Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепада кўп қаватли уйлар ертўлаларининг санитар ҳолати норозиликка сабаб бўлди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Хуросон” маҳалласида истиқомат қилувчи кўп қаватли уй мулкдорлари томонидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда бошқарув сервис компаниясининг хизмат кўрсатиш фаолиятидан норозилик билдирилган. Айниқса, уй ертўлаларининг санитария ҳолати қониқарсизлиги ва муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаётгани фуқароларнинг асосий эътирозларидан бири бўлди.
Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди ва билдирилган эътирозлар асосли экани тасдиқланди. Текширув давомида бошқарув компанияси мурожаатларни қайд этиш журнали тўлиқ юритмагани, қолаверса, келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 70 фоизи амалда ҳал этилмагани маълум бўлди.
Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда бошқарув сервис компаниясига муддатли ёзма кўрсатмалар берилди.
Назорат ишлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Мирободдаги қурилиш сабабли яшил ҳудуд йўқолди — депутат масалани кўтарди
Тошкентнинг маркази — Миробод туманидаги Авлиёота кўчаси 124-уй манзилидаги ҳудудда қурилиш ишлари бошлангани, шу сабаб у ердаги дарахтлар кесилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда фотосуратлар ва маълумотлар тарқалди. Фото ва видеоларда ҳудуднинг аввалги — яшил ҳолати ва ҳозирги — қурилиш олиб борилаётган кўриниши таққосланган.
Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов бу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига расмий сўров билан чиқди.
Сўровда қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш сўралган:
🔹Дарахтлар кесилиши қонунийми?
🔹Бу ерда қурилишга рухсат борми?
🔹Қурилиш Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режасига мос келадими?
🔹Экологик экспертиза ўтказилганми?
Экопартия вакили бу масала юзасидан жавоб талаб қилмоқда.

👍1👎1😢1
БААда ўзбекистонлик сайёҳларга ҳайдовчиликка доир енгилликлар жорий этилди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўз мамлакатига ташриф буюрувчи 52 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳайдовчиликка оид талабларни енгиллаштирди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, Gulf News нашри хабар берди.
Эндиликда ушбу давлатлардан келган сайёҳлар ўзларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида БАА ҳудудида автомашина бошқаришлари мумкин. Аммо бу имконият фақат резидент визасига эга бўлмаган меҳмонларга тегишли ва уларнинг гувоҳномалари амалда бўлиши шарт.
Бундан ташқари, агар шу 52 давлатдан келган фуқаро БААда доимий яшашни мақсад қилса, у ҳолда ҳайдовчилик имтиҳонини қайта топширмасдан, маҳаллий гувоҳномага эга бўлиши мумкин. Бу жараён учун 600 дирҳам (тахминан 160 АҚШ доллари) тўланади. Шунингдек, асл гувоҳнома ва унинг араб тилидаги таржимаси талаб этилади.
Ушбу рўйхатга Ўзбекистон билан бирга Беларус, Украина, Озарбойжон ва Қирғизистон каби давлатлар киритилган. Бироқ Россия ва Қозоғистон бу имкониятдан мустасно.

Сенат электр тўловини чиқинди қарзига боғлаш механизмини танқид қилди
1 августдан бошлаб аҳоли маиший чиқинди хизматлари учун қарзи мавжуд бўлса, электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди. Аммо Сенат ушбу тартибда жиддий камчиликлар борлигини таъкидламоқда.
Қайд этилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг HET иловасида аҳолининг чиқинди хизмати бўйича қарздорлиги ҳақидаги маълумотлар акс этмаган. «Тоза макон» электрон биллинг тизими билан электр тармоқлари биллинг тизими ўртасида интеграция мавжуд эмас. Бундан ташқари, баъзи истеъмолчиларнинг чиқинди хизмати бўйича шартномаси йўқ, абонент ҳисоб рақамларида эса турли ноаниқликлар кузатилмоқда.
Сенат чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизоми ҳамда қонун талабларини таъминлашга доир амалий муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ ва манзилли саволлар йўллаган.

