг Эгей соҳилидаги ҳақиқий яширин марвариддир.
👉 https://effect.uz/6521
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда рухсатсиз қурилган “Қўзиқорин уй”ни бузиш бошланди
Қурилиш вазирлиги Самарқанд тумани “Жўйисой” маҳалласида фуқаро Ф.Халилов томонидан қурилган кўп қаватли бинода кўплаб камчиликларни аниқлаган:
▪️ Туман ҳокими қарори ёки қурилиш бўлимининг рухсатномаси олинмаган;
▪️ Архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас;
▪️ Муҳандислик геологияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ва тасдиқланмаган;
▪️ Лойиҳа белгиланган тартибда шаҳарсозлик кенгашидан ўтмаган;
▪️ Бош режани натурага кўчириш далолатномаси расмийлаштирилмаган;
▪️ Фойдаланилган қурилиш материалларининг паспорт ва сертификатлари тақдим этилмаган;
▪️ ШНҚ 3.01.01-03 нинг 7.8,9.9 бандларига асосан ёпиқ ишларни гувоҳлаш далолатномалари тақдим этилмаган;
▪️ Бино сейсмологик талабларга жавоб бермайди: колонналарнинг айрим жойлари дарз кетган, бинони бузиш бўйича хулоса берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди 2022 йилнинг 6 июль куни Ф. Халиловга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган 12 қаватли уйни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарор чиқарган ва ижро учун юборган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢4👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда йўл эркатойларига нисбатан чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, "Йўл безориси"га Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, "Йўл безориси"га Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қўзиқорин шаклида қурилган кўп қаватли уй бузилмоқда. (тафсилотлар)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Бастакор Султон Али Раҳматов вафот этди
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди.
Маълумот ўрнида, Раҳматовнинг «Ўзбекистон», «Менинг Ўзбекистоним», «Ассалом Ўзбекистон» каби куйлари нафақат телевидение орқали, балки расмий тантаналар, байрам саҳналари ва халқ орасида ҳам тинмай янграб келарди. У кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва бастакорлик соҳасида фаолият юритди ҳамда ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов оғир юрак хуружини бошдан кечиргани ва қаровсиз қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Режиссёр Саъдулла Абдуллаев тириклигида қадрланмаганлар кейинчалик ўлганидан сўнг қадрланишини айтиб, Раҳматовга ёрдам бўлмаётганини маълум қилганди.

😢28👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари томонидан содир этилган коррупция ҳолатлари фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қатор ҳудудларда мансабдор шахслар ва уларнинг ҳамтовоқлари томонидан содир этилган коррупцион ҳолатлар аниқланди.
1️⃣ Наманган вилояти:
Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бош мутахассиси ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали жиноий ишни қайта кўриб чиқтириб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш эвазига маҳкум яқинларидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ДХХ ва вилоят ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда олдиндан 10 минг доллар олган вақтда қўлга олинди. Ушбу шахс аввал ҳам бир неча бор фирибгарлик учун судланганлиги қайд этилган.
2️⃣ Наманганда яна бир ҳолат:
МЧЖ раҳбари солиқ органларидаги алоқалари орқали корхонага тегишли 783 миллион сўмлик солиқ қарзини 141 миллион сўмга тушириб бериш эвазига 4400 доллар пора олган вақтда қўлга тушди. Кейинчалик ушбу пулни олган Наманган вилояти солиқ бошқармаси бўлими раҳбари ҳам ушланган.
3️⃣ Тошкент шаҳри, Миробод тумани:
Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролигини бериш ҳамда доимий рўйхатга қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтда қўлга тушган.
4️⃣ Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси қарийб 70 миллион сўмлик қарздорликни ундириш мақсадида автотранспортга қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун жавобгар фуқародан 1000 доллар талаб қилган. Ушбу маблағни фермер хўжалик раҳбари орқали олган вақтда ушланган.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥7👍2
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда ижодкор Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш мақсадида Андижонда унинг номида мусиқа ва санъат олий мактабини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, ҳар йили миллий қўшиқчилик бўйича Шерали Жўраев номидаги телетанлов ўтказилади. Олий мактаб қошида илмий-ижодий лаборатория ва “олтин фонд” яратилади.
