EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртпарвар президент, келажак бунёдкори 68 ёшда!

Юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида ҳаётини бағишлаган, адолат ва фидокорлик тимсоли — муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни 68 ёш муборак айёми билан самимий табриклаймиз!

Бугун нафақат мамлакат, балки бутун минтақа келажагига дахлдор муҳим ислоҳотлар, янгиланишлар ва тараққиёт сари бошланган сафарнинг бош бунёдкори Сизсиз. Юрт тинчлиги, халқ розилиги ва давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги хизматларингиз бебаҳо.

Сизнинг жасоратингиз, давлатчиликка сидқидилдан садоқатингиз ва инсонпарвар сиёсатингиз ҳар бир фуқарода ифтихор ва ишонч уйғотмоқда. Мардонавор қилинаётган саъй-ҳаракатларингиз ёш авлод учун ҳам ибрат, ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу муборак санада Сизга чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорлик изҳор этган ҳолда, мустаҳкам соғлик, тинч ҳаёт ва буюк мақсадларингизга янада улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Сиз бошлаган бунёдкорлик йўли давомли ва муваффақиятли бўлсин!


Ҳурмат билан Effect.uz таҳририяти жамоаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44👎12🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ёнғин содир бўлди

EFFECT.UZ’га маълум қилинишича, кеча тахминан соат 15:52 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Хужанқо қишлоғи ва Хатак қишлоғида кучли ёнғин содир бўлгани айтилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 23 июль куни соат 15:52 да Сурхондарё вилояти ФВБга “112” тизими орқали Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр масъулларга мурожаат йўллади

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов ўз хонадонида электр энергияси тез-тез ўчиб-ёниб тургани оқибатида маиший техникаси ишдан чиқиб кетаётганини маълум қилган видеомурожаати тарқалди. Актёр ҳолат юзасидан мутасаддилардан расмий тушунтириш сўраган:

“Олмазор туманидаги кўп қаватли уйда электр токи кетма-кет ўчиб-ёняпти. Бунинг орқасидан 1-2 нарсаларимиз куйиб қолди ва куйишда давом этяпти. Кеча кондиционер тузаттирганман. Бугун мана кулер куйиб қолди. Холодилниклар бор бу ёқда.

Олмазор тумани электр энергияси тақсимоти ходимларига, мутасаддиларига саволим: нима, сизлар бу ишни атайин қиляпсизларми? Балки, электр энергияни тежаш учун шундай қилаётгандирсизлар?
Лекин ўчириб-ёқавериб, бизнинг қанчадан-қанча техникаларимиз ишдан чиқаётганини, халқ қийналаётганини биласизларми? Ёки нима қилайлик? Янгилаб олайликми яна? Нима қилайлик?”


Ҳозирча мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат юзасидан расмий баёнот берилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАБУ атрофидаги тортишувлар Украина кўчаларида норозилик намойишларига сабаб бўлди

Украинада коррупцияга қарши ташкилотлар фаолиятига тегишли қонун ўзгаришлари ортидан мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари бошланди. РБК хабарига кўра, Киев ва бошқа йирик шаҳарлар — Львов, Днипро ҳамда Одессада минглаб фуқаролар Президент Владимир Зеленский сиёсатига қарши кўча намойишларига чиқди.

Норозиликка сабаб бўлган асосий ўзгариш — Миллий коррупцияга қарши бюро (НАБУ) ва Махсус коррупцияга қарши прокуратура (САП) мустақиллигининг чекланиши бўлди. Янги қонунга мувофиқ, мазкур органлар устидан назорат энди Бош прокуратурага ўтади. У эса бевосита Президент томонидан назорат қилинади.

Киевда ўтказилган намойишларда “НАБУга тегманг”, “Автократия эмас, демократия керак” каби шиорлар янгради. Қатнашчилар бу ислоҳотлар Украинада амалга оширилаётган демократик жараёнларга зид эканини таъкидлашди.

The Guardian ёзишича, Зеленский бундай қадамни мамлакатни “ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш” деб изоҳлаган. Аммо Европадаги иттифоқчи давлатлар — Германия, Франция ва Швеция — бу ўзгаришлар Украинадаги коррупцияга қарши курашга ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш интилишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Ғазодаги очарчилик — дунё ОАВлари диққати марказида

Исроилнинг узоқ давом этаётган уруши сабаб гуманитар ёрдам киритилишига тўсқинликлар ва тинмас бомбардимонлар оқибатида Ғазода инсонпарварлик инқирози авж олмоқда.

Бугунги кунда кўплаб халқаро нашрлар ушбу фожиани биринчи саҳифаларда ёритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
“Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз” — президентни таваллуд куни муносабати билан Саида Мирзиёева табриклади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 68 ёшга тўлган куни муносабати билан у кишига табриклар йўлланмоқда. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда отаси — давлат раҳбарини самимий сўзлар билан қутлади:

“Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, дадажон!

Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.

Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.

Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.

Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...

Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”,

– дея тилак билдирди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54👎4🔥4😢1
Прокуратура шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат доирасида унинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорга нисбатан шахсий маълумотларни тарқатгани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур маълумотларни инкор этди ва улар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.

“Мазкур хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”,

дейилади Бош прокуратуранинг расмий баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта бўйича янги тартиб жорий этилади

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун белгиланадиган суғурта суммаси амалдаги 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарорига таяниб маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, актуар ҳисоб-китоблар асосида суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, улар бозор иқтисодиёти талабларига мослаштирилади. Шунингдек, ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Бунда суғурта холатлари юзасидан келиб чиқадиган даъволар ҳамда бошқа низоларни кўриб чиқиш механизми аниқ белгилаб қўйилади. Масъулиятли шахслар суғурта компаниялари орқали жавобгарликни таъминлаши шарт этиб белгиланади.

