Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартибида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг "Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинди.
Ушбу ўзгартиришлар фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, сертификатлаштириш жараёнида шаффофликни кучайтириш, сертификатни рад этиш ва бекор қилиш асосларини кенгайтириш, шунингдек, маъмурий жараёнларнинг муддатини оптималлаштиришга қаратилган.
Қуйидаги асосий ўзгаришлар назарда тутилган:
Сертификатлаштиришни рад этиш асослари кенгайтирилди:
Маъмурий жараёнлар муддати ўзгартирилди:
🔷сертификат бериш тўғрисидаги қарор икки иш куни ичида қабул қилинади (илгари — бир кун);
🔷тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, мувофиқлик сертификати уч иш куни ичида расмийлаштирилади (илгари — тўловга боғлиқ бўлмаган икки кун).
❌ Сертификатни бекор қилиш асослари ҳам кенгайтирилди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔶маҳсулот давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилса-ю, аммо бу амал бажарилмаган бўлса (рўйхатдан ўтказилмасдан рухсат этилган маҳсулотлар бундан мустасно);
🔶рецепт асосида бериладиган дори воситаларида референт нарх мавжуд эмас ёки белгиланган меъёрдан ошса;
🔶мажбурий рақамли маркировка талаб этиладиган маҳсулот белгиланган тартибда маркировка қилинмаган бўлса.
Маъмурий жараёнлар муддати ўзгартирилди:
🔷сертификат бериш тўғрисидаги қарор икки иш куни ичида қабул қилинади (илгари — бир кун);
🔷тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, мувофиқлик сертификати уч иш куни ичида расмийлаштирилади (илгари — тўловга боғлиқ бўлмаган икки кун).
❌ Сертификатни бекор қилиш асослари ҳам кенгайтирилди:
🔶маҳсулот истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид туғдирса;
🔶инспекция назорати давомида номувофиқликлар аниқланса;
🔶маҳсулот таркиби ёки ишлаб чиқариш технологияси олдиндан хабардор этмасдан ўзгартирилган бўлса;
🔶ариза берувчи ташкилот тугатилса;
🔶маҳсулот ариза берувчи ташаббуси билан бозордан қайтариб олинса;
🔶тегишли норматив ҳужжатлар ўзгартирилган ёки бекор қилинса;
🔶назорат органи томонидан тақдимнома келиб тушса.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга асосан, туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди. У зўравонлик ҳолатларига муносабатда масъул раҳбарларга мажбурий тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.
“Психокоррекция” тушунчаси қонунчиликка киритилиб, зўравон шахсларнинг хулқ-атворини жамият талабларига мослаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи сифатида белгиланди.
Ҳимоя ордерлари беришда маҳаллий ҳокимликлар, таълим ва соғлиқни сақлаш идоралари, психологлар ҳамда жамоатчилик тузилмалари иштирокида бир ойгача бўлган чора-тадбирлар белгиланади.
Зўравон шахслар учун тузатиш дастуридан ўтиш мажбурий бўлади.

👎3👍1
Ҳиндистон Чирчиқдаги тиббиёт муассасаси бўйича огоҳлантириш берди
Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси мамлакат абитуриентларини хориждаги баъзи тиббиёт университетларида таҳсил олишдан қайтарди. Қатор огоҳлантиришлар орасида Ўзбекистондаги Тошкент давлат тиббиёт университетининг Чирчиқ филиали ҳам қайд этилди. Бу ҳақда The New Indian Express нашри хабар берди.
Комиссия таъкидлашича, мазкур филиал Ҳиндистон тиббий таълим стандартларига жавоб бермайди. Шу сабабли, ушбу муассасада ўқиш тавсия этилмайди. Тавсия этилмаган университетлар рўйхатига яна қуйидагилар кирган:
Марказий Америка соғлиқни сақлаш ва фанлар университети (Beliz),
Колумбия Марказий университети (Beliz),
Вашингтон соғлиқни сақлаш ва фанлар университети (Beliz).
Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Мексикадаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё бўлими томонидан билдирилган жиддий хавотирлардан сўнг ушбу қарор қабул қилинган.
Огоҳлантиришда таълим муассасаларида академик ва клиник стандартлар етишмаслиги, зарур инфратузилманинг мавжуд эмаслиги, талабалардан ортиқча тўлов олиниши ҳамда ёлғон маълумотлар тарқатилаётгани қайд этилган. Айрим ҳолларда талабалар ўқишни ташламоқчи бўлганида, уларга босим ўтказилгани ҳам алоҳида таъкидланган.
Ҳиндистон расмийларининг ушбу огоҳлантириши хорижда тиббий таълим танлашда диққат ва эҳтиёткорликни талаб қилади.