Президент маданият марказларида давлат-хусусий шериклик асосида стартаплар йўлга қўйилишини, ёшлар учун анимацион ва тарихий маҳсулотлар яратилишини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Маданият муассасаларида илғор хорижий тажрибалар жорий этилади, филармониялар Тошкентдан ташқари ҳудудларда ҳам ташкил этилади. Жумладан, Фарғонада симфоник ва миллий чолғулар оркестри тузилади.
Ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкентда академик платформа, Бухорода биеннале ва Нукусда “Орол мактаби” ташкил этилиши режалаштирилган.
Креатив иқтисодиёт улушини ошириш, 5 йилда ҳажмини икки баробарга кўпайтириш, туризм ва маданий тадбирларни кенгайтириш белгиланган.

👍35👎2😢1
❗️Европа Иттифоқи «Тemu»ни ноқонуний ва хавфли маҳсулотлар сотишда айблади
Европа комиссияси Хитойга тегишли Tеmu онлайн-савдо платформасини рақамли қонунчиликни бузганликда расман айблади.
2023 йилда Tеmu ЕИ бозорида ойига ўртача 93,7 миллион фаол фойдаланувчини жалб қилган.
Бу иш Европа Иттифоқининг янги “Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни” (DSA) доирасида олиб борилаётган расмий терговнинг бир қисми ҳисобланади.
Агар қонунбузарликлар тасдиқланса:
➖ Temu компанияси йиллик глобал даромадининг 6% гача жарима тўлаши мумкин;
➖ Шунингдек, хавфли маҳсулотларни йўқ қилиш ва бизнес амалиётини қайта кўриб чиқиш талаб қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Европа комиссияси Хитойга тегишли Tеmu онлайн-савдо платформасини рақамли қонунчиликни бузганликда расман айблади.
Комиссия хулосаларига кўра, Теmu платформасида:
➖ Истеъмолчилар учун ноқонуний ва хавфли маҳсулотлар мавжуд;
➖ Фойдаланувчилар етарлича ҳимояланмаган;
➖ Махфий харидорлар орқали ўтказилган текширувлар мавжуд муаммоларни тасдиқлаган.
2023 йилда Tеmu ЕИ бозорида ойига ўртача 93,7 миллион фаол фойдаланувчини жалб қилган.
Бу иш Европа Иттифоқининг янги “Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни” (DSA) доирасида олиб борилаётган расмий терговнинг бир қисми ҳисобланади.
Агар қонунбузарликлар тасдиқланса:
➖ Temu компанияси йиллик глобал даромадининг 6% гача жарима тўлаши мумкин;
➖ Шунингдек, хавфли маҳсулотларни йўқ қилиш ва бизнес амалиётини қайта кўриб чиқиш талаб қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда каналга нефть оқиб тушди: сабаб – корхонадаги техник носозлик
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Раиш қишлоғидан ўтувчи каналда нефть оқаётгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мутасаддилар бу ҳолат “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖга тегишли нефтни қайта ишлаш корхонасида юз берган авария оқибатида содир бўлганини маълум қилди.
29 июль куни Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур ҳолат тўлиқ тасдиқланди.
Айни пайтда авария натижасида келиб чиққан муаммо бартараф этилган. Масъул корхонага нисбатан белгиланган тартибда текширув ўтказиш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Табиатга етказилган зарар ҳамда таъсир чоралари юзасидан қўшимча маълумотлар текширув натижаларига кўра тақдим этилиши билдирилган.
Шунингдек, 26 июль куни мазкур туман ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона каналининг кўпикланган ҳолда оққани кузатилган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида тикув-трикотаж фабрикаси томонидан қайта ишланган матолар учун ишлатилган техник сув каналга тўғридан-тўғри оқизилгани, натижада сувнинг ташқи кўриниши ва кимёвий таркиби ўзгаргани аниқланган.