👍33
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон расмийлари билан учрашувлар ўтказди
2025 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегация Қобул шаҳрида Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашди.
Музокаралар чоғида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, Афғонистонни халқаро муносабатлар жараёнига тўлиқ жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро доирада, жумладан, БМТ ва ШҲТ каби ташкилотларда афғон масаласидаги якдил позицияси алоҳида таъкидланди.
Томонлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик бўйича музокаралар изчил давом этмоқда.
Ўзбекистон президенти ташаббуслари доирасида Афғонистонда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мулоқот давомида икки давлат чегарасида хавфсизликни таъминлаш, чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш, ноқонуний наркотик айланмаси ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шу куни Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ва Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар икки томонлама муносабатларни дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ривожлантиришга хизмат қилади.

Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.
Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.
Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🔸 кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;
🔸 фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.

👎5😢1
Болаларга нисбатан зўравонлик: жазо муқаррар ва оғир бўлиши шарт — Шаҳноза Мирзиёева
“Мен зўравонликни “тасодиф” деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир”, — деди Шаҳноза Мирзиёева.
Унинг маълум қилишича, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар жазодан четда қолмаслиги, жавобгарлик адолатли ва муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришиш мақсадида Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича ташаббус илгари сурилмоқда.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, ушбу ташаббус доирасида қуйидаги аниқ ва амалий ўзгаришлар устида иш олиб борилмоқда:
болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чораларини янада кучайтириш;
шафқатсизликка йўл қўйганлар учун болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш;
жавобгарликни тезкор ва самарали таъминлаш мақсадида ягона тартибдаги тезкор протоколларни жорий этиш.

👍158🔥122
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртпарвар президент, келажак бунёдкори 68 ёшда!
Ҳурмат билан Effect.uz таҳририяти жамоаси.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида ҳаётини бағишлаган, адолат ва фидокорлик тимсоли — муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни 68 ёш муборак айёми билан самимий табриклаймиз!
Бугун нафақат мамлакат, балки бутун минтақа келажагига дахлдор муҳим ислоҳотлар, янгиланишлар ва тараққиёт сари бошланган сафарнинг бош бунёдкори Сизсиз. Юрт тинчлиги, халқ розилиги ва давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги хизматларингиз бебаҳо.
Сизнинг жасоратингиз, давлатчиликка сидқидилдан садоқатингиз ва инсонпарвар сиёсатингиз ҳар бир фуқарода ифтихор ва ишонч уйғотмоқда. Мардонавор қилинаётган саъй-ҳаракатларингиз ёш авлод учун ҳам ибрат, ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу муборак санада Сизга чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорлик изҳор этган ҳолда, мустаҳкам соғлик, тинч ҳаёт ва буюк мақсадларингизга янада улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Сиз бошлаган бунёдкорлик йўли давомли ва муваффақиятли бўлсин!
Ҳурмат билан Effect.uz таҳририяти жамоаси.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44👎12🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ёнғин содир бўлди
EFFECT.UZ’га маълум қилинишича, кеча тахминан соат 15:52 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Хужанқо қишлоғи ва Хатак қишлоғида кучли ёнғин содир бўлгани айтилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 23 июль куни соат 15:52 да Сурхондарё вилояти ФВБга “112” тизими орқали Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

“Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр масъулларга мурожаат йўллади
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов ўз хонадонида электр энергияси тез-тез ўчиб-ёниб тургани оқибатида маиший техникаси ишдан чиқиб кетаётганини маълум қилган видеомурожаати тарқалди. Актёр ҳолат юзасидан мутасаддилардан расмий тушунтириш сўраган:
Ҳозирча мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат юзасидан расмий баёнот берилмади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов ўз хонадонида электр энергияси тез-тез ўчиб-ёниб тургани оқибатида маиший техникаси ишдан чиқиб кетаётганини маълум қилган видеомурожаати тарқалди. Актёр ҳолат юзасидан мутасаддилардан расмий тушунтириш сўраган:
“Олмазор туманидаги кўп қаватли уйда электр токи кетма-кет ўчиб-ёняпти. Бунинг орқасидан 1-2 нарсаларимиз куйиб қолди ва куйишда давом этяпти. Кеча кондиционер тузаттирганман. Бугун мана кулер куйиб қолди. Холодилниклар бор бу ёқда.
Олмазор тумани электр энергияси тақсимоти ходимларига, мутасаддиларига саволим: нима, сизлар бу ишни атайин қиляпсизларми? Балки, электр энергияни тежаш учун шундай қилаётгандирсизлар?
Лекин ўчириб-ёқавериб, бизнинг қанчадан-қанча техникаларимиз ишдан чиқаётганини, халқ қийналаётганини биласизларми? Ёки нима қилайлик? Янгилаб олайликми яна? Нима қилайлик?”
Ҳозирча мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат юзасидан расмий баёнот берилмади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАБУ атрофидаги тортишувлар Украина кўчаларида норозилик намойишларига сабаб бўлди
Украинада коррупцияга қарши ташкилотлар фаолиятига тегишли қонун ўзгаришлари ортидан мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари бошланди. РБК хабарига кўра, Киев ва бошқа йирик шаҳарлар — Львов, Днипро ҳамда Одессада минглаб фуқаролар Президент Владимир Зеленский сиёсатига қарши кўча намойишларига чиқди.
Норозиликка сабаб бўлган асосий ўзгариш — Миллий коррупцияга қарши бюро (НАБУ) ва Махсус коррупцияга қарши прокуратура (САП) мустақиллигининг чекланиши бўлди. Янги қонунга мувофиқ, мазкур органлар устидан назорат энди Бош прокуратурага ўтади. У эса бевосита Президент томонидан назорат қилинади.
Киевда ўтказилган намойишларда “НАБУга тегманг”, “Автократия эмас, демократия керак” каби шиорлар янгради. Қатнашчилар бу ислоҳотлар Украинада амалга оширилаётган демократик жараёнларга зид эканини таъкидлашди.
The Guardian ёзишича, Зеленский бундай қадамни мамлакатни “ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш” деб изоҳлаган. Аммо Европадаги иттифоқчи давлатлар — Германия, Франция ва Швеция — бу ўзгаришлар Украинадаги коррупцияга қарши курашга ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш интилишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

👍4👎2
Ғазодаги очарчилик — дунё ОАВлари диққати марказида
Исроилнинг узоқ давом этаётган уруши сабаб гуманитар ёрдам киритилишига тўсқинликлар ва тинмас бомбардимонлар оқибатида Ғазода инсонпарварлик инқирози авж олмоқда.
Бугунги кунда кўплаб халқаро нашрлар ушбу фожиани биринчи саҳифаларда ёритмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Исроилнинг узоқ давом этаётган уруши сабаб гуманитар ёрдам киритилишига тўсқинликлар ва тинмас бомбардимонлар оқибатида Ғазода инсонпарварлик инқирози авж олмоқда.
Бугунги кунда кўплаб халқаро нашрлар ушбу фожиани биринчи саҳифаларда ёритмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
“Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз” — президентни таваллуд куни муносабати билан Саида Мирзиёева табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 68 ёшга тўлган куни муносабати билан у кишига табриклар йўлланмоқда. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда отаси — давлат раҳбарини самимий сўзлар билан қутлади:
– дея тилак билдирди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 68 ёшга тўлган куни муносабати билан у кишига табриклар йўлланмоқда. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда отаси — давлат раҳбарини самимий сўзлар билан қутлади:
“Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин, дадажон!
Сиз мен учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келгансиз. Мен Сизнинг чексиз меҳрингиздан қувват олиб улғайдим.
Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.
Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.
Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз паноҳида асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...
Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”,
– дея тилак билдирди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54👎4🔥4😢1
Прокуратура шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат доирасида унинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорга нисбатан шахсий маълумотларни тарқатгани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур маълумотларни инкор этди ва улар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.
— дейилади Бош прокуратуранинг расмий баёнотида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат доирасида унинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорга нисбатан шахсий маълумотларни тарқатгани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур маълумотларни инкор этди ва улар мутлақо асоссиз эканини маълум қилди.
“Мазкур хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”,
— дейилади Бош прокуратуранинг расмий баёнотида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта бўйича янги тартиб жорий этилади
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун белгиланадиган суғурта суммаси амалдаги 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача оширилади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарорига таяниб маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, актуар ҳисоб-китоблар асосида суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, улар бозор иқтисодиёти талабларига мослаштирилади. Шунингдек, ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
Бунда суғурта холатлари юзасидан келиб чиқадиган даъволар ҳамда бошқа низоларни кўриб чиқиш механизми аниқ белгилаб қўйилади. Масъулиятли шахслар суғурта компаниялари орқали жавобгарликни таъминлаши шарт этиб белгиланади.
2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилиши режалаштирилган. Бу орқали полисларни расмийлаштириш жараёнидаги молиявий операциялар марказлаштирилган ҳисобга олинади.
Шунингдек, фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштириш бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси ҳам белгиланган.

👎10