This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқитувчидан кўп маош оладиган раҳбар – тизимда адолатсизлик белгисидир!» – Барногул Санақулова
«Танаффус» подкастида нутқ сўзлаган Барногул Санақулова таълим тизимидаги энг асосий ва ҳал қилувчи шахс – ўқитувчи эканини таъкидлар экан, шундай деди:
Ҳақиқат шуки, баъзи ҳолларда вазирлик тизимидаги турли лавозим эгалари, ҳатто таълимга бевосита алоқаси бўлмаганлар ҳам ўқитувчидан бир неча баравар кўпроқ ойлик олади. Бу эса, олий мақсад — ёш авлодни тарбиялашдек улкан меҳнат қилаётган ўқитувчиларни қадрсизлантиришдир.
Устозга муносиб ҳақ тўланмаса, таълим сифати ҳам, жамиятнинг эртаси ҳам хавф остида қолади. Таълимга доир ислоҳотлар биринчи навбатда ўқитувчи меҳнати ва нуфузини оширишдан бошланиши шарт!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Таълим тизимида оддий ўқитувчининг ойлиги бошқаларникидан паст бўлиши мумкин эмас! Агар ўша тизимда ўқитувчидан кўра кўпроқ ойлик оладиган раҳбарлар бўлса, бу — нотўғри. Бу тизимни сўндирувчи адолатсизликдир!»
Ҳақиқат шуки, баъзи ҳолларда вазирлик тизимидаги турли лавозим эгалари, ҳатто таълимга бевосита алоқаси бўлмаганлар ҳам ўқитувчидан бир неча баравар кўпроқ ойлик олади. Бу эса, олий мақсад — ёш авлодни тарбиялашдек улкан меҳнат қилаётган ўқитувчиларни қадрсизлантиришдир.
Устозга муносиб ҳақ тўланмаса, таълим сифати ҳам, жамиятнинг эртаси ҳам хавф остида қолади. Таълимга доир ислоҳотлар биринчи навбатда ўқитувчи меҳнати ва нуфузини оширишдан бошланиши шарт!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎3🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти Экология бошқармаси вилоятдаги ҳаво ифлосланиши манбаларини аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани бўйича расмий муносабат билдирди
Навоий шаҳри ва унга туташ ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши даражасини камайтириш, ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган меъёрдан ортиб кетиши сабабларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг вилоят бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар Навоий шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги 11 та нуқтада кўчма лаборатория орқали атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси бўйича таҳлиллар амалга оширилган.
Лаборатория натижаларига кўра:
📍 2025 йил 19 июль куни соат 07:00 дан 09:00 гача «Навоийазот» АЖ ва БХО атрофида аммиак (NH₃) миқдори белгиланган меъёрдан 1,4 баробар, водород сулфиди (H₂S) эса 16,8 баробар юқори экани аниқланган.
📍 2025 йил 21 июль куни «Навоийазот» ва «Sagda Kimyo» корхоналари атрофидаги таҳлилларда ифлослантирувчи моддалар меъёр доирасида экани қайд этилган.
📍 2025 йил 22 июль куни «Soda kimyoviy ishlab chiqarish» заводи ҳамда «Zarafshon industrial texnologiyalari» ишлаб чиқариш корхонаси атрофида олинган намуналар таҳлилларида олтингугурт диоксиди (SO₂) 1,04–1,24 баробарга, аммиак (NH₃) эса 1,40–165 (!) баробаргача меъёрдан ортиқ экани қайд этилган.
📍 2025 йил 23 июль куни Ўзгидрометнинг учта қозғалмас масканлари атрофида ўтказилган таҳлилларда барча ифлослантирувчи моддалар меъёр доирасида экани аниқланган.
Ифлосланиш манбаларини аниқлаш ҳамда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан «Навоийазот» АЖ, «Сагдиана кимё», «FERROSPLAV» ҳамда «ZARAFSHON INDUSTRIAL TECHNOLOGY» МЧЖда 2025 йил 23 июлдан бошлаб 10 кунлик текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда Тадбиркорлик субъекти ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли орган – Бизнес омбудсман ҳам хабардор қилинган.
Шунингдек, вилоят Экология бошқармасининг 2025 йил 23 июлдаги буйруғига мувофиқ, Нavoий шаҳрида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи биринчи ва иккинчи тоифага кирувчи 133 та объектда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши юзасидан хатлов ишлари бошланган.
Маълумот учун: Кунлик олиб борилаётган лаборатория таҳлиллари асосида ифлослантирувчи моддаларнинг қайси манбалар орқали чиқарилаётгани аниқланиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳолат бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ишлар жамоатчилик назорати асосида давом эттирилади.

