EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ғазодаги очарчилик — дунё ОАВлари диққати марказида

Исроилнинг узоқ давом этаётган уруши сабаб гуманитар ёрдам киритилишига тўсқинликлар ва тинмас бомбардимонлар оқибатида Ғазода инсонпарварлик инқирози авж олмоқда.

Бугунги кунда кўплаб халқаро нашрлар ушбу фожиани биринчи саҳифаларда ёритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
“Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз” — президентни таваллуд куни муносабати билан Саида Мирзиёева табриклади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 68 ёшга тўлган куни муносабати билан у кишига табриклар йўлланмоқда. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда отаси — давлат раҳбарини самимий сўзлар билан қутлади:

“Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, дадажон!

Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.

Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.

Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.

Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...

Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”,

– дея тилак билдирди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54👎4🔥4😢1
Прокуратура шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат доирасида унинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорга нисбатан шахсий маълумотларни тарқатгани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур маълумотларни инкор этди ва улар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

“Мазкур хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”,

дейилади Бош прокуратуранинг расмий баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта бўйича янги тартиб жорий этилади

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун белгиланадиган суғурта суммаси амалдаги 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарорига таяниб маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, актуар ҳисоб-китоблар асосида суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, улар бозор иқтисодиёти талабларига мослаштирилади. Шунингдек, ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Бунда суғурта холатлари юзасидан келиб чиқадиган даъволар ҳамда бошқа низоларни кўриб чиқиш механизми аниқ белгилаб қўйилади. Масъулиятли шахслар суғурта компаниялари орқали жавобгарликни таъминлаши шарт этиб белгиланади.

2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилиши режалаштирилган. Бу орқали полисларни расмийлаштириш жараёнидаги молиявий операциялар марказлаштирилган ҳисобга олинади.

Шунингдек, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси ҳам белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10
Туркиядаги неолит даврига оид Чаталҳўюк манзилгоҳида аёллар жамияти мавжудлиги аниқланди

Туркиянинг археологик майдонида давом этаётган қазишмалар, реставрациялар ва тадқиқотлар натижаси инсоният тарихи ҳақидаги тушунчамизни чуқурлаштиришда давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/6496

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги вертолётлари Бўстонлиқдаги ёнғинларни ўчиришга жалб этилди

Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам фаол жалб қилинмоқда.

Хусусан, ёнғин ўчириш тадбирларида Мудофаа вазирлигига тегишли Airbus Helicopters H215M ва Airbus Helicopters H125 турдаги ҳарбий вертолётлар иштирок этмоқда. Улар махсус "Bambi Bucket" сув ташувчи челаклари орқали ҳаводан ёнғин ўчиришга амалий ёрдам бермоқда.

Бу каби ёнғинлар хавфини бартараф этишда хаво кучларининг иштирок этиши ёнғинга қарши тезкор чоралар кўриш ва йўқотишларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода сифатсиз қурилган объект бузилди

Бухоро вилояти, Бухоро туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат маркази ҳамда замонавий коттежлардан иборат объектда назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Назорат ишлари давомида объектда қўлланилаётган ғишт маҳсулотлари амалдаги меъёрий талабларга жавоб бермаслиги, сифати паст ва яроқсиз экани лаборатория текширувлари орқали аниқланган.

Аниқланган камчиликлар сабабли қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилди ва меъёрларга жавоб бермайдиган қисмлар бузиб ташланди.

Қурилишда сифатни таъминлаш ва талабга зид ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида инспекция томонидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢Андижон чарм-пойабзал савдо маркази” дўконлари оммавий аукционга чиқарилди! Бизнесингизни бошлаш учун ноёб имконият!

⛔️⛔️⛔️⛔️📢📢📢📢
ДИҚҚАТ! ОЧИҚ САВДОЛАР БОШЛАНДИ!

🇺🇿Президент қарорига асосан ташкил этилган “Олтинкўл чарм-пойабзал кичик саноат зонаси”даги “Андижон чарм-пойабзал савдо маркази” савдо дўконлари оммавий аукционга чиқарилди!

📍 Манзил: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Садда МФЙ, Гулбахор кўчаси, 100-уй

👨‍💼 Савдолар – “E-ijro auksion” электрон майдончасида, очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ўтказилади.

🤝 Бизнесингизни бошлаш учун айнан тўғри вақт – имкониятдан фойдаланинг!

📞 Алоқа учун:
+998 99 499-99-41
+998 90 978-24-24

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйида марихуана етиштирган шахс ушланди

Рейд давомида гумонланувчининг уйидан 13 туп наша ва 3 кг қуритилган наркотик модда топилган.

