EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Салимбойвачча” Тошкентда кўриниш берди

Салим Абдувалиев жорий йил 12 январь куни соғлиғидаги муаммолар туфайли қамоқдан озод қилинганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди.


👉 https://effect.uz/6516

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎5
Наманганда юк машинаси савдо дўконига бориб урилди

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.


👉 https://effect.uz/6517

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Ҳафта бошида баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади

«Ўзгидромет» 27-30 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

👉 https://effect.uz/6518

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона каналидаги ҳодиса, Мўйноқда портлаган газ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон ҳудудидан ўтган Фарғона канали кўпикка тўлгани акс этган видеолар тарқалди. Катта Жанубий Фарғона каналида оқ кўпиклар пайдо бўлиб сув таркибида нитрит ва нитрат тузлари, ишқор ва бўёқлар борлиги аниқланди.

Булоқбоши тумани ҳокимлиги хабарига кўра, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Жанубий Фарғона каналида 26 июль куни эрталаб сув юзасида кўпиклар пайдо бўлган.

Шунингдек, 26 июль куни Мўйноқ туманидаги «Учсой» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликда газ отилиб чиқди. Қудуқ 5000 метрга мўлжалланган бўлиб, бу ердаги илк бурғилаш ишлари олиб борилётган эди. Газнинг атмосферага чиқиши кучли босим туфайли рўй берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1🔥1
Бухорода солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йил январь-февраль ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.

Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан эса МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.

Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўъба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросининг назорати янада кучайтирилади

“Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;

🔹 ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;

🔹 давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;

🔹ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.

Фармон билан, Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

🔸Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;

🔸 ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

🔸 қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қиммат кредитларнинг рекламасига чек қўйиш керак!" — иқтисодчи

Иқтисодчи Отабек Бакиров аҳолини иқтисодий заиф ҳолатга олиб келаётган юқори фоизли кредитлар ва микроқарзлар ҳақида жиддий фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, айниқса расмий даромади йўқ, иқтисодий жиҳатдан нотинч аҳоли қатламига берилаётган юқори фоизли қарзлар ортида ҳеч қандай ижтимоий масъулият йўқ. Энг ачинарлиси — бундай кредитлар телевидение, баннер ва ижтимоий тармоқларда кенг рекламадан ўрин олмоқда.

Бу реклама орқали одамларда “муаммони осон ҳал қилиш” иллюзияси яратилади, аслида эса уларни йиллар давомида молиявий ботқоққа тортадиган тузоқ тайёрланади.

Юқори фоизли, қайтара олиш имконияти йўқ кредитларни реклама қилишни тўхтатиш керак,

деди Бакиров

Бу фақат иқтисодий масала эмас — ижтимоий адолат, инсон шаъни ва молиявий эркинликни ҳимоя қилиш масаласи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥1
2 августдан “Технопарк–Янгиобод” йўналишида метро вақтинча тўхтайди

“Toshkent metropoliteni” ДУК маълум қилишича, 2025 йил 2 августдан бошлаб, “Технопарк – Янгиобод” йўналишидаги 6 та метро бекатида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Бу қарор халқаро амалиётга асосан қабул қилинган бўлиб, профилактик таъмирлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Ёпилган бекатлар ўрнини қоплаш мақсадида “Технопарк – Қипчоқ – Технопарк” йўналишида бепул йўловчи ташиш хизматини бажарувчи метробуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Улар ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 гача ишлайди.

Вақтинча ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўралди.
👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухороча «давления»: Суднинг мустақиллиги қаерда қолди?

Таҳририятимизга Бухоро вилояти Шофиркон туманида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.


👉 https://effect.uz/6519

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2
Долларнинг сўмга нисбатан қиймати яна пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 67,39 сўмга тушди ва 12 514,34 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 164,18 сўмга пастлади ва 14 600,48 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 1,93 сўмга тушиб, 156,41 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаҳрамонлар ватанга қайтди

Бугун, 28 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида БАА мамлакатининг Ал Айн шаҳрида ўтказилган ММА бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган спортчилар Ватанга қайтиб келди.
EFFECT.UZ жамоаси ёш спортчиларни кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Тантанали маросимда спортчиларни ММА асоссиацияси вице-президентининг шахсан ўзи қарши олди. Ушбу турнирда ёш ўзбекистонлик атлетлар 2 та олтин, 2 кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, медаллар жамғариш борасида умумжамоа рейтингида 7-ўринни банд этишди.