🔥4
Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара ҳудудида юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги барча томонларни можарони тинч йўл билан ҳал этишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақиради.
Айни пайтда Таиланд ва Камбоджа ҳудудларида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти Бангкок ва бошқа туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар қайд этилмаяпти.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан эҳтиёт чораси сифатида Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмаслик, расмий манбалар орқали тақдим этилаётган ахборотларни мунтазам кузатиб бориш сўралмоқда.
Фавқулодда ҳолатларда Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:
📞 (+66-2) 675-3995
📞 (+66-2) 675-3996

Меҳнат интизомини бузган бандлик тизими ходими лавозимидан озод этилди
Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасига оид онлайн видеоселектор йиғилиши вақтида амалдорнинг ноўрин ҳаракатлари акс этган видеoтасвирлар тарқалди. Унда мансабдор шахс йиғилиш давомида камерани ёпмаган ҳолда ишчи аёл билан яқин муносабатда бўлаётгани кўрилади. Ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.
Вазият юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий баёнот билан чиқди. Унда таъкидланишича, ахборотда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган. Бунга хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ меъёрларини қўпол равишда бузиш асос қилиб олинган.
Шу билан бирга, ушбу ходимлар қайси ҳудудда фаолият юритгани ҳақида вазирлик томонидан расмий маълумот берилмади. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, лавозимдаги шахс Каттақўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари бўлгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат ялпи мажлисида ухлаб қолган иштирокчига оид видеотасвирлар юзасидан ҳам расмий изоҳ берилган эди.

"Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади",— дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат ялпи мажлисида ухлаб қолган иштирокчига оид видеотасвирлар юзасидан ҳам расмий изоҳ берилган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Соғлиқни сақлаш вазири: “Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик фаол иштирок этиши шарт”
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров тиббиёт соҳасида коррупция, бюрократия ва манфаатлар тўқнашувига қарши кескин кураш олиб борилишини маълум қилди. У жамоатчиликни ушбу жараёнда фаол иштирок этишга, тизимдаги салбий ҳолатларга нисбатан муросасизлик тамойилини қўллаб-қувватлашга чақирди. Коррупциявий ҳолатларга гувоҳ бўлган фуқаролардан “1203” ишонч телефони, @ssvantikor_bot телеграм боти ёки info@ssv.uz электрон почтаси орқали хабар бериш сўралди.
https://effect.uz/uz/6497

👍6😢1
Болалар омбудсмани Ангрендаги 15 ёшли қиз ҳолатини ўрганди: “Касалликлар жиноят оқибати эмас”
Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова 2024 йил 24 июль куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида бўлиб, зўравонликдан жабр кўрган 15 ёшли С.Й. ҳолатини ўрганди.
Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълум қилишича, Сурайё Раҳмонова дастлаб Ангрен шаҳар болалар шифохонасига ташриф буюриб, қизчага кўрсатилаётган тиббий ёрдам, касалликларнинг кечиши ва муолажа жараёни билан яқиндан танишди. Шунингдек, тиббий ҳужжатлар ўрганилиб, вояга етмаган С.Й. билан шахсий суҳбат ўтказилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, С.Й.га шифокорлар томонидан ўткир артрит, икки томонлама бронхопневмония, оқсил-энергетик етишмовчилик, оғир даражадаги анемия ва сепсис каби касалликлар ташҳис қилинган. Барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу касалликлар сурункали бўлиб, уларнинг ҳеч бири содир этилган жиноят натижасида келиб чиқмагани таъкидланди.
Маълумот учун, С.Й.га нисбатан содир этилган жиноий ҳолат юзасидан жорий йил 9 апрель куни жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнлари давом этмоқда. Болалар омбудсмани терговга масъул органларга мурожаат қилиб, боланинг қўшимча руҳий зарба олмаслиги учун барча процессуал ҳаракатлар малакали психолог ва педагог иштирокида ўтказилиши лозимлигини билдирган.
Ташриф доирасида Сурайё Раҳмонова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ангрен шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари билан ҳам учрашиб, болага ва унинг оиласига кўрсатилаётган ижтимоий ва психологик кўмак чоралари билан танишди. Таъкидланишича, марказ мутахассислари С.Й. ва унинг яқинлари билан тизимли равишда иш олиб бормоқда.
Шу муносабат билан Болалар омбудсмани жамоатчиликни фақат расмий манбаларга таянишга чақирди:
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда С.Й. ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этган шифокорнинг шахсий маълумотлари тарқатилгани ва прокуратура бу юзасидан жиноят иши қўзғатмоқчи, деган хабарлар тарқалган. Бош прокуратура ушбу маълумотларни асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини расман рад этди.