Шу билан бирга, уйда наша етиштириш учун махсус ёритиш мосламалари ва ҳаво айланиш тизимлари ўрнатилгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги хусусий клиникада кўзи ёриган аёлнинг қорнида марли (дока) қолиб кетгани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги хусусий клиникалардан бирида кесарча операцияси орқали фарзанд дунёга келтирган аёлнинг ичида операция пайтида марли (дока) қолиб кетган..

Мавжуд маълумотларга кўра, аёл аввал хусусий клиникада кесарча кесиш йўли билан кўзи ёриган ва операция жараёнида тиббий марли унинг қорнида қолиб кетган. Беморнинг соғлиғида муаммолар юзага келгач, у давлат касалхонасига мурожаат қилган ва у ерда иккинчи бор операция қилиниб, аёлнинг ичидан марли олиб ташланган.

Мутасаддилардан ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎4
Сунъий интеллект орқали бюджет назорати кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ва ижро тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотда сўнгги олти ойдаги аудит натижаларига кўра, 5,6 трлн сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилгани, 5 трлн сўмлик қўшимча тушум манбалари аниқлангани маълум қилинди. Шунингдек, “Масофавий аудит” ахборот тизими орқали 4 трлн сўмлик молиявий камчиликлар бартараф этилган.

Эндиликда тизимга сунъий интеллектни жорий этиш орқали камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни илдизидан бартараф этиш вазифаси қўйилди.

2023 йилда 12 та вазирликда ташкил этилган ситуацион марказлар самараси таҳлил қилиниб, бу йил яна 10 та вазирлик ва идорада ҳам шундай марказлар ташкил этилиши белгиланди. Бюджет ташкилотларида ички аудит ва назорат тизимларини ривожлантириш, Ҳисоб палатаси билан ахборот алмашувини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Давлат аудитини халқаро стандартларга мослаш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида, Ҳисоб палатаси ходимлари халқаро аудиторлар билан ҳамкорликда ишлаб тажриба орттирмоқда. Энди ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар аудитдан илк босқичдёқ ўтказилиши белгиланди.

Президент “Халқ назорати” платформасини ҳар бир ҳудудда жорий этиш, уни сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштириш, вертикал назорат тизими ва колл-марказлар ташкил этиш ишларини жадаллаштиришни топширди.

Шунингдек, давлат раҳбари ижро интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва тежамкор фойдаланиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25
Ўзбекистоннинг икки ҳудудидаги хавфли ҳолатлар юзасидан Бош прокурор ва икки вазирга депутатлик сўрови юборилди

Навоий шаҳрида ҳавода чангсимон моддалар тарқалиши, шунингдек 2025 йил 21 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги омборхонадан водород пероксиди моддасининг ҳавога тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан парламент сўрови юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси томонидан Бош прокурор, Фавқулодда вазиятлар вазири ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири номига йўлланган депутатлик сўровида қуйидаги масалаларга аниқлик киритилиши сўралган:

🔷Навоий шаҳрида ҳавога чангсимон тутун тарқалишига олиб келган ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар;

🔷Бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун режалаштирилган тизимли ва таъсирчан профилактик тадбирлар;

🔷Олмазор туманидаги омборхонада водород пероксиди сақлаш жараёнида хавфсизлик талабларига қай даражада амал қилингани;

🔷Хавф даражаси юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар.

Мазкур сўров ушбу икки ҳолатнинг сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш, шунингдек келгусида фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юборилгани қайд этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўқитувчидан кўп маош оладиган раҳбар – тизимда адолатсизлик белгисидир!» – Барногул Санақулова

«Танаффус» подкастида нутқ сўзлаган Барногул Санақулова таълим тизимидаги энг асосий ва ҳал қилувчи шахс – ўқитувчи эканини таъкидлар экан, шундай деди:

«Таълим тизимида оддий ўқитувчининг ойлиги бошқаларникидан паст бўлиши мумкин эмас! Агар ўша тизимда ўқитувчидан кўра кўпроқ ойлик оладиган раҳбарлар бўлса, бу — нотўғри. Бу тизимни сўндирувчи адолатсизликдир!»

Ҳақиқат шуки, баъзи ҳолларда вазирлик тизимидаги турли лавозим эгалари, ҳатто таълимга бевосита алоқаси бўлмаганлар ҳам ўқитувчидан бир неча баравар кўпроқ ойлик олади. Бу эса, олий мақсад — ёш авлодни тарбиялашдек улкан меҳнат қилаётган ўқитувчиларни қадрсизлантиришдир.

Устозга муносиб ҳақ тўланмаса, таълим сифати ҳам, жамиятнинг эртаси ҳам хавф остида қолади. Таълимга доир ислоҳотлар биринчи навбатда ўқитувчи меҳнати ва нуфузини оширишдан бошланиши шарт!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎3🔥2😢2