👍9😢3👎2
Ўзбекистонда туғилиш қисқариб, ўлим кўпаймоқда
2025 йилнинг январь-июнь ойларида 405,5 минг тирик туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 мингга кам.
Хусусан, туғилганларнинг 209,6 минг нафари (51,7%) ўғил болалар ва 195,9 минг нафари (48,3%) қиз болалар.
Ўз навбатида, шу даврда 84,1 минг киши вафот этган. Бу 2024 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 2,7 минг нафарга кўп.

👍4
Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди
Вилоят ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
👉 https://effect.uz/6494
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Вилоят ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
👉 https://effect.uz/6494
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жаслиқ қамоқхонасининг собиқ маҳбуси Чўян Маматқулов яна қамалди
Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
👉 https://effect.uz/6495
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
👉 https://effect.uz/6495
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
Жинсий тазйиқ учун енгил жазолар танқидга сабаб бўлмоқда
Сўнгги пайтларда жамоат жойларида аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ортиб бораётгани, бундай ҳаракатларга нисбатан суд томонидан енгил жазо чоралари қўлланаётгани жамиятда жиддий танқидларга сабаб бўлмоқда.
"ПотребителУз" Telegram-каналида хабар берилишича, Москва–Тошкент йўналишидаги авиақатновда бир йўловчи эркак қўшни ўриндиқда ўтирган аёлга жинсий тазйиқ ўтказган — унинг кўкрагига тегиниб, ўз жинсий аъзосини намойиш этган. Суд бу шахсга 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳрида шифокор аёл беморни палатада ёлғиз қолдириб, унга тегиниш орқали жинсий зўравонлик қилган. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Қайд этилишича, бундай енгил жазолар ҳуқуқбузарлар учун тийувчи таъсирга эга эмас. Шу боис, жинсий тазйиқ ҳолатларига нисбатан қуйидаги чораларни қўллаш таклиф этилмоқда:
🔶Давлат фойдасига 10 баробар ҳисоблаш миқдорида жарима;
🔶Жабрланувчига 10 БҲМ миқдорида маънавий товон тўлаш.
Таъкидланишича, жинсий тазйиқ фақатгина шахсий ҳуқуқни эмас, балки жамиятдаги маънавий қадриятларни ҳам поймол этади. Молиявий жазо чораларининг жорий этилиши эса бундай ҳуқуқбузарликларни камайтиришга хизмат қилиши мумкин.

👍14👎1😢1
Ангренда 4 киши вояга етмаган қизни зўрлади. Мазкур иш бўйича тергов давом этмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳолати юз бергани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу ҳолатни назоратга олди ва яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан 2025 йил 9 май куни Ангрен шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов жараёни устидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан назорат амалга оширилмоқда.
Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида вояга етмаганга нисбатан содир этилган жиноят юзасидан олиб борилаётган иш юритуви бўйича кузатувни амалга оширмоқда. Шу билан бирга, жабрланувчи қизнинг процессуал ҳуқуқлари кафолатланганлигини таъминлаш масаласи ҳам доимий мониторингда турибди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида ваколатли давлат органи сифатида — мазкур ҳолатни алоҳида назоратга олган. Агентликнинг ҳудудий “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан жабрланган болани ҳимоя қилиш ва реабилитация қилиш юзасидан ўз вақтида комплекс чоралар кўрилмоқда.
Вояга етмаган шахсга барча зарурий ҳимоя чоралари, жумладан, психологик ёрдам, ижтимоий маслаҳат ва тиббий йўналтиришлар кўрсатилган. Марказ мутахассислари бола ва унинг оиласи билан тизимли равишда иш олиб бормоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

👎7😢5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепада кўп қаватли уйлар ертўлаларининг санитар ҳолати норозиликка сабаб бўлди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Хуросон” маҳалласида истиқомат қилувчи кўп қаватли уй мулкдорлари томонидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда бошқарув сервис компаниясининг хизмат кўрсатиш фаолиятидан норозилик билдирилган. Айниқса, уй ертўлаларининг санитария ҳолати қониқарсизлиги ва муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаётгани фуқароларнинг асосий эътирозларидан бири бўлди.
Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди ва билдирилган эътирозлар асосли экани тасдиқланди. Текширув давомида бошқарув компанияси мурожаатларни қайд этиш журнали тўлиқ юритмагани, қолаверса, келиб тушган мурожаатларнинг қарийб 70 фоизи амалда ҳал этилмагани маълум бўлди.
Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда бошқарув сервис компаниясига муддатли ёзма кўрсатмалар берилди.
Назорат ишлари давом этмоқда.

