EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентдаги меҳмонхонада содир бўлган фожиа бўйича тўрт шахс қамалди

2024 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Karaman Palace меҳмонхонасида россиялик журналист Инесса Паперная ва унинг шериги заҳарланиш оқибатида вафот этгани жамоатчилик эътиборини жалб этган эди. Тергов натижаларига кўра, уларнинг ўлими бассейн тозалангандан сўнг вентиляция тизими орқали тарқалган заҳарли газдан заҳарланиш туфайли содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан чиқарилган ҳукмга мувофиқ, меҳмонхона эгаси Азамат Хўжақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми "а" банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш натижасида инсон ўлимига сабаб бўлиш) бўйича айбли деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди.

Шунингдек, сантехник Нодирбек Қурбонов, иситиш ускуналари савдоси билан шуғулланган Зайниддин Жамолиддинов ва Абдурасул Юсуповлар ҳам айбли деб топилиб, ҳар бирига 3 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд қарорига биноан, марҳум Инесса Паперная ва унинг ҳамроҳининг яқинлари фойдасига моддий зарарни қоплаш мақсадида жами 128 миллион 276 минг сўм (тахминан 800 минг рубль) миқдорида компенсация ундирилиши белгиланди. Бу маблағлар суд-экспертиза ва жасадларни Россияга етказиш харажатларини қоплаш учун ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢4👎3
Тошкентдаги баъзи кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Шота Руставели кўчасида давом этаётган қурилиш-монтаж ишлари сабабли дам олиш кунларида Ш.Руставели ва Бобур кўчалари  чорраҳасида қуйидаги чекловлар амал қилади:

1. Бобур кўчасининг Ш.Руставели кўчаси чорраҳасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган  бир томонлама йўналиш қисми 25 июл 22:00 дан 26 июл 06:00 гача ёпилади (кўрсатилган давр мобайнида бошқа йўналиш иштирокчиларига  чорраҳа орқали фақат ўнгга бурилишга рухсат этилади);

2. 25 июл 22:00 дан 28 июл 03:00 гача чорраҳа орқали:
- Бобур кўчаси йўналишида ҳаракатланганда тўғрига ва чапга ҳаракатланиш мумкин эмас (ўнгга бурилишга рухсат этилади);
- Ш.Руставели кўчаси йўналишида ҳаракатланганда чапга бурилиш мумкин эмас (тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тошкентда электр таъминотидаги муаммолар сабаб 28 масъул жазоланди

2025 йил 24–25 июль кунлари Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида электр таъминоти билан боғлиқ авариялар ва кучланишнинг пасайиши кузатилди. Бу ҳолат натижасида аҳолининг маиший жиҳозлари ишдан чиқди, кенг норозиликлар юзага келди.

Юзага келган вазият Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ раҳбари, 11 туман электр таъминоти корхонаси раҳбарлари, 13 нафар бош муҳандис ва 3 нафар диспетчерлик хизмати ходими — жами 28 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Текширувлар давомида жамиятда кадрлар етишмаслиги, иш ҳақининг камлиги ва катта иш ҳажми сабаб сўнгги уч йилда ходимларнинг 30 фоизи ишдан кетгани маълум бўлди. Шунингдек, 9 749 км электр тармоғининг 2 540 км қисми таъмирталаб аҳволда экани, Call-марказ фаолиятида навбатлар кузатилаётгани ва истеъмолчиларни чеклов ҳамда авариялар тўғрисида вақтида хабардор қилиш етарли даражада йўлга қўйилмагани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍2😢2
Фориш тумани аҳолиси сувсизлик туфайли оғир аҳволда

Таҳририятимизга Жиззах вилояти Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.


👉 https://effect.uz/6504

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍2
Конибодомдаги вахший қотилликлар ортидан 4 киши умрбодга қамалди

Бу ҳақда кеча, 25 июль куни Конибодом шаҳри раҳбари Даврон Зохидзода журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6505

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
Тошкентдаги аварияда 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6506

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Ҳуқуқ посбонининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган фуқарони мансабдор танишлари орқали озодликка чиқартириб беришини айтиб, эвазига маҳкумнинг турмуш ўртоғидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу адвокат муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлиб, бундан тўғри хулоса чиқармаган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси
4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Автосуғурта нархи камида 4 баробар оширилади

Автосуғурта тарифлари 2026 йил 1 январдан бошлаб оширилади.