2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилиши режалаштирилган. Бу орқали полисларни расмийлаштириш жараёнидаги молиявий операциялар марказлаштирилган ҳисобга олинади.

Шунингдек, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси ҳам белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10
Туркиядаги неолит даврига оид Чаталҳўюк манзилгоҳида аёллар жамияти мавжудлиги аниқланди

Туркиянинг археологик майдонида давом этаётган қазишмалар, реставрациялар ва тадқиқотлар натижаси инсоният тарихи ҳақидаги тушунчамизни чуқурлаштиришда давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/6496

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги вертолётлари Бўстонлиқдаги ёнғинларни ўчиришга жалб этилди

Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам фаол жалб қилинмоқда.

Хусусан, ёнғин ўчириш тадбирларида Мудофаа вазирлигига тегишли Airbus Helicopters H215M ва Airbus Helicopters H125 турдаги ҳарбий вертолётлар иштирок этмоқда. Улар махсус "Bambi Bucket" сув ташувчи челаклари орқали ҳаводан ёнғин ўчиришга амалий ёрдам бермоқда.

Бу каби ёнғинлар хавфини бартараф этишда хаво кучларининг иштирок этиши ёнғинга қарши тезкор чоралар кўриш ва йўқотишларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода сифатсиз қурилган объект бузилди

Бухоро вилояти, Бухоро туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат маркази ҳамда замонавий коттежлардан иборат объектда назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Назорат ишлари давомида объектда қўлланилаётган ғишт маҳсулотлари амалдаги меъёрий талабларга жавоб бермаслиги, сифати паст ва яроқсиз экани лаборатория текширувлари орқали аниқланган.

Аниқланган камчиликлар сабабли қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилди ва меъёрларга жавоб бермайдиган қисмлар бузиб ташланди.

Қурилишда сифатни таъминлаш ва талабга зид ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида инспекция томонидан назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢Андижон чарм-пойабзал савдо маркази” дўконлари оммавий аукционга чиқарилди! Бизнесингизни бошлаш учун ноёб имконият!

⛔️⛔️⛔️⛔️📢📢📢📢
ДИҚҚАТ! ОЧИҚ САВДОЛАР БОШЛАНДИ!

🇺🇿Президент қарорига асосан ташкил этилган “Олтинкўл чарм-пойабзал кичик саноат зонаси”даги “Андижон чарм-пойабзал савдо маркази” савдо дўконлари оммавий аукционга чиқарилди!

📍 Манзил: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Садда МФЙ, Гулбахор кўчаси, 100-уй

👨‍💼 Савдолар – “E-ijro auksion” электрон майдончасида, очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ўтказилади.

🤝 Бизнесингизни бошлаш учун айнан тўғри вақт – имкониятдан фойдаланинг!

📞 Алоқа учун:
+998 99 499-99-41
+998 90 978-24-24

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйида марихуана етиштирган шахс ушланди

Рейд давомида гумонланувчининг уйидан 13 туп наша ва 3 кг қуритилган наркотик модда топилган.

Шу билан бирга, уйда наша етиштириш учун махсус ёритиш мосламалари ва ҳаво айланиш тизимлари ўрнатилгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги хусусий клиникада кўзи ёриган аёлнинг қорнида марли (дока) қолиб кетгани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги хусусий клиникалардан бирида кесарча операцияси орқали фарзанд дунёга келтирган аёлнинг ичида операция пайтида марли (дока) қолиб кетган..

Мавжуд маълумотларга кўра, аёл аввал хусусий клиникада кесарча кесиш йўли билан кўзи ёриган ва операция жараёнида тиббий марли унинг қорнида қолиб кетган. Беморнинг соғлиғида муаммолар юзага келгач, у давлат касалхонасига мурожаат қилган ва у ерда иккинчи бор операция қилиниб, аёлнинг ичидан марли олиб ташланган.

Мутасаддилардан ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎4
Сунъий интеллект орқали бюджет назорати кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ва ижро тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотда сўнгги олти ойдаги аудит натижаларига кўра, 5,6 трлн сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилгани, 5 трлн сўмлик қўшимча тушум манбалари аниқлангани маълум қилинди. Шунингдек, “Масофавий аудит” ахборот тизими орқали 4 трлн сўмлик молиявий камчиликлар бартараф этилган.

Эндиликда тизимга сунъий интеллектни жорий этиш орқали камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни илдизидан бартараф этиш вазифаси қўйилди.

2023 йилда 12 та вазирликда ташкил этилган ситуацион марказлар самараси таҳлил қилиниб, бу йил яна 10 та вазирлик ва идорада ҳам шундай марказлар ташкил этилиши белгиланди. Бюджет ташкилотларида ички аудит ва назорат тизимларини ривожлантириш, Ҳисоб палатаси билан ахборот алмашувини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Давлат аудитини халқаро стандартларга мослаш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида, Ҳисоб палатаси ходимлари халқаро аудиторлар билан ҳамкорликда ишлаб тажриба орттирмоқда. Энди ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар аудитдан илк босқичдёқ ўтказилиши белгиланди.

Президент “Халқ назорати” платформасини ҳар бир ҳудудда жорий этиш, уни сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштириш, вертикал назорат тизими ва колл-марказлар ташкил этиш ишларини жадаллаштиришни топширди.

Шунингдек, давлат раҳбари ижро интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва тежамкор фойдаланиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25