“Ишончли бўлмаган ва ҳақиқатга зид манбаларга мурожаат қилиш бола манфаатларига путур етказиши мумкин. Шу боисдан, фақат расмий ахборотга таянилишини сўраймиз.”
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда С.Й. ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этган шифокорнинг шахсий маълумотлари тарқатилгани ва прокуратура бу юзасидан жиноят иши қўзғатмоқчи, деган хабарлар тарқалган. Бош прокуратура ушбу маълумотларни асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини расман рад этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ижтимоий тармоқ орқали президентни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди
Озарбайжонда Ўзбекистон Республикаси президентининг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Ajans нашри маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, А. Юсупов президентни ҳақорат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиб, халқаро қидирувга берилган. У жорий йил апрель ойида Озарбайжон ҳудудида аниқланиб, ушланган ва уни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Жиноий иш "Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида" 2002 йил 7 октябрда имзоланган Конвенция асосида олиб борилди. Шунга мувофиқ, у Адлия вазирлигининг махсус конвойи ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.
Аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат юзасидан 20 ёшли йигит президентни ҳақорат қилгани учун 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилингани хабар қилинган эди.

👍36😢10👎6
Камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан танишди.
Таъкидланишича, камбағалликни қисқартириш борасида яратилган тизим ҳамда сарфланаётган маблағлар ўз самарасини бериб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилди.
Айтилишича, иш берувчилар томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги мажбурий маълумотларни тақдим этмаслик ва жўнатилган номзодларни ишга олмаслик учун жазо чораларини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу орқали бандлик органлари иш берувчилардан тўғри ва ҳаққоний маълумотларни тўплаб, уларга иш излаётган фуқароларни йўналтиради. Иш берувчи эса номзодни қабул қилиш ёки қилмасликни ўзи ҳал этади.
Ушбу тизимни жорий этиш учун махсус электрон платформа яратилиб, дастлаб Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошланади ва кейинчалик бутун мамлакат бўйича татбиқ этилади.
Мутасаддиларга касбий таълимни уч босқичли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди. Жумладан, интернет орқали бепул видеодарсларни жорий этиш, ишловчи фуқароларга қайта тайёргарлик ёки малака ошириш учун “касб ваучери” орқали имконият яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

👍148🔥101😢8👎3
Жек Сим Ўзбекистондаги санитария инфратузилмасини юқори баҳолади
Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти (World Toilet Organization) асосчиси ва директори Жек Сим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Ташрифнинг асосий мақсади — мамлакатда санитария инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш, гигиена меъёрларини оммалаштириш ҳамда сув таъминоти ва санитария соҳасида халқаро тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Ташриф доирасида, айниқса, сайёҳлар гавжум жойлар ва таълим муассасаларида жамоат ҳожатхоналарини лойиҳалаш ҳамда уларни сақлаш борасида замонавий ёндашувларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жек Сим санитария инфратузилмаси нафақат функционал, балки аҳолининг барча гуруҳлари — аёллар, болалар, кексалар ва имконияти чекланган шахслар учун ҳам қулай, хавфсиз ва инклюзив бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари, сайёҳлик масканлари ва туристлар тўпланадиган ҳудудларга ташриф буюриб, мазкур жойлардаги санитария ҳолатини ўрганишди. Учрашувлар чоғида санитария инфратузилмасини такомиллаштириш, экологик ва энергия тежамкор ечимларни жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.
Ташриф якунида Жек Сим Ўзбекистон санитария соҳасида барқарор ривожланишга эришиш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади ҳамда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти томонидан қўшма дастурларни амалга оширишда узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек, у 2026 йилда Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти саммитини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини илгари сурди.

👎14😢4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2025 йил 25 июлдан 8 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.
Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

➖ Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.
➖ Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.
➖ Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.
Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.
Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хавфсизлик кенгашининг қатор масъул шахслари лавозимларидан озод этилди
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши таркибидаги бир нечта раҳбар лавозимларида ўзгаришлар амалга оширилди. Президент фармони ва Администрация фармойишларига мувофиқ, уч нафар юқори лавозимдаги мутасадди ишдан олинди.
Жумладан, Президент фармонига асосан, Талъат Шуҳратович Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимда 2022 йил феврал ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Ундан аввал Валиев Давлат статистика қўмитасида ахборот технологиялари бўйича раис ўринбосари сифатида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Администрациясининг тегишли фармойишига кўра, қуйидаги шахслар ҳам лавозимидан бўшатилди:
Баҳодир Бахтиёрович Маҳмудов – Хавфсизлик кенгаши аппаратининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик масалалари билан шуғулланувчи шуъба мудири;
Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев – Хавфсизлик кенгаши аппаратининг Давлат чегаралари хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни таъминлаш шуъбаси бош консултанти.

👍10👎3🔥1