👎4😢2
“Қанақа қилиб??? Наҳотки буни ҳеч ким назорат қилмаган?” — сиртқи таълим ортидаги шубҳали схемалар фош бўлмоқда
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда 2- ёки 3-курсдан сиртқи таълимга қўшилиш ҳақида очиқ эълонлар кўпайган. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев шу масала бўйича мустақил суриштирув олиб борди. У шундай эълон берганлардан бири билан мижоз сифатида боғланиб, тизим қанақа ишлашини текшириб кўрган.
Аниқланган ҳолатлар ҳақида у қуйидагича ёзади:
Матн охирида Хушнудбек Худойбердиев қуйидаги сатрлар билан жамиятни ўйлантирувчи саволни қўяди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда 2- ёки 3-курсдан сиртқи таълимга қўшилиш ҳақида очиқ эълонлар кўпайган. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев шу масала бўйича мустақил суриштирув олиб борди. У шундай эълон берганлардан бири билан мижоз сифатида боғланиб, тизим қанақа ишлашини текшириб кўрган.
Аниқланган ҳолатлар ҳақида у қуйидагича ёзади:
“Сизни 2-3-4 ва ҳатто 5-курсдан сиртқи таълимга ўқишга киритишни ваъда қилишади;
Рўйхатда 50 дан ортиқ йўналиш мавжуд, барчаси хусусий университетлар, исталганини танлаш мумкин;
Хизмат ҳақи 10 млн сўмдан 30 млн сўмгача, йўналишга қараб ўзгаради;
Мижоз номига Россия, Қирғизистон, Тожикистон ёки Қозоғистондаги олийгоҳларда ўқишни тасдиқловчи сохта ҳужжат тайёрланади;
Кейин шу “перевод” ҳужжати билан мижоз Ўзбекистондаги хусусий университетнинг юқори курсига жойлаштирилади. Шартнома тузилиб, контракт пули тўлангандан сўнг ўқиш бошланади;
“Бу жараёнга катта эҳтимол билан университетлар ҳам аралашган бўлади”, чунки ҳурматли олийгоҳ ҳар қандай ҳужжатни текшириши шарт. Бироқ йирик суммадаги контракт олиниши унинг кўзини юмдирмоқда;, дея таъкидлайди Худойбердиев.
Энг хавфлиси: “Булар шунчаки сизни олийгоҳга жойлаб қўйишмайди, балки вазирликнинг HEMIS дастурига ‘орқа сана’ билан киритиб ҳам қўйишади. Лекин бунинг учун аввал контрактни тўлиқ тўлашингизни сўрашади”
“Мендаги маълумотларга кўра, 2025 йил 1 январдан 3 июлгача 41 минг 812 нафар талаба HEMIS тизимига киритилган, шундан 25 минг 821 нафари сиртқи таълимга қўшилган. Қанақа қилиб??? Наҳотки буни ҳеч ким назорат қилмаган???”Ҳуқуқшуносга кўра, фақат биргина хусусий университет 3 ва 4-курсга 3 минг 200 нафар талабани, яна бошқаси 1 минг 599 талабани юқори курсларга қабул қилган ва HEMIS’га киритган.
Матн охирида Хушнудбек Худойбердиев қуйидаги сатрлар билан жамиятни ўйлантирувчи саволни қўяди:
“Бу не сир-у синоат, ўртоқлар? ‘Ошкора қотиллик қиссаси’га ўхшаб, куппа-кундуз куни жиноят содир этишса, ҳаммамиз томошабин бўлиб турамизми? Қизиқ-ку... Жуда қизиқ...”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13🔥6👍1
Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади
Қонунчилик палатасининг 2025 йил 29 июлдаги мажлисида Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартиришга оид қарор қабул қилинди.
Унга кўра, Каттақўрғон шаҳри ҳудудига Каттақўрғон туманидан 1 945 гектар ва Нуробод туманидан 971 гектар ер бириктирилади. Шу билан бирга, Нуробод туманидан Каттақўрғон туманига 600 гектар ер ўтади.
