EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркиядаги неолит даврига оид Чаталҳўюк манзилгоҳида аёллар жамияти мавжудлиги аниқланди

Туркиянинг археологик майдонида давом этаётган қазишмалар, реставрациялар ва тадқиқотлар натижаси инсоният тарихи ҳақидаги тушунчамизни чуқурлаштиришда давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/6496

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги вертолётлари Бўстонлиқдаги ёнғинларни ўчиришга жалб этилди

Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам фаол жалб қилинмоқда.

Хусусан, ёнғин ўчириш тадбирларида Мудофаа вазирлигига тегишли Airbus Helicopters H215M ва Airbus Helicopters H125 турдаги ҳарбий вертолётлар иштирок этмоқда. Улар махсус "Bambi Bucket" сув ташувчи челаклари орқали ҳаводан ёнғин ўчиришга амалий ёрдам бермоқда.

Бу каби ёнғинлар хавфини бартараф этишда хаво кучларининг иштирок этиши ёнғинга қарши тезкор чоралар кўриш ва йўқотишларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода сифатсиз қурилган объект бузилди

Бухоро вилояти, Бухоро туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат маркази ҳамда замонавий коттежлардан иборат объектда назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Назорат ишлари давомида объектда қўлланилаётган ғишт маҳсулотлари амалдаги меъёрий талабларга жавоб бермаслиги, сифати паст ва яроқсиз экани лаборатория текширувлари орқали аниқланган.

Аниқланган камчиликлар сабабли қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилди ва меъёрларга жавоб бермайдиган қисмлар бузиб ташланди.

Қурилишда сифатни таъминлаш ва талабга зид ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида инспекция томонидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢Андижон чарм-пойабзал савдо маркази” дўконлари оммавий аукционга чиқарилди! Бизнесингизни бошлаш учун ноёб имконият!

⛔️⛔️⛔️⛔️📢📢📢📢
ДИҚҚАТ! ОЧИҚ САВДОЛАР БОШЛАНДИ!

🇺🇿Президент қарорига асосан ташкил этилган “Олтинкўл чарм-пойабзал кичик саноат зонаси”даги “Андижон чарм-пойабзал савдо маркази” савдо дўконлари оммавий аукционга чиқарилди!

📍 Манзил: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Садда МФЙ, Гулбахор кўчаси, 100-уй

👨‍💼 Савдолар – “E-ijro auksion” электрон майдончасида, очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ўтказилади.

🤝 Бизнесингизни бошлаш учун айнан тўғри вақт – имкониятдан фойдаланинг!

📞 Алоқа учун:
+998 99 499-99-41
+998 90 978-24-24

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйида марихуана етиштирган шахс ушланди

Рейд давомида гумонланувчининг уйидан 13 туп наша ва 3 кг қуритилган наркотик модда топилган.

Шу билан бирга, уйда наша етиштириш учун махсус ёритиш мосламалари ва ҳаво айланиш тизимлари ўрнатилгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги хусусий клиникада кўзи ёриган аёлнинг қорнида марли (дока) қолиб кетгани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги хусусий клиникалардан бирида кесарча операцияси орқали фарзанд дунёга келтирган аёлнинг ичида операция пайтида марли (дока) қолиб кетган..

Мавжуд маълумотларга кўра, аёл аввал хусусий клиникада кесарча кесиш йўли билан кўзи ёриган ва операция жараёнида тиббий марли унинг қорнида қолиб кетган. Беморнинг соғлиғида муаммолар юзага келгач, у давлат касалхонасига мурожаат қилган ва у ерда иккинчи бор операция қилиниб, аёлнинг ичидан марли олиб ташланган.

Мутасаддилардан ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎4
Сунъий интеллект орқали бюджет назорати кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ва ижро тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотда сўнгги олти ойдаги аудит натижаларига кўра, 5,6 трлн сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилгани, 5 трлн сўмлик қўшимча тушум манбалари аниқлангани маълум қилинди. Шунингдек, “Масофавий аудит” ахборот тизими орқали 4 трлн сўмлик молиявий камчиликлар бартараф этилган.

Эндиликда тизимга сунъий интеллектни жорий этиш орқали камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни илдизидан бартараф этиш вазифаси қўйилди.

2023 йилда 12 та вазирликда ташкил этилган ситуацион марказлар самараси таҳлил қилиниб, бу йил яна 10 та вазирлик ва идорада ҳам шундай марказлар ташкил этилиши белгиланди. Бюджет ташкилотларида ички аудит ва назорат тизимларини ривожлантириш, Ҳисоб палатаси билан ахборот алмашувини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Давлат аудитини халқаро стандартларга мослаш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида, Ҳисоб палатаси ходимлари халқаро аудиторлар билан ҳамкорликда ишлаб тажриба орттирмоқда. Энди ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар аудитдан илк босқичдёқ ўтказилиши белгиланди.

Президент “Халқ назорати” платформасини ҳар бир ҳудудда жорий этиш, уни сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштириш, вертикал назорат тизими ва колл-марказлар ташкил этиш ишларини жадаллаштиришни топширди.