Мирободдаги қурилиш сабабли яшил ҳудуд йўқолди — депутат масалани кўтарди
Тошкентнинг маркази — Миробод туманидаги Авлиёота кўчаси 124-уй манзилидаги ҳудудда қурилиш ишлари бошлангани, шу сабаб у ердаги дарахтлар кесилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда фотосуратлар ва маълумотлар тарқалди. Фото ва видеоларда ҳудуднинг аввалги — яшил ҳолати ва ҳозирги — қурилиш олиб борилаётган кўриниши таққосланган.
Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов бу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига расмий сўров билан чиқди.
Сўровда қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш сўралган:
🔹Дарахтлар кесилиши қонунийми?
🔹Бу ерда қурилишга рухсат борми?
🔹Қурилиш Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режасига мос келадими?
🔹Экологик экспертиза ўтказилганми?
Экопартия вакили бу масала юзасидан жавоб талаб қилмоқда.

👍1👎1😢1
БААда ўзбекистонлик сайёҳларга ҳайдовчиликка доир енгилликлар жорий этилди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўз мамлакатига ташриф буюрувчи 52 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳайдовчиликка оид талабларни енгиллаштирди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, Gulf News нашри хабар берди.
Эндиликда ушбу давлатлардан келган сайёҳлар ўзларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида БАА ҳудудида автомашина бошқаришлари мумкин. Аммо бу имконият фақат резидент визасига эга бўлмаган меҳмонларга тегишли ва уларнинг гувоҳномалари амалда бўлиши шарт.
Бундан ташқари, агар шу 52 давлатдан келган фуқаро БААда доимий яшашни мақсад қилса, у ҳолда ҳайдовчилик имтиҳонини қайта топширмасдан, маҳаллий гувоҳномага эга бўлиши мумкин. Бу жараён учун 600 дирҳам (тахминан 160 АҚШ доллари) тўланади. Шунингдек, асл гувоҳнома ва унинг араб тилидаги таржимаси талаб этилади.
Ушбу рўйхатга Ўзбекистон билан бирга Беларус, Украина, Озарбойжон ва Қирғизистон каби давлатлар киритилган. Бироқ Россия ва Қозоғистон бу имкониятдан мустасно.

Сенат электр тўловини чиқинди қарзига боғлаш механизмини танқид қилди
1 августдан бошлаб аҳоли маиший чиқинди хизматлари учун қарзи мавжуд бўлса, электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди. Аммо Сенат ушбу тартибда жиддий камчиликлар борлигини таъкидламоқда.
Қайд этилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг HET иловасида аҳолининг чиқинди хизмати бўйича қарздорлиги ҳақидаги маълумотлар акс этмаган. «Тоза макон» электрон биллинг тизими билан электр тармоқлари биллинг тизими ўртасида интеграция мавжуд эмас. Бундан ташқари, баъзи истеъмолчиларнинг чиқинди хизмати бўйича шартномаси йўқ, абонент ҳисоб рақамларида эса турли ноаниқликлар кузатилмоқда.
Сенат чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизоми ҳамда қонун талабларини таъминлашга доир амалий муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ ва манзилли саволлар йўллаган.

👍33
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон расмийлари билан учрашувлар ўтказди
2025 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегация Қобул шаҳрида Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашди.
Музокаралар чоғида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, Афғонистонни халқаро муносабатлар жараёнига тўлиқ жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро доирада, жумладан, БМТ ва ШҲТ каби ташкилотларда афғон масаласидаги якдил позицияси алоҳида таъкидланди.
Томонлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик бўйича музокаралар изчил давом этмоқда.
Ўзбекистон президенти ташаббуслари доирасида Афғонистонда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мулоқот давомида икки давлат чегарасида хавфсизликни таъминлаш, чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш, ноқонуний наркотик айланмаси ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шу куни Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ва Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар икки томонлама муносабатларни дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ривожлантиришга хизмат қилади.

Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.
Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.
Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🔸 кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;
🔸 фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.

👎5😢1
Болаларга нисбатан зўравонлик: жазо муқаррар ва оғир бўлиши шарт — Шаҳноза Мирзиёева
“Мен зўравонликни “тасодиф” деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир”, — деди Шаҳноза Мирзиёева.
Унинг маълум қилишича, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар жазодан четда қолмаслиги, жавобгарлик адолатли ва муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришиш мақсадида Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича ташаббус илгари сурилмоқда.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, ушбу ташаббус доирасида қуйидаги аниқ ва амалий ўзгаришлар устида иш олиб борилмоқда:
болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чораларини янада кучайтириш;
шафқатсизликка йўл қўйганлар учун болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш;
жавобгарликни тезкор ва самарали таъминлаш мақсадида ягона тартибдаги тезкор протоколларни жорий этиш.