Мазкур қарор асосида шаҳар ҳудудини кенгайтириш орқали уни ўрта шаҳарлардан катта шаҳарлар тоифасига ўтказиш, аҳоли ўсишини инобатга олган ҳолда янги турар жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш, қулай яшаш ва меҳнат шароитлари яратиш режалаштирилган.
Янги ҳудудда 50 гектар ерда “Ургут” ЭИЗ филиали ва 30 гектар майдонда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилади. 2030 йилга қадар саноат корхоналари сони 332 тадан 500 тага, хизмат кўрсатиш корхоналари эса 981 тадан 1 285 тага, кейинчалик 3 мингтагача етказилиши кўзда тутилган.
71 миллион долларлик инвестиция жалб этиш ва экспорт ҳажмини 65 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Бу ўзгаришлар ҳудудни комплекс ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.
Чегаралар ўзгариши бўйича қарор тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар муҳокамасидан сўнг қабул қилинган ва картографик чизма асосида тасдиқланган.

Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics Бюроси аъзоси этиб сайланди
Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics (Жаҳон сув спорт турлари федерацияси) Ижроия қўмитаси Бюроси аъзолигига сайланди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
— деди Мирзиёева.
Маълумот учун, World Aquatics — дунё мамлакатларидаги миллий сув спорти федерацияларини бирлаштирувчи халқаро ташкилот ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics (Жаҳон сув спорт турлари федерацияси) Ижроия қўмитаси Бюроси аъзолигига сайланди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
“Мени ишончим комил, Бюро фаолиятида иштирок этиш сув спорт турларини ривожлантиришга эътиборни оширишга хизмат қилади ва мен World Aquatics таркибидаги барча спорт турлари янада оммабоп бўлиши, шунингдек ўзбек спортчилари номлари жаҳон ареналарида янада баландроқ янграши учун барча куч-ғайратимни беришга тайёрман”,
— деди Мирзиёева.
Маълумот учун, World Aquatics — дунё мамлакатларидаги миллий сув спорти федерацияларини бирлаштирувчи халқаро ташкилот ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍86🔥22👎7😢1
Доллар, евро ва рубль курси пасайди — Марказий банк янги қийматларни эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 30 июль кунидан амалга кирувчи янги валюта курсларини эълон қилди.
Янги расмий курсларга кўра:
АҚШ доллари 14,33 сўмга пасайиб, 12 500,01 сўм этиб белгиланди;
Евро 129,22 сўмга тушиб, 14 471,26 сўмни ташкил этди;
Россия рубли 4,45 сўмга арзонлашиб, 151,96 сўм бўлди.
Ушбу ўзгаришлар жорий бозор тенденциялари ва халқаро валюта бозоридаги ҳолатлар билан боғлиқ. Марказий банкнинг расмий курслари тўлов ва ҳисоб-китоб операцияларида асос қилиб олинади.

👎4👍1
Суюлтирилган газ учун асоссиз ҳақ олиш ҳолатлари фош этилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2025 йилнинг ўтган даврида суюлтирилган газ таъминоти бўйича 19 487 та мурожаат қабул қилгани сўҳага оид тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
Шу муносабат билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унга қарашли ҳудудий корхоналар фаолияти ўрганилди.
Текширувлар давомида Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Бухоро вилоятларида аҳолига тарқатилган газ баллонларида 1,5 минг тонна суюқ конденсат қолдиқлари сабаб ортиқча ҳақ олингани аниқланди. Умумий зарар ҳажми тахминан 2,2 млрд сўмни ташкил этди.
Хусусан:
Навоийда 92,9 тонна конденсат учун 125,4 млн сўм,
Сурхондарёда 490,2 тонна конденсат учун 766 млн сўм,
Қолган ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар қайд этилди.
Қўмита мазкур ҳолатларни қонунбузарлик деб баҳолади ва истеъмолчилардан асоссиз равишда ундирилган маблағларни қайта ҳисоблаш ҳамда қайтариш бўйича чоралар кўраётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги назорат ишлари мамлакат бўйлаб тизимли равишда давом эттирилади.

😢9