Видео давомида спортчилар ва уларнинг мураббийларидан олинган инервьюларни томоша қилишингиз мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 3 нафар аъзоси кўлда чўкиб кетди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.


👉 https://effect.uz/6520

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2👎1
Тарих ва табиат уйғунлашган шаҳар: Эгей минтақасининг сирли хазинаси Дидим ҳақида

Дидим шаҳри Туркиянинг Эгей соҳилидаги ҳақиқий яширин марвариддир.


👉 https://effect.uz/6521

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда рухсатсиз қурилган “Қўзиқорин уй”ни бузиш бошланди

Қурилиш вазирлиги Самарқанд тумани “Жўйисой” маҳалласида фуқаро Ф.Халилов томонидан қурилган кўп қаватли бинода кўплаб камчиликларни аниқлаган:

▪️ Туман ҳокими қарори ёки қурилиш бўлимининг рухсатномаси олинмаган;
▪️ Архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас;
▪️ Муҳандислик геологияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ва тасдиқланмаган;
▪️ Лойиҳа белгиланган тартибда шаҳарсозлик кенгашидан ўтмаган;
▪️ Бош режани натурага кўчириш далолатномаси расмийлаштирилмаган;
▪️ Фойдаланилган қурилиш материалларининг паспорт ва сертификатлари тақдим этилмаган;
▪️ ШНҚ 3.01.01-03 нинг 7.8,9.9 бандларига асосан ёпиқ ишларни гувоҳлаш далолатномалари тақдим этилмаган;
▪️ Бино сейсмологик талабларга жавоб бермайди: колонналарнинг айрим жойлари дарз кетган, бинони бузиш бўйича хулоса берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди 2022 йилнинг 6 июль куни Ф. Халиловга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган 12 қаватли уйни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарор чиқарган ва ижро учун юборган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢4👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда йўл эркатойларига нисбатан чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, "Йўл безориси"га Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда чора кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қўзиқорин шаклида қурилган кўп қаватли уй бузилмоқда. (тафсилотлар)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Бастакор Султон Али Раҳматов вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди.

Маълумот ўрнида, Раҳматовнинг «Ўзбекистон», «Менинг Ўзбекистоним», «Ассалом Ўзбекистон» каби куйлари нафақат телевидение орқали, балки расмий тантаналар, байрам саҳналари ва халқ орасида ҳам тинмай янграб келарди. У кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва бастакорлик соҳасида фаолият юритди ҳамда ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов оғир юрак хуружини бошдан кечиргани ва қаровсиз қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Режиссёр Саъдулла Абдуллаев тириклигида қадрланмаганлар кейинчалик ўлганидан сўнг қадрланишини айтиб, Раҳматовга ёрдам бўлмаётганини маълум қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢28👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари томонидан содир этилган коррупция ҳолатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида қатор ҳудудларда мансабдор шахслар ва уларнинг ҳамтовоқлари томонидан содир этилган коррупцион ҳолатлар аниқланди.

1️⃣ Наманган вилояти:
Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бош мутахассиси ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали жиноий ишни қайта кўриб чиқтириб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш эвазига маҳкум яқинларидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ДХХ ва вилоят ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда олдиндан 10 минг доллар олган вақтда қўлга олинди. Ушбу шахс аввал ҳам бир неча бор фирибгарлик учун судланганлиги қайд этилган.

2️⃣ Наманганда яна бир ҳолат:
МЧЖ раҳбари солиқ органларидаги алоқалари орқали корхонага тегишли 783 миллион сўмлик солиқ қарзини 141 миллион сўмга тушириб бериш эвазига 4400 доллар пора олган вақтда қўлга тушди. Кейинчалик ушбу пулни олган Наманган вилояти солиқ бошқармаси бўлими раҳбари ҳам ушланган.

3️⃣ Тошкент шаҳри, Миробод тумани:
Ижтимоий мослаштириш маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролигини бериш ҳамда доимий рўйхатга қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтда қўлга тушган.

4️⃣ Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси қарийб 70 миллион сўмлик қарздорликни ундириш мақсадида автотранспортга қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун жавобгар фуқародан 1000 доллар талаб қилган. Ушбу маблағни фермер хўжалик раҳбари орқали олган вақтда ушланган.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7👍2