👍158🔥122
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртпарвар президент, келажак бунёдкори 68 ёшда!
Ҳурмат билан Effect.uz таҳририяти жамоаси.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида ҳаётини бағишлаган, адолат ва фидокорлик тимсоли — муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни 68 ёш муборак айёми билан самимий табриклаймиз!
Бугун нафақат мамлакат, балки бутун минтақа келажагига дахлдор муҳим ислоҳотлар, янгиланишлар ва тараққиёт сари бошланган сафарнинг бош бунёдкори Сизсиз. Юрт тинчлиги, халқ розилиги ва давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги хизматларингиз бебаҳо.
Сизнинг жасоратингиз, давлатчиликка сидқидилдан садоқатингиз ва инсонпарвар сиёсатингиз ҳар бир фуқарода ифтихор ва ишонч уйғотмоқда. Мардонавор қилинаётган саъй-ҳаракатларингиз ёш авлод учун ҳам ибрат, ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу муборак санада Сизга чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорлик изҳор этган ҳолда, мустаҳкам соғлик, тинч ҳаёт ва буюк мақсадларингизга янада улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Сиз бошлаган бунёдкорлик йўли давомли ва муваффақиятли бўлсин!
Ҳурмат билан Effect.uz таҳририяти жамоаси.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44👎12🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ёнғин содир бўлди
EFFECT.UZ’га маълум қилинишича, кеча тахминан соат 15:52 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Хужанқо қишлоғи ва Хатак қишлоғида кучли ёнғин содир бўлгани айтилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 23 июль куни соат 15:52 да Сурхондарё вилояти ФВБга “112” тизими орқали Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

“Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр масъулларга мурожаат йўллади
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов ўз хонадонида электр энергияси тез-тез ўчиб-ёниб тургани оқибатида маиший техникаси ишдан чиқиб кетаётганини маълум қилган видеомурожаати тарқалди. Актёр ҳолат юзасидан мутасаддилардан расмий тушунтириш сўраган:
Ҳозирча мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат юзасидан расмий баёнот берилмади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов ўз хонадонида электр энергияси тез-тез ўчиб-ёниб тургани оқибатида маиший техникаси ишдан чиқиб кетаётганини маълум қилган видеомурожаати тарқалди. Актёр ҳолат юзасидан мутасаддилардан расмий тушунтириш сўраган:
“Олмазор туманидаги кўп қаватли уйда электр токи кетма-кет ўчиб-ёняпти. Бунинг орқасидан 1-2 нарсаларимиз куйиб қолди ва куйишда давом этяпти. Кеча кондиционер тузаттирганман. Бугун мана кулер куйиб қолди. Холодилниклар бор бу ёқда.
Олмазор тумани электр энергияси тақсимоти ходимларига, мутасаддиларига саволим: нима, сизлар бу ишни атайин қиляпсизларми? Балки, электр энергияни тежаш учун шундай қилаётгандирсизлар?
Лекин ўчириб-ёқавериб, бизнинг қанчадан-қанча техникаларимиз ишдан чиқаётганини, халқ қийналаётганини биласизларми? Ёки нима қилайлик? Янгилаб олайликми яна? Нима қилайлик?”
Ҳозирча мутасаддилар томонидан ушбу мурожаат юзасидан расмий баёнот берилмади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАБУ атрофидаги тортишувлар Украина кўчаларида норозилик намойишларига сабаб бўлди
Украинада коррупцияга қарши ташкилотлар фаолиятига тегишли қонун ўзгаришлари ортидан мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари бошланди. РБК хабарига кўра, Киев ва бошқа йирик шаҳарлар — Львов, Днипро ҳамда Одессада минглаб фуқаролар Президент Владимир Зеленский сиёсатига қарши кўча намойишларига чиқди.
Норозиликка сабаб бўлган асосий ўзгариш — Миллий коррупцияга қарши бюро (НАБУ) ва Махсус коррупцияга қарши прокуратура (САП) мустақиллигининг чекланиши бўлди. Янги қонунга мувофиқ, мазкур органлар устидан назорат энди Бош прокуратурага ўтади. У эса бевосита Президент томонидан назорат қилинади.
Киевда ўтказилган намойишларда “НАБУга тегманг”, “Автократия эмас, демократия керак” каби шиорлар янгради. Қатнашчилар бу ислоҳотлар Украинада амалга оширилаётган демократик жараёнларга зид эканини таъкидлашди.
The Guardian ёзишича, Зеленский бундай қадамни мамлакатни “ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш” деб изоҳлаган. Аммо Европадаги иттифоқчи давлатлар — Германия, Франция ва Швеция — бу ўзгаришлар Украинадаги коррупцияга қарши курашга ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиш интилишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

👍4👎2