Шунингдек, давлат раҳбари ижро интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва тежамкор фойдаланиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25
Ўзбекистоннинг икки ҳудудидаги хавфли ҳолатлар юзасидан Бош прокурор ва икки вазирга депутатлик сўрови юборилди

Навоий шаҳрида ҳавода чангсимон моддалар тарқалиши, шунингдек 2025 йил 21 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги омборхонадан водород пероксиди моддасининг ҳавога тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан парламент сўрови юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси томонидан Бош прокурор, Фавқулодда вазиятлар вазири ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири номига йўлланган депутатлик сўровида қуйидаги масалаларга аниқлик киритилиши сўралган:

🔷Навоий шаҳрида ҳавога чангсимон тутун тарқалишига олиб келган ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар;

🔷Бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун режалаштирилган тизимли ва таъсирчан профилактик тадбирлар;

🔷Олмазор туманидаги омборхонада водород пероксиди сақлаш жараёнида хавфсизлик талабларига қай даражада амал қилингани;

🔷Хавф даражаси юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар.

Мазкур сўров ушбу икки ҳолатнинг сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш, шунингдек келгусида фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юборилгани қайд этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқитувчидан кўп маош оладиган раҳбар – тизимда адолатсизлик белгисидир!» – Барногул Санақулова

«Танаффус» подкастида нутқ сўзлаган Барногул Санақулова таълим тизимидаги энг асосий ва ҳал қилувчи шахс – ўқитувчи эканини таъкидлар экан, шундай деди:

«Таълим тизимида оддий ўқитувчининг ойлиги бошқаларникидан паст бўлиши мумкин эмас! Агар ўша тизимда ўқитувчидан кўра кўпроқ ойлик оладиган раҳбарлар бўлса, бу — нотўғри. Бу тизимни сўндирувчи адолатсизликдир!»

Ҳақиқат шуки, баъзи ҳолларда вазирлик тизимидаги турли лавозим эгалари, ҳатто таълимга бевосита алоқаси бўлмаганлар ҳам ўқитувчидан бир неча баравар кўпроқ ойлик олади. Бу эса, олий мақсад — ёш авлодни тарбиялашдек улкан меҳнат қилаётган ўқитувчиларни қадрсизлантиришдир.

Устозга муносиб ҳақ тўланмаса, таълим сифати ҳам, жамиятнинг эртаси ҳам хавф остида қолади. Таълимга доир ислоҳотлар биринчи навбатда ўқитувчи меҳнати ва нуфузини оширишдан бошланиши шарт!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎3🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти Экология бошқармаси вилоятдаги ҳаво ифлосланиши манбаларини аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани бўйича расмий муносабат билдирди

Навоий шаҳри ва унга туташ ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши даражасини камайтириш, ифлослантирувчи моддаларнинг белгиланган меъёрдан ортиб кетиши сабабларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг вилоят бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирга қадар Навоий шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги 11 та нуқтада кўчма лаборатория орқали атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси бўйича таҳлиллар амалга оширилган.

Лаборатория натижаларига кўра:

📍 2025 йил 19 июль куни соат 07:00 дан 09:00 гача «Навоийазот» АЖ ва БХО атрофида аммиак (NH₃) миқдори белгиланган меъёрдан 1,4 баробар, водород сулфиди (H₂S) эса 16,8 баробар юқори экани аниқланган.

📍 2025 йил 21 июль куни «Навоийазот» ва «Sagda Kimyo» корхоналари атрофидаги таҳлилларда ифлослантирувчи моддалар меъёр доирасида экани қайд этилган.

📍 2025 йил 22 июль куни «Soda kimyoviy ishlab chiqarish» заводи ҳамда «Zarafshon industrial texnologiyalari» ишлаб чиқариш корхонаси атрофида олинган намуналар таҳлилларида олтингугурт диоксиди (SO₂) 1,04–1,24 баробарга, аммиак (NH₃) эса 1,40–165 (!) баробаргача меъёрдан ортиқ экани қайд этилган.

📍 2025 йил 23 июль куни Ўзгидрометнинг учта қозғалмас масканлари атрофида ўтказилган таҳлилларда барча ифлослантирувчи моддалар меъёр доирасида экани аниқланган.

Ифлосланиш манбаларини аниқлаш ҳамда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан «Навоийазот» АЖ, «Сагдиана кимё», «FERROSPLAV» ҳамда «ZARAFSHON INDUSTRIAL TECHNOLOGY» МЧЖда 2025 йил 23 июлдан бошлаб 10 кунлик текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда Тадбиркорлик субъекти ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли орган – Бизнес омбудсман ҳам хабардор қилинган.

Шунингдек, вилоят Экология бошқармасининг 2025 йил 23 июлдаги буйруғига мувофиқ, Нavoий шаҳрида атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи биринчи ва иккинчи тоифага кирувчи 133 та объектда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши юзасидан хатлов ишлари бошланган.