👉 https://effect.uz/6507

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍2😢2
Икки вилоятда ўқишга киритиб қўйиш учун пора олганлар ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

👉 https://effect.uz/6508

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 6 млн сўмга яқинлашди

Энг юқори маош Тошкентда, энг пасти эса Қашқадарё вилоятида.


👉 https://effect.uz/6509

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎27😢5👍1
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.


👉 https://effect.uz/6510

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда наша етиштириш учун хонадонига "шароит" қилган эркак қўлга олинди

Фуқаро моддани махсус лампалар ва шамоллатиш тизими ёрдамида етиштирган. Ундан 13 туп наша ва 3 кг қуритилган гиёҳвандлик моддаси олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
“Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари қамоқдан озод этилди

Унга юқори инстанция суди озодлик чеклаш жазосини тайинлади.


👉 https://effect.uz/6511

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайёр қабул — ҳар бир мурожаат эътиборда

Бугун Янгиер шаҳрида Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида Янгиер шаҳри ва Ховос тумани аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси раҳбари, солиқ идораси, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.

Сайёр қабулда 230 нафарга яқин фуқаро шахсан мурожаат билан иштирок этди. Ҳудудлар кесимида мурожаатлар сони қуйидагича:

Янгиер шаҳри — 124 та;

Ховос тумани — 77 та;

Бошқа туман ва шаҳарлар — 29 та.

Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тааллуқли бўлди:

Уй-жой масалалари – 48 та;

Соғлиқни сақлаш ва даволаниш – 36 та;

Ишга жойлашиш ва меҳнат – 31 та;

Кредит ва кичик бизнес – 27 та;

Суд-ҳуқуқ ва қонунчилик – 21 та;

Аёллар муаммолари, алимент – 18 та;

Ижтимоий ёрдам ва нафақа – 13 та;

Таълим соҳаси муаммолари – 9 та ва бошқалар.

Барча мурожаатлар юзасидан мутасадди идора ва мансабдор шахсларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎4
Маошни ошириш эмас, тежаш бош мақсадми?

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров томонидан Республика ижро этувчи ҳокимият органларидаги бошқарувчи ходимлар иш ҳақини оширишга оид ҳар қандай таклифни киритиш қатъиян тақиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан хизмат автомашиналари, қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозлари харидига ҳам чеклов қўйилди.

Бир қарашда, бу қарор давлат маблағларидан самарали фойдаланиш, ортиқча харажатларни қисқартиришга қаратилгандек туюлади. Бироқ амалиётда бу каби чекловлар масъулиятли ва билимли бошқарув кадрларини қўллаб-қувватлаш эмас, балки уларни мотивациясиз қолдиришга хизмат қилиши мумкин.

Айниқса, сўнгги йилларда инфляция даражаси юқори бўлган бир пайтда маош ошириш масаласининг мутлақо муҳокамага қўйилмаслиги раҳбар кадрларнинг ижтимоий ҳимоясини заифлаштириши мумкин. Шу билан бирга, иш ҳақи ўрнини баъзи ҳолларда турли "имтиёзлар" билан тўлдириш тенденциясига ҳам чек қўйилаётгани, тизимдаги ички мотиваторлар сонини янада қисқартирмоқда.

Давлат маблағларидан самарали фойдаланиш шубҳасиз муҳим, аммо бу жараённи танловли ва бир ёқлама эмас, балки тизимли ва оқилона тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎4👍3
Бино ва иншоотлар қурилиши бўйича 94,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 94,9 трлн сўмлик бино ва иншоотлар қурилиши амалга оширилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 % га ўсган.


2025 йилда бино ва иншоотлар қурилишининг ҳажми:

январь - 8,8 трлн сўм

январь-февраль - 18,9 трлн сўм

январь-март - 36 трлн сўм

январь-апрель - 51,6 трлн сўм

январь-май - 62,7 трлн сўм

январь-июнь - 94,9 трлн сўм


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Эртага қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзгидромет эртага, 27 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.


👉 https://effect.uz/6512

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Самарқандда ҳаракатланаётган Tracker-2 ёниб кетди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6512

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1