Маълумот учун: Кунлик олиб борилаётган лаборатория таҳлиллари асосида ифлослантирувчи моддаларнинг қайси манбалар орқали чиқарилаётгани аниқланиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳолат бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ишлар жамоатчилик назорати асосида давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара ҳудудида юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги барча томонларни можарони тинч йўл билан ҳал этишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақиради.

Айни пайтда Таиланд ва Камбоджа ҳудудларида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти Бангкок ва бошқа туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар қайд этилмаяпти.

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан эҳтиёт чораси сифатида Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмаслик, расмий манбалар орқали тақдим этилаётган ахборотларни мунтазам кузатиб бориш сўралмоқда.

Фавқулодда ҳолатларда Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:
📞 (+66-2) 675-3995
📞 (+66-2) 675-3996

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Меҳнат интизомини бузган бандлик тизими ходими лавозимидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасига оид онлайн видеоселектор йиғилиши вақтида амалдорнинг ноўрин ҳаракатлари акс этган видеoтасвирлар тарқалди. Унда мансабдор шахс йиғилиш давомида камерани ёпмаган ҳолда ишчи аёл билан яқин муносабатда бўлаётгани кўрилади. Ушбу ҳолат кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.

Вазият юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий баёнот билан чиқди. Унда таъкидланишича, ахборотда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган. Бунга хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ меъёрларини қўпол равишда бузиш асос қилиб олинган.

Шу билан бирга, ушбу ходимлар қайси ҳудудда фаолият юритгани ҳақида вазирлик томонидан расмий маълумот берилмади. Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, лавозимдаги шахс Каттақўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари бўлгани айтилади.

"Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади",
— дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат ялпи мажлисида ухлаб қолган иштирокчига оид видеотасвирлар юзасидан ҳам расмий изоҳ берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Соғлиқни сақлаш вазири: “Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик фаол иштирок этиши шарт”

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров тиббиёт соҳасида коррупция, бюрократия ва манфаатлар тўқнашувига қарши кескин кураш олиб борилишини маълум қилди. У жамоатчиликни ушбу жараёнда фаол иштирок этишга, тизимдаги салбий ҳолатларга нисбатан муросасизлик тамойилини қўллаб-қувватлашга чақирди. Коррупциявий ҳолатларга гувоҳ бўлган фуқаролардан “1203” ишонч телефони, @ssvantikor_bot телеграм боти ёки info@ssv.uz электрон почтаси орқали хабар бериш сўралди.

https://effect.uz/uz/6497

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Болалар омбудсмани Ангрендаги 15 ёшли қиз ҳолатини ўрганди: “Касалликлар жиноят оқибати эмас”

Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова 2024 йил 24 июль куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида бўлиб, зўравонликдан жабр кўрган 15 ёшли С.Й. ҳолатини ўрганди.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълум қилишича, Сурайё Раҳмонова дастлаб Ангрен шаҳар болалар шифохонасига ташриф буюриб, қизчага кўрсатилаётган тиббий ёрдам, касалликларнинг кечиши ва муолажа жараёни билан яқиндан танишди. Шунингдек, тиббий ҳужжатлар ўрганилиб, вояга етмаган С.Й. билан шахсий суҳбат ўтказилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, С.Й.га шифокорлар томонидан ўткир артрит, икки томонлама бронхопневмония, оқсил-энергетик етишмовчилик, оғир даражадаги анемия ва сепсис каби касалликлар ташҳис қилинган. Барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу касалликлар сурункали бўлиб, уларнинг ҳеч бири содир этилган жиноят натижасида келиб чиқмагани таъкидланди.

Маълумот учун, С.Й.га нисбатан содир этилган жиноий ҳолат юзасидан жорий йил 9 апрель куни жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнлари давом этмоқда. Болалар омбудсмани терговга масъул органларга мурожаат қилиб, боланинг қўшимча руҳий зарба олмаслиги учун барча процессуал ҳаракатлар малакали психолог ва педагог иштирокида ўтказилиши лозимлигини билдирган.

Ташриф доирасида Сурайё Раҳмонова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ангрен шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари билан ҳам учрашиб, болага ва унинг оиласига кўрсатилаётган ижтимоий ва психологик кўмак чоралари билан танишди. Таъкидланишича, марказ мутахассислари С.Й. ва унинг яқинлари билан тизимли равишда иш олиб бормоқда.

Шу муносабат билан Болалар омбудсмани жамоатчиликни фақат расмий манбаларга таянишга чақирди:

“Ишончли бўлмаган ва ҳақиқатга зид манбаларга мурожаат қилиш бола манфаатларига путур етказиши мумкин. Шу боисдан, фақат расмий ахборотга таянилишини сўраймиз.”


Шунингдек, ижтимоий тармоқларда С.Й. ҳаётини сақлаб қолишда иштирок этган шифокорнинг шахсий маълумотлари тарқатилгани ва прокуратура бу юзасидан жиноят иши қўзғатмоқчи, деган хабарлар тарқалган. Бош прокуратура ушбу маълумотларни асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини расман рад этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2